Тошкент давлат педагогика университети қўлёзма ҳуқуқида


-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи



Download 1,63 Mb.
bet9/14
Sana28.06.2022
Hajmi1,63 Mb.
#716395
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3,1, — копия

3.1-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи

3.2-расм. Барча таълим муассасалардаги ўқувчиларнинг мезонлар бўйича самарадорлик кўрсаткичи
Тажриба-синов ишлари жараёнида 5 – 9 - синф ўқувчиларни изланишли-тадқиқотчиликка доир ўқув малакаларига эгаликларини ўрганиш жараёнида улар томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқишда аксарият ҳолларда йўл қўйиладиган умумий хатолар аниқланиб, уларни бартараф этиш йўллари таклиф қилинди (3.9-жадвал).
Тажриба-синов ишларининг барча босқичларида иқтидорли ўқувчиларнинг амалий ҳаракатларини кузатиш, уларнинг ўқув ҳамда касбий фаолиятни ташкил этиш жараёнига бўлган муносабатлари ҳам синчиклаб ўрганилди. Ўрганиш натижалари ҳам 5-9- синф ўқувчилари мантиқий тафаккурини ривожлантириш да самарали педагогик фаолиятни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
3.9-жадвал
Ўқувчилар томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқишда йўл қўйиладиган умумий хатоларни бартараф этиш йўллари

Йўл қўйиладиган умумий хатолар

Хатоларни бартараф этиш йўл ва усуллари

Ишнинг бажарилиши бўйича тавсия этилган технологик жараённинг бузилиши

Технологик бузилиш сабабларини аниқлаш ва уни изоҳлашни таклиф этиш. Хатони бартараф этишнинг усули сифатида тавсия, таклиф этилган технологиянинг мақбуллигини асослаш. Технологик хариталар, тавсиялар моҳиятини қайта ўрганиш ва уларни амалда қўллашни тавсия этиш

Фаолиятни амалга ошириш жараёнида ахборотлардан тўлиқ ва тўғри фойдалана олмаслик

Такрорий йўриқ бериш, йўл қўйилган хатолар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини талабалар билан бирга таҳлил қилиш, ахборотлардан фойдаланиш бўйича махсус тренингларни қайта ташкил этиш, талабаларнинг ўзаро назоратини йўлга қўйиш ва мустақил таълим олишларига эришиш

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўқув портфооларини яратишда ахборот техологиялари самарали фойдаланилмаслик

Ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланишга оид тавсияларни қайта кўриб чиқиш, гуруҳ асосида ахборот технологияларининг имкониятларини мустақил равишда кўра олишга оид топшириқларни бажариш

Лойиҳа ва ўқув портфолосининг сифатига қўйиладиган талабларга амал қилмаслик

Лойиҳа ва ўқув портфолиоларни расмийлаштириш ҳамда уларга қўйиладиган эстетик, этик талабларни қайта тушунтириб бериш, фаолият жараёнида қадамлар кетма-кетлигига риоя қилиш лозимлигига ишончни қарор топтириш

Берилган вақтдан унумли фойдаланилмаслик, иш босқичлари бўйича умумий вақтни тўғри тақсимлай олмаслик

Иш вақтини тежаш йўлларини қайта тушунтириш, ишларни қисмларга бўлиб бажаришга оид технологик тавсияларни бериш, технологик ўтишларнинг вақт меъёрларини аниқ белгилаш

Йўл қўйилган хато ва камчиликларни мустақил аниқлай олмаслик

Йўл қўйилган хатолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш чоралари ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини қайта тушунтириш, хатоларни бартараф этишга оид махсус машқларни бажариш, талабаларнинг ўзаро назоратини йўлга қўйиш, уларни мустақил таълим олишга йўналтириш

Лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёнида ўқувчиларнинг ҳам индивидуал, ҳам гуруҳли фаолияти йўлга қўйилди. Ишлаб чиқилган ўқув лойиҳаларини баҳолашда аниқ мезонлар ва баҳолаш меъёрларига риоя этилди.


Ўқув лойиҳаларини баҳолашнинг умумий мезонлари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди:
- муаммонинг долзарблиги ва аҳамиятини ёритиб бериш;
- муаммонинг тўлиқ ёритилганлиги;
- муаммони ҳал этишдаги оригиналлик;
- артистизм ва ифоданинг ёрқинлиги;
- ахборот технологияларидан фойдалана олиш;
- лойиҳа юзасидан саволларга жавоб бера олиш.
Мазкур умумий мезонлар асосида беш баллик шкала бўйича баҳолашга доир меъёрлар шакллантирилди:
“5” балл: агар талабанинг бажарган иши лойиҳа мавзусига тўлиқ мос келса; муаммо тўла ёритилган бўлса; далилий материаллар тўғри бўлса; муаммо изчил, муайян кетма-кетликда баён этилган бўлса; нутқи равон ҳамда стилистик ва орфографик хатолар мавжуд бўлмаса қўйилади.
“4” балл: агар талабанинг бажарган иши лойиҳа мавзусига тўлиқ мос келса; далилий материаллар тўғри бўлса; муаммо изчил, кетма-кетликда баён этилган бўлса; матн тушунарли ва ёрқин ифодага эга бўлса, ишда жузъий бир ёки икки камчиликка йўл қўйилган бўлса қўйилади.
“3” балл: агар талаба лойиҳа муаммосидан баъзи ўринларда бир оз четга чиққан бўлса; лойиҳада айрим далилий материаллар етарли бўлмаса; баъзи ҳолатларда лойиҳани баён этиш кетма-кетлиги бузилган бўлса; матнда айрим ғализлик ва нутқ ёрқин ифодага эга бўлмаса қўйилади.
“2” балл: агар иш лойиҳа муаммосига тўғри келмаса; далиллар етарли бўлмаса; фикрларни баён этишда кетма-кетлик ва изчилликка риоя этилмаган бўлса, матн қисқа ва тўлиқ бўлмаган кўринишдаги гаплардан тузилган бўлса, яхлитликда лойиҳа мазмунида олти, нутқда эса еттита хатолик мавжуд бўлса, қўйилади.
Педагогик тажpиба-синов натижалаpини таҳлил этишда ўқувчилар томонидан ишлаб чиқилган ижодий ва ижтимоий лойиҳаларни баҳолаш асосида тажриба ва назорат синфларидаги натижалар математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этилди. Ҳисоблаш учун қулай бўлиши учун репрезентатив равишда тажриба синфининг 261 нафар ва назорат синфининг 254 нафар ўқувчисининг натижалари асос сифатида олинди (3.10-жадвалга қаранг).

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish