Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм


-§. ИНКАССО БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР



Download 0,88 Mb.
bet123/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

4-§. ИНКАССО БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР

Инкассо топшириқномаси – маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати ҳисобланади.


Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:
а) давлат солиқ хизмати органлари:
давлат бюджетига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловларни ундириш учун;
фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган бадаллар бўйича тўловларни ундириш учун;
савдо ташкилотларини истисно қилганда, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳисобланган ягона солиқ тўлови миқдорининг қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ундириш учун;
дебиторларнинг банк ҳисобварақларига ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномасини илова қилган ҳолда солиқ тўловчининг солиқ қарзи суммасини ундириш учун;
юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарзни ундириш учун;
б) божхона органлари — ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўғрисида;
в) суд ижрочилари ва ундирувчилар — ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
республика бюджетидан молиялаштириш жараёнида белгиланган миқдордан ортиқ ўтказилган маблағларни қайтариш учун бюджет ташкилотларининг бюджет ҳисобварақларига;
тижорат банкларига шартнома асосида депозитга қўйилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, уларнинг исталган ҳисобварақларига;
Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган хорижий кредитларни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қарздорларнинг миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига.
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.
Инкассо топшириқни бажараётган банк-эмитент ўз мижозининг номидан ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилаётгани учун, у мижознинг вакили бўлиб ҳисобланади.
Мижознинг топшириғини олган банк-эмитент, уни бажариш учун бошқа банкни (бажарувчи банкни) жалб қилишга ҳақли, бунинг учун унга тегишли ҳужжатларни жўнатган ҳолда. Инкассо операциялари амалга ошириш бўйичақонун ҳужжатлари ҳисоб-китоб ҳужжатларини бир банкдан бошқа банкка жўнатишга улар орасида шартнома муносабатлари бўлмаганда ҳам йўл қўяди.
Банк орқали ўтказишдан фарқли равишда бажарувчи банк ФК нинг 241-моддасига (мажбуриятни бажаришни учинчи шахсга юклаш) асосан инкассо топшириғини бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. Инкассациялаш мажбур шахсдан пул олишни кўзда тутади. Бундай ҳолда мажбур шахсга нисбатан тўловни бажариш (ёки акцепт) талаби, унинг кредитори томонидан эмас, учинчи шахс томонидан изҳор қилиниши керак. Учинчи шахсга тўлов фақат шундай ҳолда мажбуриятни тугашига олиб келиши мумкин, қачонки бу учинчи шахс кредитордан маълум бир тегишли ваколатга эга бўлса, яъни унинг ишончли вакили бўлса. Акс ҳолда қарздор тегишли бўлмаган шахсга тўловни амалга оширишга таваккал қилади. Бинобарин, бажарувчи банк фақат кредиторнинг – тўловни олувчининг вакили бўлиши мумкин. Шундай қилиб бажарувчи банк банк-эмитент томонидан инкассация операциясини бажаришга топшириқни бажаришни бошқа шахсга ишониб топшириш асосида жалб қилиниши мумкин. Бу охирги ҳолат маблағни олувчи ва тўловчи банк (бажарувчи банк) вакиллари ўртасидаги муносабат тўловчи банкнинг инкассо топшириғини олишдан ва айнан қонун томонидан вужудга келади.
Инкассо тартиби бўйича ҳисоб-китоб қилингандан сўнг тўловчининг пуллик мажбурияти унинг ҳисоб рақамидан ўчирилгандан сўнг бажарилган деб ҳисобланади, бундан кейин тўловни олувчи олинмаган маблағларни инкассо операциясида қатнашган банклардан талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Инкассо топшириқлари ва унга иловаларни текширганда уларнинг тўғри тўлдирилганлиги, реквизитларнинг тўғри ёзилганлиги, норматив ҳужжатларга мослиги аниқланади. Бунда инкассо топшириқларига илова қилинаётган ҳужжатлар унга сиртдан мос тушиши керак. Агар банк ўзига тақдим этилган ҳужжатлардан бирор хатолик топса, бу ҳақда ҳужжатларни юборган шахсни дарҳол хабардор қилиши шарт. Бундай шахс эмитент банк ёки маблағни қабул қилувчининг ўзи бўлиши мумкин.



Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish