Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мавзу: Совет давлатида маъмурий буйруқбозлик тузумининг кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон (1946-1991 йй.)



Download 3,43 Mb.
bet78/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мавзу: Совет давлатида маъмурий буйруқбозлик тузумининг кучайиши ва инқирози даврида Ўзбекистон (1946-1991 йй.)




Режа:


  1. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг сиѐсий-иқтисодий ҳаѐти


  2. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий-маданий ҳаѐти
  3. Қайта қуриш йилларида Ўзбекистонда ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт.


«Пахта иши», «Ўзбеклар иши” ва уларнинг салбий оқибатлари.


    1. Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти


Урушдан кейинги йилларда Ўзбекистон халқ хўжалигининг тинч қурилишга ўтиши мураккаб халқаро вазиятда кечди. Уруш даврида умумий душман фашизмга қарши кураш антифашист давлатлар ва халқларни бирлаштирган бўлса, уруш тугагандан кейин бу иттифоқдаги давлатлар орасида ажралиш юз берди ва икки ўртада совуқ урушлар муносабати бошланиб кетди.
Урушдан сўнг фашизм устидан қозонилган ғалабага катта ҳисса қўшган Ўзбекистон халқлари олдида ҳарбийлашган халқ хўжалигини тинч қурилиш йўлига солиш, уни урушдан олдинги даражага етказиш ва ривожлантириш каби мураккаб вазифалар турарди.
Уруш давридаги ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик тажрибаси урушдан кейинги вайрон бўлган иқтисодиѐтни тиклаш ва ривожлантиришда ҳам ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилиш зарурлигини кўрсатди. Лекин ҳаддан ташқари мафкуралашган совет тизими Республикаларни хорижий мамлакатлардан "темир қўрғон" билан ажратиб, мамлакатни ортиқча қийинчиликлар ва қурбонга маҳкум этди. Собиқ Иттифоқ бошқа мамлакатлардаги тикланишнинг илғор тажрибаларидан. чет эл сармояларидан фойдаланишни истамади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов II жаҳон урушида вайрон бўлган Европа, Япония, Жанубий Корея мамлакатлари биринчи навбатда, албатта, "ўз кучига таяниб, ўз имкониятларига суяниб юксак тараққиѐт даражасига кўтарилди",-дейди. Лекин, уларнинг бу ютуқларида четдан келган сармоялар ҳам катта ўрин эгаллаган. Америка Қўшина Штатларида қабул қилинган "Маршалл плани" асосида ажратилган тахминан 50 млрд. доллар Европа мамлакалларининг иқтисодини ўнглаб, ҳаѐт даражасини кўтаришга, илғор технологияларни жорий этишда ҳал қилувчи куч бўлди. Совет давлатининг ғоят мафкуралашган иқтисодий сиѐсати эса яккаланиб қолди ва бу халқимизнириг бошига ортиқча кулфат олиб келтирди.
Ўзбекистон урушдан кейинги йилларда ўз халқининг арзон кучидан, бой хом-ашѐ манбаларидан чексиз равишда фойдаланишига асосланган, компартия чизиб берган беш йиллик режаларни бажаришга киришди. Бир томонлама, Марказ манфаатига бўйсундирилган Республика иқтисодиѐтини урушдан олдинги даражага етказиш ва янада ривожлантиришга қаратилган вазифани бажаришда ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги, сабр-тоқатли ва тинчликсеварлиги каби фазилатлардан фойдаланилди.
Иқтисодиѐт олдига қўйилган энг муҳим вазифалар Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1946 йил августида чақирилган 8-сессиясида қабул
қилинган 1946-1950 йилларга мўлжалланган режада белгиланди. Бунга кўра, халқ хўжалигининг барча соҳаларига 3 млрд. 900 млн. сўм капитал маблағ ажратилди. Саноатни ривожлантириш ишлари жумҳурият иқтисодиѐтининг етакчи соҳаси пахтачиликни ривожлантиришга қаратилди. Электр қуввати ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилди. 5 йилда 8 та йирик ва ўрта ҳажмдаги электростанциялар, шу жумладан 300 000 кв. соат кучга эга бўлган Фарҳод сув электр станцияси ишга туширилди. Бу станция собиқ иттифоқда учинчи ўринда бўлиб, урушгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр қувватига тенг қувват берадиган бўлди.
Қисқа давр оралиғида, 20-30 йиллардаги "социализм қуриш" азоблари, айниқса иккинчи жаҳон уруш даври қийинчиликларини, машаққатларини бошдан кcчирган Ўзбекистон халқи иқтисодни тиклаш ва ривожлантириш йўлида ҳам ҳормай-толмай меҳнат қилди. Беш йилда саноат маҳсулотининг ялпи ҳажми 71 фоизга кўпайди, бу урушдан олдинги даражадан 1,9 баробар кўп эди. Саноатнинг хаиқ хўжалигидаги салмоғи 47,7 фоизни ташкил қилган эди. Шу йилларда Фарҳод, Оққовоқ-2, Бўзсув-2 эиектростанциялари, жами 150 та янги саноат корхоналари ишга туширилди.
Ўзбекистоннинг келажакдаги тараққиѐти режалари иттифоқ марказида ишлаб чиқарилиб, аксарият ҳолларда маҳаллий шароит, ижтимоий аҳвол ҳисобга олинмасдан иқтисодни бир томонлама, яъни ўлкани хом-ашѐ базаси сифатида сақлаб қолишга қаратилди. Саноат, халқ хўжалигининг деярли барча тармоқлари пахтачиликни ривожлантиришга бўйсундирилди. Совет ҳукуматининг 1946 йил 2 февралдаги Ўзбекистонда пахтачиликни тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тўғрисидаги қарори Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлигини кучайтириш учун асос бўлди.
Иқтисодиѐтни тиклаш ишлари қишлоқ хўжалигида айниқса пахтачиликда қийинчилик билан ўтди. Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантириш тўғрисида совет ҳукуматининг урушдан кейин қабул қилган ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан асосланмаган ўнлаб қарорлари изчиллик билан амалга оширилмади, шунинг учун ҳам кутилган натижаларни бермади. 1947-1948 йилларда пахта тайѐрлашнинг давлат режаси бажарилмади. 1949 йилдан бошлаб аҳвол бир мунча ўзгарди. 1950 йили 2 млн. 222 минг тонна пахта етказиб берилди, ҳосилдорлик гектаридан 20,7 центнерга етди. 1950 йилдан пахтанинг харид нархи оширилиб, 1 тоннасига 2200 сўм яъни аввалгидан икки баравар кўп ҳақ тўланди. Лекин деҳқончиликнинг бошқа соҳаларида экин майдонининг қисқартирилганлиги оқибатида ғалла ва сабзавот тайѐрлашда урушдан олдинги даражага етмади.
Иқтисодни режали равишда ривожлантириш билан бир қаторда баъзи ижтимоий масалаларга ҳам эътибор қилинди. Жумладан, иш ҳақи оширилди, ҳарбий солиқ, карточка тизими бекор қилинди. Пул ислоҳоти ўтказилди, қисқартирилган иш соати жорий этилди, кундалик истеъмол маҳсулотларининг нархи арзонлаштирилди. Бу тадбирлар пулнинг харид қувватини ошириш имконини туғдирди. Лекин шунга қарамасдан нарх наво ҳали анча юқори эди. 1950 йили Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари 1940 йилга нисбатан деярлик икки баробар қиммат эди.
Кенг истеъмол молларини ишлаб чиқариш тобора камайди. Улар асосан четдан келтириладиган бўлди натижада Республика аҳолисининг енгил саноат, озиқ-овқат молларига эҳтиѐжи кучайди.
Жумҳурият аҳолисининг учдан икки қисмини ташкил қилган қишлоқ аҳолисининг моддий аҳволи ачинарли эди. Уларнинг ойлик даромади ўртача
20 сўмни ташкил қилган ҳолда, бу кўрсаткич ишчиларда 64 сўм эди. Ваҳоланки, урушдан кейинги хўжаликни тиклаш ва ривожлантиришнинг асосий оғирлиги қишлоқ меҳнаткашлари зиммасига тушди. Ўзининг боғ ва мевалари билан машҳур бўлган Ўзбекистон аҳолиси ҳаддан ташқари кўп олинадиган солиқ туфайли боғларидан воз кечди. Чорвадорлар шу сабабга кўра мол боқиб фойда кўрмади. Аҳвол шу даражага етдики, аҳолинининг шахсий моилари солиқ ҳисобига давлат ва жамба хўжаликлари фойдасига олинди. Сотишдан бош тортганлар жиноий жавобгарликка тортилди. Оқибатда шахсий хўжаликларда чорва молларининг сони кескин камайди. Бундай зўравонликлар уруш оқибатлари, вақтинчалик, ўткинчи ҳолат деб тушунтирилди.
50-60 йилларда қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришга ва шу асосда пахта ва ғалла етиштиришни кўпайтириш чоралари кўрилди. Ўзбекистонда уч йил ичида (1953-1955 йй.) 130 минг гектар янги ерлар очилди. 1956 йили Мирзачўлнинг ўзида суғориладиган майдон 205.000 гектарга етди.
Шу йилларда Марказий Фарғонани ўзлаштириш муносабати билан Катта Фарғона канали қайта таъмирланди. Тошкент вилоятида Оҳангарон сув омборининг 2-навбати, Юқори Чирчиқ сув тармоғи, Бухоро вилоятида Қуйимозор сув омбори, Сирдарѐ вилоятидаги Жанубий Мирзачўл магистрал канали қурилиб фойдаланишга топширилди. 1960 йили республикада суғориладиган ер майдони 2.571 минг гектарга етди.
Пахтачиликни ривожлантириш учун минерал ўғитлардан фойдаланишга катта эътибор қаратилиди. Республикада 1951 йилда 0,9 млн т. минерал ўғит ишлатилган бўлса, 1980 йилда унинг миқдори 5 млн. тоннадан ошиб кетди. Ғўза баргларини тўкиш ва зараркунандаларга қарши курашда ишлатилган ўта заҳарли химикатлар (бутифос, меркаптафос ва б.)дан ҳаддан ташқари кенг миқѐсда фойдаланиш, аҳоли соғлигига кескин ѐмон таъсир қилди.
Дунѐ бўйича пестицидлар ҳар бир кишига 300 гр.дан, АҚШ да 800 гр.дан тўғри келган бўлса, республиканинг пахта экиладиган ҳудудларида ҳар бир кишига 1989 йил 25-45 кг.дан тўғри келади. Республика бўйича бўлса, бу ҳар бир кишига 7-8 кг.ни ташкил этди.
Пахта хом-ашѐси етиштириш 1946-1985 йилларда 5,5 баробар кўпайди, пахта экиладиган майдонлар 1 млн. га. дан ортди. 1966-1986 йиллар мабойнида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 45 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 17,1 млрд. сўми суғориш тармоқларига сарфланди. Шу даврда 1,5 млн. га. ер ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган ерларда янги 160 та совхозлар ташкил этилган бўлиб, 20 йил давомида бу ерларда 10,4 млн тонна пахта хом ашѐси етиштирилди.
Қишлоқ хўжалигининг экстенсив йўлдан ривожлантирилиши, тоталитар режимнинг суғориш технологиясига қўпол аралашуви оғир экологик ва бошқа турли нохуш ижтимоий оқибатларни келтириб чиқарди.
1985 йилга келибоқ республикада 900 та суғориш тармоғи 92 минг гидротехник қурилмалар, 10 млрд м3 ҳажмда сув тўплайдиган 23 та сув омборлари мавжуд эди. 70-80 йилларда сувнинг табиий мувозанатини бузилиши ер, сув, ҳаттоки ҳавонинг заҳарланишига олиб келди.
Мавжуд сув заҳираси имкониятларидан ортиқ ерларнинг ўзлаштирилиши, тоғ ѐн бағирларига экин экилиши, ўрмонларни шафқатсизлик билан кесилиши, дарѐ ва кон сувларининг ифлосланиши ҳайвонот оламида ҳалокатли ўзгаришларни юзага келтирди. Орол денгизи яқин ўтмишда дунѐдаги энг катта кўллардан ҳисобланиб, балиқчилик, овчилик, транспорт соҳаси яхши йўлга қўйилган эди. Бироқ бир авлод умри давомида бир денгиз қуриди. Бир мустабид тузум раҳбариятининг республикадаги пахта якка ҳокимлиги сиѐсати, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиѐт, Орол атрофида фавқулодда ҳалокатли экологик хатарни келтириб чиқарди.
Орол денгизининг қуриши 1960-70 йилларда йилига-18 см, 1971-1980 йилларда-53 см, 1981-1985 йилларда-78 см, 1985 йилга келиб эса-87 см.га етди. 1961 йилдан 1991 йилгача денгиз ҳажи 3 баравар қисқарди, денгиз ўз қирғоғида 75-80, баъзи жойларда 100 км.га чекинди. 1980 йилларнинг бошида Орол денгизига сув келиши деярли бутунлай тўхтаб, нодир сув макони қурий бошлади. Бу ерларда 2 млн. га туз ва қумдан иборат майдон очилиб қолди.
Саноат ва қишлоқ хўжалигида юзаки ислоҳотлар халқнинг турмуш аҳволида деярли ўзгариш ясамади. Айниқса, собиқ иттифоқдагина эмас, балки меҳнат шароити энг оғир бўлган ўзбек пахтакорларининг турмуш даражаси айниқса ачинарли аҳволда бўлди.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари "социализм узил-кесил ғалаба қилган" даврда аҳолинининг жон бошига ҳисоблаганда қуйидагича эди: гўшт 29 кг, сут 150 литр, тухум 78 дона, қанд-шакар 21,2 кг, картошка 28, сабзавот ва полиз маҳсулотлари 66 килограммдан тўғри келди. Бу миқдор умумиттифоқ даражасидан анча паст эди. Қишлоқ аҳолисининг истеъмол даражаси бу ўрта ҳисобдан кўра яна ҳам ачинарли эди.
Пахта яккаҳокимлигининг кучайиши қишлоқ хўжалигини бошқа соҳаларини қолоқликка олиб келди, ғалла, чорвачилик маҳсулотлари, сабзавот-мевага аҳолинининг талаби қондирилмади. Бунинг устига томорқага нисбатан нотўғри сиѐсат олиб борилди. 50-йилларнинг бошларида республика раҳбарларининг ташаббуси билан суғориладиган ерларда томорқа ҳажми 25 сотиҳдан 13 сотиҳга туширилди. Бу кўрсаткич жойлардаги раҳбарларнинг ўзбошимчалиги билан 10 сотиҳгача, Фарғона, Тошкент вилоятларида эса, ҳатто 6-8 сотиҳгача камайиб кетди. Бу ҳолат республика қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини ғоят оғир қилиб қўйди.
1990 йил бошига келиб республикада 9 млн. ѐки республика аҳолисининг 45 фоизи жон бошига ҳисоблаганда ойига 75 сўмдан камроқ
даромадга эга эди. Бу эса кун кечириш учун зарур бўлган энг паст даражадагидан ҳам камдир. 80-йилларда кундалик ҳаѐтда ҳаммага керак бўлган мебел гарнитури, холодилник, сифатли чанг юткич ва бошқаларни топиш муаммога айланиб қолди.
50-йилларда саноат ва қурилиш, ижтимоий ишлаб чиқаришдаги тарқоқликнинг республика иқтисодини комплекс ривожланишига тўсқинлиги янада кучайди. Республиканинг саноат ва қурилиш ишлари учун ҳуқуқи ва маъсулияти чекланганлиги сабабли, 1953 йили республика ихтиѐридаги корхоналар жами саноат маҳсулотларининг 31 фоизни ишлаб чиқарган бўлса, иттифоққа бўйсунган корхоналарга 69 фоиз тўғри келди. 1956 йилида эса саноат маҳсулотларининг салмоғи 550 фоизга кўтарилди.
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда хатоларга ҳам йўл қўйилди. Хусусан Тошкент ва Тошкент вилоятида йирик саноат корхоналари қурилиб, саноат ишлаб чиқариш жойлаштиришда номутаносибликни келтириб чиқарди. 1955 йил декабрда Ўзбекистон Компартиясининг биринчи котиби лавозимига аввал Вазирлар Кенгашининг раиси вазифасида ишлаган Нуриддин Муҳиддинов сайланди. Шу даврдаги кўплаб ижобий ўзгаришларда Н.Муҳиддиновнинг шахсан ҳиссаси катта бўлди. Унинг ташаббуси билан Марказ қарамоғидаги юзлаб саноат корхоналари республика ихтиѐрига ўтказилди. 1960 йилларда Ўзбекистон саноатида бир қанча ўзгаришлар юз берди. 1959-65 йиллар 450 дан зиѐд саноат корхоналари (шундан 150 йирик) ва цехлар ишга туширилди. Тошкент (биринчи навбатда) Навоий, Тахиатош иссиқлик электростанциялари, газли газ кони шулар жумласидандир.
1953 йили Сеталонтепа, 1955 йилда Жарқоқ, 1956 йилда Газли нефт конларининг очилиши натижасида газ саноатининг моддий базаси яратилди. 1958-1960 йилларда Жарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент магистрал газ қувури қурилиши билан республика саноат корхоналари, шаҳар ва айрим қишлоқларни газлаштириш бошланди.
Республика аҳолисининг аксарият кўпчилиги табий газга муҳтожлигини қондириш ва бутун иқтисодий ишлаб чиқаришини газлаштириш асосида қайта қуриш мумкин бўлган шароитда четга табиий газни олиб кетиш авж олди. Ўзбекистон табиий гази собиқ иттифоқнинг Европа қисми, Урал, Қозоғистон, Тожикистон, Болтиқ бўйи мамлакатлари ва бошқа минтақаларга узлуксиз жўнатиб турилди. Ваҳоланки, табиий газ етиштириш Республикада йилдан-йилга ортиб борди. Масалан, 1960 йилда 447 млн м3 ҳажмда табий газ олинган бўлса, 1970 йилга келиб бу миқдор 32 млрд. м3 ни ташкил қилди.
Рангли металлургия саноати соҳасида Оҳангарон, Олмалиқ ҳавзаси ва Зарафшон тизма тоғлар конлари ўзлаштирилди.
Машинасозликнинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган соҳаси 1959- 1965 йилларда 1952-58 йилларга нисбатан кескин ошиб кетди.
Собиқ СССРнинг 50-60 йилларда фан-техника соҳасидаги эришган ютуқларида Ўзбекистоннинг қўшган ҳиссаси катта бўлди. Маҳаллий аҳолинининг машаққатли меҳнати ҳисобига етиштирилган қимматбаҳо маҳсулотлари совет мамлакатининг иқтисодий ва ҳарбий куч қудратини
оширишга бўйсундирилди. Урушдан аввалги йилларда ҳам, Фарғона водийсида ураннинг бир неча манбалари очилган бўлиб, урушдан кейин барча уран конлари иттифоқ ихтиѐрига ўтказилган эди. 1948 йил январидан Ўрта Осиѐдаги уран қидириш ташкилотлари ягона-Красногорский экспэдициясига бирлашди. 1951 йил ана шу "Ю-корхона" деб ном олган ташкилот базасида Краснохолм экспэдицияси тузилиб, иттифоқ геология вазирлигига бўйсундирилди. Қизилқумда 50-60 йилларда жами 27 комплекс уран конлари очилди. Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Зафаробод, Нуробод шаҳарларида бир неча юз километрни ташкил этган темир йўл, автомобил йўллари қурилди.
Урушдан кейинги қийин шароитда транспорт қурилишига алоҳида эътибор берилди. Амударѐнинг чап қирғоқлари бўйлаб 400 км масофага Чоржўй-Урганч темир йўли қурилди. Бу билан Ашхобад, Самарқанд, Душанбе, Тошкент ва бошқа шаҳарлардан товар, йўловчи поездлари Россия орқали Европа мамлакатларига йўл олди.
1966-1970 йилларда саноатда зўраки жадаллаштириш натижасида янги (ўтин, уран, нефт ишлаб чиқарувчи) соҳалар ривожланди. Республикада кимѐ толаси, органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, бошқаришнинг буткул марказлаштирилиши кўп ўтмай самара бермай қўйди. 70-йиллардан бошлаб йилдан-йилга саноат ва қишлоқ хўжалик режалари бажарилмай қолди.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish