БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА БАНДЛИК. ИШСИЗЛИК ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Аҳолининг меҳнатда бандлиги ва унинг даражаси хар қандай давлат иқтисодиётининг ривожланганлигини ифодаловчи ўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда меҳнатда бандлик ва ишсизликнинг кўп йиллик ўрганиш тажрибаси шуни кўрсатадики, меҳнатга яроқли аҳолининг 94-95%и меҳнатда банд бўлса иқтисодиёт меъёрида ривожланаётган ҳисобланади. Расмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистоннинг меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 73,8%игина меҳнатда банд бўлиб, иқтисодий фаолият юритади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнатда бандлик даражасини ошириш, унинг таркибий тизимини яхшилаш, янги иш жойларини яратиш муаммолари ниҳоятда долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Бандлик, унинг моҳияти ва шакллари
Аҳолининг бандлиги унинг қайта кўпайиши учун зарур шартдир, чунки кишиларнинг турмуш даражаси, жамиятнинг кадрлар танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишга жойлаштириш, ишсизларни моддий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш учун сарф қиладиган чиқимлар аҳоли бандлигига боғлиқдир. Бандлик инсон ижтимоий камолатининг энг муҳим томонларидан бирини очиб берадики, бу унинг меҳнат соҳасидаги ва меҳнат билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга алоқадордир.
Бандлик - бу фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, қонунларга зид келмайдиган ва уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятдир.
Ўзбекистонда «Аҳолини бандлиги тўғрисида» Қонун (7 май
1993 й.) қабул қилинган бўлиб, унга кейинчалик бир қатор қўшимча ва ўзгаришлар киритилган. Мазкур Қонунда бандликнинг асосий тамойиллари белгилаб берилган ва бандлик муносабатларига бозор хусусияти сингдирилган.
Биринчи тамойил - меҳнат ва бандликда эркинликни таъминлаш, зўрловчи, мажбурий меҳнатни таъқиқлашдир. Инсонга ижтимоий меҳнатда қатнашиш ёки қатнашмасликни танлаш устувор ҳуқуқи берилган.
Иккинчи тамойил - Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, ишсизликдан химоя қилиш, ишсиз бўлиб қолганда ишга жойлаштириш ва моддий жиҳатдан қувватлашда давлатнинг шарт- шароитлар яратиб беришидир.
Қонун бандликка кўмаклашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамоилларини мустаҳкамлади: барча фуқаролар миллати, жинси ёши, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқоди, динга муносабатидан қатъий назар эркин меҳнат қилиш ва бандликни эркин танлаш, меҳнат ресурсларини ривожлантириш, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, уларнинг унумли, ижодий меҳнат қилишга бўлган қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш; бандлик соҳасида ижтимоий
химояни таъминлаш, иш топишда қийналаётган фуқаролар учун махсус чора-тадбирлар белгилаш, яъни ишга жойлашишига алоҳида эҳтиёж сезаётганларга ёрдам бериш; бандлик соҳасида маҳаллий чора-тадбирларни марказлашган чора-тадбирлар билан бирга қўшиб олиб бориш; янги иш ўринлари яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |