Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўрта Осиѐда миллий - давлат чегараланишининг ўтказилиши



Download 3,43 Mb.
bet72/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўрта Осиѐда миллий - давлат чегараланишининг ўтказилиши.


1924-йилнинг 31 январида РКП(б) МКнинг Ташкилий бюроси Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларининг миллий-ҳудудий чегараланиши масаласини кўриб чиқди ва Я.Э. Рудзутакка мазкур республикаларнинг маъсул ходимлари билан биргаликда бу ғояни амалда қандай рўѐбга чиқариш мумкинлигини олдиндан муҳокама қилишни топширди. 1924 йилнинг февралида эса Файзулла Хўжаевнинг миллий чегараланиш масаласи бўйича тезисларида марказнинг туркий халқларнинг илдизи бирлигини ҳисобга олмаѐтганлиги, чегаралаш ғоялари ўтмиш истилочилари сиѐсатидан фарқ қилмаѐтганлиги айтилган эди. Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларида ташкилий ва ташвиқот ишлари олиб борилгандан сўнг, 1924 йилнинг 11 октябрида РКП(б) Сиѐсий бюроси Ўрта Осиѐни қайтадан бўлиб чегаралаш ҳақида ўзининг сўнгги


қарорини қабул қилади ва 1924 йил 14 октябрда РСФСР БМИҚ Иф сессияси миллий чегараланиш ҳақидаги Турк МИҚ қарорини тасдиқлади. Миллий чегараланиш натижаларига кўра, Ўрта Осиѐда Ўзбекистон ва Туркманистон Совет Социалистик Республикалари, ЎзССР таркибида бўлган Тожикистон Автоном республикаси, РСФСР таркибида Қорақирғиз (Қирғизистон) ва Қорақалпоғистон Автоном вилоятлари ташкил топди. Собиқ Туркистон АССРнинг қозоқ вилоятлари эса, Қирғизистон (Қозоғистон) АССР таркибига киритилди.
Шу тариқа, 1924 йилнинг кузида миллий-ҳудудий чегараланиш ҳукумат қарорлари билан қонуний тарзда расмийлаштирилди.
1925 йилнинг 13 февралида ЎзССР Советларининг Бухорода очилган Умумўзбек қурултойида "Ўзбекистон ССР тузилгани тўғрисида декларация" қабул қилинди. Ўзбекистон ССР советлари МИҚнинг раиси этиб- Йўлдош Охунбобоев сайланди. Ўзбcкистон ХКС раиси этиб - Файзулла Хўжаевни тасдиқлади. Тузилган Ўзбекистон ССРга тугатилган Туркистон АССРдан Сирдарѐ, Фарғона ва Самарқанд вилоятларининг катта қисми, Бухоро республикасидан унинг марказий ва ғарбий қисми (Зарафшон, Қашқадарѐ ва Сурхондарѐ воҳалари), шунингдек Хоразм ССРдан Хоразм воҳаси кирди.
Милтий-чегараланишдан сўнг, Ўзбекистон советларининг- I-қурултойи (1925 йил 13-17 феврал) "Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши ҳақидаги Декларатцияни тасдиқлагач, Иттифоқ советларининг 3-қурултойида (1925 йил,13 май) эса, Ўзбекистон Республикаси СССР таркибига киритилди. Шу тариқа, Ўзбекистон ССРнинг қонунан расмийлаштириш жараѐни тугалланди.
Ўзбекистон ССР аҳолисининг сони республика ташкил этилишининг дастлабки йилларида 3.963.285 кишини, яъни, Ўрта Осиѐ аҳолисининг деярли ярмини - 48,7 фоизини ташкил этар эди. 1926 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш бўйича республикада истиқомат қилувчи аҳолинининг таркиби қуйидагича эди: ўзбеклар -74,20 %, тожиклар -7,80%, руслар-5,6%, қозоқлар-2,40%, қирғизлар-2,04%.
Туркистон ўлкасини бўлиб ташлаш билан шўролар миллий давлатчилигимизнинг минг йиллик ривожланиш тарихига путур етказдилар. Миллатнинг бир қисми ўз ота-боболари ерида яшаб, меҳнат қилса-да, расмий таърифга кўра, "оз сонли миллат"га айланиб қолган эди. Болшевиклар андозасидаги миллий-ҳудудий чегараланиш Ўрта Осиѐ халқлари ўртасидаги бўлажак миллатларо муносабатларни кескинлаштириб туриши, фавқулодда вазиятларда портлаб, турли низоларга сабаб бўлиши муқаррар эди. Янги совет республикаларини "миллий давлатчиликнинг ташкил этилганлиги", деб баҳолаш хато бўлса керак. Зеро, СССР таркибидаги ушбу тузилмалар Марказ ихтиѐрида бўлиб, илгаригидек унга арзон хом ашѐ етказиб беришга ихтисослаштирилган мустамлакалар бўлиб қолаверди.
1924-йилда миллий-ҳудудий чегараланиши натижасида Ўрта Осиѐ харитасида иттифоқчи республикалар билан бирга мухтор тузилмалар ҳам пайдо бўлди. Шулар орасида Қорақалпоғистон мухтор вилояти ҳам бор эди. Ушбу вилоят Қирғизистон (Қозоғистон) АССР таркибида бўлиб. унга
волостлардан иборат Тўрткўл, Чимбой, Хўжайил ва Қўнғирот округлари кирди. 1925 йил 12-19 февралда вилоят маркази Тўрткўл шаҳрида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон автоном вилояти Советларининг биринчи қурултойи "Қорақалпоғистон автоном вилояти ташкил топганлиги тўғрисида Декларатсия" қабул қилди ва "қорақалпоқ миллий давлатчилиги" ташкил этилганлигини қонуний расмийлаштирди. Қорақалпоғистон автоном вилояти Ижроия Қўмитасининг раиси этиб А. Қудабоев сайланди. Қорақалпоғистонда яшайдиган асосий элатлар қорақалпоқлар-38,5%, ўзбеклар-28,7%, қозоқлар- 28,607% дан иборат эди.
Қорақалпоғистон Мухтор вилояти ташкил этилгандан сўнг, советлар бу ерда ҳам социалистик қурилишни авж олдириб юбордилар. Жумладан овул ва қишлоқларни советлаштириш кенг миқѐсда олиб борилди. Советларга батрак ва камбағаллар сайланиб, уларнинг асосийларини коммунист ва комсомоллар ташкил қилди. Мамлакатда вайрон бўлган саноатнинг турли соҳалари, қишлоқ хўжалиги ва суғориш ишларини тиклаш амалга оширилди. Қорақалпоғистон иқтисодиѐтининг тараққиѐти бир томонлама хусусиятга эга бўлиб, СССРнинг марказий минтақалари саноатини ривожлантириш иҳтиѐжларини таъминлашга қаратилган эди. Масалан, 1933 йилнинг 3 октябрида СССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги Қорақалпоғистонни мамлакатни беда уруғи етказиб берувчи асосий база деб тан олган эди. Бунинг асосий сабаби мамлакат халқ хўжалигида иттифоқдош республикалар ўртасидаги меҳнат тақсимотида Қорақалпоғистонга олий сифатли пахта, беда ҳамда балиқ билан таъминлаб туриш юклатилганлигида эди.
Мухтор вилоят саноатининг етакчи тармоқларини пахта тозалаш ва балиқ-консерва заводлари ташкил этар эди. Саноатни юксалтириш билан бир қаторда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди ва бу ерга кўп миқдорда қишлоқ хўжалик анжомлари келтирила бошланиб, бой ва руҳонийлардан тортиб олинган ерлар ҳисобига ерсиз ва кам ерли деҳқонлар ер билан таъминланди.
1930-йилда Қорақалпоқ мухтор вилояти РСФСР таркибига киритилди. 1932 йилнинг 20-мартида эса, СССР МИҚ Раѐсати "Қорақалпоғистон автоном вилоятини Автоном Совет Социалистик Республикасига айлантириш ва уни РСФСРга кириши тўғрисида" қарор қабул қилди. Ўша йилнинг май ойида автоном республика Советларининг I Таъсис қурултойи хукуматни тузди. Унда ҚҚАССР МИҚ раиси этиб, К. Нурмуҳамедов, Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси этиб эса Қосим Авезовлар сайландилар.1936 йилда СССРнинг янги Конститутцияси қабул қилинди ва унга кўра ҚҚАССРнинг Ўзбекистон ССР таркибига кириши кўзда тутилган эди. Бунинг асосий сабаби, ҳудудий яқинлик, ягона тарихга эга бўлганлиги деб эътироф этилди. 1937 йил 12 февралда ЎзССРнинг янги Конститутцияси қабул қилинди. Ўша йилнинг 6 мартида эса, ҚҚАССРнинг янги Конститутцияси эълон қилинади. Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибида бўлганида, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамланди.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish