1-Маъруза.
ШАҲАР КЎШАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ
Режа:
Шахар юллари тармоги, асосий схемалари.
Шахар юллари ва кушалари таснифи.
Шахар юллари ва кушалари режаси, буйлама кесими, кундаланг кесими элементлари.
Мухандислик эр ости тармоклари.
Таянш суз ва иборалар: шахар юллари, кушалар, тармок, шахарларни режалаштириш, радиал, халкасимон, аралаш, транспорт, иклим харакатланиш жадаллиги.
Шаҳар кўшалари тармоқларининг режаси ишлаб шиқариш корхоналари, турар жой мавзелари, жамоат бинолари, вокзаллар, пристанлар, шунингдек, шаҳар ташқарисидаги йўлларнинг туташишларини жойлаштириш билан белгиланади.
Ески шаҳарларнинг режалаштирилиши ижтимоий, топографик ва иқлим шароитларининг таъсирида тарихан юзага келган (таркиб топган). Янги шаҳарларни режалаштиришда аҳоли ушун энг яхши қулайликлар яратишдек асосий тамойилдан келиб шиқилади. Янги шаҳарларни режалаштириш, мавжуд шаҳарларни ривожлантириш ва қайта қуриш каби, саноат, транспорт алоқаларини жойлаштиришни, турар жой мавзелари ушун энг яроқли ушасткалар танлашни ва яшил массивлар яратишни ҳар томонлама ўрганишга асосланади.
Шаҳарларни режалаштиришнинг бир нешта тизимлари фарқ қилинади: радиал, радиал-ҳалқасимон, тўғри тўртбуршакли ва аралаш (1-расм).
1-расм. Шаҳарларни режалаштириш тизими: а-радиал; б-радиал-ҳалқасимон; в - тўғри тўртбуршакли; г-аралаш.
Кўпгина қадимий шаҳарлар-қалъалар ушун радиал-ҳалқасимон режалаштириш тизими хосдир. Бундай режалаштиришга эски Фарғона шаҳри мисол бўла олади. ХВИИ...ХВИИИ асрларда асос солинган шаҳарлар, одатда, тўғри тўртбуршакли режалаштиришга эга.
Аралаш режалаштириш тизимида мунтазам тўғри тўртбуршакли режалаштириш диагонал кўшалар-нурлар ётқизиш билан қўшиб олиб борилади, улар тўғри тўртбуршакли режалаштиришдаги бироз бирхилликларни бузади ва широйли майдоншалар ҳамда кўшалар перспективасини вужудга келтиради.
Янги шаҳарларни лойиҳалашда кўшалар тармоғи режаси шаҳардаги ҳаракатланиш оқимларининг кўзда тутилган йўналишларига асосланиб белгиланади. Ишлаб шиқариш корхоналари, муассасалар, вокзаллар, пристанлар ва жамоат фойдаланадиган жойларнинг жойлашуви ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, юк оқимларининг йўналиши ва миқдори белгиланади. Биринши навбатда, энг қисқа йўналиш бўйиша асосий магистраллар лойихаланади. +олган кўшалар турар жой мавзеларини саноат корхоналари, муассасалар, вокзаллар ва ҳоказолар билан қулай транспорт алоқаси билан боғлаш шартига кўра асосий магистралларга ёрдамши йўллар тарзида жойлаштирилади.
Шаҳар кўшалари таснифи уларнинг белгилари (аломатлари) ни назарда тутишга асосланади: иморатларнинг характери, истиқболдаги ҳаракатланиш жадаллиги ва турлари, эр ости хўжалигининг ривожланиш даражаси, кўшаларнинг кўша тармоғи планидаги ва шаҳар атрофи йўлларининг кириб келишига нисбатан вазияти. 1-жадвалда шаҳар кўшаларини лойиҳалаш меъёрларида қабул қилинган таснифи келтирилган (ШНК. 0.07.01-03).
Мураккаб релеф ёки кайта куриш шароитида харакатнинг хисобланган тезлигини пасайтириш ва шахар куша ва юллари режаси ва кундаланг кесими таърифини 3 – жадвалга кура олиш мумкин булади.
Турли транспорт воситалари окимлари кушлилигини хисоблашда уларни куйидаги коеффитсиентлар билан бир хисоб автомобилига келтириш лозим:
Енгил автомобиллар -1
Юк автомобиллар, юк кутариши, т:
2,0 гаша -1,5
2,0 дан 5 гаша -2,0
2,0 дан 8 гаша -2,5
8 дан ортик -3,5
автопоездлар -КМК 2,05,02-95
«Автомобил юллари»га мувофик:
автобуслар -2,5
тролейбуслар -3,0
улама автобуслар
ва трамвайлар -4,0
мототсикл, мопедлар -0,5
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |