Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 74,03 Kb.
bet10/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

Меҳнатнинг мазмуниишларнинг касбий мансублиги, уларнинг таркибий мураккаблиги, бажаришдаги изчиллиги билан белгиланадиган меҳнат элементлари йиғиндисидир.
Меҳнат мазмуни бўйича қуйидагилар ажратилади: моддий ишлаб чиқариш, хизматлар, фан, маданият ва санъат соҳасидаги, бошқа соҳалардаги меҳнат; моддий ва номоддий ишлаб чиқариш айрим тармоқларидаги меҳнат, масалан, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноатидаги, қурилишдаги, қишлоқ хўжалигидаги, транспортдаги ва ҳоказолардаги меҳнат; фаолият турлари бўйича меҳнат – хусусий тадбиркор, раҳбар, мутахассис, хизматчи, олим, муҳандис, ишчи, фермер ва шу кабилар меҳнати ва ниҳоят, касблар ва мутахассисликлар бўйича меҳнат ва ҳ.к. Масалан, муҳандистехнолог, йиғувчи-чилангар, комбайнчи, рассом, созанда, сотувчи, илмий ходим, муҳосиб, фермер ва бошқалар меҳнатининг мазмуни фаолият ҳар бир турининг ўзига хос хусусиятларини тавсифлаш йўли билан аниқ белгиланиши мумкин. Меҳнатнинг мазмуни тариф-малака маълумотномаларида, бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва лавозим йўриқномаларида акс эттирилади.
Меҳнат турларининг характери ва мазмуни бўйича таснифланиши икки жиҳатдан – ижтимоий ва тузилиши жиҳатидан кўриб чиқилади. Меҳнатнинг ижтимоий характери ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик шакли билан боғлиқ. Ушбу белги бўйича хусусий меҳнат (мулкдор ёки ижарачи меҳнати) ва ёлланма меҳнат фарқланади. Маълум маънода меҳнатнинг характери унинг икки ташкилий шакли, йаъни якка тартибдаги меҳнат ва жамоа меҳнатнинг ажратилишида ўз аксини топади. Бундан ташқари, меҳнатнинг ижтимоий характери меҳнатга ундаш усулларининг (истак, англанган зарурат, мажбурлаш) шаклланишида намоён бўлади.
Меҳнатнинг мазмунига кўра қуйидагича таснифлаш мумкин:
1. Оддий ва мураккаб меҳнат. Оддий меҳнат ривожланиш даражаси билан ажралиб турмайди, ҳар қандай кишининг тана организми ўрта ҳисобда эга бўлган ишчи кучининг сарфланиши билан белгиланади. Бу ходимдан махсус касбий тайёргарлик талаб қилмайдиган, малакасиз меҳнатдир. Даража олган ёки кўпайтирилган меҳнатгина мураккаб меҳнат ҳисобланади. Мураккаб меҳнат бир соатида, оддий меҳнатнинг бир неча соатини жамловчи меҳнат бирлиги билан белгиланади. Шу сабабли ҳам малакали ходимлар вақт бирлиги мобайнида малакасиз ходимларга нисбатан кўпроқ маҳсулот ва қиймат яратадилар.
2. Репродуктив ва ижодий меҳнат. Репродуктив меҳнат - такроран қилинган, олдиндан маълум бўлган, ижодий жиҳатлари бўлмаган меҳнат. Ижодий меҳнат эса бунёдкор меҳнат бўлиб, унда инсон сифат жиҳатидан янги, бетакрор, ўзига хос, ноёб нарсалар яратади. Ижодий меҳнатнинг натижалари инсоннинг қобилияти, ишга берилганлиги, унинг муҳимлиги, шарт-шароитларига ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади.
3. Функционал ва профессионал меҳнат. Функсионал белги бўйича меҳнат қандай мақсадга қаратилганлигига, сарфланиш соҳасига ва хўжалик фаолиятининг иқтисодий давридаги функсионал ролига қараб турларга бўлинади.
Масалан, илмий ходимнинг меҳнати қуйидагича таърифланиши мумкин: ақлий, ижодий, ўта мураккаб, юқори малакали, индивидуал, илмий, инновацион, техника билан қуролланган, юқори технологик, муҳим, ўртача оғирликдаги, жозибали, мустақил, регламентсиз меҳнат. Ишчилар бригадасининг меҳнати аксарият ҳолларда жисмоний, ғайриижодий, ўртача мураккаб, малакали, жамоа, ишлаб чиқариш билан боғлиқ, қурувчилик, техника билан қуролланган, ўртача технологик, ҳаракатчан, ўртача оғирликдаги, жозибали, ёлланма, регламентланган бўлади.
Ҳар бир ходимга ва жамоага мос ҳолда меҳнатни ҳар томонлама таърифлаш мазкур меҳнат корхона ёки шахснинг ижтимоий ва иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда меҳнат қилишнинг мақсадларидан келиб чиқадиган талабларга мос келиш-келмаслигини баҳолаш учун зарур асос бўлиб хизмат қилиши керак.
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқаришдаги ўрнига қараб ва бажарадиган функияларига мувофиқ равишда ходимлар гуруҳлари ташкил қилинади. Ҳар бир функсия корхонанинг меъёрида ишлаши учун зарур бўлган фаолиятнинг у ёки бу томони билан боғлиқ бўлади. Ҳар бир функсионал гуруҳ ҳал қиладиган вазифалар учун ўзига хос вазифалар бўлади. Бундай тартибда ташкил этилган меҳнатни функсионал меҳнат деб номлаш мумкин. Функсионал меҳнат бажариладиган ходимларнинг таркиби ўз хусусиятлари билан бир-биридан фарқланадиган меҳнатдир (масалан, ишлаб чиқаришда, бошқарув меҳнати, илмий меҳнат ва ҳоказо). Ҳар бир гуруҳнинг ичида меҳнат алоҳида касб ва ихтисослар бўйича фарқланади. Бунга муҳандис-технолог, муҳандисконструктор, муҳандис-ташкилотчи, муҳандис-меъёрловчи касбларнинг фарқланиши мисол бўла олади.
4. Ақлий ва жисмоний меҳнат. Ақлий меҳнат интеллектуал фаолиятни ёки асосан асабий-руҳий тусдаги ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган фаолиятни назарда тутади, жисмоний меҳнатга эса жисмоний равишда бажариладиган ишлар хосдир.
Ақлий меҳнат шундай ифодаланадики, инсон миясида у ёки бу ғоялар пайдо бўлиб, инсон ушбу ғояларни рўёбга чиқариш режасини пухта ўйлаб кўради, ўз режасининг жисмоний меҳнат жараёнида юзага чиқиб боришини кузатади. Меҳнатнинг ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлиниши ғоят шартли тусга эга. Ушбу шартлилик иқтисод илмининг отахони С.Г. Струмилин томонидан меҳнатнинг иккита турини: жисмоний ва ақлий меҳнатни бир-бирига қарама-қарши қўямиз. Физиология эса ўзининг берган таърифи билан бизга шуни маълум қиладики, бундай қарама-қарши қўйиш учун етарлича асос йўқ. Меҳнат – бир бутун асаб-мушак жараёнидир, ҳеч қандай мушак иши асаб-мия йўллари ва марказларининг тегишли фаолиятисиз амалга оша олмайди ва аксинча, ҳар қандай мавҳум ақлий меҳнат ҳам ақлли, ғоят суст, тўхтаб қолаёзган рефлекслар тарзида бўлса-да, муқаррар равишда мушак фаолияти билан биргаликда кечади, деб асосланади. Шу сабабли, гап меҳнатнинг ақлий ёки жисмоний функсиялари кўпроқлиги тўғрисидагина бориши мумкин.
Меҳнат мазмуни нуқтаи назаридан олиб қаралганда меҳнат жараёни инсоннинг меҳнат қуроллари ва буюмлари билан ўзаро алоқадорлиги, ҳар бири муайян маҳсулот тайёрланиши билан тугалланадиган меҳнат даврларининг ўзига хос такрорланишидир. Ушбу жараёнда қуйидаги функциялар амал қилади:
1) мақсадни белгилаш ва меҳнат жараёнини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган мантиқий функсия;
2) харакатга келтириш ва меҳнат буюмига бевосита таъсир этиш билан боғлиқ ижрочилик функсияси;
3) рўйхатга олиш ва назорат қилиш билан боғлиқ технологик жараённи, белгиланган дастур бажарилишининг боришини кузатиш функсияси;
4) олдиндан белгиланган дастурни тузатиш, аниқлаштириш ва тартибга солиш функсияси.
Меҳнатнинг мазмуни меҳнат жараёнида у ёки бу функсияларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади ва меҳнатни тузилмавий жиҳатдан тавсифлайди. Меҳнатнинг мазмуни ниҳоятда хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва ишлаб чиқарувчи кучлар ҳамда техника-технологиянинг ривожланганлик даражасини кўрсатади.
Ижодий меҳнат бир қолипдаги меҳнатдан аниқ вазиятларни таҳлил қилиш ва фаолиятнинг турли соҳаларида янги ечимларни излаш, фан, техника ва технология, санъат ва маданият асарларини яратиш билан боғлиқлиги туфайли ажралиб туради.
Меҳнатнинг нуфузлилиги даражаси – аҳамиятлилиги, муҳимлиги, оммабоплиги, жозибалилиги билан ҳам тавсифланиши мумкин. Меҳнат бундай сифатларга тўлиқ даражада эга бўлса, у нуфузли ҳисобланади ва аксинча, буларга тўлиқ эга бўлмаса, нуфузли ҳисобланмайди. Меҳнатнинг нуфузлилигини баҳолаш, кўпинча, субъектив равишда бўлади, шунингдек, конъюнктуравий шароитлар таъсирида бўлади. Масалан, бундан 15- 20 йил олдин бухгалтер ва нотариуснинг меҳнати нуфузли ҳисобланмас ва унга кам ҳақ тўланар эди, ҳозирги даврда эса бозор муносабатларининг ривожланиб бориши билан, у яхши ҳақ тўланадиган, анча нуфузли, шу боис ғоят оммабоп бўлган меҳнатдир.
Меҳнатнинг оғирлик, тиғизлик, зарарлик ҳолати унинг муҳим хусусиятлари сирасига киради. Ушбу мезонга қараб меҳнатга ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилишда меҳнат меъёрий оғирликдаги, тиғизликдаги меҳнатга, қулай шароитлардаги меҳнатга; оғир, тиғиз, зарарли меҳнатга; алоҳида оғир, алоҳида зарарли ва алоҳида тиғиз меҳнатга ажратилади. Меҳнатни ушбу тоифалардан бирига киритиш учун физиологик ва санитариягигиена меъёрлари мавжуддир.
Меҳнат ўз табиатига қараб конкрет ва мавҳум меҳнат, ёлланма меҳнат, якка тартибдаги ва жамоа меҳнати, хусусий ва ижтимоий меҳнатга бўлинади ва улар бирбиридан фарқланади.
1. Конкрет ва мавҳум меҳнат. Инсоннинг эҳтиёжларини қондириш учун табиат буюмларини шаклан ўзгартириш ва мослаштиришга йўналтирилган инсоннинг алоҳида мақсадга мувофиқ фаолияти бўлган меҳнат муайян фойдали шаклда намоён бўлади ва турли истеъмол қийматлари яратилиши унинг якуни бўлади. Уларни яратишга қаратилган меҳнат конкрет меҳнат деб номланади. Меҳнатнинг ҳар хил аниқ турларини бир хилдаги ва бир хил ўлчовли кўринишга келтириш сифат хусусиятларидан фикран четга чиқиб, меҳнатнинг айрим турларини ишчи кучининг оддий сарфларига, физиологик маънодаги меҳнат сарфларига - жисмоний, асабий ва бошқа хил куч-қувват сарфларига келтиришни тақозо этади. Ушбу бир хиллаштирилган, бир хилдаги ва бир хил ўлчовли меҳнат мавҳум меҳнат дейилади. Конкрет меҳнат истеъмол қиймати, мавҳум меҳнат эса товар қийматини яратади.
2. Ёлланма меҳнат - ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлмаган ва ўз меҳнатини ўрнига иш ҳақи кўринишидаги муайян қийматни олиш учун меҳнатга бўлган қобилиятини сотадиган ходимлар ва иш берувчилар ўртасида юзага келадиган муносабатдир. Ёлланма меҳнат ўзидан бегоналаштирилган меҳнатдир, чунки у яратган бойлик бегона бойлик сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга, ёлланма ходим ўз ишчи кучининг эгасидир. Ушбу ишчи кучи ривожланган сайин ишчи ва унинг оиласи ривожланиб бориши учун зарур бўлган шахсий мулкларининг кўпайиб бориши билан боғлиқ. Айни пайтда ўз ишини очган тадбиркор ўз меҳнатини ишга солиш имконини ҳам яратади ва бу билан у ўз-ўзини ёллайди. Айни шундай меҳнат инсоннинг ташаббуси ривожланиши учун имконият беради, мулкка, мустақиллик, тадбиркорлик каби сифатларни шакллантиришга ҳамда ижобий қобилиятларни намоён этишга кўмаклашади.
3. Якка тартибдаги ва жамоа меҳнати – булар меҳнатни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларидир. Меҳнат тақсимоти инсон фаолиятининг айрим турлари алоҳидаланишига, айрим ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳидаланишига олиб келади. Якка тартибдаги меҳнат –айрим ходимлар ёки мустақил ишлаб чиқарувчилар якка тартибдаги тадбиркорларнинг меҳнати. Меҳнат тақсимоти бирор-бир маҳсулот тайёрлаш бўйича қисман бажариладиган ишларнинг алоҳидаланишига олиб келиб, биргаликдаги куч-ҳаракатлари тайёр маҳсулот яратишга олиб келиши мақсадида ходимларнинг меҳнат фаолиятини бирлаштириш заруратини келтириб чиқаради. Жамоа меҳнати шундай меҳнатки, бунда кишилар алоҳида эмас, биргалашиб, меҳнат жамоаларида бўлим, лаборатория, сех, участка, бригадага бирлашиб ишлайдилар, бунинг устига, жамоанинг катта-кичиклиги аҳамиятга эга бўлмайди.
4. Хусусий ва ижтимоий меҳнат. Айрим ишлаб чиқарувчилар муайян товарларни тайёрлаб берадиган товар ишлаб чиқаришида якка тартибдаги меҳнат ишлаб чиқариш воситалари эгаларининг фарқлангани хўжалик, ишлаб чиқариш ва юридик жиҳатлардан алоҳидаланганлиги туфайли хусусий меҳнат сифатида намоён бўлади. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг барчасини ҳам ишлаб чиқаравермай, уларнинг бир қисминигина тайёрлаб чиқаришга ихтисослашади. Шу сабабли ҳар қандай жамиятда хусусий меҳнат ҳамиша ижтимоий меҳнатнинг бир қисми сифатида намоён бўлади ва ижтимоий табиатга эга бўлади, ушбу ижтимоийлик бозорда товарларнинг бир-бирига тенглаштириб, алмаштирилиши орқали, қиймат орқали намоён бўлади. Меҳнатнинг фойдаланиладиган буюмли элементлари ва инсоннинг меҳнатда қатнашиш даражаси бўйича қуйидаги турларга бўлинади.
1) қўл меҳнати – мутлақо қўлда ёки меҳнатнинг қўл қуроллари ёрдамида бажарилади;
2) механизациялаштирилган меҳнат – меҳнатнинг механизация-лаштирилган қуроллари ёрдамида амалга оширилади (масалан, электродрел ёрдамида пармалаб, тешик ўйиш, пневматик асбобда метални ямаш);
3) машиналашган меҳнат – асосий иш меҳнат буюмининг шакли, катталиги, ташқи кўринишини ўзгартириш учун ходим томонидан бевосита жисмоний куч-ҳаракат сарфламаган ҳолда бошқариладиган машина ёрдамида бажарилади. Бунда ходим машинани бошқариш ва уни озиқлашга оид ёрдамчи ишларнинг элементларинигина қўлда бажаради;
4) автоматлашган меҳнат – бунда ёрдамчи иш элементлари тўлиқ ёки қисман автоматлаштирилган бўлади. Бу жараёнда ходим ускуналар тўғри ва доимий созланишини ҳамда уларнинг иш билан таъминланишини назорат қилади.
5)аппаратурали меҳнат- бунда иш ўринлари турли аппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, улар ёрдамида иссиқлик, электр, кимёвий ва биологик энергия ҳисобига меҳнат буюмига таъсир кўрсатилади.
Меҳнат турларининг гуруҳ белгилари бўйича таснифи
Меҳнатнинг ижтимоий–иқтисодий моҳиятини ифодаловчи умумий жиҳатларидан келиб чиқиб, унинг серқирралигини ифодаловчи ҳар хил турларини конкрет белгиларига қараб тизимлаштириш керак бўлади.
Табиати ва мазмунига кўра, меҳнат турларининг таснифи икки йўналишда, йаъни: ижтимоий ва таркибий жиҳатдан олиб қаралади. Меҳнатнинг таркибий табиати икки бош мезон – меҳнат вазифасининг интеллектуал даражаси ва малакалилиги нуқтаи назаридан меҳнатнинг мазмун хусусиятлари таъсири остида шаклланади. Меҳнат вазифасининг интеллектуал даражаси унда мавжуд ақлий ва жисмоний меҳнат унсурларининг ҳиссаси, шунингдек, ижодий ва оддий (ноижодий) меҳнат ҳиссасига боғлиқ ҳолда фарқланади. Меҳнат вазифасининг малакалилик даражаси унинг чегараси ва таркиби: таркибий қисмлар ва бу таркибий қисмларнинг миқдори, уларнинг ранг–баранглиги, янгилиги, шунингдек, ижро шарт-шароити орқали аниқланади. Мазкур белгини у ёки бу ходимга татбиқан баҳолаш қабул қилинган тариф тизимига мувофиқ унинг разрядига мослаб амалга оширилади. Шундай қилиб, меҳнатнинг табиати ва мазмуни таснифий аломатлар сифатида ўзаро алоқадордир.
Меҳнат предмети ва маҳсули бўйича меҳнат турларининг таснифи меҳнатни профессионал, функсионал ва тармоқ нуқтаи назаридан фарқлашга асосланади. Меҳнатнинг профессионал белгисига кўра, илмий ёхуд тадқиқотчилик, муҳандислик, бошқарув, ишлаб чиқариш, маърифий, тиббий ва бошқа турларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Функсионал белгисига кўра, меҳнат турлари уларнинг қай мақсадга йўналтирилгани, татбиқ этилиш соҳаси ва хўжалик фаолияти иқтисодий туркумидаги функсионал ролига боғлиқ ҳолда таркибий қисмларга ажратилади. Уч босқич – ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолни бўлиб ажратувчи маъмурий – режалаштириш тизимида амал қилинганидан фарқли ўлароқ, бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий турмушнинг таркиби тубдан ўзгаради.
Амалий ҳаётда хилма-хил ижтимоий-меҳнат муносабатлари мавжуд бўлар экан, ундаги турли ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фани ўрганади. Шунинг учун ҳам «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» - бу, меҳнат бозори фаолият кўрсатаётган даврида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тадқиқ қилишдир. Мазкур тушунчани кенгроқ таърифи қуйидагича: «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» - бу, иш берувчи ва ёлланма ходимларнинг меҳнат жараёнида юзага келадиган иқтисодий ва ижтимоий муносабатларни ифода этадиган фандир.
«Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» фан сифатида меҳнат муносабатлари соҳасидаги қонуниятларни, шу жумладан, моҳияти намоён бўлишининг ўзига хос шакллари, чунончи, иш билан бандлик, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш, унинг самарадорлиги каби шаклларини ўрганади. «Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси» иқтисодий фан сифатида жамиятдаги ўзаро мувофиқлик ва мослашув жараёнларини тушунтиради. Ушбу фаннинг асосларини билиш мутахассисга рўй бераётган воқеаҳодисаларни ўрганишга абстраксиялашган ҳолда ва асосли равишда ёндашиш, уларнинг харакатлантирувчи кучларини тушунтириш ва аҳамиятини баҳолаш имконини беради.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish