Тошкент давлат аграр университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит йўналиши


Ҳамкорликдаги корхоналар (ўртоқчилик ва жамиятлар)



Download 29,12 Kb.
bet3/5
Sana19.05.2023
Hajmi29,12 Kb.
#941067
1   2   3   4   5
Bog'liq
Фирма ва унинг

Ҳамкорликдаги корхоналар (ўртоқчилик ва жамиятлар).
Индивидуал хусусий корхоналар маълум бир ҳолатларда бирикиб янги шаклдаги корхоналарни вужудга келтиришади. Ишлаб чиқариш кооперативлари шулар жумласидандир. Бу кўринишдаги кооперативлар фуқароларнинг ихтиёрий хоҳиш-иродаси асосида биргаликда хўжалик юритиш ва бунда шахсан иштирок этиш мақсадида ташкил этилади. Кўп ҳолларда бу кўринишдаги кооперативлар ёрдамчи хўжалик юритиш мақсадида иш юритганлиги учун уларни тадбиркорлик фаолияти доирасига киритиш тўғри бўлмайди. Шунинг учун индивидуал хусусий корхоналардан кейинги ташкилий шакл сифатида ҳамкорликдаги корхоналар ҳақида сўз юритилади. Ҳамкорликдаги корхоналар икки турга бўлинади: ширкатлар (ўртоқчилик) ва жамиятлар.
Ширкатлар – бу шундай корхоналарки, унда икки ва ундан ортиқ шахслар ўз капиталини ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти юритиш учун бириктириб, ўзлари ҳам корхонанинг ишида шахсан иштирок этишади. Ширкатлар (ўртоқчилик) жамиятлардан фарқ қилади. Бу фарқ жамиятда капитал бириктирилганлиги билан таъсисчининг корхона фаолиятида шахсан иштирокини талаб этмаслиги билан изоҳланади. Яна бир фарқли жиҳат – бу, жамиятнинг бир шахс томонидан ҳам тузилиши мумкинлигидир.
Ҳамкорлик кўринишидаги бирлашма ёки жамиятлар шартнома асосида ташкил этилади ва бу шартномада аъзоларнинг ваколатлари, масъулияти, корхона капиталидаги улуши ёзилади, даромадларни тақсимлаш ва корхонани тугатиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати келтирилади.
Ҳамкорликдаги корхоналар уч хил кўринишда бўлади: тўлиқ, чекланган ва аралаш масъулиятли.
Биринчи кўринишдаги корхоналар тўлиқ ширкатлар ёки жамиятлар тарзида тавсифланади. Унда ҳамкорлар корхонанинг мажбуриятлари бўйича тўлиқ масъулиятни (ҳаттоки шахсий мулки доирасида ҳам) бўйинларига олишади.
Бир томондан шахсий мулкдан маҳрум бўлиш хавфи ва иккинчи томондан корхонага киритилган капиталдан даромад олиш истаги масъулияти чекланган ширкат ва жамиятларнинг иккинчи кўриниши вужудга келишига сабаб бўлди. Бу кўринишдаги корхоналарнинг аъзолари корхона мулкидаги улушлари доирасидагина масъул ҳисобланишади.
Учинчи кўринишдаги ширкат ва жамиятлар аралаш масъулият билан характерланади. Уларнинг мулкдорлари икки турга бўлинишади, айримлари тўлиқ масъулиятли бўлишса, бошқа бир қисми чекланган масъулиятли ҳисобланишади.
Ҳамкорликдаги корхоналар индивидуал хусусий корхоналарга қараганда бир қанча афзалликларга эга. Бу афзалликлар энг аввало, уларда нисбатан йирик капиталнинг жамланиши билан изоҳланади. Бу ўз навбатида ишлаб чиқариш кўламининг ортиши ва ишлаб чиқаришда меҳнат тақсимоти ва кооперациянинг ижобий жиҳатларини қўллаш имкониятини яратади. Бундан ташқари ҳамкорликдаги корхоналар бошқа корхона ва банкларда ишонч уйғотади.
Ҳамкорликдаги корхоналар айрим камчиликларга ҳам эга. Уларда тезкорлик индивидуал хусусий корхоналарга нисбатан анчагина паст, чунки кўп масалаларда ҳамкорлар билан маслаҳатлашиш вақтни олади. Бу кўринишдаги корхоналарда ҳамкорлар ўртасида ишончсизлик вужудга келиши мумкин, бу ўз навбатида корхона фаолиятига салбий таъсир этади. Ҳамкорликдаги корхоналар фаолият муддатининг ноаниқлиги ҳам унинг салбий жиҳатларидан саналади.

Download 29,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish