Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


ЛИПИДЛАРНИНГ ПЕРЕКИСЛИ ОКСИДЛАНИШИНИ



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

ЛИПИДЛАРНИНГ ПЕРЕКИСЛИ ОКСИДЛАНИШИНИ 
АНТИОКСИДАНТЛИК ХУСУСИЯТИГА ЭГА УНДИРИЛГАН ДОНЛИ 
ВА ДУККАКЛИ ЎСИМЛИКЛАРДА ЎРГАНИШ 
Бобохонова
 
Д.Б, Муротов М, Остоноқулов
 
И, Мирхамидова П.
 
(ТДПУ)
 
Биологик мембраналарнинг структураси ва функцияси липидларнинг 
перекисли оксидланишига боғлиқ. Биологик мембрана липидлари ҳужайра 
метаболизмида 
муҳим 
рол 
ўйнайди(1). 
Липидларнинг 
перекисли 
оксидланиши липидлар таркибини, ўтказувчанлигини синтетик жараёнларни 
бошқаришда катта аҳамиятга эга (2). Липидларнинг перекисли оксидланиш 
маҳсулотларини тўпланиши, тўқималарнинг жароҳатланишига олиб келади. 
Липидларнинг перекисли оксидланиши антиоксидант ҳимоя системалари 
орқали назорат қилиб турилади. 
Маълумки, липидларнинг перекисли оксидланиши ўсимликлар 
ҳужайрасини ҳолатини ва уларнинг ўсишини аниқлашда муҳим кўрсаткич 
ҳисобланади (4,6).
Липидларнинг 
перекисли 
оксидланишининг 
интенсивлигини 
биоантиоксидантлар бошқариб туради. Табиий антиоксидантларга токоферол 
(витамин E , витамин C, А) каротиноидлар, флавоноидлар киради (1,6).
Ундирилган донли ва дуккакли ўсимликларда биоантиоксидант 
қаторига кирувчи витамин C ни миқдори ўрганилган бўлиб, унинг юқори 


210 
миқдори буғдойнинг 3-кунида, арпа, сули, мош ва сояларнинг униш даврининг 
7-кунида аниқланган (3).
Униш даврида липидларнинг перекисли оксидланиши ўсимликларни 
антиоксидант системаларини холатини белгилувчи кўрсаткичдир.
Ишимизнинг асосий мақсади, антиоксидант хусусиятининг намоён 
этувчи донли ва дуккакли ўсимликларнинг униш даврида липидларнинг 
перекисли оксидланишини аниқлашдан иборат. Тадқиқот объекти
 
буғдой, 
арпа, сули, мош, соя. Тадқиқотларни буғдой, арпа, сули, мош, соя каби 
ўсимликларнинг униш даврининг 1,3,5,7,9-кунларида олиб бордик. 
Липидларнинг перекисли оксидланишини аниқлаш малон диалдегид ва 
тиобарбитур кислоталар ўртасидаги реакцияга асосланган, яъни юқори 
температура ва кислотали pH муҳитида рангли триметин комплекcи хосил 
бўлади. Комплекс 532 нм ўлчанади (5). 
Олинган натижаларимиз шуни кўрсатдики, донли ва дуккакли 
ўсимликларини униш даврларида липидларнинг перекисли оксидланиши 
турлича эканлиги аниқланди.
Липидларнинг перекисли оксидланиши бошоқли буғдой ўсимлигининг 
униш даврининг 1-кунида 12,14мкмол/г, 3-кунида 22,83мкмол/г ташкил этиб, 
униш даврининг 5-кунида 10,64 мкмол/г, 7-9 кунларида 9,75 мкмол/г ни 
ташкил этади. Бошоқли сули ўсимлигининг униш даврида липидларнинг 
перекисли оксидланишининг энг юқори миқдори 7-кунда аниқланиб, у 25,199 
мкмол/ни ташкил этади. Липидларнинг перекисли оксидланиши сулини униш 
даврининг 1-кунида 11,484 мкмол/г, 3-кунида 13,568 мкмол/г, 5-кунида 23,15 
мкмол/г, 7-кунида 25,199 мкмол/г, 9-кунида 13,322 мкмол/г тенг бўлди. 
Арпада эса бу кўрсаткич униш даврининг 5-кунида кузатилиб, у 26,787 
мкмол/г тенг бўлди. Арпанинг униш даврининг кейинги кунларида уни 
миқдорини камайганлигини кузатдик.
Ундирилган дуккакли ўсимликлар: соя ва мошнинг униш даврларида 
липидларнинг перекисли оксидланиши униш даврининг 5,7,9-кунларида 
мошга қараганда липидларнинг перекисли оксидланиши сояда юқори 
эканлиги кузатилди, 5-кунида 30,51 мкмол/г, 7-кунида 34,15мкмол/г, 9-кунида 
24,83 мкмол/г ташкил этди. Ундирилган мошда эса бу кўрсаткич 7-кунда 
кузатилиб, 27,09 мкмол/г ташкил этди.Донли ўсимликлардаги липидларнинг 
перекисли оксидланишининг кўрсаткичи адабиётлардаги маълумотларга мос 
келди (3).
Олинган натижаларимиз шуни кўрсатдики, донли ва дуккакли 
ўсимликларнинг униш даврларида липидларнинг перекисли оксидланиши 
турлича бўлиб, бошоқли ўсимликларнинг униш даврларида липидларнинг 
перекисли оксидланишининг энг юқори концентратцияси буғдойнинг 3-
кунида 22,83 мкмол/г, сулининг 7-кунида 25,19 мкмол/г, дуккакли 
ўсимликларда соянинг 7-кунида 34,15 мкмол/г, мошнинг 7-кунида 27,09 
мкмол/г ташкил этди. Маълумки, липидларнинг перекисли оксидланиши 
ўсимликларнинг антиоксидант системасини белгилаб, унинг юқори даражада 


211 
бўлиши, 
антиоксидант 
ферментлар–токосупероксидисмутаза, 
глутатионредуктаза ферментларининг ортишига олиб келди (6). 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish