Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ҳозирги замон неоклассик назарияларида иш билан бандлик масалалари



Download 2,78 Mb.
bet42/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ҳозирги замон неоклассик назарияларида иш билан бандлик масалалари


Кейнс назарияси ҳам 70-йилларнинг охирларига келиб, инқирозга учрай бошлади. Бу назарияга мувофиқ жами харажатларнинг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайишини, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради ва бу билан ишсизликнинг ортиб бориши бирмунча пасайтирилади ва нархларнинг ортиши содир бўлмайди. Урушдан кейинги йилларда (то 70-йилларга қадар) капиталистик мамлакатларнинг ривожланиши бу қоидаларни тасдиқлади – ишсизлик ва инфляция камдан-кам ҳолларда бирга содир бўлди. Бироқ жаҳон иқтисодий ривожланишининг бориши 70- йилларда юқори инфляциясига олиб келди, у ривожланган мамлакатлар иқтисодий ҳаётининг доимий омилига айланиб қолди.
Инглиз профессори А.Филипс инфляция ва ишсизликнинг бир- бирига боғлиқлигини эмпирик тарзда (тажрибага асосланиб) таҳлил қилар экан, у инфляция суръатлари билан ишсизлик даражаси ўртасида тескари пропорционал ўзаро боғлиқлик борлигини аниқлаган. У ана шу боғлиқликни «оддий ёки илк» эгри чизиқ шаклида тақдим этган. Кейинчалик унга тузатиш киритилиб, унинг шарафига Филлипс эгри чизиғи деб аталган.
Филлипснинг фикрича, инфляциянинг катта даражасига ишсизликнинг камроқ даражаси мос келади ва аксинча, юқори даражадаги иш билан бандлик фақат юқори инфляция шароитидагина бўлиши мумкин. Иқтисодий сиёсатни белгиловчи ва амалга оширувчи давлатдан, одамларнинг вазифаси энг оптимал муқобил ечимни танлашдан иборатдир. Бу ерда мазкур масала бўйича олимларнинг фикрлари бир-биридан фарқ қилади. Айримларнинг фикрича, инфляциянинг анча юқори даражаси ва ишсизликнинг бирмунча камроқ даражаси яхшироқ экан. Бироқ инфляциянинг ортиши аҳолининг барча қатламларига дахлдор бўлади ва кўпчиликнинг турмуш даражасини ёмонлаштиради, ҳолбуки ишсизлик кучли зарба берса ҳам, ҳаммага тааллуқли бўлмайди.
Монетаристлар. 60-йилларда Филлипс эгри чизиғидан сиёсатчилар иқтисодий стратегияни танлаш, яъни ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган икки мушкул нарсадан энг камроғини танлаш асосида фойдаланиб келганлар.
Бироқ, 70-йиллардан эътиборан кўпгина ривожланган мамлакатларда ишсизликнинг ортиши нархларнинг ошиши билан боғлиқ равишда содир бўлди: стагфляция муаммоси вужудга келди.
Филлипс эгри чизиғи ишсизлик ва инфляциянинг ўзаро муносабатидаги реал вазиятни ифодаламай қўйди. Ишсизлик ва инфляцияга қарши кураш Кейнс ва унинг издошлари тасаввур қилганидан ҳам мураккаброқ муаммо эканлиги кўпчиликка маълумдир. Ўзларининг классик нуқтаи назарларида турувчи турли илмий оқимлар кейнсчиликка қарши чиқдилар. Улар неоконсерватизм номини олган йўналишни ташкил этдилар. Неоконсерваторлар орасида етакчи ўринни монетаристлар эгаллайдилар.
Монетаризм йўналишининг асосчиси америкалик иқтисодчи Милтон Фридман ҳисобланади. М.Фридман замонавий янги классик йўналишнинг асосий намоёндаларидан биридир. Ушбу йўналиш доирасида таклиф этиладиган баъзи ёндашишларга тўхталиб ўтамиз.
«Ишсизликнинг табиий меъёри» тўғрисидаги гипотеза тўлиқ ва иш билан бандлик даражасини аниқлашнинг монетаристик версиясидир. Бунда, меҳнатга лаёқатли аҳолининг тўлиқ иш билан бандлигининг умуман иложи чегараланган бўлади. Ҳатто конъюнктура ниҳоятда қулай бўлган тақдирда ҳам ходимларнинг бир қисми ўз мамлакатларини қайтадан оширишига зарурият пайдо бўлади, чунки айрим касблар шунчаки йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин, бундан ташқари, одамлар у ёки бу сабабларга кўра яшаш жойларини ўзгартиришга мажбур бўладилар ва ҳоказо.
Бир қатор иқтисодчиларнинг фикрича, 4-5% доирасидаги ишсизликни иқтисодий жиҳатдан қониқарли, табиий деса ҳам бўлади ва уни ижтимоий таъминлаш муаммоли бўлмайди. Улар мазкур шароитда иш билан бандлик даражасига мувофиқ келадиган
ишсизлик меъёрини табиий деб ҳисоблайдилар. Бунинг маъноси шуки, табиий ишсизлик иш кучига бўлган талаб билан қатъий белгиланади.
М.Фридман, ҳар қандай чоғда ҳам реал иш ҳақи ставкалари таркибидаги мувозанатга тўғри келадиган ишсизликнинг қандайдир даражаси мавжуд бўлади, деб таъкидлайди. Ишсизликнинг ушбу даражасида реал иш ҳақи ставкалари муайян «меъёрий» суръатда, яъни капитал ҳосил қилиниши, техникавий янгиликлар киритилиши ва бошқа жараёнлар ўзининг узоқ вақтли траекторияларида қолаверган сайин узлуксиз сақланиши мумкин бўлган суръатда ошиш тенденциясига эга бўлади. Башарти, сиёсатчилар иш билан бандликни унинг мазкур шароитидаги табиий меъёридан юқори даражагача оширишга уринсалар, нархларнинг ошиши бунга биринчи жавоб бўлади.
Ишсизликнинг «табиий меъёри» тўғрисидаги назариясининг асосий заифлиги у меҳнат бозорида ҳам, товар бозорида ҳам мукаммал рақобат бўлади, пулли иш ҳақи динамикаси инерциал бўлиб, уни секинлаштириб бўлмаган тақдирда нархларнинг кутилаётган ўсиши ҳақиқий ўсиш билан тўғри келиши (Фридманнинг фикрича, бу иш билан банд эмаслик «табиий» даражасининг белгиси бўлади) ишсизликнинг бир меъёрида эмас, балки ғоят хилма-хил меъёрларида ҳам рўй бериши мумкин, яъни бунинг учун ишчи кучи бозорида мувозанатли вазият бўлиши шарт эмас, деб ҳисоблашади.
Янги классиклар ишсизликнинг ноиложданлигини инкор этадилар ва камбағалликка қарши кураш дастурларини тан олмайдилар. Уларнинг фикрича, ишсизлик кўпинча кўнгилли тусда
бўлади ва ишни «эркин танлаш» натижасида юзага келади: ишдан бўшатилган одамлар касбларини, яшаш жойларини алмаштиришни хоҳламайдилар ва камайтирилган меҳнат ҳақига розилик бермайдилар. Баъзида ушбу йўналиш намояндалари энг кам иш ҳақи даражасини пасайтириш ва ишсизлик юзасидан бериладиган нафақаларни қисқартириш тарафдори бўлиб чиқадилар, чунки шу йўл орқали иш билан бандлик даражаси ошади, деб ҳисоблайдилар.
Фридман ҳукуматининг кам ҳақ олиб ишлайдиган ва ижтимоий жиҳатдан заиф ҳимоя қилинган аҳоли қатламларига ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий чора-тадбирларига қарши чиқиб, уни самарасиз деб ҳисоблайди. Иқтисодиётни тартибга солувчи асосий восита пул деб ҳисоблайди. Шунинг учун инглизча «моне» сўзи пул маъносини берганлиги учун, бу йўналиш иштирокчиларини монетаристлар номи билан атаганлар. Фридман асарларининг кўпчилик қисми пул муаммосига, пул муомаласига, кредит-пул сиёсати стратегиясига бағишланган. Кейнсга қарама-қарши ўлароқ, монетаристлар бюджет ва солиқ тартибига қарши чиқадилар ва умуман давлат томонидан тартибга солувчи нарсалар энг кам миқдорга келтирилиши керак, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг асосий ғояси – иқтисодиётнинг аҳволи ва конъюнктуранинг ҳолатидан қатъи назар, пулнинг барқарор эмиссиясидир. Фридман пул қоидасининг моҳияти, муомаладаги пулнинг ҳар йилги кўпайиш фоизи ички миллий маҳсулотнинг ҳар йилги ўсиш фоизи билан мос келиши лозим, бунда нархларнинг ўсиши ҳисобга олиниши керак.
Монетаристлар эркин қувватлар ва иш кучи мавжуд бўлган пул массасининг ўсиши нархларнинг ўсишига олиб келмайди, деб ҳисоблайдилар.
Монетаризмнинг ижобий таъсири пулнинг оламига таъсир кўрсатиш механизмини, пул сиёсатининг иқтисодиёт ривожига таъсир кўрсатишини батафсил тадқиқ қилишдан, давлат бюджетини баланслаш зарурлигини асослаб беришдан иборатдир.
Юқорида айтилганлардан ҳозирги вақтда иқтисодий тафаккурнинг икки асосий йўналиши: бир томондан, классик ва неоконсерватив (монетаристик) йўналиш, иккинчи томондан, кейнсчилик ва неокейнсчилик йўналиши мавжуддир. Биринчи йўналиш эркин бозорни сақлаб қолишни ва жами таклифни кенгайтириш зарурлигини ёқлаб чиқса, иккинчи йўналиш жами талабни ривожлантириш ва давлатнинг иқтисодий ролини, унинг тартибга солувчи вазифасини кучайтиришни ёқлаб чиқади.

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish