Режа: - Эмитентлар, уларнинг сиёсати ва молия бозоридаги роли
- Эмитент вазифаси
- Эмитентларга қўйиладиган асосий талаблар
- Эмитентлар таснифи
Эмитентлар – бу қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий инструментларни молиявий ресурслар (инвестициялар) жалб қилиш мақсадида молия бозорига чиқарувчи ташкилотлар. Эмитентлар молия бозорида молиявий инструментларини чиқарувчи ва уларни реал базисига бўлган эквивалентлилик даражасини таъминловчи институтлар ролини бажаради. Бошқача қилиб айтганда, эмитентлар ўзларининг молиявий инструментлари сифат кўрсаткичларини акс эттирувчи бизнес капитали ролини бажаради - Эмитентлар – бу қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий инструментларни молиявий ресурслар (инвестициялар) жалб қилиш мақсадида молия бозорига чиқарувчи ташкилотлар. Эмитентлар молия бозорида молиявий инструментларини чиқарувчи ва уларни реал базисига бўлган эквивалентлилик даражасини таъминловчи институтлар ролини бажаради. Бошқача қилиб айтганда, эмитентлар ўзларининг молиявий инструментлари сифат кўрсаткичларини акс эттирувчи бизнес капитали ролини бажаради
- давлатнинг бошқарув
- органлари
- ЭМИТЕНТ ВАЗИФАСИ
- Молиявий ресурсларни молия бозори имкониятларидан фойдаланган ҳолда молиявий инструментлар чиқариш орқали жалб қилиш
- Ўз фаолияти жараёнида молиявий оқимларни оптималлаштириш
-
- Самарали бошқариш асосида жалб қилинган молиявий ресурслар (инвестициялар) даромадлилиги ва баҳосини (қийматини) ошириб бориш
- Акциядорлик жамияти акцияларини эмиссия олди ишлари ва эмиссияси
- Акциядорлик жамияти акция чиқариш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади. Бунинг учун, авваламбор жамиятнинг ҳолати, потенциали ва инвестицион истиқболи, шу асосда акциялар бозори конъюнктураси ва рисклар таҳлил қилиниб, чиқарилажак акцияларнинг тури, ҳажми, сони ва чиқариш шартлари, муддати, жойлаштириш усуллари, тартиби ва инвесторлар (акциядорлар) кўлами белгиланади. Бунда акциялар эмиссиясининг умумий тактикаси ва стратегияси аниқланади, акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан эмиссия рисоласи белгиланган тартибда тасдиқланади. Натижада эмиссия рисоласи давлат рўйҳатидан ўтказиш учун тайёрланади. Ҳозирда борган сари амалиётда IPO (Initial Public Offering) усули кўпроқ қўлланилмоқда.
- Акциядорлик жамиятини тузиш чоғида акциялар бирламчи тарзда таъсис хужжатларига кўра ёпиқ усулда жойлаштирилган деб ҳисобланади. Бунда акциядорлар ўзларига тегишли акциялари қийматининг камида 30 фоизини тўлашлари лозим. Қолган қисмини эса камида бир йил давомида тўлашлари талаб этилади.
- Қўшимча акциялар эса очиқ ёки ёпиқ усулда ёки иккала усул комбинацияси асосида жойлаштирилиши мумкин.
- Ёпиқ усулда қўшимча чиқарилган акциялар қўшимча капитал киритиш, дивиденд ҳисобига, жамиятнинг ўтган йилларда тақсимланмаган фойдаси эвазига жойлаштирилиши мумкин.
- Эмиссия рисоласини рўйҳатдан ўтказиш
- Қимматли қоғозларни чиқариш уларнинг эмиссия рисоласини давлат рўйҳатидан ўтказилишини тақазо этади. Қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатда ва тартибда рўйҳатга олинади (агар эмитент томонидан тақдим этилган барча ҳужжатлар талаб даражасида бўлса), натижада унга маҳсус давлат рақами бириктирилади.
- Айтилган тартиб облигациялар чиқариш учун ҳам таалуқли.
- Облигациялар чиқариш фақат жамият тузилиши чоғида бирламчи чиқарилган акциялар тўлиқ жойлаштирилганидан кейин руҳсат берилади.
- Ҳар бир турдаги қимматли қоғозга Миллий идентифакация тартиб (номер) рақами берилади.
- Эмиссия натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва маълумотларни очиб бериш
- Ҳар бир эмитент қимматли қоғозларини жойлаштирилиши тўғрисида ваколатли органга ҳар чоракда ва йиллик ҳисобот (белгиланган шакл ва муддатларда) тақдим этиши лозим.
- Эмитент қимматли қоғозларини эмиссияси чоғида маълум муддатларда инвесторларга қонун хужжатларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган тартибда очиб бериши талаб этилади.
- Давлат қимматли қоғозларини Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Молия вазирлиги ва Марказий банк чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |