Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
A.Nizomov, G.Rahimova, N,Rasulova –Topominika. 2013. “Sharq”
2.
Fazliy.”Majmuai shoiron” qo’lyozma.XIX asr 1-chorak.
3. Qo’qon xonlari arxivi.Toshkent. Markaziy Tarix Davlat Arxivi.
4. Do’simov Z.Joy nomlarining qisqacha izohli lug’ati.”O’qituvchi” 1977.
5. Mamatqulov M.Toponimika. T.TDPU. 2001.
ЗОМИН ТУМАНИНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Алимкулов Н.Р., Хабибуллаева Д.Ш. (ТДПУ)
Зомин тумани ўзининг бетакрор табиати билан вилоятнинг бошқа
туманлардан ажралиб туради. Шимолий ва шарқий қисми пастекислик, жануб
томони қир –адир ва баланд тоғлардан иборат. Шимолдан жанубга томон
денгиз сатҳидан 300 метрдан 4000 метргача кўтарилиб боради. Иқлими кескин
контенентал, яъни ёзи иссиқ, қуруқ, қиши эса анча совуқ. Январ ойида ҳарорат
ўртача +1,5
0
С, июл ойида +32
0
С ни, йиллик ёғингарчилик 260-300 мм ни
ташкил қилади. Ўсимликларнинг вегитация даври эса 204 кундан иборат.
Геоморфологик жиҳатдан туманнинг адир қисми қумтош, қум, мергел,
лёсслардан ташкил топган, усти чақиртошлар билан қопланган. Шимолий ва
марказий адирларнинг тупроқлари лёсс устида ҳосил бўлган бўз, оч бўз ўзига
хос тупроқлардан, жанубий қисмидаги адирлар гипсли оч бўз, текисликларда
бўз ва қўнғир тупроқлардан таркиб топган. Баҳор пайтларида адир ва тоғларда
турли шифобахш ўт ўланлар ривожланиб, яйловбоп манзараларни ҳосил
қилади. Туман ҳудудидан ўтадиган Зоминсой дарёсидан асосан ичимлик ва
суғориш учун фойдаланилади. Шунингдек, туман ҳудудида Аччисой,
Пишоғорсой, Уволсой, Туркмансой, Жалоирсой, Хўжамишкент сойлари ҳам
суғориш учун хизмат қилади.
Зомин туманини жануб томондан Туркистон тизмасининг давоми
бўлган Моргузар тизмалари ўраб туради. Тоғлик қалин арчазор, ўрмонлардан
иборат бўлиб, бу зонада жами 41 минг 757 гектарлик Зомин ўрмон хўжалиги,
197
27 минг 802 гектар майдондан иборат Зомин Халқ миллий боғи, 8 минг 933
гектар майдони қамраб олган Зомин давлат қўриқхонаси мавжуд.
Зомин тумани Ўзбекистонда маъмурий ҳудудий бўлиниши ўтказилган
пайтда, яъни 1926 йилнинг 29 сентябрда ташкил этилган. Туман марказидан
Даштабод шаҳригача 22 км шимол томондан Сардоба, шиомоли-шарқда
Ховос, ғарбдан Жиззах, Бахмал туманлари, шарқ ва жануб томондан
Тожикистоннинг Зафаробод, Ўратепа ва Панжакент туманлари билан
чегараланган. Туманнинг жами ҳудуди 291 минг 919 га майдонини эгаллайди.
Ҳудудида 1 шаҳарча, 11 та қишлоқ фуқаролар йиғинилари мавжуд.
Зомин туманида кўплаб тарихий ғорлар, 250 дан ортиқ тепаликлар,
карвонсаройлар ва қўрғонлар, кўҳна шаҳристонлар ўринлари мавжуд бўлиб,
улар ҳозир ҳам чуқур илмий–археологик тадқиқотлари янги қизиқарли
маълумотлар бериши аниқ ва келажакда тарихни ўрганиш учун манбаа бўлиб
хизмат қилади. Шунингдек, табиий географик жиҳатдан туман ҳудудида
жойлашган миллий боғ ва қўриқхоналарнинг ташкил қилинганлиги
табиатнинг такрорланмаслиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Табиат билан инсоният ўртасидаги муносабатларнинг жиддийлашуви,
антропоген таъсирнинг ортиб бориши экологик вазиятларнинг оғирлашишига
олиб келади. Бунда асосан ўсимлик ва ҳавонот олами катта миқёсда зарар
кўрмоқда. Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда биосферада, тоғли ва
текисликли ҳудудларнинг айрим қисмларида ўсимлик ва ҳайвонот оламини
сақлаш, кўпайтириш мақсадида туманда қўриқланадиган махсус ҳудудларни
ташкил қилиш ишлари амалга оширилган. Шулардан бири Зомин тоғ–арча
давлат қўриқхонаси ҳисобланади. Қўриқхона Жиззах вилоятининг Зомин
туманида, Туркистон тизма тоғлари ғарбий қисмининг ёнбағрида, Кўлсой ва
Ғўралас сой ҳавзаларини ишғол этади. Дастлаб қўриқхона 1926 йилда Ғўралас
номи билан ташкил топган бўлиб, қўриқхонада тоғ ўрмонларини ва арча
биологиясини ўрганиш, арчазорларни кўпайтириш, ҳайвонлар ва ўсимликлар
турларини сақлаб қолиш, келажакда уларни янада кўпайтириш ишлари олиб
борилади. Релефнинг мураккаблиги сабабли ва турли иқлим-тупроқ
шароитиларига кўра, қўриқхонада 3 та ўсимлик минтақаси ( дашт , ўрмон ,
субалп) мавжуд. Қўриқхона ҳудуди ўзига хос тоғли ўлка бўлиб , денгиз
сатҳидан 1760-3500м баландликда ( энг юқори нуқтаси –3560 м баланд)
жойлашган. Йиллик ўртача ёғин миқдори 400 мм дан ортиқ, иқлими кескин
контенентал, максимал ҳарорат ёзда ўртача + 33
0
С , қишда -35
0
-38
0
Сни
ташкил қилади.
Қўриқхона ҳудудида арчазорларнинг қуйи қисмида (1900-2700м)
Зарафшон арчаси ва ўрта қисмида (2100 -2800 м) Совур арча, юқори қисмида
(2100-3200 м) ўрик арча ўсади. Булар ичида энг кўп учрайдиган тури Совур
арчасидир. У қора арча ва ўрик арча орасида ҳам ўсади. Қўриқхонада тарихий
бўлган 180 ёш, ҳатто 400 ёшга кирган арчалар мавжуд. Бундан ташқари
198
арчалардан ташқари Тяншан четани, Туркистон қайини, буталардан зирк,
наъматак, учқат, ирғай, тобулғи ўсимликлари ўсади. Қўриқхона ҳайвонот
дунёси хилма-хил бўлиб, қўриқхонада Ўзбекистон “Қизил китоб”ига
киритилган ўсимликлардан ошанин пиёзи, кўк рангли эремурус, буюк лола,
Михел ва Фостер лолалари йўқолиш арафасида ва 11 тур муҳофазага олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |