Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ



Download 0,88 Mb.
bet121/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

2-§. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ

Тўлов топшириқномаси билан ҳисоб-китоб қилинганида банк мижознинг топшириғига мувофиқ унинг ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан маълум миқдор пул суммасини мижоз кўрсатган шахснинг шу ёки бошқа банкдаги ҳисобварағига қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда, агар банк ҳисобварағи шартномасида қисқароқ муддат назарда тутилган бўлмаса ёки у банк амалиётида қўлланиладиган иш муомаласи одатларида белгиланган бўлмаса, ўтказиш мажбуриятини олади.


Бунда тўлов топшириқномасида маблағларни олувчи сифатида кўрсатилган шахс банкдан тўловни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди, бундай ҳуқуқ қонунда ёки мижознинг банк билан тузган шартномасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Банк нафақат талаб қилинган миқдордаги маблағни тўловчидан олибгина қолмасдан, пулни қабул қилиб олувчининг шу ёки бошқа банкда очилган ҳисоб рақамига ўтказиб беришни ҳам таъминлашга мажбур. Ўз мижозининг топшириғини амалга ошираётган банк комиссионер сифатида иш кўради. Шу сабабдан тўлов хабарномаларида ҳисоб-китобнинг бу меъёри бўлмаганда, банк маблағлари ўтказмалари комиссия шартномалари асосида амалга оширилади.
Банк орқали пул ўтказиш муддати бошидан (яъни, тўловчининг ҳисобидан чиқариш дақиқасидан) охиригача (яъни, маблағ ҳисоб рақамига ўтгунча) қонунга мувофиқ ўрнатилиши мумкин. Шартномага ёки банк одатларига мувофиқ қонунда белгиланган муддатга нисбатан, қисқа вақт белгиланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом43га мувофиқ банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, банк тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган кунда маблағларни мижознинг ҳисобварағига кирим қилиши ёки маблағларни унинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқариши шарт. Банклар мижознинг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг амалиёт куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Агар тўлов ҳужжати амалиёт куни тугаганидан кейин тушса, банклар электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Таъкидлаш лозимки, банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади. Шунингдек, мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан қабул қилинади. Тўлов топшириқномасида сана, нусхалари сони ҳамда бошқа муҳим реквизитлар мавжуд бўлади. Бугунги кунда
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ҳисоб-китобларни амалга оширишдан кенг фойдаланилмоқда. Бир қатор электрон тўлов тизимлари (масалан, paynet, click, mbank ва ҳ.к.) турли доирада, мақсадларда тўловларни амалга оширишга имкон бермоқда. Мижозлардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва банк амалиёт кунида қайта ишлаш учун узатилади. Электрон тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилиши керак.
Бунда банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали юборилган электрон тўлов топшириқномаларнинг қоғоз кўринишидаги асл нусхаси банкка тақдим этилмайди. Электрон тўлов топшириқномаларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун мижоз жавобгар ҳисобланади.
Банкдан ўз ҳисобида бўлган маблағдан маълум бир миқдордаги пулни ўтказишни талаб қилиш, фақат банкнинг мижозига тегишлилигини белгилайди. Шундай қилиб, тўлов хабарномасида маблағни олувчи шахс томонидан банкдан тўловни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқи истисно қилинади. Айни пайтда бундай қоида қонун ёки банк ва мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилиши мумкинлиги айтиб ўтилади.
Тўловчи банкнинг мажбурияти мижозни пул ўтказиш хақидаги топшириғи, олувчиларнинг ҳисобига пул келиб тушган вақтдан бошлаб бажарилган деб ҳисобланади. Шу дақиқадан бошлаб тўловчининг олувчи олдидаги маблағни етказиб бериш ҳақидаги шартномаси натижасидавужудга келган пул мажбурияти тугалланган деб ҳисобланади (олди-сотди, пудрат ва ҳ. к.).
Банк орқали ўтказишни учинчи шахс учун бажариш шартномаси деб қараш мумкин (учинчи шахснинг фойдаси учун эмас). Шунинг учун, маблағларни олувчи сифатида кўрсатилган шахс, ўтказишда қатнашаётган банклардан ўтказилаётган пулларни талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритмайди, фақат ўзининг – маблағни олувчи банкидан ташқари. Ўтказилаётган маблағни унинг ҳисобига ўтказилган дақиқадан бошлаб, олувчи бу пулларни ўз ҳисобига ўтказишни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳуқуқ банк ҳисоби шартномасидан келиб чиқади.
Мижоз хабарномасида кўрсатилган ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш бўйича жараёнларини бажариш учун, тўловчи банк бошқа банкларни жалб қилишга ҳақли. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан бундай ҳаракатларнинг мажбуриятини бажаришни учинчи шахсга юклаш деб қаралади (ФК 241 - моддаси).
Мижоз банкдан топшириқни бажарганлиги хақида маълумот ҳисобот талаб қилишга ҳақли. Топшириқнинг бажарилганлиги хақидаги билдиришни расмийлаштириш ва мазмунидаги талаб қонун ёки томонлар келишувида назарда тутилади. Қонун бундай тартибни ўрнатмайди ва шунинг учун у шартномада келишилган бўлиши мумкин. Мижозга ундан тегишли сўров олгандан сўнг модданинг 3-қисмига мувофиқ бир марталик ҳисоботдан ташқари, бўлиб ўтган операциялар ҳам тақдим этилиши мумкин, банк шартномада белгиланган вақтда мижозга у томонидан маълум бир вақтда бўлган ҳамма операциялар ҳақида маълумот беришга мажбур.
Жавобгарликка тортилаётган банк, тўловлар натижасида, қоидаларни бузиш натижасида етказилган зарар учун тўловчига зарарни қоплаб бериши зарур. Бундай қоидаларнинг бузилиши пул маблағларининг ноқонуний ушланиб қолишига олиб келса, у ҳолда банк ФК 327-моддада кўрсатилганидек зарарни ва фоизни тўлаши керак.
Мижознинг топшириғини бажармаган ёки тўғри бажармаган ҳолда банк фақат ўзининг ҳаракатлари учун жавоб бериб қолмасдан, ўзи топшириқни бажаришга берган банк ҳаракатлари учун ҳам жавоб беради (ФК 334 - модда). Шунинг учун тўловчи фақат ўз шахсий банкигатегишли талабни қўйиши мумкин, у эса ФК 795 - модданинг 2 - қисмига мувофиқ қоида бузувчи банк ҳисобига тўлашга ҳақли. 3. Баъзида тўлов хабарномасида, пул ўтказилиши керак бўлган банк аниқ кўрсатилади, яъни тўловчи банк бундай топшириқни бажаришни кимга юклашни танламайди – мижоз ўзи ҳал қилади. Бундай ҳолатларда жавобгарликни фақат тўловчи банкка юклаш адолатсизликдир. Бу ерда, шунингдек шунга ўхшаш бошқа вазиятларда суд ФК 795 - модданинг 2-қисмига мувофиқ жавобгарликка айнан айбдор банкни тортишга хақли.


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish