Сиѐсий қаътағонлик
1922-йил 30-декабрда ташкил топган СССР, қудратли унитар (қўшина) давлат бўлиб, унда расмий федерация субъектлари суверен ҳуқуқлар ва реал мустақилликдан маҳрум эдилар, империя таркибидан чиқиб кета олмасдилар. Ўзбекистон ҳам фақат номигагина СССР таркибидаги суверен республика ҳисобланган, аслида эса иттифоққа ҳар томонлама қараган эди. СССРда қарор топган бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими жамиятнинг барча соҳаларини ўз мақсад ва вазифаларига бўйсундирган, ижтимоий- сиѐсий ҳаѐт ўта сиѐсийлаштирилиб, ўзгача фикрлашларга қарши шафқатсиз кураш олиб борилар эди.
20-30 йилларда мустабид тузумга қаршилик билдирганларни таъқиб остига олиш авж олди. Айни шу пайтда "18 лар гуруҳи", "иноғомовчилик", "қосимовчилик" каби сиѐсий ишлар тўқиб чиқарилган эди.
"18 лар гуруҳи" 1925-йил 19-ноябрда Самарқандда чақирилган Ўзбекистон КП (б) МҚнинг пленуми йиғилиши бир кун эмас, тўрт кун давом этади. Бунинг асосий сабаб, республикадаги юқори маъсулиятли вазифаларни эгаллаб турган 18 шахснинг ўз лавозимларидан кетиши ҳақидаги аризаси бўлди. Улар ўз истеъфолари сабабини хусусий мулкни йўқотиш ҳисобига ўтказилган ер-сув ислоҳоти усулларига норозилик сифатида изоҳлашади. Шунингдек, "18 лар гуруҳи" ни эски ходимларга нотўғри муносабатда бўлинаѐтгани, раҳбарларни танлаш фақат синфий нуқтаи назардан амалга оширилаѐтгани қониқтирмайди. Баѐнотга имзо чекканлар орасида И.Хидиралиев, М.Саиджонов, Р.Рафиқов каби миллий раҳбарлар ҳам бор эди.
"18лар" билан РКП(б) МҚ Ўрта Осиѐ бюроси раиси Зеленский йиғилиш ўтказгандан сўнг, гуруҳнинг 8 аъзоси ўз "хато"ларини тан олиб, имзоларидан воз кcчадилар. Бошқа 10 та шахс Ўрта Осиѐ бюросида баѐнотларини кўриб чиқишларини талаб қиладилар.
"18 лар баѐноти" Ўз КП(б) МҚ қурултойида муҳокама этилиб, ушбу масала бўйича қарор қабул қилинади ва унда: "18 лар баѐноти" Ўз КП(б) МҚ га қарши йўналтирилган фракция ва гуруҳбозлик характерида бўлиб, партия
сафлари бирдамлигини бузишга, партия қурултойига тўсқинлик қилишга қаратилган ҳамда шахсий норозилик, майда буржуа кайфиятини акс эттирувчи ариза деб таъкидланади.
Шундан сўнг, "18 лар баѐноти" ташаббускорлари ва ташкилотчиларини аниқлаш, уларни қатъий партия жавобгарлигига тортиш вазифалари қўйилади. Ҳамма жойларда "18 лар баѐноти"ни кенг муҳокамаси авж олдирилади ва уни ер-сув ислоҳотини барбод қилиш хавфи бор ва янги ҳаѐтга қарши бўлган майда буржуазия ва руҳонийларга ѐн берувчи баѐнот деб сохталаштирилади.
Партиянинг II-қурултойидан кейин бўлиб ўтган пленумда партия олдида ўз "айби" га иқрор бўлмаганларни эгаллаб турган лавозимларидан четлаштиришга қарор қилди. Хусусан, Р.Рафиқов-ички ишлар халқ комиссарлигидан, М.Саиджонов-Зарафшон вилоят ижроия қўмитаси котиблигидан, И.Хидиралиев-Ўзбекистон ер ишлари халқ комиссари вазифасидан озод этиладилар.
Ер-сув ислоҳотини ўтказиш даврида "18 лар гуруҳи" ушбу жараѐн ва МҚ га қарши фаолият юрҳишда айбланишган бўлса, орадан икки йил ўтгач эса, Ўрта Осиѐ бюросининг пленумида (1927 йил октябр) уларга бой- қулоқларнинг манфаатини ҳимоя қилган, ер-сув ислоҳоти ҳамда аѐлларнинг озодликка чиқишига қарши бўлган, савдогар ва ҳунармандлардан олинадиган солиқларни камайтириш ва давлат аппаратини миллийлаштириш тарафдори бўлган деган, сохта айбномалар қўйилади.
Кўриниб турганидек, мустабид тузумга, мутлақ хукмрон -коммунистик партиянинг сиѐсати ва ғояларига қарши бўлган ҳар қандай чиқишларга дарҳол чек қўйилган.
"Иноғомовчилик" 1926-193л йилларда мустабид тузум томонидан миллий раҳбар ва зиѐлиларнинг қаътағон қилинишига сабаб бўлган уйдирма. "Иноғомовчилик"- ўша йилларда ЎзССР Маориф Халқ Комиссари вазифасини бажариб келган Раҳим Иноғомов (1902-1938) номи билан боғлиқ. Р.Иноғомов ва унинг тарафдорлари халқ таълими ва маданиятини пролетарлаштиришга қарши чиқиб, ВКП (б) МҚ Ўрта Осиѐ бюроси фаолиятини тугатиш талабини кўтариб чиқадилар. Шунингдек, Р.Иноғомов ўзбек меҳнаткашларининг октябр тўнтаришига тайѐр бўлмаганликлари ва унинг европалик пролетар кучлар томонидан амалга оширилганлиги ҳамда рус истибдодига қарши мустақиллик ҳаракатида тарихий ролини фақат зиѐлилар ўйнаган, бизда эса ҳали пролетариат йўқ деган дадил фикрларни
билдиради.
Махсус уюштирилган вилоят пленумларида "иноғомовчилик" қораланиб, у билан аѐвсиз кураш олиб боришга даъват этилади. Ҳатто "иноғомовчилик" ни партия сафларидаги "буржуазия агентураси" деб баҳолашади.
«Иноғомовчилик"ка қарши кураш матбуотда ҳам давом этади. Ўрта Осиѐ бюросининг "За партию" деган журалида И.Зеленский "иноғомовчилик" ни қаттиқ танқид қилиб, унинг коммунистлар томонидан
қўллаб-қувватланмаганлиги, унга қатъий зарба берилганлигини алоҳида таъкидлайди.
Раҳим Иноғомовга шу каби асоссиз "айбноматар" қўйилгандан сўнг, уни Қашқадарѐ вилоятининг энг чекка қишлоқларининг бирига ишга юборишади. Қувғин ва таъқиблар таъсирида Р.Иноғомов матбуот орқали тавба-тазарру мазмунидаги "очиқ хат» билан чиқади.
Иноғомовнинг қарашлари хусусида Мустафо Чўқаев қуйидаги фикрларни билдирган: "...Биз русларга иқтисодий жиҳатдан қарам бўлишни истамаймиз.. Мана шу ҳақиқатни коммунист бўлишга шошилган туркистонлик ѐшлар англай бошлади.. Р.Иноғомов бошлиқ гуруҳ ўзбекларга ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини бериш, Туркистон устидан Ўрта Осиѐ бюроси назоратини бекор қилинишини татаб қилган."
"Қосимовчилик" -1929-1930-йилларда миллий анъанавий суд ва ҳуқуқ соҳасидаги қадриятларни сақлаб қолиш тарафдорлари бўлган ватанпарвар руҳдаги ҳуқуқшунос мутахассистарни мустабид совет тузумига мажбуран бўйсундириш йўлидаги (репрессия) қаътағонга қарши ҳаракат бўлди.
1929-йилда ЎзССР Олий судининг раиси Саъдулла Қосимовнинг "қосимовчилик" деб номланган ишини кўриб чиқиш бошланади.
С.Қосимов, Б.Шарипов; судялар М.Мирзокиров, И.Хўжаев, суд идораси ходими Спиридонов устидан 1930-йилнинг мартида бошланган суд жараѐни натижалари олдиндан тайѐрланган ѐлғонга айлантирилган эди. Давлат ва жамоат айбловчилари С.Қосимов ва маслакдошларининг ҳақиқий жиноий ишларини исбот қила олмадилар. Бироқ, уларнинг Мунаввар Қори Абдурашидхонов томонидан ташкил этилган "Турк одами марказияти" партияси билан алоқалари, С.Қосимовнинг Султон Сегизбоев ва адвокат Убайдулла Хўжаев (Асадуллахожаев), Япониядаги Туркистон миллий қўмитасининг мухтор вакили (аслида бундай қўмита бўлмаган) Ҳасанхон Қори Каримов билан дўстона муносабатда бўлганлиги ва б. бир неча маротаба эсга олинди. С.Қосимов ва унинг тарафдорлари "босмачилар"ни қўллаб-қувватлашда, "аксилинқилобчи миллатчи ташкилотлар" аъзолари билан алоқа боғлаганликда, ислом динини бимоя қилишда айбландилар. Ҳолбуки, С.Қосимов ва Б.Шарипов ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида туб миллат манфаатларини имконият доирасида ҳимоя қилишган эди. С.Қосимов тергов ва суд жараѐнида СССР Олий суди томонидан Ўзбекистоннинг суверенлик ҳуқуқи ва миллий манфаатлари поймол қилинаѐтганлигини очиб ташлашдан чўчимади.
Давлат айбловчиси Катанян ўзининг нутқида шундай дейди: "Спиридонов рус чоризми тарафдори бўлса, Қосимов-турк чоризми учун курашган, Алимов-босмачиларнинг дўсти, хусусий мулкчилик ҳимоячисидир. Шунинг учун улар энг олий жазо-отувга лойиқдирлар."
1930-йилнинг 22-июнида ҳукм эълон қилинади. Уларнинг ҳаммаси ѐт синф манфаатларини ҳимоя қилганликларида, Шарипов эса босмачиларга фаол ѐрдам берганликда айбланадилар. Катанян сўнгги суд жараѐнида: "...адолатли қонун ғалаба қилсин ва қон тўкилсин" деб хитоб қилади. Қосимов ва унинг 3 тарафдори отиб ташланадилар.
Бу жараѐннинг асл моҳияти кўзга кўринган маҳаллий арбобларни тугатишга қаратилган эди.
Минглаб зиѐлилар йўқ қилинишининг чўққиси 1937-39-йилларга тўғри келди. 1937-йил декабр - 1938 йил январида ХКС ва ЎЗ КП (б) МҚнинг "ЎзССР Халқ Маориф Комиссарлиги тизимида зиѐнчилик оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилингандан сўнг, халқ таълимининг барча соҳаларида, айниқса маҳаллий тилда дарс бериладиган мактаблар, педагогик билим юртлари ва институтларида ўқитувчи кадрлар ва талабаларни "тозалаш" ишлари авж олдириб юборилди.
Халқ таълими тизимидаги маорифпарвар зиѐлиларга қарши олиб борилган қувғин ва қаътағонларга "халқ душманлари, чет эл жосуслари"- А. Икромов, Ф.Хожаев, И.Каримов ва бошқалар ўзларининг Маориф комиссарлигидаги "одамлари"- Усмонов, Рўзиев, Сорокин, Кожуховлар орқали халқ маорифига катта зиѐн етказишган, деган бўхтонлар "асос" қилиб олинди: "Улар турли чоралар билан ўзбек халқини социалистик маданиятнинг илғор вакили-буюк рус халқидан ажратмоқчи бўлдилар. ѐшларни миллатчилик билан заҳарлашга ҳаракат қилдилар... Улар бир томондан, ўзбек мактабларида Ленин ва Сталин асарларини ўрганишга имкон берувчи рус тили ўқититилишига қаршилик кўрсатиб, иккинчи томондан, марксизм-ленинизм классикларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилинишига тўсқинлик қилдилар."
Айни пайтда истиқлол ва эрк куйчилари, ўзбек халқининг машҳур ѐзувчиларидан Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир Сталин истибдодининг бегуноҳ қурбони бўлдилар. 30-йилтарда ўзбек адабиѐтининг Фитрат ва Чўлпон каби "кекса" авлоди ваклиларининг эркин ижод этишига йўл қўйилмади. Фитрат 1938-йил 4-октябрда "...совет ҳокимиятига қарши акси инқилобий, пантуркистик ишлар олиб борганликда" айбланиб, отиб ташланади.
Чўлпон 1932-йили Ф.Хўжаевнинг маслаҳати билан Москвага бориб, СССР ХКС ва СССР халқлари марказий нашриѐтида таржимон бўлиб хизмат қилаѐтганида, Тошкентда бадриддиновчллар устидан суд бошланади.
―Бадриддиновчилар»-Ўзбекистон ССР. Олий судининг прокурори Шарасутдин Бадриддинов номи билан боғлиқ иш. Ш.Бадриддиновга "Миллий иттиҳод" ташкилоти аъзолари ва босмачилар билан алоқа боғлаган, Мунаввар Қори ва С.Қосимовнинг яқин дўсти ва ҳам фикри бўлган деган айблар қўйилган Ш.Бадриддинов ва унинг 5 тарафдори устидан суд жараѐни 1932-йил 5-май-5 июнда Тошкентда бўлиб ўтади. Ана шу судда фош этувчи нутқ билан сўзга чиққан Олимов исмли гувоҳ Чўлпоннинг ҳам номини ғайрли ниятда тилга олади. Бу унинг 1937-йилда қамоққа олинишига сабаб бўлади. "Чўлпон ўз олдига совет ҳокимиятини қурол билан ағдариб ташлаш ва Ўзбекистон музофотида буржуа давлатини барпо этиш мақсадини қўйган. аксилинқилобий миллатчилик ташкилот аъзоси бўлган..., совет ҳокимиятига қарши кураш учун миллий кадрлар тайѐрлаган..., ташкилотнинг топшириғига мувофиқ аксилшўровий-миллатчилик руҳидаги шеърларни ѐзган. Хорижий
развcдка органларининг айғоқчилари, Фитрат ва Ғози Олим Юнусов билан доимий алоқада бўлган..." деган сохта айбномалар асосида советларнинг жазо органлари томонидан 1938 йил 4 октябрда қатл этилади. Ўзбек романчилигининг асосчиси - Абдулла Қодирий 20-йилларда "Ўткан кунлар" дан кейин, "Меҳробдан чаѐн" асарларини яратиб, ўзбек романчилигини жаҳон маданияти даражасига олиб чиқди. Бироқ, совет режими унинг "Ўткан кунлар" асари китобхонларни совет воқелигидан узоқлаштиради ва унда миллатчилик қарашлари очиқ акс этган деб танқид остига олишади ва бу унинг 1937-йилда қамоққа олиниши учун асос бўлиб хизмат қилади. Адабиѐтимизнинг энг сара арбоблари қаторида А.Қодирий ҳам 1938-йил 4- октябрда отилади.
Таниқли ўзбек шоири, драматург ва таржимон Усмон Носир ўзининг "Юрак", "Меҳрим, "Норбўта, "Нахшон" ва бошқа шеърий достонлари билан шуҳрат қозонган. Шунингдек, у Добролюбов, Лермонтов асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Усмон Носир ҳам 1944-йилда совет режимининг бегуноҳ қурбони бўлган.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, республика НКВДси "учлик" лари томонидан 1937-39-йилларда 41 мингдан зиѐд киши қамоққа олиниб, улардан 6 минг 920 таси отиб ташланган эди.
Миллатнинг илғор тараққийпарвар зиѐлилари қатағон қилиниши оқибатида халқимиз уларнинг ноѐб асарларини ўқишдан узоқ вақт маҳрум бўлди.
Маълумки, совет ҳукмронлиги даврида дин давлатдан ажратилган, деб эътироф этилган, номигагина виждон эркинлиги эълон қилинган бўлса-да, аслида диний эътиқод гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тарзда таъқибу тазйиққа олинар эди. Ҳолбуки жамиятсиз дин, динсиз жамият бўлиши мумкин эмас. Совет тузумида бунга мутлақо эътибор берилмас эди. Балки, иложи борича, динга, диний тарбияга тўсқинлик кўп бўлиб, жамиятдан уларни сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинган. Советларнинг эътиқоди даҳрийилк эди.
30-йиллар боши диндор ва эътиқодли кишиларга зўравонлик ва сиѐсий қатағонликнинг чўққиси бўлди. Ҳатто Аллоҳ таолонинг уйи ҳисобланмиш масжидлар худосизлар уйига, атеизм музейига айлантирилган. Ушбу сиѐсат оқибатида кўплаб қўҳна масжидлар узоқ вақтгача қаровсиз қолиб кетди, янги масжидлар қуриш тўғрисида эса ҳатто сўз бўлтши мумкин эмас эди. Бу даврда Ўзбекистондаги диний уламоларнинг асосий қисми қамоқ лагерларига жўнатилди.
Инсон ҳуқуқлари амалда поймол этилди. Қамоқхоналарда маҳбуслар шафқатсиз жисмоний жазоларга маҳкум этилдилар.
20-30 йиллардаги мустабид тузумнинг қаътағонлик сиѐсати жиддий ва фожеали оқибатларга олиб келди. Миллий зиѐлиларнинг жисмонан йўқ қилиниши оқибатида миллий маданият тўла-тўкис ривожтана олмади. Миллатнинг ақл-идрокли кишилари маҳв этилгач, ҳамма "йўлбошчиларнинг итоаткор қулига айлантирилди. Шундай қилиб, ҳар қандай ўзгача фикрни куч билан бўғадиган, оммавий ўзбошимчалик ва зўрлик билан Ватанга содиқ
неча ўн минглаб кишиларни қириб ташлаган мустабид тартибиб қарор топди ва кучая борди.
Do'stlaringiz bilan baham: |