Илмий ижодий фаолиятда олимнинг шахсий фазилатлари
Сиз азиз зиёлиларимиз ҳам халқимизга катта меҳр ва садоқат билан хизмат қилиб, илм-фанни ривожлантириш, юртимиз келажагини таъминлаш, миллатимизнинг ақл кўзини очишдек эзгу мақсадга умрингизни бағишлагансиз. Бунинг учун аввало сизларга халқимиз номидан чексиз миннатдорлик билдираман. Шавкат Мирзиёев, 1-жилд, 167-бет, 2017. Олим ўз профессионал тайёргарлиги жараёнида зарур билим ва методларни эгаллаб олади, шу билан бирга исботлаш намуналарини, асослаш, текшириш, назария ва далилларни белгилаш усулларини ҳам ўзлаштириб олади. Натижада унда илмийликни тушунишни белгилайдиган интуиция (синчиклаб қараш) пайдо бўлади.
Бугунги кунда илмий билимнинг ўзига хос хусусиятларини, инсон ва жамият ҳаётидаги ўрнини чуқур англаш ҳар бир зиёли инсон учун зарур.
Ўзбек олими О. Файзуллаев “ХХ аср зиёлилари: устозларим ва сафдошларим” (2008) асрида таъкидлаганидек, “илм-фанга, ижодга қизиқиш ҳиссини болаларда ёшликдан уйғотиш масаласига мактаб, ота-оналар, олимлар кўпроқ эътибор беришлари лозим. Шу билан бирга илмда ёши ўтиб қолди, деган гап бўлмайди”. Дарҳақиқат, бу фикрда илмий-ижодий фаолиятнинг ахлоқий ва гуманистик жиҳатига эътибор берилганлигини кузатиш мумкин. Зеро, илмий-ижодий фаолиятда ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун олимлар ўзларининг ақлий имкониятларини тўлиқ ишлата билишлари, яширинган қобилиятларини кашф қилишлари ва уни ривожлантиришлари ҳамда ўз ақлий ва ижодий бойликларини бошқаришни ўрганишлари лозим.
Илмий ижодий фаолиятда олимнинг фазилатларини 3 турга бўлиш мумкин
2.4.1-Чизма
Илм йўлида захмат чекаётган барча инсонларни мен ўзимга яқин оламан, уларни жамиятни олға етаклайдиган фидойи инсонлар деб ҳисоблайман. Шавкат Мирзиёев, 2016 йил, 24 ноябрь. Олим ўз тадқиқотларининг ғайриинсонийлиги ва улардан фойдаланиш учун жавобгарликни тўлалигича ишни буюртма қилган ва унга ҳақ тўлаган ижтимоий кучлар, ҳукуматлар, фирмалар ёки айрим шахсларга юклашга ҳақли эмас. Албатта, йирик илмий кашфиётнинг барча оқибатларини ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. Уларни баҳолашда келишмовчиликлар ва хатолар бўлиши мумкин. Илмий тадқиқотнинг мақсадлари ва методларига берилган ахлоқий баҳо ҳам баҳсли бўлиши мумкин. Аммо, бу ҳол бундай баҳоларни бериш ва улар учун ижтимоий жавобгар бўлиш мажбуриятини олимлар зиммасидан соқит этмайди. Дарҳақиқат, таниқли фаласуф олим З.Давронов таъкидлаганидек “Олимликнинг манбаи теварак-атроф, табиат, жамият, инсонлар турмуш тарзи манбаларини ўрганиш, билим олиш, маърифатли бўлиш билан боғлиқ. Олимлик – машаққат”.6 Олимларнинг ижтимоий масъулияти масаласи атом қуроли яратилиши муносабати билан, айниқса, долзарб аҳамият касб этди. Эндиликда фан ютуқлари экологик ёки бошқа хил ҳалокатларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар бир ҳолда ушбу масала кўтарилади. Ҳозирги вақтда олимларнинг ижтимоий масъулияти ғояси умумэътироф этилмоқда. Чунки илмий кашфиётлар ишлаб чиқаришда самарали қўлланилади ва бунинг натижасида бутун дунё ҳамда одамларнинг турмуш тарзи ҳам ўзгаради. Фандаги ижодий эркинлик тафаккурнинг табиат ва жамият ҳодисаларининг теран моҳиятини очиб беришга муттасил интилишда намоён бўлади.
Фанни олимлар ҳамжамияти ривожлантиради. Шу сабабли фан муайян ижтимоий ва касбий ташкилотга, ривожланган коммуникациялар тизимига эга бўлади. Френсис Бекон ўз даврида шундай деб қайд этган эди: “Фаннинг такомиллашувини бирон-бир одамнинг қобилияти ёки уддабиронлигидан эмас балки, бир-бирининг ўрнига келувчи кўплаб авлодларнинг изчил фаолиятидан кутиш лозим”. Олим – доим у ёки бу ижтимоий-маданий муҳит вакили. Мавжуд илмий-ижодий имкониятларга бутун ижтимоий-маданий майдоннинг таъсири фаннинг софлик даражасини кўрсатади.
Фанда ҳақиқатни излаш, танқид, баҳс, мунозара ҳам қўллаб-қувватланади. Олим ўзининг касбий маҳоратини мақолалар, асарлар эълон қилиш, илмий давраларда маърузалар билан чиқиш, фанга доир малакавий талабларга жавоб бериш орқали муттасил тасдиқлайди ва кўпинча ўз оппонентлари-ҳамкасблари билан ҳам, жамоатчилик фикри билан ҳам мураккаб муносабатларга киришади. Олим фаолиятининг эътироф этилиши унга илмий даража ва унвонлар берилиши билан боғлиқ. Фанда энг нуфузли мукофот Нобель мукофоти ҳисобланади.
Албатта, шахснинг ижодий имкониятлари рўёбга чиқмаслиги ёки ижтимоий тизим бунга имконият бермаслиги ҳам мумкин. Бироқ ихтиро қилиш, бирор янги нарсани кашф этишга жамият эмас, балки фақат теран ақл ва зарур билимларга эга бўлган индивидгина қодирдир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрда мамлакатимиз илмий жамоатчилиги вакиллари билан учрашувда “Илм-фан ютуқлари Ватанимиз равнақига ҳизмат қилсин” мавзудаги нутқида таъкидлаб ўтганидек, “Мамлакатимизни инновацион ривожлантириш стратегияси ва механизмлари энг аввало шу давлатда яратилган интеллектуал ва илмий – техникавий салоҳиятдан қанчалик самарали фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ”7, деган эди.
2017 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан 22 йиллик танасуффидан сўнг академикликка тасдиқлаш учун энг муносиб олимлар сафи кенгайди. ЎЗ ФАсининг 32 нафар янги ҳақиқий аъзолари тасдиқланди. (63+32=95) ва уларга кенг ҳуқуқлар берилди.
2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” деб номланди ва бу борада Давлат дастури ишлаб чиқилди.