9.2.3-Чизма
9.2.4-Чизма
Информатизация
9.3. Ахборотлашган жамият концепцияси
Ахборотлашган жамияти концепцияси (муаллифлари – Е.Масуда, Д.Мартин, Г.Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. У индустриал ва постин-дустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
9.3.1-Чизма
Ахборотлаштирилган жамият концепцияси
У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятни қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг “Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври” ва “Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият” асарларида баён этган.
Ахборотлашган жамият – ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, энг аввало ахборотни ишлаб чиқариш “унга ишлов бериш”, сақлаш ва жамият аъзоларига етказишга боғлиқ эканини англатадиган тушунча. Жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳозирги кунда глобал ҳусусиятга эга бўлиб, илмий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ўзагини ташкил этмоқда. Ахборотлашган жамият концепцияси бугунги илм-фанда муҳим аҳамият касб этмоқда. У индустриал (О. Конт, Ж. Милл ва бошқалар) ва постиндустриал (Р. Эрон, У. Ростоу ва бошқалар) жамият концепцияси ўрнини эгалламоқда. Жамиятни ахборотлаштириш ўз босқичларига эга.
Жамиятни электрлаштириш босқичи.
Жамиятни компютерлаштириш босқичи.
Жамиятни ахборотлаштириш босқичи.
Бу босқич ўз моҳиятига кўра, инсон ва жамият манфаатлари йўлида ахборот ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий- техникавий ва ижтимоий-маданий жараёндир. Жамиятни ахборотлаштириш жараёни бир-бири билан боғлиқ 3 қисмдан таркиб топади:
Медиатизация (лот.-воситачи) – ахборот тўплаш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш.
Компьютерлаштириш – ахборот қидириш ва унга ишлов бериш воситаларини такомиллаштириш жараёни.
Интеллектуализация – ахборот яратиш ва уни идрок этиш қобилиятини ривожлантириш, яъни жамиятнинг интеллектуалдан салоҳиятини ошириш, жумладан сунъий интеллектуал фойдаланиш жараёни.
9.3.2-чизма
“Ахборотлашган жамият” назариясига кўра: (Дж. Белл, У. Ростоу, З. Бжезинский, О. Тоффлар, Е Масуда, Дж. Мартин ва бош.); ёки бошқача айтганда:
9.3.3-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |