Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси



Download 3,43 Mb.
bet82/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси


Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қурилишининг Конститутциявий ва ҳуқуқий асосларини яратиш ва юксак тараққиѐтимизнинг кафолати ролини муваффақиятли бажармоқда.


Мустақиллик томон қўйилган дастлабки қадамлардан бири-бўлажак суверен Республиканинг Конститутциясини тайѐрлаш ғояси И.А.Каримов томонидан 1990-йилни март ойида илгари сурилди. Кўп ўтмай шу йилнинг июн ойида Олий Кенгашнинг иккинчи сессиясида Республика Президенти раҳбарлигида 64 кишидан иборат Конститутциявий Комиссия тузилди.
Комиссия Конституция лойиҳасини тайѐрлаш жараѐнида халқаро ҳуқуқ қоидаларига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳужжатларига, Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларациясига амал қилди. Дунѐнинг кўпгина тараққий этган ва ривожланаѐтган мамлакатларнинг конститутциявий ҳужжатлари ўрганиб чиқилди. Шу билан бирга бой тарихимиздаги давлат бошқарув тизими ва адолатли қонуншунослик анъаналари ҳам чуқур ўрганилди.
Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси ўз моҳияти ва аҳамияти жиҳатидан Совет давридаги Конститутциялардан, хусусан, 1978- йилги Ўзбекистон ССР Конститутциясидан тубдан фарқ қилиши керак эди. Социалистик Ўзбекистон Конститутцияси ўзининг мазмуни, руҳи билан собиқ Иттифоқ Конститутциясидан келиб чиқиб, Ўзбекистонни бу Иттифоққа қўл-оѐғи билан занжирбанд этди. Синфийлик, партиявийлик ғоялари билан суғорилган Конституция ғоят даражада мафкуралаштирилди ва сиѐсийлаштирилди. Инсон маанфаатларига нисбатан давлат манфаатлари устун қўйилди.
Мустақиллик Конститутцияси лойиҳасида Ўзбекистонда юз берган тарихий ўзгаришлар ҳисобга олинди. Хусусан, Ўзбекистон мустақиллигини қонунлаштириш, иқтисодиѐтда бозор муносабатларига ўтишнинг шартлари, давлат ва жамият қурилишида демократик тизимнинг тамойиллари, инсон ҳуқуқининг устуворлиги ифодасини топди. Конститутцияда баѐн этиладиган масалаларни бирма-бир ўрганиб чиқиш учун 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ ва ҳар бир бўлимини алоҳида тайѐрлайдиган кичик гуруҳлардан иборат комиссиялар ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ ва комиссиялар 1991-йилни октябрида Конститутциянинг биринчи, 1992-йилни баҳорида иккинчи нусхасини тайѐрлади ва шу нусхаси 1992-йилни 26-сентабрида умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Жойлардан тушган минглаб таклифлар ўрганиб чиқилиб, ноябр ойида иккинчи марта матбуотда босиб чиқилди.
Тузатишлар ва аниқлашлардан кейин мустақил Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни 1992-йили 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ХII чақириқ ХI сессиясида қабул қилинди.
Мустақиллик Конститутцияси муқаддима, олти бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат бўлди. Биринчи бўлимда Конститутциянинг асосий
принциплари баѐн этилиб, унда Давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги. Конститутция ва қонуннинг устунлиги, ташқи сиѐсатнинг бош йўналишлари ўз ифодасини топди. Асосий Қонуннинг Иккинчи бўлими 35 моддадан иборат бўлиб, Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари бир хил ҳуқуқ ва эркинликларига эга эканлиги, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилганлиги, фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, виждон эркинлиги ва унинг кафолатланиши ѐритилган. Инсоннинг давлат ва жамият ишларини бошқаришга бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали қатнашишлари, сиѐсий партиялар ва ҳаракатларга қўшилиш ҳуқуқлари таъкидлаб кўрсатилган.
Асосий Қонунда фуқароларнинг мулкдор бўлиши, меҳнат қилиш, нафақа олиш, ўз вақтида дам олиш. малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, билим олиш ҳуқуқларига эга эканлиги аниқ қилиб баѐн этилган ва бу ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат томонидан таъминланади деб таққослаб қўйилган. Барча фуқаролар Конститутцияда белгилаб қўйилган бурчларни, чунончи, қонунларга риоя қилиш, халқимизнинг тарихий, маънавий меросларини авайлаб сақлаш, атроф табий муҳитни асраш, солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ўз вақтида тўлаш, Ватанни ҳимоя қилиш каби бурчлари мажбурий эканлиги таъкидланган.
Конститутциянинг "Жамият ва шахс" бўлимида Ўзбекистон иқтисодиѐти бозор муносабатларига асосланиши, унинг негизини хилма-хил мулк шаклларининг тенг ҳуқуқга эга эканлигига кафолат берилди. Ишбилармонлик, тадбиркорлик ва ташаббускорлик ҳаракатига кенг йўл очиб берилди ва мулкдорлар табақасини вужудга келтириш тамойиллари ишлаб чиқилди. Жамият ижтимоий бирлашмалари, оила ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни аниқ баѐн этиб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатларига махсус тўртинчи бўлим ажратилган.
Мустақил Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши бешинчи бўлимда (50 модда) ўз ифодасини топган. Давлат ва ҳокимият органлари, Президент, Вазирлар маҳкамасининг ваколатлари, уларни шакллантириш йўллари аниқ ва равшан баѐн этилган. Шу билан бирга бу бўлимда маҳаллий ҳокимият органлари, суд ва Прокуратура, Давлат Мудофааси масалалари ўз ифодасини топган.
Мустақиллик Конститутциясининг қабул қилиниши ғоят катта сиѐсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга эга бўлди. Асосий Қонунимиз мамлакатда демократик тамойилларни амалга ошириш, халқимизни ҳуқуқий маънавий ва мафкуравий тарбиялашда катта ўрин тутмоқда.
Президент И.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига асосан Конститутциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини ўрганиш, ѐш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва маданиятини юксалтириш, унинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш учун 20 кишидан иборат махсус комиссия
тузилди. Президентимизнинг Асосий Қонунни "...болалар боғчасидан бошлаб ўрганишни, мактабларда дарслик тариқасида ўқитишни, олий ўқув юртларида махсус бир дарс сифатида ўрганишни барча мутасадди раҳбар ва ташкилотларга топшириқ тариқастдаги-." кўрсатмаси бутун Республикада Мустақиллик Конститутциясини ташвиқот ва тарғибот қилишнинг дастури бўлди.



    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish