Мавзу: Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши.
Ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамият асосларининг барпо этилиши.
Режа:
ХХ аср 80-йилларнинг охирларида Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасига биринчи котиб этиб сайланиши. Ўзбекистон Олий Кенгашига ўтказилган сайловлар. Ўзбекистонда Президентлик лавозимининг таъсис этилиши. Мустақиллик Декларациясининг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти.
Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат асосларининг барпо этилиши.
Ўзбекистонда демократик фуқаролик жамият асосларини яратилиши.
ХХ аср 80-йилларнинг охирларида Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасига биринчи котиб этиб сайланиши. Ўзбекистон Олий Кенгашига ўтказилган сайловлар. Ўзбекистонда Президентлик лавозимининг таъсис этилиши. Мустақиллик
Декларациясининг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти.
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви узоқ давом этган тарихий жараѐннинг натижаси бўлди. Ўзбек халқи қарийиб 3000 йиллик тарихимизда қисқа вақтгина мустақил яшаган холос. Айниқса, кейинги оқ ва қизил салтанатнинг 130 йил давом этган ҳукмронлиги ўз тарихий давлатчилигига эга бўлган Туркистонни мустамлака ва қарамга айлантирганди. Бу зулматга қарши кураш гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора бўтсин халқимиз азал-азалдан ўз фикри-зикри билан мустақил, озод, эркин яшаш учун тинимсиз интилди.
ХХ аср 90-йилларига келиб жаҳон ва собиқ иттифоқдаги ўзгаришлар, ҳамда юзага келган вазият ўзбек халқининг мустақиллик учун бўлган курашини тезлаштириб юборди. Мана шундай жараѐнда ўзбек халқига муносиб йўлбошчи зарур эди. Тарих тақозоси билан элим деб яшовчи Ислом Каримовдек жасоратли инсон Ўзбекистонга раҳбарликка келди. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати Марказ билан бўладиган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ижобий силжишларга эришиб бўлмаслигини ва бунинг учун республиканинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш зарурлигини тушуниб етди. Унинг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 1989-йил 15-августда «колхозчилар, совхоз ишчилари, фуқаролар, шахсий томорқа хўжаликлари ва индивидуал уй-жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида" махсус қарор қабул қилинди. Гарчи, бу ғоя иттифоқ раҳбарларига ѐқмаган бўлса ҳам, И.А.Каримов ўз фикридан қайтмай, уни жасорат билан амалга ошира борди. Натижада ўша йилнинг 4 ойида аҳоли қўшимча 90,7 минг гектар ер олишди.
Ўта қисқа фурсат ичида 1,5 миллиондан кўпроқ оиланинг томорқа участкалари кенгайтирилди, томорқага етолмай юрган 580 минг оила унга эга бўлди. Томорқа хўжалиги майдонининг ўсиши, унга бўлган эътиборнинг кучайиши, аграр сиѐсатнинг устувор йўналишларидан бирига айланиши қишлоқ хўжалигининг кескин ўсишига олиб келди. 1989-2000 йиллар мобайнида дон йетиштириш 2,5 баравар ўсиб, дон бўйича четга қарамликдан қутулган эканмиз, бу муваффақиятга эришишимизда томорқачилараинг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Яна қатор маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳам томорқачиларнинг улуши катта. Масалан, шу даврда картошка ишлаб чиқариш, мева, сут маҳсулотлари етиштиришда ҳам ижобий ўсишларга эришилди. Мазкур маҳсулотларнинг асосий қисми шунингдек, ўша вақтда ҳам "Пахта иши", "Ўзбеклар иши" каби уйдирмалар билан ўзбек халқи нафсониятига тегишлар давом этарди. Ўзбекистоннинг амалда мустақиллик сари ташланган энг муҳим қадамлардан бири ЎзКП Марказий Комитетининг 1989-йил 25-ноябрдаги XVIII пленумида Ўзбекистон ҳукумати аввало республика ва ўзбеклар бошига ѐғилаѐтган маломат тошларига чек қўйиш, "Пахта иши", "Ўзбеклар иши‖ деган уйдирмаларни бас қилиш, Москва матбуотида ўзбекларнинг миллий нафсониятига тегадиган чиқишлари тўхтатиш зарурлиги уқтирилди. 1989-йил 21 октабрда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг ХI сессияси Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонунни
қабул қилди. Ушбу қонунннг қабул қилиниши ўзбек халқининг, республикамизда яшовчи бошқа халқларнинг маданий-маънавий ва сиѐсий ҳаѐтида рўй берган ғоят муҳим воқеа бўлди.
Воқеалар жараѐни шу даражада тезлашдики, И.А. Каримовнинг сиѐсати бевосита ўзбек халқи хоҳиш-иродаси, саъй-ҳаракати билан қўшилиб кетиб, иттифоқ раҳбариятини хийла талвасага солиб қўйди. Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг 1990-йил 24-мартида бўлиб ўтган сессиясида бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, президентлик лавозимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва Ўзбекистонда иттифоқдош республикалар орасида биринчи бўлиб президентлик лавозими жорий этилди. Демократик жараѐнларни янада чуқурлаштириш, сиѐсий ўзгаришларни такомиллаштириш ва конституцион тизимни мустаҳкамлаш мантиқан торн маънодаги мустақилликни талаб этади ва унинг замирида марказга бўйсунмаслик, ўз тақдирини ўзи белгилаш тамойили ѐтади. Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш-бу бевосита партия яккаҳокимлигини бартараф этиш, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларни яқинлаштириш демакдир. Бу эса охир-оқибатда республиканинг ўз тараққжѐт йўлини ишлаб чиқадиган ва уни амалга оширадиган Президент лавозимини жорий қилишни тақозо этди. Бу табийки, Горбачев бошлиқ иттифоқ раҳбариятини қаттиқ ташвишга сола бошлаган эди. Аслини олганда, Ўзбекистон бошқа иттифоқчи республикаларда кундан кунга тазйиқ ва зўравонлик ошираѐтган, кам сонли халқларга зуғум ўтказилаѐтган бир пайтда ана шундай дадил сиѐсат юрита бошлаган эди.
Ўзбекистоннинг мустақиллиги йўлидаги яна бир муҳим қадам Ўзбекистон ССР Олий Кенгашнинг ХII чақириқ иккинчи сессиясида (1990 й.
20 июн) қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Мустақиллик Декларацияси"дир. Ушбу Декларацияни қабул қилишда республика Олий Совети депутатлари жонбозлик кўрсатдилар. "Мустақиллик Декларациясида ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи белгилаши, Декларация қоидаси билан кафолатланиши таъкидланди. Унда ўзбек халқининг асрлар давомида қўлга киритган давлат қурилиши ва маданий тараққиѐт борасидаги бой тарихий тажрибаси ва анъаналари ҳисобга олинди. Декларация 12 моддадан иборат бўлиб, унинг I-моддасида "Ўзбекистон ССР нинг демократик давлат мустақиллиги республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларини белгилашда ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир деб, ѐзиб қўйилган. Сессия қабул қилган бу "Мустақиллик Декларацияси" халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Шу кундан бошлаб республикада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина борди. Бунга мисол тариқасида 1991-йил 22- июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми қарорида Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Иттифоққа бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтиши тартибини белгилаш вазифаси топширилди. Ўша вақтда Марказ раҳбарлари Республикалар Иттифоқини қанчалик сақлаб қолишга уринмасинлар, бунинг
иложи йўқ эди. Чунки энди эскича тартиб билан мамлакатни идора этиб бўлмас, ўз навбатида иттифоқдош республикаларнинг мустақилликка бўлган интилиши тобора кучайиб борарди. Бироқ Марказни кучайтириш тарафдорлари бошқа усуллардан: намойишлар ўтказиш, митинглар ташкил қилиш, ҳатто ғайри конститутсион йўллар билан давлат тўнтариши ўтказиш билан бўлса-да, олдинги буйруқбозлик тизимини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Бунинг акси сифатида Ўзбекистон ҳукумати ўзбек халқи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг фаол сиѐсатини давом эттирарди. 1991-йил 11-январида мамлакат Президенти қишлоқ аҳолисига бевосита амалий ѐрдам бериш учун навбатдаги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармон 1989-йилда бошланган ҳақиқий янгиланишларнинг мантиқий давоми эди. Президент имзолаган ҳужжатда 1991-йилда пахта экин майдони қисқартирилишини назарда тутиб, томорқа майдонларига 108,5 минг гектар ер ажратиш кўрсатилган. 1991-йил 14-февралда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда мамлакат Президенти И.Каримов нутқ сўзлади. Мазкур нутқ матбуотда "Мураккаб вазиятда оқилона сиѐсат юритайлик" деган сарлавҳада чоп этилди. Ушбу нутқида Ўзбекистон раҳбари иттифоқ шартномасига ўз муносабатини билдириб, Ўзбекистоннинг бу шартномага кирмаслигини қайд этиб ўтди. 1991 йил Наврўз байрами арафасида Президент авф этиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди. Ушбу Фармон ҳам халқ томонидан зўр қувонч билан кутиб олинди. Қолаверса, амнистиянинг ўша даврда фақат Иттифоқ Президенти эълон қилар эди.
1991-йил 19-августга келиб, бутун жаҳонни ҳаяжонга солган Москвада давлат тўнтарилишига уриниш бўлди. Тўнтариш тарафдорларининг асл мақсадлари Иттифоқда яшовчи барча халқларнинг мустақилликка эришувига йўл қўймаслик ҳамда мамлакатдаги парокандаликдан фойдаланиб қолиш эди. Лекин Ўзбекистон раҳбарияти мавжуд ижтимоий-сиѐсий вазиятни сақлаш, республика ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий қилишига, Конститутцияга қарши давлат тўнтарилишини қўллаб-қувватлаш йўлидаги иғвогарона ҳаракатларга учмаслик учун ўзларининг бутун имкониятларидан фойдаландилар. Ўша вақтда Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон сафарида эди. Сафардан қайтиб 19 август куни кечқурун Тошкент шаҳри фаоллари билан учрашиб, қатъий тарзда Ўзбекистон нуқтайи-назарини маълум қилди. Республика раҳбарияти: "Марказдан, ким бўлишидан қатъий назар, Қонунга хилоф кўрсатмаларни бажариш мумкин эмас-деб ҳисоблади. 20 августда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари иштирокида қўшма мажлиси бўлди. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баѐнот қабул қилинди. Президент И.А.Каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқди ва Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини таъкидлади. Ўзбекистон Президентининг Фармони билан Фавқулодда ҳолат давлат комитетининг ғайри конститутциявий, ҳуқуққа қарши қарорлари ва бошқа кўрсатмалари ноқонуний деб эълон қилинди. Шундай мураккаб
шароитда, яъни марказ ва республикалар ўртасидаги муносабатлар тобора таранглашиб, марказ бошқарув қобилиятини йўқотган ҳар бир жумҳурият ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир шароитда тарихий вазиятни тўғри баҳолаган Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириш ва унда Ўзбекистон Мустақиллиги ҳақида Қонун қабул қилишни талаб қилди. Чунки ҳар бир миллий жумҳуриятнинг чинакам тенг ҳуқуқлиги ва мустақиллиги таъминлангандагина таназзулдан чиқиш мумкин эди. Айни шу мақсадларни кўзлаб, жумҳурият Олий Кенгашининг ХII чақириқ навбатдан ташқари сессияси 1991-йил 31-августда ўз ишини бошлади. Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб эълон қилинишида мазкур сессия катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Унда «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги масалалар кун тартибига қўйилиб, қизғин муҳокама қилинди. Сессияда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Президент И.А. Каримов маъруза қилди. У ўз нутқида 1991-йил ўрталарида Марказий Ҳукумат олиб бораѐтган ички сиѐсатни таҳлил қилди. 19-21 август кунлари Москва Фавқулодда ҳолат давлат кометети аъзоларининг халқлар озодлиги, жумҳуриятлар мустақиллигига қарши қаратилганлиги халққа рўй-рост билдирилди. Олий Кенгаш депутатлари моддама-модда муҳокамадан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар. Сўнгра Республика Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баѐнот қабул қилинди. Ўзбекистон ССР нинг номи Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди.
Мустақиллик белгиланган кун 1-сентабр 1991-йилдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ҳақидаги бу ҳужжатлар ўзбек халқининг асрий орзуси рўѐбга чиққанлигининг ҳуқуқий ифодаси бўлди.
"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида"ги қонун 17 моддадан иборат бўлиб, мустақил республика учун вақтинча конститутция ролини ўйнайдиган бўлди.
Ушбу қонунда Ўзбекистон мустақил демократик давлат деб эълон қилинди, маъмурий-ҳудудий тузилиши, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилаш қонунлаштирилди. Республиканинг давлат бўлиниши ҳамда иқтисодий асослари ҳам қонунда ўз аксини топди. Шунингдек, ушбу ҳужжатда Ўзбекистоннинг Қорақолпоғистон билан муносабатлари хусусида сўз бориб, Ўзбекистон Қорақолпоғистоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олиши ҳақида фикр юритилади, у Ўзбекистон таркибида эканлиги эътироф этилади. Бундай қонуннинг қабул қилиниши ўша даврда эришилган ютуқларнинг юқори чўққиси бўлди. Шундай қилиб, ўзбек халқи асрлар давомида орзу қилган мустақилликка тинч йўл билан, юртбошимиз И. А. Каримов бошчилигида республика раҳбариятининг оқилона йўл тутиши орқали эришилди.
Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эълон қилиниши билан бирга Давлат мустақиллиги билан боғлиқ қонунлар тизимини яратиш
зарур эди. Ўзбекистон эришган истиқиқлолни мустаҳкамлаш учун мамлакатда референдум ўтказишга қарор қилинди. 1991-йили 18-ноябрда Олий Кенгаш VIII сессияси Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунга мувофиқ 29-декабрда; "Сиз Олий Кенгаш томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинишини маъқуллайсизми» мавзуида референдиум ўтказишга катта тайѐргарлик кўрилди. Референдум якунига кўра унда қатнашган аҳолинининг 98,2 фоизи Ўзбекистон мустақиллигини ѐқлаб овоз берди. Ўзбекистон мустақил республика деб эълон қилиниши жаҳон жамоатчилиги томонидан ҳам зўр қониқиш билан кутиб олинди. Фикримиз исботи сифатида Америка Қўшина Штатларининг ўша пайтдаги Президенти Жорж Бушнинг И. Каримов номига юборган телеграммаси ҳамда Швеция бош вазири К. Билодтнинг телеграммаларида кўриш мумкин. 24-сентабрда Тошкентда халқаро анжуман ўтказилди. Ўзбеклар (Туркистонликлар) нинг биринчи халқаро учрашувида Ўзбекистон Президенти нутқ сўзлади. 1991 йил 14 сентябрида Ўзбекистон Компартиясининг Фавқулодда ХХШ сездида И.А.Каримов таклифи билан Ўзбекистон Компартияси КПСС таркибидан чиққанлиги эълон қилинди. Партиянинг бундай буѐн фаолият кўрсатмаслиги эътиборга олиниб, ушбу партия ўрнида Халқ-Демократик партияси тузилгани эълон қилинди. Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилинган куннинг ўзидаѐқ мустақил давлат рамзларини жорий қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида, республика гербининг нусхаси ва Давлат мадҳиясининг мусиқий баѐни ҳақида махсус қарор қабул қилинди. Унда Конститутция комиссиясининг эксперт гуруҳига Давлат байроғининг вариантлари устида ишлашни давом эттириш, Олий Кенгашнинг тегишли қўмиталарига Конститутция комиссияси ижодий гуруҳи билан ҳамкорликда Давлат байроғи, мадҳияси ҳақида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиб, навбатдаги сессияга тақдим этиш топширилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 18- ноябрида бўлиб ўтган VIII сессияси "Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи тўғрисида" қонун қабул қилди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи улуғ аждодларимизнинг ақида ва маслакларига мос келувчи, миллат табиати ва халқимиз руҳиятидан келиб чиқиб, унинг миллий ва маънавий жиҳатларини ҳам ўзида акс эттирмоғи керак эди. Мамлакатимиз давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ѐрқин рамзи бўлиб қолди. 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг давлат герби" тўғрисида қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга. Герб рангли тасвирда бўлиб, хумо қуши кумуш рангда, қуѐш, бошоқлар, пахта чаноғи ва "Ўзбекистон" деган ѐзувлар тилла рангда, ғўза шохлари, барглари ва водийлар яшил рангда, тоғлар ҳаво рангида, чаноқдаги пахта, дарѐлар, ярим ой ва юлдуз оқ рангда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирланган лента тўрт хил рангда берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 10-декабрида бўлиб ўтган ХI сессиясида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги
қонун қабул қилинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайѐрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди.
Ўзбекистон мустақлиликка эришгандан кейин давлат бошқарувининг Президентлик шакли ривожланди. 1991-йил 29-декабрда ўзбек халқи хоҳиш- иродаси билан Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлади. Сайловга жиддий тайѐргарлик кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси сайловлари муқобиллик асосида ўтди. Олий лавозимга икки номзод-Ўзбекистон ХДП ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси номзоди И.А. Каримов ва "Эрк" Демократик партияси вакили Салой Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) номзоди қўйилди.
Сайловлар якунига кўра 8 миллион 514 минг 136 овоз ѐки овоз беришда қатнашганларнинг 86 фоизи Ислом Каримов номзодини, 1 миллион 220 минг 474 сайловчи (12,3 фоиз) Салой Мадаминов номзодини ѐқлаб овоз берди. Марказий сайлов комиссияси округ комиссиялари мажлис баѐнларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига асосан Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблашга қарор қилди.
И.А.Каримов-Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва етакчиси Жаҳон цивилизасиясида алоҳида ўрин тутадиган, кўп асрлик бой тарихга эга Ўзбекистон диѐрида бутун дунѐга машҳур олимлар, давлат арбоблари етишиб чиққан. Буюк халқ, буюк эл буюк зотларни яратади.
Халқимизмнг кўп йиллар давомида олиб борган матонатли кураши натижасида қарор топган мустақил Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган одил, ҳаққоний демократик жамият қуриш стихияли (кўр-кўрона) равишда эмас, балки жаҳон тараққиѐтининг, чунончи, буюк заминимизда яратилган тарихий тажрибаларга, ғояларга, маърифий-илмий тараққиѐтга амал қилган ҳолда рўѐбга чиқди.
Ўзбекистон мустақиллик томон йўл тутар экан 1989-йилнинг ѐз ойлари ва 1990-йилнинг баҳорида Ўзбекистон ҳаѐтида унинг раҳбарлигида бурилиш даври бўлди. Худди шу пайтларда ўзбек ҳалқининг тақдирини ҳал қиладиган тараққиѐт йўллари ишлаб чиқилди. Хусусан, тенг ҳуқуқли Мустақил Ўзбекистоннинг инсон манфаатини ҳимоя қилиш устивор вазифа деб мақсад қўйган демократик йўлда ривожланиши бош стратегик йўналиш деб белгиланди. Ана шу йўлнинг бошида, 1989-йилнинг июнидан Ўзбекистоннинг раҳбари, 1990-йилни мартидан Ўзбекистон Респубикасининг Президенти сифатида Ислом Абдуғаниевич Каримов турди.
Советларнинг кучи тугаѐтган ва аламини кимдан олишини билмай турган бир пайтда коммунистик мафкура ва амалиѐтнинг ҳаѐтга зид томонланни икир-чикиригача тушуниб етган ва дадил ошкора қила биладиган жасоратли, довюрак И. Каримов ўша чириб бораѐтган тизим учун "иттифоқчи республикаларда энг хавфли" шахсга айланди.
Асрларга тенг қисқа вақтда Ўзбекистонда эрисбилган ютуқлар, хусусан, мамлакатда ўрнатлиган ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий барқарорлик, тарихий, динжй, миллий қадриятлармизнинг тикланиши, жамиятда
ўрнатилган осойишталикни, мустақил Ўзбекистон рcспубликасининг халқаро ҳамжамиятда тутган ўрнининг ортиб боришини бутун ҳалқимиз, жаҳон жамоатчилиги Ислом Каримов номи билан боғлайди.
Дунѐ мамлакатларида янги жамият қуришнинг "Ўзбек моделига" унинг асосчиси ва етакчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сиѐсий чизмасига қизиқиш ортиб бормоқда. Америка Қўшма Штатларида чиқадиган нуфлизли "Новое русское слово" ҳафтаномаси (Қаранг: "Московские новостри. 4-сон, 1993-йил 10-октабр). Ўзбекистон Президенти И. Каримовни Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг кўп раҳбарларига намуна қилиб кўрсатади ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Президентининг ижтимоий-сиѐсий фаолиятига эътибор беришга ва унинг тажрибаси билан нотинч мамлакатларнинг давлат раҳбарларини таништиришга чақиради. 1996 йили Венада (Австрия) "ХХ аср халқлари доҳийлари" номида чоп этилган китобларнинг бир жилди Ўзбекистон Президентига бағишланган. Китоб муаллифлари "... Ислом Каримов коммунизмдан кейинги Ўрта Осиѐ минтақасидаги энг буюк давлат арбобидир" деб тан беради.
Ислом Каримовнинг ҳар бир асари, маъруза ва мақолалари бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг ғоявий-назарий асосларини, амалий ишларининг кундалик дастурини ташкил қилади.
Ғарб ва Шарқнинг ривожланган мамлакатлари асрлар давомидаги тараққиѐт йўлларини, ўзбек давлатчилигининг минг йиллар давомидаги тарихий тажрибасини ўрганган ҳолда яратилган И.А. Каримов асарларида Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маънавий-маданий тараққиѐтининг муҳим йўналишлари, янги жамият қуришнинг бутун дунѐда тан олинган асосий тамойиллари тўғрисида таълимот яратилди.
Истиқлолнинг дастлабки босқичида нашр юзини кўрган "Ўзбекистоннинг ўз мустақил ва тараққиѐт йўли", "Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» ва бошқа бир қанча асарлари ва нутқларида баѐн этилган Ўзбекистон Республикаси мустақлилигининг биринчи навбатдаги вазифалари кейинчалик ғоят муҳим аҳамият касб этган "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, "Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифалари" ва бошқа асарларида ўз ривожини топди.
Ўзбекистоннинг яқин ўтмишида ва ХХ асрнинг сўнгги ўн йилида босиб ўтган йўллари, унинг сабоқлари, ХХI асрда Республика истиқлолини мустаҳкамлашнинг стратегик вазифаларининг асосий йўналишлари И.А.Каримовнинг бир қанча хорижий мамлакатларда босилиб чиққан
«Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари.", "Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда." асарлари ва иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги (22- январ 2000-йил) нутқида баѐн этиб берилди.
Ислом Каримов донолигининг яна бир кўриниши бозор муносабатларига ўтиш ва демократик жамият қуриш жараѐнида маънавий-
маърифий, ғоявий ва мафкуравий ишларнинг юксак аҳамиятини таъкидлаб кўрсатганлигидадир.
Ғарбнинг тараққий этган демократик мамлакатларида, Совет империяси парчалангандан кейин вужудга келган ҳамдўстлик мамлакатланнинг ҳеч бирида юксак ма навиятли инсонни тарбиялаш ишларига муҳим вазифалардан деб қаралмаган. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб И.А.Каримовнинг ҳар бир маъруза ва нутқлари ва асарларида бозор муносабатларига ўтиш даврида инсоннинг бойиш учун бўлган табий ҳаракатлари унинг моддий ва маънавий қашшоқланишига олиб келмаслигини, юксак маънавиятли, эътиқоди кучлик шахсни шакллантириш янги жамият қуришнинг зарурий шарти эканлигини кўп маротаба таққослаб кўрсатади.
Истиқлол шароитида одил демократик жамият қуриш вазифаларининг ортиб бориши, халқаро экстремистик, диний ақидапарастлик ҳаракатларнинг мустақиллигимизга таҳдидини ҳисобга олиб, Ислом Каримов жамиятшунос олимлар билан учрашувида (апрел, 2000й), газета ва журналлар мухбирларининг саволларига жавобларида (феврал 1998-йил, август 1998- йил, июн 2000-йил) миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини ишлаб чиқиш ва уларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, айниқса ѐшларимиз онгига сингдириш зарурати бу мураккаб Лекин муҳим ишларнинг йўллари ва усулларига эътиборини кучайтирди.
И.А.Каримов истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб таълим- тарбия соҳасида туб ўзгаришлар яратишга, янги жамият қуриш талабларига жавоб берадиган кадрлар тайѐрлаш масаласига катта аҳамият берди. Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайѐрлашнинг миллий дастурига илғор тараққий этган мамлакатларни жамоатчилиги томонидан юксак баҳо берилмоқда. М. Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг ректори академик В.Садовничий Ўзбекистонда янги авлод тарбияси, таълим тизимини тубдан ислоҳ этиш борасида амалга оширлиаѐтган ишлар россиялик олимлар, таълим соҳаси мутахассислари томонидан юксак баҳоланаѐтганини таъкидлайди. "Биз сизни келажак авлод учун катта ғамхўрликлар қилаѐтган давлат раҳбари сифатида алоҳида ҳурмат қиламиз"-дейди у Ўзбекистон Президентига мурожаат қилиб. И.А.Каримовга дунѐнинг энг илғор илм-фан, маданият ва сиѐсат арбоблари қаторида жаҳоннинг энг йирик ўқув юртларидан бўлган Москва Давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.
Ўзбекистон республикасининг қисқа вақт ичида таълим-тарбия, маданият ва спорт соҳасида эришган катта ютуқларини ҳисобга олиб И.А.Каримовга ЮНЕСКО "Олтин медали", халқаро Олимпия комитети томонидан "Олтин медал" топширилиши, Россия Федерацияси Олий педагогика академиясига фахрий аъзо этиб сайланиши бежиз бўлмасдан юртбошимиз томонидан ишлаб чиқилган ва муваффақиятли амалга оширилаѐтган Кадрлар тайѐрлаш млилий дастурининг дунѐ миқѐсида тан олинганлигининг белгисидир.
И.А. Каримов янги жамият қуришда млилий, диний қадриятларимизни тиклаш ишларига, шу мақсадда Ватанимиз тарихини холисона, ҳаққоний яратишга жамиятшунос олимларнинг Эътиборини жалб қилди. Фрезиденлимиз истиқлолнинг дастлабки кунларида (1992 йил январ): "Тарихга, меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгартириши лозим, янги дарсликлардан тортиб оддий китобларгача-ҳаммасига ҳақиқат ѐзилиши шарт" деб аниқ вазифа қўйди.
Ватанимиз тарихини ўрганиш унинг янги, келажак авлодни тарбиялашдаги тутган ўрни, аҳамияти масалалари И.А.Каримовнинг "Тарихий хотирасиз келажак йўқ" (1998-йил, август) номли асарида кенг баѐн этиб берилди. Юртбошимиз ҳаққоний тарих миллатнинг ўзлигини англашнинг пойдевори, маънавий-мафкуравий, ғоявий-сиѐсий ишларимизнинг ҳақиқий манбайи эканлигини қайта-қайта таққослаб кўрсатилади. Президентимиз ҳар бир "сиѐсатчиман, арбобман деган одам, агар виждони бўлса, ўз халқининг тарихий ўтмишини билиши шарт" деб вазифани кескин қўйди.
Ўтиш даврининг мураккаб вазифалари, қарама-қаршиликлари давлат раҳбаридан бошқарувнинг ҳар хил усулларини керак бўлса қаттиқўлликни талаб қилади. Президент Ислом Каримов шундай вазиятда халқимиз манфаатларига мос келадиган демократик усуллардан фойдаланиб мамлакатни бошқармоқда.
1992-йил Россиянинг "Комсомолская правда" газетаси мухбири: "Мухолифларингиз сизни тоталитаризмда айблаб танқид қилмоқда" деса, унга жавобан И.А.Каримов: "Ҳа, мен буни яхши биламан. Мухолифларим мени диктатор қилиб кўрсатишни жуда хоҳлайдилар. Тан оламан, эҳтимол менинг ҳаракатимда авторитаризм нишоналари бордир. Аммо мен буни фақат бир нарса билан изоҳлайман: тарихнинг муайян даврларида, ҳақиқий давлатчилик қарор топаѐтган пайтда айниқса бир тизимдан иккинчисига ўтиш даврида ҳар ҳолда кучли ҳокимият зарур. Қон тўкилишига ва қарама- қаршиликка йўл қўймаслик, минтақада миллатлараро ва фуқароларнинг тотувлиги, тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш учун шундай бўлиши зарур. Бу йўлда мен жонимни фидо қилишга тайѐрман" деб жавоб берган эди.
Ўзбекистон халқининг истиқлол йилларида эришган энг катта ютуғи- мамлакатда ўрнатилган тинчлик, барқарорлик, тартиб интизомдир. Республика аҳолисининг мутлақ кўпчилиги (97,5 фоизи) бундай шароитга бевосита И.А.Каримовнинг етакчилигида эришилди деб ҳисоблайди.
Ўзбек халқи 2000-йил 9-январда бўлиб ўтган Президент сайловида ўзининг Ислом Каримовга нисбатан чуқур ҳурмати ва эбтиромини изҳор қилди. Сайловчифарнинг 91,9 фоизи Ислом Каримовга овоз бериб яна бир карра давлат раҳбари этиб сайлади.
И.А.Каримов янги даврнинг жаҳон миқѐсидаги давлат арбоби, Ўзбекистон халқининг буюк йўлбошчиси сифатида мамлакатнинггина эмас, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг қатор нишонлари ва фахрий унвонлари билан тақдирланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |