Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси


-боб. Илмий тадқиқот методологияси фанининг предмети, вазифалари ва аҳамияти



Download 2,77 Mb.
bet2/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

1-боб.

Илмий тадқиқот методологияси фанининг предмети, вазифалари ва аҳамияти




1.1.

Ҳозирги даврда илмий тадқиқот фаолиятининг долзарблашуви




1.2.

Илмий тадқиқот методологияси фанининг ўрганиш соҳалари




1.3.

Илмий тадқиқот методологияси фанининг аҳамияти




2-боб.

Билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни. Ижод ва илмий тадқиқот




2.1.

Билим ва унинг асосий шакллари




2.2.

Илмий билимнинг ўзига ҳос хусусиятлари




2.3.

Ижод - янги қадриятлар яратиш омили.




2.4.

Илмий ижод фаолиятида олимнинг шахсий фазилатлари.




3-боб.

Фан - ижтимоий-маданий ҳодиса




3.1.

Фан тушунчаси. Фан тарихига оид ёндашувлар




3.2.

Фаннинг функциялари




3.3.

Илмийлик мезонлари




4-боб.

Муаммо ва далил - илмий тадқиқотнинг дастлабки асослари. Эксперимент




4.1.

Муаммо тушунчаси. Илмий муаммо ва унинг шакллари




4.2.

Илмий муаммонинг намоён бўлиш усуллари




4.3.

Илмий фаолиятда далилларнинг роли




4.4.

Фан ривожида экспериментнинг ўрни




5-боб.

Илмий мактаб, метод ва методология муаммолари




5.1.

Илмий мактаб ва уни ривожлантириш тенденциялари




5.2.

Методларнинг таснифи




5.3.

Методология муаммоси. Методологик тамойиллар




6-боб.

Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари




6.1.

Илмий тадқиқот намоён бўлишининг асосий жиҳатлари: эркинлик, ёзма матн (тезис, мақола, монография)




6.2.

Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари.....




6.3.

Илмий тадқиқотнинг типлари




7-боб.

Илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари




7.1.

Гипотиза.




7.2.

Назария




7.3.

Қонун




7.4.

Парадигма




7.5.

Тизимлилик




8-боб.

Тушуниш ва тушунтириш диалектикаси. Новация ва инновация, кашфиёт ва ихтиролар




8.1.

Тушуниш типлари, турлари, даражалари




8.2.

Тушунтириш ва унинг моделлари




8.3.

Инновация ва унинг ўзига хос хусусиятлари




8.4.

Кашфиёт ва ихтиролар




9-боб.

Илмий тадқиқот ва ахборот. Ахборот технологияларидан фойдаланиш




9.1.

Ахборот, билим, маълумот тушунчалари




9.2.

Жамият тараққиётида ахборот ролининг ошиб бориши




9.3.

Ахборотлашган жамият концепцияси




9.4.

Электрон кутубхона




10-боб.

Олимнинг профессионаллашуви ва ижтимоий масъулияти




10.1.

Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат




10.2.

Ҳозирги замон олимининг портрети




10.3.

Фан, илмий фаолият ва коррупция




10.4.

Ўзбекистон Фанлар академиясида элитар билим интеграцияси ҳамда ундаги туб ислоҳотларнинг янги босқичи





СОДЕРЖАНИЕ
Введение
Глава 1. Предмет, задачи и значение дисциплины научно-исследовательской
методологии

    1. Актуальность научно-исследовательской деятельности в настоящее время

    2. Области изучения дисциплины научно-исследовательская методология

    3. Значение дисциплины научно-исследовательская методология

Глава 2. Место научных знаний в системе знаний. Творчество и научное исследование
2.1. Знание и его основные формы
2.2. Особенности научного знания
2.3. Творчество – фактор формирования новых ценностей
2.4. Личные качества учёного в научно-творческой деятельности
Глава 3. Предмет – социально-культурное явление
3.1. Понятие о предмете. Подходы, связанные с историей предмета
3.2. Функции предмета
3.3. Критерии научности
Глава 4. Первоначальные основы проблемы и научно-обоснованного исследования. Эксперимент
4.1. Понятие о проблеме. Научная проблема и её формы
4.2. Методы проявления научной проблемы
4.3. Роль аргументов в научной деятельности
4.4. Место эксперимента в развитии науки
Глава 5. Проблемы научной школы, метода и методологии
5.1. Научная школа и тенденции её развития
5.2. Классификация методов
5.3. Проблемы методологии. Методологические тенденции
Глава 6. Формы проявления научного исследования
6.1. Основные аспекты проявления научного исследования: свобода, письменный текст (тезис, статья, монография)
6.2. Формы проявления научного исследования
6.3. Типы научного исследования
Глава 7. Механизмы претворения в жизнь научного исследования
7.1. Гипотеза
7.2. Теория
7.3. Закон
7.4. Парадигма
7.5. Систематичность
Глава 8. Диалектика понимания и толкования. Новация и инновация, открытия и изобретения
8.1. Типы, виды и степени восприятия
8.2. Толкование и его модели
8.3. Инновация и её особенности
8.4. Открытия и изобретения
Глава 9. Научное исследование и информация. Использование информационных технологий
9.1. Понятия об информации, знании, данных
9.2. Увеличение роли информации в развитии общества
9.3. Концепция информатизации общества
9.4. Электронная библиотека
Глава 10. Профессионализм и ответственность учёного перед обществом
10.1. Свобода и общественный контроль в научном исследовании
10.2. Портрет современного учёного
10.3. Наука, научная деятельность и коррупция
10.4. Интеграция элитарных знаний в Академии наук Узбекистана, а также новая ступень коренных реформ

КИРИШ


2017-2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифат ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида илм-фан, таълим-тарбия соҳаларини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини такомиллаштириш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётга кенг жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қайд этилди. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабарда мамлакатимиз илмий-жамоатчилик вакиллари билан учрашувида “Илм-фан ютуқлари Ватанимиз равнақига хизмат қилсин” мавзуидаги нутқида “Мамлакатни инновацион ривожлантириш стратегияси ва механизмлари энг аввало шу давлатда яратилган интеллектуал ва илмий-техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ”, 1 деган эди. Шу нуқтаи назардан, бугунги кунда мутахассис кадрларнинг илмий тадқиқотнинг назарий ва амалий асосларини ўрганиш ва эгаллаган билимларини амалиётга татбиқ этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Аввало ижод – инсоннинг янгилик яратишга қаратилган конструктив фаолияти бўлиб, ижод жараёнида инсон руҳиятининг ҳиссий (ҳиссий қабул қилиш, тасаввур, туйғу, иштиёқ ва ҳ.к.), рационал (ақл, англаш, фаросат, диққат, хотира) ва норационал (интуиция, руҳий кўрсатма ва хулқ) унсурлари ўзаро фаол муносабатда бўлиб, бунда тадқиқотчининг билими, малакаси, тажрибаси ва истеъдоди намоён бўлди. Илмий ижод – илмий билимларнинг ривожланиши, янги илмий билимни яратиш, илмий билимларни янги илмий қонун ва қонуниятлар, янги илмий принцплар ва назариялар билан бойитувчи инсоннинг яратувчилик фаолиятидир. Илмий тадқиқот – бу инсоннинг ўзи ва атрофидаги ўзгаришларни англаб етишга доимий равишда тайёр туриш, янгича тафаккур қилиш асосида ўз қобиғидан чиқа олишдир. Илмий тадқиқотнинг натижаси эришилган илмий билимдир. Янги нарсаларни ихтиро этишга бўлган интилиш олимнинг назарий ҳузур-ҳаловатини намоён этади. Илмий изланиш – илмий тадқиқотнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, унда тадқиқотчининг ижодий жасурлиги, қатъият билан интилишига боғлиқ. Тадқиқотчи ўз замонасининг илғор ғояси билан қуролланган бўлиши, мустақил фикрлайдиган, савияси, билим даражаси юқори янгиликни хис қиладиган бўлишни тақозо қилмоқда.
Илмий тадқиқот ва изланиш фан олдига илмни маълум бир ижтимоий мақсад сари ривожлантириш каби янги вазифа ва масалаларни қўймоқда. Ҳозирги даврда илмий тадқиқот, изланиш замонавий фан ривожланишининг асосий шакли сифатида майдонга чиқмоқда. Фан жамият тараққиётини олға силжитувчи куч, яъни жамият, халқ, давлат ривожига хизмат қиладиган восита, жамиятдаги барча техник–иқтисодий ўзгаришларнинг муҳим омили ва бошланғич нуқтаси, деб тушунадиган бўлсак, илмий тадқиқот, изланиш нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаш қийин эмас. Бир сўз билан айтганда, ишлаб чиқариш фан негизида, айниқса назарий фундаментал фан асосида қайта қуроллантирилмаса, мамлакат тараққиётини жадаллаштириш яхши натижа бермаслиги табиий ҳол. Тушуниш ва тушунтириш диалектикаси, новация ва инновация, кашфиёт ва ихтиролар илмий тадқиқот методологияси фанининг таркибий ўзакларидан бири ҳисобланади. Илмий тадқиқот методологияси инновацион ғоялар билан узвий боғлиқдир. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Мурожаатномасида “Бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз, – деган эди. – Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғоя, инновацияга таянган давлат ютади.
Инновация бу – келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак. Шунинг учун биз Инновация ривожланиш вазирлигини ташкил этдик ва унинг олдига аниқ вазифаларни қўйдик. Бу вазирлик нафақат иқтисодий соҳада, балки бутун жамият ҳаётида энг муҳим лойиҳаларни амалга оширишда ўзига хос локомотив ролини бажаради деб, ишонамиз.
Келгуси (2018) йилда илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади”.2
Мамлакатимиз иқтисодиётининг бозор ислоҳотларига ўтиши илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга бўлган янгича ёндашувларга йўл очиб берди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматимизнинг бир қатор муҳим қарор ва фармонлари қабул қилинди. Улар мамлакатимизнинг илмий салоҳиятини сақлаб қолиш ва илмий муассасалар фаолиятини мамлакатимизнинг долзарб илмий-техник ва ижтмиоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтириш имконини беради. Ана шу тараққиётнинг тезлашуви ҳам илмий тадқиқот методологияси муаммоларини долзарб қилиб қўймоқда. Ҳозирги даврда илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқаришга қўйилаётган талабларга жавоб тариқасида, бир томондан, ўта интеграциялашувнинг чуқур ихтисослашуви жараёнида таълим тизими ислоҳотларини узлуксиз такомиллаштиришни тақозо этса, иккинчи томондан, мутахассис кадрлардан кенг, теран дунёқарашни, замонавий билимлар билан қуроллантириш заруриятини туғдирмоқда. Бу жараён, ўз навбатида, олий ўқув юртларида илмий таълим сифати ва самарадорлигини ҳар томонлама ошириш, истеъдодли ёшларни тадқиқотчилик маҳоратини, фаннинг энг сўнгги ютуқлари ва талаблари асосида иш олиб бора оладиган етук мутахассис кадрларни етиштириш вазифасини қўймоқда. “Илмий тадқиқот методологияси” фани ана шу вазифаларни бажаришга хизмат қилади.
Шунингдек, илмий тадқиқот методологияси фани мутахассис кадрлар фаолиятининг процессуал тузилиши, ўзини ўзи англаш, баҳолашга ёрдам беради. Магистрлик ва докторлик диссертацияси мавзуни танлаш, ифодалаш, тадқиқотнинг долзарблиги, янгилиги ва амалий аҳамиятини белгилаш, асослашга хизмат қилади. Тадқиқот муаммосининг изланиши, гипотезаларнинг ифодаланиши, тадқиқот мақсадини белгилаш ва вазифаларини қўйиш, тадқиқот услубларининг танланиши ҳамда унинг режалаштирилиши каби инновацион процессуал мезонлари ҳақида ҳам тушунча ва тасаввурларга эга бўлади. Муаллифлар ушбу ўқув қўлланмасини тайёрлашда таниқли олим, фалсафа фанлари доктори, профессор Н. Шермуҳамедованинг “Фан ва технологиялар” нашриётида 2014 йилда чоп этилган “Илмий тадқиқот методологияси” дарслигидан баҳоли-қудрат фойдаландилар. Шунингдек, И.Саифназаров, А.Мухтаров, А.Бобоевлар томонидан 2014 йилда тайёрланган “Илмий тадқиқот методологияси” ўқув-услубий қўлланмасидаги ғояларга ҳам таянилди. Ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йилдаги “Илмий тадқиқот методологияси” фани дастур талаблари, мавзу ва режа саволларига асосланилди.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish