Асословчи тажриба босқичида talabalarнинг komil inson bo’lib shakllanishiда халқ ўйинларидан дидактика сифатида фойдаланишнинг мавжуд ҳолатини аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган мақсадга эришишда Farg’ona davlat universiteti бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш yo’nalishi II- bosqich talabalari билан ишлаш жараёнини кузатиш, суҳбат, анкета сўровлари каби методлардан фойдаланилди. Буларнинг барчаси тадқиқотнинг асосий йўналиши ва дастурини муайян даражада аниқлаш имконини берди. Тадқиқот мавзусига оид етакчи олимлар, педагогларнинг илмий ишлари таҳлил қилинди.
Шакллантирувчи тажриба босқичида talabalarнинг komil inson bo’lib shakllanish фаолиятини бевосита ва билвосита педагогик кузатиш, улар иштирокида машғулотларни ўтказиш, суҳбат ва анкета сўрови каби методлар ёрдамида talabalarning komil inson bo’lib shakllanishi va ривожланишига йўналтирилган педагогик таъсир ҳамда мустақил фаолиятни йўлга қўйиш асосида ижодий компетенцияларни шакллантиришга катта аҳамият қаратилди. Назарий тадқиқотлар натижасида аниқланган илмий ечимлар лойиҳалар ва таълим технологиясини яратишда амалий қўлланилди ҳамда улар асосида тажриба-синов машғулотлари олиб борилди. Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар қаторида талабаларнинг лойиҳавий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашга доир ишларга алоҳида аҳамият қаратилди.
Таъкидловчи тажриба босқичида талабаларни ўтказилган тажрибаларимиз давомида комил инсон бўлиб шаклланиши ва ривожланиши даражасининг ҳолати аниқланди. Талабаларни комил инсон бўлиб ривожланиши самарадорлигини янада ошириш борасида амалга оширилган ишларни мустаҳкамлаш ҳамда камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар, тавсиялар, талабаларни комил инсон бўлиб шаклланиш ва ривожланганлик даражасини баҳолаш учун мезонлар ишлаб чиқилди. Шакллантирувчи тажриба-синов машғулотлари ўтказилди, тадқиқот натижалари амалиётга татбиқ этилди. Тажриба-синов ишлари жараёнида талабаларнинг комил инсон бўлиб шаклланиш ва ривожланишида ижобий натижаларга эришилганлиги математик-статистик методлар ҳамда холис экспертлар томонидан баҳолаш орқали тасдиқланди.
Тажриба-синов ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланди: талабалар билан ишлашга доир методик шарт-шароитларнинг яратилганлиги; олий таълим тизимидаги муассасаларнинг интеллектуал лабораторияга эгалиги; таълим жараёнида замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш; ўз ўқув фанларидаги соатларнинг бир қисмини халқ ўйинларидаги фаракатлар ва фикрларга уйғунлаштирган холда машғулотларни ташкил этадиган профессор-ўқитувчиларнинг мавжудлиги; ҳозирда мавжуд, айниқса йўқолиб бораётган миллий ўйинларимизни ўзида акс эттирган дастурларни ишлаб чиқилишига алоҳида эътиборнинг қаратилганлиги; бўлажак ўқитувчиларни комил инсон бўлиб шаклланишига йўналтирилган халқ ўйинларини ўзида акс эттирган электрон-дидактик таъминотнинг ишлаб чиқилганлиги; бўлажак ўқитувчилар билан ишлашда креатив салоҳиятга эга педагогларнинг жалб этилганлиги ва ҳоказолар.
Шунингдек, тажриба-синов ишлари давомида тадқиқот объекти сифатида бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабалари танланганлиги сабабли қўлланилган методлар қуйидагича гуруҳланди:
1) бўлажак ўқитувчи шахсини ўрганишга хизмат қилувчи методлар – сўровномалар, анкеталар, тестлар;
2) проектив методлар – тестли, шахслараро муносабатни ўрганувчи, педагогик ва ижтимоий муаммоли вазиятларни таҳлил қилувчи;
3) “Мен” концепцияси – ўзини-ўзи кузатиш, ўзини-ўзи ўрганиш, ўзини-ўзи тавсифлаш, ўзини-ўзи баҳолаш, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўзини-ўзи таҳлил этиш.
Тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва гуруҳлашда кўргазмали ахборот методикасидан фойдаланилди. Унинг ёрдамида қуйидаги вазифалар ҳал қилинди: 1) бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари, тюторлар, ота-оналарнинг эътиборига ҳавола этилган халқ ўйинларини ўқувчи тарбиясига тасири юзасидан саволларга – қайтарган жавобларини умумлаштириш; 2) тажриба-синов ишлари босқичлари, якуний кўрсаткичлар ҳамда асословчи, оралиқ ва якуний тажриба-синов ишлари натижаларини ифодаловчи жадвалларни таҳлил қилиш, қиёслаш, таққослаш асосида назорат ва тажриба гуруҳлари натижаларини статистик таҳлил этиш.
Қуйида бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлиги самарадорлигини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишларини ташкил этиш даврида қўлланилган методлардан айримларининг амалий аҳамияти ва қўллашдан кўзланган мақсад тўғрисида қисқача сўз юритилади:
1. Педагогик кузатув методи – бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлиги даражасини ўрганиш, уларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ёрдам берувчи педагогик омилларни аниқлаш мақсадида қўлланилди. Ушбу методни қўллаш орқали бўлажак ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
2. Анкета методи – бу метод ҳам бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлиги масаласига қай даражада эътибор қаратилаётганлигини ўрганиш, бу борада самарадорликка эришишни кафолатловчи объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлигини аниқлаш, бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш мақсадида қўлланилди.
Тажриба-синов даврида очиқ анкеталардан фойдаланилди. Бунинг сабаби тажриба-синов жараёнига жалб этилган профессор-ўқитувчи ва талаблардан муаммо ечимини топишда аҳамиятли бўлган маълумотларни кўпроқ олишдан иборат бўлди. Анкета икки босқичда, яъни таъкидловчи ва якунловчи тажриба-синов даврида қўлланилди. Ҳар икки босқич натижалари ўзаро қиёсий таҳлил этилиб, бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлиги даражаси ва тажриба-синов ишларининг самарадорлиги аниқланди.
3. Суҳбат методи – бу метод ҳам анкета методи каби тадқиқот учун муҳим аҳамиятга эга маълумотларни тўплаш мақсадида қўлланилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, анкета методи бир қатор афзалликларга эга бўлиши билан бирга айрим чекловлар ҳам мавжуд. Масалан, анкета методидан фойдаланишда тажриба-синов ишларига жалб этилган бўлажак ўқитувчилар уларга берилган саволларга нохолис, нотўғри жавоб қайтаришлари мумкин. Бу эса ўз навбатида олинадиган маълумотларнинг ишончли бўлмаслиги ва педагогик нуқтаи назардан асосланмаслигига олиб келади.
Шу сабабли анкета сўровларининг бевосита давоми, тўлдирувчиси сифатида суҳбат методидан фойдаланиш тажриба-синов ишларини етарли даражада ташкил этилишини таъминлади.
4. Интервью методи ҳам бир қатор афзалликларга эгалиги сабабли тажриба-синов ишларини олиб боришда ундан унумли фойдаланилди. Интервью методини қўллашда тажриба-синов ишларига жалб этилган бўлажак ўқитувчиларга қўшимча саволлар бериш орқали муаммонинг моҳияти очилди, кўзланган мақсадга эришишга ёрдам берувчи маълумотлар тўпланди.
Интервью, асосан, бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлигига оид махсус методикани амалиётга жорий этишдан олдин ва кейин уюштирилди. Бу эса тажриба-синов ишларини ташкил этишга қаратилган махсус методиканинг самарадорлигини бевосита баҳолаб бориш имконини берди.
5. Педагогик тажриба методи – тадқиқ этилаётган муаммонинг ижобий ҳал этилишига йўналтирилган фаолиятнинг яхлит тизими сифатида намоён бўлади. бўлажак бошланич синф ўқитувчиларда комил инсон шахсини ривожланганлигида мазкур методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва тажриба-синов ишларини олиб боришда бу метод бевосита қўлланилди.
6. Интерфаол методлар –бўлажак ўқитувчиларнинг ўқув фаолликларини кучайтириш, уларда изланишли-тадқиқотчилик фаолиятига қизиқиш ва эҳтиёжни юзага келтириш ҳамда уларни янада мустаҳкамлаш, бўлажак ўқитувчиларда ўз-ўзини таҳлил, назорат ва баҳолаш қобилиятларини ошириш мақсадида қўлланилди. Ушбу методлар тадбирларнинг қизиқарли ўтишини таъминлаш билан бирга бўлажак ўқитувчиларни ижодий, эркин фикрлашга ундади.
7. Математик-статистик метод (Стьюдент методи). Педагогик йўналишда олиб борилаётган тадқиқот ишларида математик-статистик метод ўзига хос ўрин тутади. Зеро, тадқиқот муаммоси доирасида олиб борилган тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлаш орқали тадқиқотнинг натижалари тўғрисида якуний хулосага келишда математик-статистик методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг комил инсон шахсини ривожлантириш жараёнида қуйидаги камчиликларнинг мавжудлиги кузатилди:
- бўлажак ўқитувчиларни ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб шаклланишида мухим омил бўлган халқ ўйинларидан деярли фойдаланилмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларда, ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб шакллантиришнинг методологик асослари махсус ўрганилмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларда, ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб шакллантиришга тайёрлашда изчиллик ҳамда комплекс ёндашувга амал қилинмаслиги;
- бўлажак ўқитувчиларда, ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб шакллантиришга тайёрлашда истиқболнинг таҳлил қилинмаслиги;
- миллий ва умуминсоний, маданий-тарихий, интеллектуал, маънавий, эстетик ҳамда бадиий қадриятлар асосида ўқувчиларнинг комил инсон бўлиб шаклланиш жараёни мазмунини янгилашга эътибор қаратилмаганлиги;
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари ўз касбий фаолияти жараёнида ўқувчиларни қай тарзда билим олишга жалб этиш, улар фаолияти натижаларини ташхислаш ва таҳлил қилиш тажрибасига эга эмаслар. Шу билан бир қаторда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида мулоқотга киришувчанлик кўникмалари етарлича шакллантирилмаган. Улар ўқувчиларда комил инсон шахсини шакллантиришнинг назарий асослари, механизмларини пухта ўзлаштирмаганликлари аён бўлди.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларда комил инсон шахсини шакллантиришга тайёрлаш амалиётида нафақат илмий-асосланган назарий-педагогик, балки бу жараённинг назарий-амалий (унинг хусусиятлари, томонлари, мақсадга интилувчанлиги, касбий-шахсий мезонлари, натижаларини таҳлил қилиш) асослари етарлича ёритилмаган.
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқувчиларнинг комил инсон шахсини шакллантиришга тайёрлаш жараёни мазмунини модификациялаштиришга ўқитувчилар тузилишли-мазмунли тизимга эга бўлмай, иккиланиб ишончсиз (унда эмоционал-психологик, мотивацияли, идрок этиш, шакллантирувчи ҳамда ривожлантирувчи, интеллектуал-ижодий, фаолиятли, ижтимоий-тарбиявий, ўзига баҳо бериш ҳамда ўзини такомиллаштириш муҳим компонентлари бўлиши керак) муносабатда бўлади.
Педагогикадаги янги ёндашувлар, инновацион усуллар, методлар, воситалар, янги технологиялар, шу жумладан, ўқувчилар билан аудиториядан ташқарида ишлаш методикаларининг энг самарали шакллари, илғор методларини излаш, ўрганишга бўлган қизиқиш етарлича фаоллашмаган.
Бугунги кунда Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига таълим-тарбия беришнинг устувор жиҳатларидан профессор-ўқитувчилар етарлича хабардор эмаслар. Педагогик амалиёт жараёнида улар анъанавий усул ва методлардан фойдаланиш, авторитар иш услубини қўллашни маъқул кўрадилар.
Ўқувчилардаги қобилиятларнинг намоён бўлиш даражалари ва уни аниқлаш тартиблари тўғрисидаги илмий қарашларни таҳлил этиш асосида ўқувчиларда комил инсон шахсини шакллантириш мезонлари аниқлаштирилди: ижобий эмоционал тасаввурларларга эгалик; мустақил қарор қабул қилиш; ўзининг куч ва имкониятларига ишонч; аниқ мақсадга йўналганлик; эмоционаллик; муаммони кўра олиш; альтернатив (муқобил) фикрлаш; дивергент фикрлаш; фикрнинг аниқлиги; идрок этишнинг яхлитлиги ва мустақиллиги; ижодий фикрлаш; ўз-ўзини баҳолаш даражаси; толерантлик; интуициянинг ривожланганлик даражаси.
Мазкур мезонларга асосланган ҳолда уларни шартли равишда тўрт – мотивацион, эмоционал, интеллектуал-билишга доир, амалий гуруҳларга таснифлаш асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини комил инсон бўлиб шаклланиш ва ривожланишининг қуйи, ўрта ва юқори даража кўрсаткичлари аниқлаштирилди.
Ўқувчиларда комил инсон шахсини шакллантириш динамикасининг паст даражаси ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолият жараёнида қизиқишларнинг ёрқин намоён бўлмаслиги, ижодий фаолиятга масъулиятли ва барқарор муносабатнинг қарор топмаганлиги, шахслараро муносабатда қийинчиликларнинг юзага келиши, изланиш-тадқиқотчиликка доир фаолиятда қийинчиликларга дуч келиши, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, умуммаданий, ижодий компетенцияларнинг шаклланмаганлиги билан тавсифланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |