1-расм. Зомин тоғ-арча қўриқхонаси ўсимликлари
Қўриқхонада ҳайвонлардан Туркистон силовсини, Оқ тирноқли айиқ,
архар, қор барси шунингдек, бўри, бўрсиқ, тулки, жайра, тўғиз ва бошқа
ҳайвон турлари яшайди. Қўриқхона ҳудудида ўсимликларнинг 720 тури,
турли қушларнинг 130 тури, сут эмизувчиларнинг 37 тури, судралиб
юрувчилардан 8 тури, балиқнинг бир неча тури тавсифланади ва муҳофаза
қилинади.
2-расм. Зомин тоғ-арча қўриқхонаси ҳайвонлари
199
Зомин тумани ҳудудида аҳолининг дам олиши учун табиий
комплексларни сақлаш, яхшилаш орқали кўп сонли сайёҳлар, спортчилар, дам
олувчилар учун турли қулайликларни бунёд этиш мақсадида Зомин миллий
боғи ташкил қилинган. Ушбу миллий боғ
Зомин туманининг тоғ-ўрмон
минтақасида қишки спорт турлари маркази соғломалаштириш мажмуаси
тарзида 1976 йилда ташкил этилган. Унинг таркибида Зомин ўрмон хўжалиги
ва ўрмон хўжалиги институтининг Кўлсой таянч пункти, Зомин тоғ-ўрмон
давлат қўриқхонаси жойлашган. Умумий майдони 24,1 минг гектарни ташкил
этади. Зомин миллий боғи асосан, Туркистон ва қисман Молгузар тоғининг
1000-4030 м гача бўлган баландликларида жойлашган. Унинг геоморфологик
ландшафтлари ҳар хил бўлиб, табиий шароитлари тоғнинг баландлиги бўйлаб
жойлашган қисмларида хилма-хил. Ҳудудининг геологик тузилишида энг
юқори поғонани ҳар хил полеозой (сланец , оҳак , қум-тошлар) ётқизиқлари
ташкил қилади, полеоген ва неоген ётқизиқлари ҳам кенг ривожланган.
Айниқса кенглиги 500 м ва 450 м га тенг бўлган Чўртанга жарлигидаги
шаршара, Супа сертепа текислиги саёҳатчилик жиҳатидан катта эътиборга эга.
Ушбу боғ ҳудудида асосан Сангзор ва Зоминсув дарёси ҳавзалари
жаойлашган, боғнинг гидрографик тармоқлари унчалик қалин эмас, иқлими
контенентал ва қурғоқчил. Боғ ҳудудида Сангзор – 1307 м , Кўлсой - 2100 м,
Гуралаш – 2260 м ва Шаҳристон -3200 м метеоролик станциялари
жойлашган. Тоғ олди ҳудудларида йиллик ёғин миқдори 353 мм, баланд
тоғларда 348 мм, ўртача тоғларда эса 405 мм тенг , уларнинг 50-60 % баҳор
фаслига тўғри келади. Ҳавонинг йиллик ўртача нисбий намлиги 30-35 % ни
ташкил қилади, ўртача йиллик ҳарорат кўрсаткичи +21,7
0
С ни ташкил қилади.
Миллий боғда тўқ кулранг, оч жигарранг, арча ўрмонзор тупроқлари, юқори
тоғ яйлов, ўтлоқ –ботқоқ , ўтлоқ тупроқлар турлари учрайди . Ўсимлик дунёси
дашт, арча ўрмонзорлар , тоғ ксерофитлари ва субалп ҳудудларидан иборат.
Арчазорлар боғ майдонининг 55% фоизини ташкил қилиб, 2000-3000 м
баландликда жойлашган. Айниқса, боғ ҳудудида доривор ўсимликларнинг 30
дан ортиқ тури, лолаларнинг кўплиги, мевали дарахт ва буталарнинг кенг
тарқалганлиги эътиборга сазовор. Умумий ўсимликлар турлари сони 100 дан
ортиқ бўлиб, дарахтларнинг 8 тури, буталарнинг 15 тури ва ўт –ўланларнинг
220 дан кўпроқ турлари учрайди.
Ҳайвонот дунёси миллий боғнинг ландшафтларига қараб мослашган, аммо
уларнинг тарқалишида алоҳида чегара йўқ . Қуйи тоғ ландшафтларида (400 –
2000 м) тулки , қуён, чўл бўриси, бўрсиқ, туркистон сассиқ кўзани, ўрта тоғ
ландшафтларид оқ тирноқли айиқ, ёввойи тўғиз, тулки, қуён, бўрилар, баланд
тоғларда айиқ, тўғиз , Ўрта Осиё тоғ эчкиси , Северцев қўйи, оқ сувсар, уй
сичқони, ўрмон сичқони, арчазор сичқони, олмахон, қушлардан – чуғурчуқ,
бургут, майна, кўк қарға, зағизғон, сариқ чумчуқ, булбул, улор, укки, саъва,
лойхўра ва бошқа турлар бор.
200
Do'stlaringiz bilan baham: |