1-мавзу: молия тизими ва молиявий сиёсат. Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли



Download 85,08 Kb.
bet1/15
Sana23.05.2022
Hajmi85,08 Kb.
#608501
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1-мавзу (1)

1-МАВЗУ: МОЛИЯ ТИЗИМИ ВА МОЛИЯВИЙ СИЁСАТ. Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли




Режа:

  1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари.

  2. Молиявий муносабатларнинг объекти ва субъекти

  3. Молия тизими.

  4. Давлат бюджетининг даромад ва ҳаражатлари

  5. Солиқлар ва уларнинг вазифалари

  6. Солиқ шакллари ва ундириш усуллари

  7. Пул муомиласи ва пул тизими

  8. Пул агрегати

  9. Инфлация, унинг моҳияти ва турлари

  10. Кредитнинг моҳияти, вазифалари ва манбалари

  11. Кредит турлари

  12. Фоиз даражасига таъсир этувчи омиллар

  13. Банк тизими. Банкларнинг иқтисодий мазмуни

  14. Марказий ва тижорат банклари ҳамда уларнинг вазифалари



1.Молиянинг моҳияти ва вазифалари.
Молия миллий иқтисодиёт ва аҳоли фаровонлигининг ўсишини акс эттириб, корхоналар ишлаб чиқариш харажатларининг пасайиши ва уларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошишини рағбатлантиради, ишлаб чиқариш тузилмасини, тармоқлараро ва ҳудудий нисбатларни шакллантиради.
Шунга кўра, молия – пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.
МОЛИЯ — мақсадли пул фондларини ҳосил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар. Молия иқтисодиётнинг пул секторида юзага келади ва даромадлар асосида юз беради. Пул сектори пул ва пулга тенглаштирилган активларнинг ҳаракати бўлиб, бунинг натижасида пул фондлари вужудга келади. Мақсадли пул фондлари — бу Молия ресурслари ёки Молия объектидир. Молия субъекти шу фондларни яратиш, тақсимлаш ва ишлатишда иштирок этувчилар, яъни корхоналар (фирмалар), турли хўжаликлар, хонадонлар, нодавлат жамоат ташкилотлари ва давлат идораларидан иборат. Молия даромад ҳосил қилиш ва уни сарфлашни англатади. Даромадлар илк бор, яъни бирламчи тақсимланганда корхона, давлат ва хонадон Молияси юзага келади. Бу ўринда бирламчи даромадлар ҳосил бўлади, корхона Молия фондларини ташкил этади, ишловчилар иш ҳақи олади ва бу хонадон даромадини ҳосил этади, корхоналар бюджетга солиқ тўлайдилар ва бу давлат даромадини юзага келтиради. Даромадлар иккиламчи тақсимланганда бюджетдан транс-фертлар (тўловлар) ва турли махсус фондлар ажратилади. Даромадлар кайта тақсимланганда турли нодавлат ва жамоат ташкилотлари корхоналардан, аҳолидан ва бюджетдан пул олиб, ўзининг махсус фондларини ҳосил этади. 
Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифаларни бажаради.
1. Молия иқтисодий жараён ва тадбирларни молиявий таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.
2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айниқса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат ҳудудлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашда намоён бўлади. Миллий даромаднинг бир қисми корхона ва аҳоли даромадларидан турли хил солиқлар олиш, рента ва божхона тўловлари, акциз йиғимлари кабилар орқали давлат қўлида тўпланади. Ўз қўлида тўпланган миллий даромаднинг катта қисмини давлат молия воситасида аҳолининг ижтимоий маданий эҳтиёжларига (уй-жой қурилиши, тиббий хизмат кўрсатиш, маориф, нафақа ва стипендияларни тўлаш ва бошқалар), даромадларнинг меъёрдаги даражасини ушлаб туриш, миллий мудофаани таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва шу кабиларга сарфлайди.
3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёни орқали, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми орқали амалга оширилади. Ҳар икки ҳолда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, унинг пировард натижасига, маҳсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатади.
4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомига риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.



Download 85,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish