Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Иш билан бандликнинг ҳозирги замон назарияларидан фойдаланиш



Download 2,78 Mb.
bet44/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Иш билан бандликнинг ҳозирги замон назарияларидан фойдаланиш


Турли мамлакатларда ва турли вақтларда иқтисодий сиёсатни, шу жумладан, иш билан бандлик сиёсатини ишлаб чиқишда ҳар хил назариялардан фойдаланилган. Бироқ 30-йилларда рўй берган энг кучли жаҳон инқирози давридан бошлаб кейнсчилар назарияси устун назария бўлиб қолди, деб айтиш мумкин. У АҚШ президенти Ф.Рузвельт томонидан мамлакатни чуқур тангликдан олиб чиқишда


1 Макконелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс. Принципы, проблемы и политика. Т.1. –М.: Республика, 1992. 334-б.
ва оммавий ишсизликни бартараф этиш чораларини кўришда фойдаланилди.
Иш билан бандликнинг янги микроиқтисодий назарияси ишчи кучи бозорини ички томондан бир хил бўлмаган ва ниҳоят даражада динамик тарзда ўзгарувчан, ҳаракатчан тизим деб ҳисоблайдиган янги назарияни акс эттиради. Динамик ёндашишни ишлаб чиқиш, аввало, Ч.Холт, Ч.Перри, М.Фелдстейнларнинг тадқиқотлари билан боғлиқ. Бу муаллифлар ишсизликдан, одатда, оила боқувчиси ҳисобланмаган хотин-қизлар ва ёшлар кўпроқ жабрланишини кўрсатиб бердилар. Илмий истеъмолга янги кўрсаткич – тугалланган ишсизликнинг ўртача муддати, яъни ишсизликнинг бошланишидан охиргача бўлган муддати – киритилган эди. Одатда, бу муддат кўпи билан бир-бир ярим ойни ташкил этиши аниқланди.
Динамик ёндашиш тарафдорлари таҳлил қилиш учун ишсизлик турларини ишчи кучи бозоридаги ишчи кучи оқимлари нуқтаи назаридан таснифлашни қўлладилар. Бу муаллифлар ишсизликни умуман эмас, балки ишчи кучининг ҳар бир алоҳида тоифасига нисбатан тушунтириш, ишчи кучи бозоридаги ҳар бир оқимга тегишли бўлган ўзига хос сабабларни ва иш билан банд эмаслик манбаларини қидириб топиш лозим деб, ҳисоблар эдилар. Ишсизлик муаммосини улар ишчи ўринлари сурункали равишда етишмаслигига эмас, балки кўплаб одамларнинг олинган иш ўрнида узоқ сақланиб қола олмасликларида деб билган эдилар. Бу иқтисодчилар солиқларни камайтириш, ишсизлик юзасидан бериладиган нафақалар миқдорини қисқартириш, қонунда белгиланган энг кам иш ҳақи
даражасини бекор қилиш ёки пасайтириш, ишчи кучи бозоридаги ахборот тизимини такомиллаштиришни жамиятнинг иқтисодиётга таъсир этиши чора-тадбирлари сифатида таклиф этдилар.
Мувозанат моделлари, тозаланмайдиган бозорлар парадигмаси иш билан бандлик янги макроиқтисодий назариясига киради. Ушбу концепциялар ишсизликка узоқ давом этадиган ўзгармас мувозанатсиз феномени деб қарашни акс эттиради. Бу концепцияларда ишсизлик айрим хўжалик бозорларининг умумий мувофиқлаштирилмаганлиги билан изоҳланади. Кейнс назариясидагидек, фақат ишчи кучи бозоридагина эмас, балки, шунингдек, товар бозорига ёйилган нархлар қатъийлиги ва ўзгармаслиги мувозанатсизлик моделларининг умумий шарт- шароити бўлади. Ҳар икки бозорда нархлар қайси даражаларда ҳосил бўлганлигига қараб иқтисодиёт қуйидаги тартиблардан бирида бўлади: кейнсча ишсизлик тартиби, бостирилган инфляция тартиби (умумий ортиқча талаб билан таснифланади), классик ишсизлик тартиби (юқорида номи тилга олинган икки тартиб ўртасидаги оралиқ тартиб деб ҳисобланади ва ишчи кучи бозоридаги таклифнинг ортиқчалиги ва товар бозоридаги товарнинг ортиқчалиги билан таснифланади), чала истеъмол тартиби (товар бозоридаги талабнинг етишмаслиги ва ишчи кучи бозоридаги таклифнинг етишмаслиги билан таснифланади), вальрасча мувозанат (бу тўрт тартибнинг туташган нуқтаси бўлади: бунда бозорларнинг бирортасида ҳам на ортиқча талаб, на ортиқча таклиф бўлмайди, битимлар мувозанатли нархлар бўйича амалга оширилади).

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish