206
Гуллаши июндан токи кеч кузгача давом этади (Ўзбекистон шариотида).
Гуллаш даврийлиги 60-150 кунгача давом этиши мумкин. Агар ўсимликка
қирқиш йўли билан шакл берилса гуллаш даврийлиги узайиши мумкин.
Вегетация даврининг биринчи йилда ёппасига гуллаш кузатилмайди.
Поликарпик ўсимлик. Бизнинг шароитда Centranthus ruber февралнинг
бошларида униб чиқа бошлайди. Апрелнинг ўрталарига келиб, гуллайди. Авж
олиб гуллайдиган вақти май-июнь ойлари ҳисобланади. Бу ҳолатни
вегетация
даврининг иккинчи йилида яққол кўриш мумкин. Ўсимликнинг вегетация
даври 190-200 кунни ташкил этади.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.
Холматов Х.Х., Хабибов З.Х.,Олимхужаева Н.З Ўзбекистоннинг
шифобахш ўсимликлари. Тошкент: “Ибн Сино” 1991.3-5.
2.
Холматов Х.Х., Қосимов А.И. Русча-лотинча-ўзбекча доривор
ўсимликлар луғати. Тошкент: “Ибн Сино” 1999 23-5 б.
3.
Школьник Ю.Растения. Польная энциклопедия. М.,: Эксмо, 2007.-Б.226
4.
http://botanlike.ru/post/show/semejstvo valerianovih
TOXOCARA CANIS (WERNER, 1782) - ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ЁВВОЙИ ЭТХЎР СУТ ЭМИЗУВЧИЛАРИ ПАРАЗИТИ
Бердибаев А.С. (НукДПИ)
Ёввойи этхўр сут эмизувчи ҳайвонлар Қорақалпоғистон худудида кенг
тарқалган бўлиб, улар организмида паразитлик қилувчи айрим гельминтлар,
этхўр ҳайвонларнинг табиатда фаол ҳаракатланиши
натижасида уй
ҳайвонлари ва одамлар учун хавфли бўлган инвазион касалликлар
қўзғатувчилари манбаси ҳисобланиши мумкин. Шу
борада табиий
ландшафтларда ёввойи этхўр сут эмизувчи ҳайвонларнинг
Toxocara canis
билан зарарланишини ўрганиш назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Toxocara canis
(Werner, 1782) нематодаси этхўр ҳайвонларнинг ошқозон
ва ичаклар деворларини зарарлайди. Дастлаб касаллик белгилари сезилмайди.
Аммо, инвазиянинг юқори даражаси намоён бўлганда қуйидаги белгилар
пайдо бўлади: ўсиш ва
ривожланишдаги кечикиш, овқат ҳазм қилиш
тизиминиг бузилиши, ич қотиши, қусиш шу билан бирга баъзи ҳолларда
асабийлик ҳодисалар бўлиши мумкин.
T.canis
асосан этхўр ҳайвонларнинг энг хавфли касалликларидан бири –
токсокарозни келтириб чиқаради.
Паразитнинг
миграция даври
ҳайвоннинг ёшига ва турига боғлиқ бўлади.
Этхўр сут эмизувчи ҳайвонларнинг
T.canis
нематодаси личинкалари билан
қуйидаги усулларда зарарланиши мумкин: инвазион тухумни ютиш, инвазион
зарарланган кемирувчилар билан озиқланиш ҳам бошқада йўллар орқали.
Зарарланган ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилиш тизимидаги тухумлардан
пайдо бўлган личинкаларнинг аксарияти кейинчалик ичакда eтук босқичга
айланади. Кейинчалик токсокар тухумларини ташқи мухитга чиқара
бошлайди. Вояга етган битта урғочи токсокара кунига 200 000 тухумни нажас
207
билан ташқи муҳитга чиқаришга қодир,
шунинг учун яйловларнинг
T.canis
тухумлари билан ифлосланиши жуда тез кузатилади [1].
Do'stlaringiz bilan baham: