3-маъруза
3.1. Кривошип – шатун механизмини текшириш ва
унинг деталларини алмаштириш
Двигателни узоқ муддат ишлаганда кривошип – шатун механизми деталларининг ишқаланиш сиртларини ейилиши содир бўлади ва бирикмалардаги тирқишларнинг рухсат этилган миқдордан ортиб кетади. Цилиндрни, поршенни, поршен ҳалқаларини ейилиши сиқилган газларни сизишига, бу эса ўз навбатида двигателнинг қувватини пасайишига, ёнилғи сарфини ошишига, сиқиш такти охирида температуранинг пасайиши натижасида ёнилғини ёниш шароити ёмонлашувига олиб келади.
Шатун ва ўзак подшипникларида тирқишнинг ортиши динамик юкламаларни ортишига олиб келади, бу биркмада характерли таққиллаш пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бу ҳолда подшипникларнинг, бармоқларнинг ва вал бўйинларининг ейилиши тезлашади.
Кривошип – шатун механизмининг қониқарсиз ишлаши қуйидаги белгилар билан характерланади.
Двигател ўт олмайди. Тирсакли вал айланганда чиқариш трубасидан қуюқ оқ тутун ёки ўхтин – ўхтин тутун йиғилмаси чиқади.
Двигател цилиндрларида компрессия етарли эмас.
3. Цилиндрнинг юқори қисмида баланд ёки қалтироқли таққиллаш, бу цилиндрнинг бутун узунлиги бўйича яхши эшитилади.
Магистралдаги мойнинг босими 0,1 МПа дан паст.
Ушбу ҳолларда поршен ҳалқаларини, поршенларни ва гилзаларни ҳолатини текшириш талаб этилади. Мой магистралидаги мойнинг босими пасайганда, дастлаб манометрни кўрсатиши тўғрилигига, мой йиққичнинг тўрини тозалигига ва мой филтрининг тўкиш клапанини созлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар бу узеллар соз бўлса, ёпиқ, чангдан ҳимояланган бинода двигател бўлакларга ажратилиб кривошип – шатун механизми деталлари кўздан кечирилади. Деталлар жуфтлигини сақлаш учун шатун вкладишларининг, шатунларнинг, поршенларнинг, поршен бармоқларининг, поршен ҳалқаларининг ва гилзаларнинг ишламайдиган сиртларига белги ёки деталларга цилиндр номери кўрсатилган ёрлиқ осиб қўйилади.
Поршен ҳалқаларини текшириш ва алмаштириш. Поршен ҳалқаларини кўздан кечириш ва поршен ҳалқаларини алмаштириш учун двигател қисман бўлакларга ажратилади, ундан цилиндрлар каллаги, мой картери, мой насоси, шатунлар қопқоғи ечиб олинади.
Поршен ҳалқалари ва шатун билан комплект ҳолда цилиндрнинг юқори тешиги орқали чиқариб олинади, бунда дастлаб гилзанинг белбоғи қурумдан тозаланади. Шатуннинг пастки каллагини ажралиш текислигида ўйилиш ҳосил бўлишини олдини олиш мақсадида поршенни чиқариб олишда металл предмет билан шатунга уриш маън қилинади.
Ҳалқаларнинг ҳолатини назорат қилиш уларни поршен ариқчаларида қўзғалувчанлигини аниқлашдан бошланади.
Қўзғалувчанликни тиклаш учун поршенлар ҳалқалари билан 5-6 соат давомида керосинли бакка ботириб қўйилади.
Ундан сўнг ҳалқа ва поршен ариқчалари қурумдан тозаланади, юқори компрессион ҳалқалардан бошлаб ҳалқалар ва поршен ариқчаси ўртасидаги тирқиш текширилади.
Агар гилза ўрнатилган ҳалқадаги тирқиш 3 мм дан ортиқ, ҳалқа ва поршен ариқчаси ўртасидаги тирқиш 0,3 мм дан катта бўлса поршен ҳалқалари алмаштирилади.
Янги ҳалқалар ўрнатилгандаги тирқиш 0,3 – 0,55 мм оралиқда бўлиши керак. Ҳалқа билан ариқча ўртасидаги тирқиш компрессион ҳалқалар учун 0,08 – 0,125 мм ва мой сидирувчи ҳалқалар учун эса 0,04 – 0,085 мм га тенг бўлиши лозим.
Агар ҳалқалар ва поршен ариқчалари янги ҳалқаларнинг баландлигидан 0,3 мм га катта бўлса поршен алмаштирилиши керак.
Янги двигателларда юқорги сиқувчи ҳалқа хромланади, таъмирлашда хромланмаган ҳалқадан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда уларнинг йўнилмалари юқорига қаратиб қўйилади, агар йўнилма пастга қараган бўлса, мой сарфи ортади.
Ҳалқа ва поршен бирикмасининг тўғрилиги горизонтал ҳолатда поршенни буриб текширилади. Бунда ҳалқа ариқча-ларда силлиқ силжиши ва уларга ўзларининг оғирлик кучи таъсирида кўмилиши лозим.
Поршенларни цилиндрларга ўрнатишдан аввал, ҳалқани шундай жойлаштириш керакки, қулфлардаги тирқиш поршен айланаси бўйича текис жойлашсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |