1.3. Саралаш парки йўлларига вагонлар гуруҳларининг тушиш кетма-кетлигини тузиш
Топшириқ бўйича юк поездларини ўз йўналишларибўйича йиғиш ва уларни поездлар тузиш режаси бўйича жўнатишни 4 та ҳолат орқали амалга оширилади. Буни қисқача 2 та график (ўзгарувчан ва ўзгармас) ҳамда таркибнинг белгиланган қатъий нормаси ва белгиланган нормадан камайтириб жўнатишни моделлаштиришнибаён этамиз. Булар:
Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланган ҳолда, ўзгарувчан график асосида жўнатиш(Гибкий график при твердой норма состава)
Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланмаган ҳолда, ўзгарувчан график асосида жўнатиш(Гибкий график при гибкой норма состава)
Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланмаган ҳолда, ўзгармас график асосида жўнатиш(Твердой график при гибкой норма состава)
Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланган ҳолда, ўзгармас график асосида жўнатиш(Твердой график при твердой норма состава)
1.4. Юк поездларини техник станциялардан жўнатишнинг турли хил усуллари бўйича таркиблар йиғилиш жараёни моделлаштириш.
Юк поездларининг меъёрий таркиби қатъий белгиланган ҳолда, ўзгарувчан график асосида жўнатиш, бу турдаги таркиб участка ва ўткинчи поездлар туркумига тегишли бўлиб, улар йиғилишида таркиб белгиланган меъёрда бўлади, яъни қатъий белгиланган нормадан ошмайди ва камаймайди ҳам, лекин уларнинг танланган йўналишида жўнаш вақти, таркиб қачон тўлиқ бўлса ўша вақтда жўнатилиши режалаштирилади.
Бу усулда таркибнинг тўпланиши туташувчи гуруҳ кириб келиши вақтида якунига етади, вагонлар шароитида шаклланиш режаси бўйича таркибнинг ўрнатилган меъёри мавжуд ва поезд етарлича меъёрда тўпланмагунча таркиб жўнамай туради. Бунда таркиб ҳосил бўлишини режалаштириш тўлиқ нормада тўпланадиган таркибни тўлдирувчи вагонларнинг туташувчи гуруҳи ҳақидаги оператив маълумот олиш ҳолатидагина имкони бор. Поезд диспетчери норматив графигига мувофиқ график йўл чизиғини танлаши ёки станция навбатчиси билан келишган ҳолда қўшимча поездни мослаштириши керак бўлади. Бунда вагон таркибининг ёки поезд локомотивининг қўшимча туриб қолиш ҳолатлари пайдо бўлиши мумкин.
Тўлиқ таркибли ва тўлиқ вазндаги (оғирликдаги) поездларни жўнатиш иқтисодий жиҳатдан қулай эканлиги шубҳасиз, аммо бошқа тарафдан таркибни жўнатишга тайёрлаш вақти вагонларнинг туташувчи гуруҳининг келиш вақтига боғлиқ, ушбу вақт эса унинг кириб келиши ҳақидаги оператив маълумотни олгунга қадар номаълумдир. Ундан ташқари, прогноз қилинган вақтдан поездларнинг кечикиб келиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Оператив режалаштириш шароитларида поезд таркиби катталиги максимал бўлишини кутмасдан жўнатиш мақсадга мувофиқ бўлиб, туташувчи гуруҳнинг келиб қўшилиши эса катта вақт ўтгандан сўнг содир бўлади. Шу туфайли тўпланиш арафасидаги кутиб қолишлар камайиб, локомотивнинг таркибни кутиб туриб қолиши иш унумдорлигининг йўқолиши камайиб, локомотив узулишлар билан жўнашига йўл қўйилмайди.
Тўлиқ таркибли ҳамда тўлиқ оғирликдаги барча поездларни ўзгарувчан график бўйича жўнатишда юкларни жўнатишнинг энг кам ҳаражат қилиниши ҳолатига эришилади. Аммо объектив мавжуд бўлган вагонлар оқимининг ўзгариб туришида бунга ўхшаш амалиёт юкларни ташиш жараёнида жўнайдиган поездлар миқдори сезиларли ўзгариб, поездлар тайёр ҳолатда жўнатилишига олиб келади. Бу нарса ўтказиш қобилиятининг ўрнини тўлдириб бўлмас йўқотишларига, вагонлар айланмасининг секинлашишига, поездларнинг турли хил ҳаражатларига олиб келадиган поездлар оқимининг тўпланиб қолиши ҳолатлари рўй беришига олиб келади.
Оператив бошқарувнинг амалдаги шароитларида режавий вагонлар оқимини прогнозининг тўғри ҳисоб-китоб қилинмагани боис “бошқарув” бўйича резерв билан локомотивларни ўз вақтида жўнатишни таъминлаш қийин. Бу холат шу нарсага олиб келадики, айрим станцияларда жуда кўп локомотивлар тўпланиб қолиб, бошқа пунктларда эса уларнинг сони поездларни жўнатишга етарлича бўлмай қолади. Бунинг оқибатида тайёр таркибларнинг локомотивларни кутиб, локомотивларнинг эса таркибларни кутиб (0,5 соат ва ундан кўпроқ вақт мобайнида) қўшимча туриб қолиш ҳолатлари ошиб кетади
Оғирликнинг қатъий белгиланган нормасини амалга оширишда поезддан ўтувчи(кўчувчи) қолдиқлар кўп бўлиб, тўпланиб қолиш арафасидаги вагонларнинг бироз туриб қолишига олиб келади.
Ҳаракатнинг ўзгарувчан графикдаги ҳамда қатъий нормадаги тўлиқ таркибнинг ўзига хос характери таркибнинг график нормасига мос равишда максимал рухсат этилган катталикка қадар тўпланиб қолишидир. Бунда тўпланган (йиғилган) таркиб норматив графикнинг яқин темир йўл чизиғи бўйича ёки диспетчерлик жадвали бўйича жўнайди. Оператив чоралар билан тўпланиш жараёнига таъсир этиш анчайин мураккабдир, шунинг учун саралаш станциялари конвейр типи бўйича ишлаб, мазкур жараёнга кириб қўшилиб боради, унинг устига унга таъсир этиш жуда қийин бўлади. Бироқ эксплуатация иши динамикаси тўпланиш жараёнига ижобий таъсир этувчи ҳолатларга ҳам олиб келиши мумкин. Муҳими ана шундай ҳолатларни қўлдан бой бермасдан, улардан ҳамда тўпланиш жараёнида вагонларнинг туриб қолишидан, демакки вагон-соатларнинг сарф-ҳаражатларидан оқилона фойдаланиш лозим бўлади.
Саралаш парки йўлидаги таркиб тўпланишининг ўртача графигини батафсил кўриб чиқамиз (1-расм).
1-расм. Поезд таркибига вагонларнинг тўпланиши.
Станцияга кириб келувчи поездларнинг тўпланиши жараёнида тўпланиш йўлига ўртача яримсоат интервал билан мос равишда белгиланган вагонлар гуруҳи кириб келади. Тўпланиш жараёнига таъсир этиш характерига кўра кириб келувчи гуруҳларни икки турга: тўпланиш арафасида туриб қолувчи тўпловчи ( , ваг.), ҳамда навбатдаги таркиб ҳосил бўлишида иштирок этадиган вагонларнинг қолган қисми (қолдиғи) саналган берилган қатъий нормагача таркибнинг тўпланиш жараёнини тўлдирган ҳолда унинг жараёнини якунига етказувчи тўпланиб қолиш арафасидаги вагонларнинг туриб қолиши ҳолатига эга бўлмаган турларга ажратиш мумкин (2-расм). Шунинг учун туташиб кетувчи гуруҳнинг ўртача катталиги қодиқнинг ўртача катталигини тўпловчи гуруҳнинг катталигидан каттароқ:
, ваг.
Бу мантиққа тўғри келади, негаки кириб келувчи гуруҳ қанча катта бўлса, унинг туташуви гуруҳ бўлиш эҳтимоли шунча катта бўлади.
2-расм. Туташтирувчи гуруҳнинг ташкилий қисми
Шундай қилиб, тўпланиш жараёнини таҳлил қилишда унинг икки ташкил этувчи ҳамда параметрларини ўрганиб чиқиш зарур бўлади. Бунда берилган катталиклар сифатида қуйидаги параметрлар ўрин олади:
– белгиланган поезднинг ўртача суткалик катталиги, вагон;
– ҳосил бўладиган поездлар таркиби катталигининг нормаси, вагон, мазкур ҳолатда, одатда, максимал катталик кўринишида берилади;
– тўпланиш йўлига кириб келадиган вагонлар гуруҳининг ўртача суткалик миқдори (ёки таркибидаги вагонлар мазкур вазифани бажариши мумкин бўлган тақсимланишига кириб келувчи поездларнинг ўртача суткалик миқдори).
Келтирилган параметрлар қийматидан фойдаланган ҳолда мазкур вазифадаги таркибларнинг тўпланиш жаараёнини характерловчи қолган параметрларни ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлади:
– ҳосил бўладиган поездларнинг ўртача суткалик меъёри;
– тўпланиш даврининг ўртача катталиги, соат;
– тўпланиш йўлига вагонлар гуруҳининг кириб келиши орасидаги ўртача интервал, соат;
Умумий ҳолда вагонлар тўпланишига сарфланган вагон-соталарнинг умумий ўртача суткалик сарф-ҳаражатлари
ташкил қилади.
Амалиётда тўпланишга вагон-соатларининг ҳаражатлари қисқартиришга қодир бўлган эксплуатацион иш бошқарувининг оператив усуллари пайдо бўлган.
Улар асосан қуйидагилар:
1. Ўз таркибида вагонларнинг туташувчи гуруҳларига эга бўлган поездларнинг саралаш станцияларига тезлаштирилган ҳолда яқинлашиш
2. Таркибларнинг тўхтовсиз тўпланиши таъминлаш мақсадида ҳосил бўлаётган поезд таркибига таркиб нормасидан ортиқча барча тўплаувчи вагонларни киритиш. Бунинг учун манёвр диспетчери диспетчер аппарати билан мос келувчи участкалар бўйлаб шундай поезднинг ўтказиб юбориш имконини мослаштириши лозим.
3. Саралаш станцияларига маҳаллий вагонлар гуруҳининг кириб келиши шундай таркибга солиш керакки, натижада йирик вагонлар тўпланиш даври сўнгида графикнинг муайян чизиғига тўплансин.
4. Таркибларни ҳосил қилишда ҳосил бўладиган поездларнинг жўнаш вақти шундай танланадики, тўпланиш жараёнида йирик гуруҳли вагонларнинг туриб қолиши кичик гуруҳли вагонлар вақтини ошириш эвазига камайиб борсин. Бунда ишни шундай ташкил қилиш керакки, тўхтовсиз тўпланиш жараёнида узулишлар иложи борича узоқроқ вақт давом этсин.
5. Алоҳида вагонлар гуруҳини тхник станцияда узиш учун уларни техник маршрутларга улаш.
Шунга ўхшашчоралар натижасида вагонлар тўпланишига вагон-соталри ҳаржатларини камайтиришга эришилади, демакки станцидаги вагонларнинг туриб қолиш вақтини қисқартиришга ҳам эришилади. Бу вагонлар туриб қолиши ҳамда тўпланиш параметрлари нормативларини ўрнатишда инобатга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |