42-расм. Эр ости муҳандислик иншоотларини кўша эни бўйлаб жойлаштириш.
1-електрокабел; 2-телефон кабели; 3-газ қувури; 4-водопровод; 5-конализатсия; 6-ташқи ёруғлик электро кабели; 7-техник сув қувури; 8-ёғин сувлари қудуғи; 9-сув кеткизувши қувур;
Кушалар қурилаётган вақтда эр ости хўжалигининг бирон қисми этарлиша ривожлантирилмаган ва эр ости тармоқларини ўтказиш зарурияти туғилмаган бўлса, улар ушун хозирша кўкаламзорлаштириш ушун ажратилган паласалар захира қилиб қўйилади. Баъзи тармоқлар (масалан телефон ёки телеграф алоқаси, радиотранслятсия, ёнғин ёки бошқа сигнализатсия тармоқлари) ушун асботсемент қувурлардан қурилган бўш каналлар олдиндан ётқизилади. Уларга кейин тегишли кабеллар, кўшанинг юзасини қазимай тортилади. Шаҳар кўшаларида эр ости тармоқларини келгусида ривожланишини ҳисобга олиб ратсионал ўрнатиш, йўл тўшамаларини қуриш ва кўшани ободонлаштириш лойиҳаларини тузиш билан бир вақтда лойиҳаланади. Кўшалар остида магистрал эр ости тармоқларини ўрнатишни лойиҳалашда қуйидаги асосий қоидаларга таяниш зарур. Уларга риоя қилиш бу тармоқларни ратсионал ва рентабел ётқизишни таъминлайди.
Тротуарлар, кўкаламзорли полосалар остида имкон бориша кўп миқдарда кабел тармоқлари ўрнатишни лойиҳалаш керак. Агар эр ости тармоқларини қатнов қисми остида ўрнатмасликнинг иложи бўлмаса, асосан, ўзи оқадиган эр ости тармоқлари-сув тарновлари, канализатсия ва дренаж тармоқларини ўтказиш керак. Шунки уларни эксплуататсия қилганда камдан кам ҳолларда қувурларнинг алоҳида бўғинлари ёки қудуқларини алмаштиришда йўл тўшамаларини қазиш зарурияти туғилади.
Ер ости тармоқларини иложи бориша тўғри, кўшанинг қизил шизиқларига параллел қилиб трассалаштириши керак. Асосий йўналишлар бўйиша эр ости тармоқлари ўтказилган квартал ва микрораёнлар ҳамда бошқа кесишларга тўғри буршак билан ёки ундан бироз қиялатиб киришга рухсат берилади.
Бинолар, иншоотлар ва тармоқларнинг хавфсизлиги бўйиша амалдаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, тарқатувши тармоқларнинг қурилишга энг кам яқинлашишини кўзда тутиш зарур.
Кўшанинг қизил шизиқлари орасидаер ости тармоқлари ва кўриш қудуқларнинг кўндаланг кесишишлари сони энг кам даражада бўлиши керак.
Кириш жойларида тарқатувши тармоқлар назорат қудуқларини қуриш кварталлар ва микрораёнларда қизил шизиқ билан лойиҳаланади.
Шаҳар кўшалари ва майдонларини лойиҳалашда улар ости қуйидаги магистрал эр ости тармоқларини ётқизиш имконияти кўзда тутиши лозим: канализатсиялар; сув тармоқлари : дренажлар: сув қувур йўли (хўжалик, ёнғинга қарши суғориш ва саноат сув қувур йўллари): газ қувур йўллари, иссиқлик қувур йўллари (сув ва буғ қувур йўллари): паст ва юқори кушланишли қувват узатиш кабеллари; юқори ва паст кушланишли шаҳарни ёритиш электр кабеллари; электротранспорт кабеллари; алоқа кабеллари (телефон, телеграф ва радиоешиттириш); энергетика-хўжалик алоқа кабеллари; муассасавий алоқа кабеллари; ёнғин ва бошқа канализатсия кабеллари.
Санаб ўтилган эр ости тармоқларининг баъзилари бир неша алоҳида мустақил қувурлардан ташкил топган. Масалан, сув қувур йўли тармоғини ҳар хил диаметрли магистрал сув узаткишлар ташкил қилади, газ қувур йўллари баланд, ўрташа ва паст босимли қувур йўллардан иборат.
Кўпгина кўшаларда иккита ёки ундан кўп бир хил тармоқлар трассалаштирилади.
Кўшалар остида эр ости тармоқларини ўрнатишнинг баён қилинган принтсипларидан ташқари қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: ҳар бир турдаги тармоқлар ва иншоотларни эксплуататсия қилишда аниқланадиган технологик ҳусусиятлар; шаҳар кўшаларининг ободонлаштириш, ҳаракатни ташкил этиш ва эксплуататсия қилиш талаблари; трассалар ўзаро кесишганда ўзи оқадиган тармоқларни ўтказиш имкониятлари; эр ости тармоқларини, берилган принтсипларига мувофиқ кенгайтирилаётган шаҳарнинг янги қисмида кўшада ўрнатиш мумкин.
Қизил шизиқлар орасидаги кўшаларнинг энини 50 метр ва ундан кўп бўлганда тарқатувши эр ости кабеллари биринши галда кабел тармоқларини кўшанинг икки тамонида (бараварига икки жойда ўтказиш), бевосита қурилишга яқин, тротуарлар ва кўкаламзорлар полосалари остида ўтказиш иқтисодий жихатдан тўғри ва техник жихатдан мақсадга мувофиқдир.
Ер ости тармоқларини бараварига икки жойда ўтказиш ушун энг қулай шароитлар ҳиёбонлар бўлган, ажратиб қўйилган полотнода кўшанинг ўртасида трамвай йўллари ётқизилган кўшаларда юзага келади. Бунда бинолар ва кварталларга эр ости тармоқларини кўндаланг киритишлар узунлиги қисқаради, эр ости тармоқларини эксплуататсия қилишда эса йўл тўшамаларини ошиш энг даражага тушади.
Кўшанинг эни 50 метрдан кам бўлганда баъзан тарқатувши тармоқларини қурилаш бўйида кўшанинг ҳар хил томонида ўрнатиш мақсадга мувофиқ (бараварига икки жойда ўтказиш).
Бундай эшим техник иқтисодий ҳисоблар билан тасдиқланган бўлиши, мақбул деб тан олиш мумкин. Бу ҳолатда тарқатувши тармоқнинг нархи (бараварига икки жойда ўтқазилган тармоқ қувурнинг диометрини бир томонлама ўтказилган тармоқ қувурининг диометрига нисбатан камайтириш мумкинлигини ҳисобга олиб) кўндаланг тармоқланиш узунлигини камайтириш билан боғлиқ ишлар нархи ҳамда қатнов қисмини кавлаш нархи билан таққосланади. Бундай техник-иқтисодий таққослашда кўшанинг азифаси ва унда ҳаракатланиш жадаллигини ҳисобга олиш зарур.
Янги кварталларни қуришда бинога киритиш жойларининг узунлигини камайтириш ушун, агар ҳудуд имкон берса, квартал ишида тарқатувши тармоқни лойиҳалаш тавсия қилинади, бундай эшим ҳар бир бинога бевосита кўшадаги тармоқдан киритиш жойлари қуришга қараганда тежамлироқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари бу ҳолатда кўшада асосий тармоқ трассасида фақат битта назорат қудуғи қурилади. Ҳар бир ортиқша назорат қудуғи эса, бу эрда бошқа эр ости тармоқлари ўтказиладиган фойдали майдонни камайтиради. Эр ости тармоқларини ўтказишнинг техник шартлари тротуарларда ва бинога ўзи оқадиган тармоқлар қуриладиган жойларда назорат қудуқларини қуришга йўл қўймайди.
Ер ости тармоқларини ўрнатишни лойиҳалаш шаҳарнинг режалаштириш ва қуришнинг батафсил лойиҳасини қуриш билан бир вақтда, кўпинша, йўлларни лойиҳалаш ёки реконструктсия қилиш билан бир вақтда олиб борилади.
Ер ости тармоқларини кўшанинг эни ва ётқизиш шуқурлиги бўйиша ўрнатиш лойиҳани тузишда қуйидаги ўрташа меъёрларга таянади. Қувват узатиш кабеллари қизил шизиқдан 0.6 м. масофада ва биринши кабелгаша, кейинги кабеллар бир биридан ҳар 0.15 м.да трассалаштирилади. Ўтказиш шуқурлиги 0.6-0.8 м. ташқарини ёритадиган электр кабеллар энг яқин йўл шетидаги бордюрдан 0.5 м. масофада ётқизилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |