магистрал оптик алоқа кабеллари опик толали алоқа кабеллари
Бугунги кунда компьютер ва ахборот технологиялари, телекоммуникациялар тармокларини, маълумотлар узатилиши, Интернет хизматларига кириб боришини ривожлантириш ва замонавийлаштириш республикамизда устивор уринларга чиқмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2001 йил, май ойида Олий Мажлиснинг V сессиясида сўзлаган нуткида компьютерлаштириш ва ахборот технологияларини ишлаб чикаришга, мактаблар ва олий ўқув юртлари дастурларига, одамларнинг кундалик турмушига жорий этиш бўйича Ўзбекистоннинг юксак даражаларга эришиш юзасидан аниқ вазифаларни қўйди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва жамиятнинг ахборотини тезкор айирбошлашга, жахон ахборот ресурслари кириб боришига юкори ихтиёж, таълим жараёнларини ва кишиларнинг кундалик турмушни компьютерлаштириш зарурияти, шунингдек, ахборот ва малумотлар базаси сақланишини таъминлаш эхтиёжи қарорда қабул қилинди.
Бундай технологияларни хаётга тадбиқ этиш учун Алоқа линиялари асосий роль ўйнайди.
Ушбу курсда Алоқа линиялларининг кечаги куни, бугунги куни ва келажаги хақида, ҳамда уларнинг ўрни хақида тўлик малумотлар бериб ўтилади.
1.1. Алоқа линияларининг ривожланиши ҳақида маълумот
Алоқа линиялари бундан 165 йил илгари, яъни электр телеграф пайдо бўлгандан буён мавжуддир. Биринчи алоқа линияларини кабели линиялар бўлагандир, аммо ер ости кабелли алоқа линияларининг конструкцияси паст бўлганлиги учун бундай линиялар ҳаво орқали ўтган линияларга ўз ўрнини бўшатиб берди. Биринчи катта узунликдаги ҳаво орқали ўтган линиялар 1854 йили Петербург ва Варшава шахарлари оралиғида кўрилгандир. Ўтган асрнинг 70-йилларида узунлиги 10000 км бўлган, Петербургдан Владивостокгача бўлган хаво орқали ўтган линия кўриб ишга туширилди. 1979 йили дунёда энг катта юқори частотали 8300 км узунликдаги Москва -Хабаровск телефон магистрали ишга тушурилди.
Биринчи кабелли алоқа линияларининг яратилиши рус олими П.Л.Шиллинг билан боғлиқдир. Шиллинг 1812 йили Петербургда денгиз миналарини портллатиш учун изоляцияланган ўтказгичлардан фойдаланилган. 1851 йили Москва - Петербург шахарлари оралиғида темир йул курилиши билан бирга гуттаперча изоляцияси қора мум шимдирилган қоғоз туридаги изоляцияланган телеграф кабели ёткизилган. 1852 йили Шимолий Двина ва 1879 йили Боку ва Красноводск шахарларини боғлаш
учун Каспий денгизи орқали биринчи сув ости кабеллари ётқизилди. 1866 йили Франция ва АҚШ оралиғида биринчи трансатлантик кабелли магистрал телеграф алоқаси учун ишлатила бошлади.
1882-1884 йиллар оралиғида Москва, Петроград, Рига ва Оддесса шахарларида Россияда биринчи бўлиб шаҳар телефон тармоқлари кўрилди. Ўтган асрнинг 90 йилларида Москва ва Петроград шахар телефон тармоқларида биринчи марта ҳаво орқали ўтган кабелларни ишлатилди. Бундай кабелларни сиғими 54та ўтказгичдан иборат бўлган эди. 1901 йилдан бошлаб алоқа кабеллари шахар телефон тармоқларининг ер ости тармоқларида қўллана бошлади.
ХХ асрнинг бошларида қўлланган алоқа кабеларнинг биринчи конструкциялари телефон алоқаси учун ишлатилиб, улар бўйича унча катта бўлмаган массофаларда алоқа ташкил қилиш мумкин эди. Улар шахар телефон кабеллари бўлиб, унда ўтказгич изоляциялари коғоз хаволи изоляция бўлиб, жуфтли ўрамалар қўлланилган. 1900 - 1902 йилларда алоқани узоқ масофага узатиш учун анча ишлар қилинди. Булардан рус мухандиси Пупин томонидан яратилган, яъни сунъий усул билан кабелларни индуктивлигни ошириш усули. Бу усулни аҳамияти шундан иборатки, бунда кабел занжирларига индуктивлик ғалтак уланади ва шу тизимда алоқани бир мунча катта массофаларга узатиш имкониятини беради. Бундай усул Краруп томонидан ҳам тавсия этилган усулдир, яъни ток ўтказгичлар устига ферромагнит қопламлар коплашдир. Юқорида кўурсатиб ўтилган усуллар телефон ва телеграф алоқалари масофасини бир неча марта ошириш имкониятини беради.
Алоқа техникасининг ривожланишига энг катта туртки бўлган давр 1912 - 1913 йиллардир, чунки бу пайтда электрон лампаларнинг ихтиро бўлган давридир. 1917 йили рус мухандиси М.И.Коваленко томонидан электрон лампалар ёрдамида телефон кучайтиргичини алоқа линиялари учун ишлаб чиқарди ва тадбиқ қилди. 1923 йили Харков - Москва - Петроград магистрал линиясида телефон алоқаси учун кучайтиргичлардан фойдаланилди.
1930 йиллардан бошлаб куп каналли алоқа узатиш тизимлари ривожлана бошлади. Кейинчалик узатилаётган частоталар спектрини кенгайиши линиялар бўйича ўтказиш қобилияти ўсишига олиб келди. Бундай ҳолат уз навбатида янги турдаги алоқа кабелларини ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этиш жараёнини яратиб берди, булар коаксиал кабеллардир. Коаксиал кабеллари жуда кўплаб ишлаб чиқарилиши 1935 йиллар тўғри келади, чунки бу пайитга келиб янги юқори сифатли эскапон, юкори частотали керамика, полистрал, стирофлекс турдаги диэлектриклар кашф этилиб хаётга тадбиқ этилган. Бундай кабеллар бўйича энергияни узатиш частотаси бир неча миллион герц бўлиб улар бўйича телевизион дастур сигналларини катта масофаларга узатиш мумкин. Коаксиал линия бўйича 240 юқори частотали телефон каналларини узатиш линияси 1936 йилда йўлга қўйилган. 1936 йили транс атлантик сув ости линия бўйича телеграф алоқаси ташкил этилган бўлса, факатгина 100 йилдан сунгина яъни 1956 йили Европа ва Америка
ўртасида сув ости коаксиал линияси бўйича кўп каналли телефон алоқаси ташкил этилди.
1965 - 1967 йилларда синов тариқасида тўлқин ўтказувчи алоқа линиялари бўйича кенг полосали информацияларни узатиш линиялари синовдан ўтказилди, бундан ташқари бу давр мобайнида криоген ўта ўтказувчан жуда ҳам кичик сўнишга эга бўлган алоқа кабелларга эътибор берилди. 1970 йиллардан бошлаб нур ўтказувчилар ва оптик кабеллар ишлаб чиқариш бўйича катта ишлар олиб бориш бошланди. Бугунги кунга келиб оптик кабеллар алоқа линияларида кенг қўлланилмокда.
Ўзбекистон мустакиллиги йилларида телекомуникациялар сохаси кучли ривожланишга эришди ва мамлакат иктисодини жадаллаштиришда, ахолига хизмат курсатишда ўзининг ўсиб борувчи мохиятини курсатмокда.
Тарихга назар соладиган бўлсак 1902 йилда биринчи мартта Тошкент шахрида 50 рақамли телефон станция бўлган бўлса, бугунги кунга келиб бу рақамлар бир неча минглаб маротаба ўсиб кетгандир. Бунга мисол тариқасида куйидагиларни келтириш мумкин. Германиянинг «Алкател», «Сименс» компаниялари иштирокида Тошкент,Самарканд ва ҳамма вилоятларнинг пойтахтларида рақамли АТС лар қад кўтардилар «Сименс» компанияси билан биргаликда Транс Осиё - Европа оптик толали алоқа линиясини миллий қисми қўриб битказилди, «Алкател» компанияси билан бирга эса «Чирком» қўшма корхонаси ташкил этилди. Хозирги кунда Япония, АКШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Хитой, Корея Республикаси, Малайзия, Индонезия ва қатор бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |