Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланмаган ҳолда, ўзгарувчан график асосида жўнатиш, бу турдаги таркиб терма поездлар туркумига тегишли бўлиб, таркибнинг меъёри берилган қиймат бўйича ўзгарувчан, унинг жўнаш вақти эса таркиб меъёри берилган қийматга яқинлашган ҳолда жўнатилади.
Мазкур технология асосида таркибнинг максимал нормасидан паст нормага томон эҳтимолий оғиш ётади. Бунда шаклланалҳдиган таркибларнинг максимал ҳамда минимал чегаралари ўнатилади.
Олиб борилган ишлардапоезднинг унча узоқ бўлмаган масофага боришида уни тўпланган вагонларнинг мавжудлиги бўйича уларнинг меъёрдан паст томонга оғиш билан тузиш мақсадга мувофидир. Мавжуд вагонлардан таркибнинг қайд этилмаган меъёри бўйича тузилиши ҳосил қилинадиган поездлар категорияси мавжуд. Мазкур тамойилдан кўпроқ поездлар ҳаракатининг тугунли графикларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Бунда тўпланиш арафасида вагонларнинг туриб қолишини камайтиришга эришилади, аммо поездлар ҳаракатининг ўлчами ортиб боради, мос равишда бригадали локомотивларга талаб ҳам ортиб боради, бунинг оқибатида линиянинг ўтказиб юбориш қобилиятининг тўлишиш даражаси ортади.
Таркибнинг мослашувчан нормасида поездлар ҳосил бўлиши (тўпланиши, тузилиши) станцияда вагонларнинг туриб қолишидан сарф-ҳаражатларнинг камайишига олиб келиши исботланган эди. Ҳаракатни ташкил қилишнинг турли хил тизимларини таққослаш асосида олимлар таркибнинг мослашувчан нормаси, шу жумладан тўлиқ бўлмаган таркибдаги поездларнинг жўнашини назарда тутувчи тизим тўлиқ таркибли поездларни жўнатишдан кўра қулайроқ бўлади деган хулосага келишди. Мослашувчан оғирлик нормасини амалга ошириш самарадорлигига маҳаллий ишларнинг унча катта бўлмаган ҳажмига эга қисмларида эришилиши мумкин.
Ҳар бир поезднинг ҳосил бўлиши уни графикнинг режалаштирилган йўлига тайёр қилиб қўйган ҳолда амалга ошириш лозим. Мазкур ҳолатдаги вагонлар оқими жадаллигининг ўзгаришида экспуатацион иш суръати (ритми) ва давомийлигининг ўзгаришсиз қолга ҳолатида жўнайдиган поездларнинг мослашувчан узунлиги ҳамда оғирлик нормасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ саналади. Бундай технология ташувларнинг замонавий шартларига ҳамда ўрнатилган муддатда мижозларга юкларни кафолатли етказиб бериш талабларига тўлиқ жавоб беради.
Тадқиқодлар кўрсатиб турганидек, поезд ўртача таркибининг 3% га пасайиши тўпланиш арафасида турган вагонларнинг умумий ўртача туриб қолишини 30% га қисқартирса, линияларнинг турли хил юклашларида жўнашини кутиб турган поездларнинг ҳосил бўлиши 20-40% га камаяди. Бу дегани поездаларнинг тўлиқ таркибда бўлиши юз фоизлик ҳолатда ушлаб туриш ҳар доим ҳам мақбул бўлавермас экан.
Саралаш станцияси ишчилари вагонларнинг туриб қолишини камайиши, шу жумладан тўпланиб қолиш арафасидаги туриб қолишларни камайтириш билан доимий кураш олибборадилар, аммо мазкур элементга таъсир этиш вагонларнинг тасодифиий катталиги ва уларнинг гуруҳларининг тасодифий яқинлашиши оқибатида мураккаб бўлади. Бундаги бир вазифа учун қатъий нормага қадар таркибларнинг тўпланишида, одатда, улар орасида тўпланишга вагон-соталарининг суткалик сарф-ҳаражатларини ошириб юборадиган вагонларнинг қолдиғи вжудга келади. Қолдиқнинг ушбу ҳаражатларга таъсири тадқиқоднинг айрим максмиал меъёрларнинг паст томонга оғишига йўл қўйиш мавжуд бўлган жойларда таъсири, яъни таркибнинг максимал ҳамда минималл берилган катталиги чегараларидаги айрим диапазонларнинг берилиши қолдиқнинг сезиларли камайишига олиб келади, бу дегани вагонлар тўпланишаг вагон-соталар ҳаражатларининг қисқаришига ҳам олиб келиши кўриб, ўрганиб чиқилган. Бу ҳаттоки ноқулай оқибатларни келтириб чиқарганда ҳам иқтисодий жиҳатдан энг мақбул бўлиши мумкин. Шунинг учун таркибнинг рўхсат этилаган максимал катталигидан ҳосил бўладиган таркиб катталигининг турли хил қийматилари учун таркиблар тўпланишига вагон-соталар ҳаражатларини аниқлаш имконини берувчи боғлиқликларни олиш қизиқиш уйғотади.
Бугунги кунда кўплаб поездларда тўпланиш “ўз-ўзидан” содир бўлиб: таркиб тўпланиши йўлига вагонлар гуруҳларининг кириб келишига қараб керакли нормага қадар тўпланиб боради. Ундан сўнг таркибларнинг ҳосил бўлиши ҳамда унинг жўнаш паркига қайта жойлашиш жараёни рўй беради. Саралаш паркида вагонларни тўплашда 57 та шарли вагондан график меъёрида таркиб 54 та вагонга қадар йиғилиб, аммо уни жўнатишимизнинг иконин бўлмайди, чунки у вагонларнинг шартли узунлигини тўплай олмай вагонларнинг тўпланиш жараёни давом этатган бўладиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради. Таркиб туташувчи гуруҳ кириб келгунга қадар туриб туришга мажбур бўлади. Ушбу ҳолатда таркиб ҳосил бўлиши якунига етгандан сўнг унинг эгалланиши (бандлиги) гнавбатдаги поезднинг ушланиб қолишига олиб келиши мумкин бўлган графикнинг бошқа бир “чизғини” талаб қилади. Шу билан бирга графикни бажаришда поездларнинг оғирлик ҳамда узунлигининг файд қилиб қўйилган меъёридан бирозгина оғиши саралаш станциялари ишини сезиларли даражада тезлаштириб юбориши мумкин.
Таркибнинг ўзгарувчан нормасида ўзгарувчан график бўйича таркиб тўпланши жараёнини батафсил кўриб чиқамиз (3-расм).
3-расм. Таркибнинг ўзгарувчан нормасида мослашувчан график бўйича таркибнинг тўпланиши жараёни Таркибнинг ўзгарувчан нормаси бўйича поездлар тузилишида таркибнинг ўртача катталигидан катта ёки кичик тарафга оғувчи эҳтимолий оғишга боғлиқ бўлган таркиб катталигининг эҳтимолий қийматиларининг қандайдир бир диапазони ҳосил бўлади. Бу нарса
,ваг.,
таркиб ўртача катталиги пасайишига олибю келиб, юқори чегараси таркибнинг катталиги максимал рўхсат этилган каттали, минимал (энг кичик) рўхсат этилган катталиги бўлган чегараларидаги ҳосил бўладиган таркиблар қийматларининг дапазонини белгилаб беради. Тўпланиш графигининг таҳлили (3-расм) тўпланишга ўртча суткалик вагон-соатларнинг ўртача сукталик сарф-ҳаражатлари ўрнатилган формула бўйича аниқланишини кўрсатиб турибди.
Поездларни ҳосил қилиш фақатгина тўпланган вагонлар сони берилган диапазон чегараларида бўлгандаги ҳолатидагини рўхсат берилади. Қанча катта бўлса, вагонлари ўртача қолдиғининг катталиги шунча кичик бўлиши тушунарли, негаки, бунда таркибнинг ўртача катталиги камайиб борса, салбий омилларнинг таъсири шунча ортиб боради. Шунинг учун катталикни белгилаш техник-иқтисодий асосни талаб этади.
Туташувчи гуруҳлар умумий ҳолатда меъёрга қадар тўлдирилувчи таркибни тўлдирувчи вагонлар ҳамда қолдиқ вагонларига эга бўлгани боис, уларннг уртача катталиги тўлишиб борувчи гуруҳлар катталигидан катта бўлади. Шунинг учун тўпланиб борувчи гуруҳнинг ўртача катталиги
ёки
.
бўлади.
Шундай қилиб, катталиги , ҳамда катталигига боғлиқ экан.
Таркибларнинг мослашувчан нормаси бўйича поездларнинг тузилиши тўпланишга вагон-соталар ҳаражатини сезиларли қисқартириб, бу нарса станциядаги вагонларнинг туриб қолишини қисқартиради. ортиб бориши билан ҳосил бўлаётган поездлар ўртача таркибининг катталиги пасайиб, таркибнинг мослашувчан нормасини киритиш ҳақидаги қарор ва қиймати локомотив паркининг, ўтказиб юбориш қобилиятига ҳамда станция ишининг муайян шартларига мос келиши лозим. нинг мақбул қийматларини танлашда , яъни . нинг турли хил қийматларидаги вагонлар қолдиғининг қийматини аниқловчи боғлиқликка эга бўлиши лозим. Бундай юоғлиқлик таркибларн ҳосил бўлиши ҳамда олинган маълумотларни статистик қайта ишлашни моделлаштириш орқали ўрнатилиши мумкин.
1.5. Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланган ҳолда, ўзгарувчан график асосида жўнатиш бўйича топшириқнинг ҳар бир кунида берилган йўналишга келувчи вагонлар оқимининг ҳисобини кўриб чиқамиз(mҳ=51 вагон): 1-кун (23.01.2019)