Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Хива хонлигининг тугатилиши. Хоразм Халқ Совет



Download 3,43 Mb.
bet69/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Хива хонлигининг тугатилиши. Хоразм Халқ Совет


Республикасининг тузилиши ва ундаги ижтимоий-сиѐсий ўзгаришлар.
ХХ аср бошларида ҳам Россия империясининг ярим мустамлакаси ҳисобланган Хива хонлигидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, бошқарув тизими руслар босқинига қадар шаклланган ҳолатда қолган эди. Мамлакатда хон бошлиқ феодал амалдорлар, диндор руҳонийлар мамлакат бошқарувида чекланмаган ҳуқуққа эга бўлиб, иқтисодий ҳаѐтда эса ерга эгалик муносабатлари ҳам аввалги ҳолатдагидек сақланиб қолган эди. Империя ҳукмронлиги таъсирида кўпгина юқори мансаблар (иноқ, оталиқ, бий) олдингидек иқтисодий асосини йўқотган бўлса ҳам, лекин юқори унвон сифатида мамлакат сиѐсий ҳаѐтида катта таъсирга эга эди.
Хива хонлигидаги асосий шаҳарларга Хива, Урганч, Тошҳовуз, Ҳазорасп, Питнак ва бошқалар кирган. Хонлик ҳудуди Россия босқинидан кейин 62.236 кв.км бўлиб, у 20 та беклик ва 2 та ноибликдан иборат эди. Аҳоли аниқ рўйхатга олинмаган бўлиб, бу даврга оид манбаларда, у 600 мингдан 900 мингга қадар кўрсатилади. Уларнинг 60 фоиздан кўпроғини ўзбеклар, 28 фоизини туркманлар, қолганларини қозоқ, қорақалпоқ, форс (эроний),араб, рус ва бошқа миллат вакиллари ташкил этган.
Ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий тараққиѐтда анча орқада қолган Хива хонлигида саноат ишлаб чиқариши йўқ даражада бўлиб, бу ерда ўндан ортиқ пахта, ѐғ заводларигина бор эди. Аҳолинининг асосий қисми дехқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, косибчилик ва бошқалар билан шуғулланган. Халқ оммасининг турмуш шароити анча оғир бўлиб, улар ҳосилдор ерлар, суғориш манбаларини ўз қўлида тўплаб олган амалдорлар ва руҳонийларга кўплаб солиқлар тўлаб турганлар. Ўша давр манбалартда қайд қилинишича, Хива хонлигида 20 дан ортиқ солиқ тўловлари ва мажбуриятлар бўлган. Айниқса, Биринчи жаҳон уруши йилларида солиқ ва тўловларнинг миқдори янада ошган.
ХХ аср биринчи чорагида бутун Туркистон ўлкаси, Бухоро амирлиги каби Хива хонлигида ҳам халқ ҳаракатининг мафкуравий асосини жадидчилик ҳаракати, жадидчилик ғоялари ташкил этди. Туркистон ва Бухородан фарқли ўлароқ, Хива хонлигидаги жадидчилик ҳаракатининг шаклланишида, ҳаракатнинг асосий йўналиши ҳисобланган мактаб, маориф ишининг тараққиѐтида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз), қозикалон Салимохун ва унинг ўғли Бобоохун, вазир Исломхўжа, мирзабоши ва девонбеги лавозимида ишлаган Паҳлавонниѐз Комил Хоразмий, Хонқа
хокими Муҳаммад ва бошқалар катта рол ўйнадилар. Улар ўз ҳисобларидан бир қанча мактаблар очишди. Бобо Охун Салимов дўсти Бекжон Раҳмонов билан бу мактаблар учун дарслик китобларини ҳам ѐзишган. Хонликда жадидчилик ҳаракатининг шаклланишида Мунис, Огаҳийлар асос солган ва кейинчалик Баѐний бошчилигида давом эттирилган тарихчилик ва таржимонлик мактабининг мавжудлиги, тарих ва ўтмишга эътиборнинг кучлилиги ҳам катта рол ўйнаган. Шунингдек, Туркистон ва Бухородаги каби Хива хонлигида жадидчилик ҳаракатининг шаклланишида ташқи омил, яъни Россиядан келган илғор фикрли зиѐлилар, инқилобий руҳдаги сургун қилинган ѐшлар ва Россиядаги ўзгаришлар ҳам ўз таъсирини кўрсатган. Жадидчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган матбуот Хива хонлиги ҳудудида мавжуд бўлмаса ҳам хонликдаги илғор зиѐлилар Туркия, Эрон, Россия, шунингдек, Тошкент Самарқанд ва Бухорода чиқадиган жадид газеталари ва журналлари билан танишиб борган лар.
Хоразмдаги жадидчилик ҳаракатидан 1914 йил август ойида Ёш хиваликлар ташкилоти тузилди, унга раис қилиб Полвонниѐз Ҳожи Юсупов(1861-1936) сайланган. Ёш хиваликлар ҳаракатида бу даврда қозикалон Бобо Охун Салимов (1874-1929)нинг ҳам ўрни бўлакча эди. Ёш хиваликлар дастурининг асосини мавжуд тузум доирасида ислоҳотлар ўтказиш, мактаб-маориф ишини яхшилаш, хон ҳокимиятини чеклаш каби масалалар ташкил қилар эди.
Иқтисодий қийин шароитда яшаѐтган хонлик аҳолисининг аҳволи бошланиб кетган биринчи жаҳон уруши боис янада оғирлашди. Хонлик истибдодига қарши 1915-1916 йилларда Туркманлар Жунайидхон бошчилигида қўзғолон кўтардилар. Туркман, ўзбек, қозоқ аҳолисининг мавжуд тузумга қарши курашини Ёш хиваликлар партияси раҳбарлари фаол қўллаб-қувватлашди.
1917-йил феврал инқилоби пайтида Хива хони Асфандиѐрхон Ялтада дам олаѐтган эди. Шунинг учун ҳам у Россия императорининг тахтдан воз кечганини эшитган заҳоти хонликка шошилди. Асфандиѐрхонни кутиб олишга чиққан давлат арбоблари орасида Ҳусайнбек Матмуродов, Полвонниѐз Ҳожи Юсуповлар ҳам бор эдилар. Хива гарнизонидаги солдатлар ҳам худди Россиядаги каби ўз советларини ташкил қилишган эдилар. Ана шу советларнинг фаолларидан Латипов, Тинишев ва бошқаларнинг ташвиқотлари билан Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ Ёш хиваликлар 4 апрелда солдатларнинг Муваққат ҳукуматга қасамѐд қилиши учун тўпланган тантанага кишиларни йиғиб бориб, солдатлардан Хива хонини ағдариб ташлашни сўрашди. Гарнизон бошлиғи хонни тахтдан олиб ташламаслик талаби билан Ёш хиваликларга ѐрдам беришга рухсат берди. 5 апрел куни Асфандиѐрхон рус солдатлари ҳимоясида саройга келиб, халқ номидан қўйиладиган талаб (манифест)ни имзолашга мажбур бўлди. Манифестга асосан хон ҳокимияти қошида қонун чиқарувчи орган - Мажлис ва Нозирлар кенгаши ташкил этилди. Мажлиснинг биринчи йиғини 1917-йил 26 апрелда бўлиб ўтди. Унда Мажлис
раиси этиб, Бобо Охун Салимов, нозирлар кенгашининг раиси этиб, Ҳусайнбек Матмуродов сайландилар. Бу ташкил қилинган давлат органлари таркибида Ёш хиваликларнинг аъзолари кўпчиликни ташкил қилар эди. Лекин кейинчалик Асфандиѐрхон Хива гарнизони бошлиғи генерал Мирбадалов ва Зайтсевларнинг ѐрдами билан Мажлисдан Ёш хиваликларнинг аъзоларини сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди. Турли баҳоналар билан Ҳусайнбек Матмуродов ва бир қанча Ёш хиваликларни зиндонга ташлади. Полвонниѐз Ҳожи Юсупов, Назир Шоликоров, Бобо Охун Салимов, Жуманиѐз Султонмуродов, Бобожон Яқубов ва бошқалар хоннинг таъқибидан қутулиш учун Тўрткўл, Чоржўй, Тошкент каби шаҳарларга қочиб кетишди. Бу пайтда Тўрткўл ва Тошкентда совет ҳокимияти ўрнатилган эди. Совет ҳукумати орқали Ёш хиваликларнинг Асфандиѐрхон, Зайтсев, Жунайидхонларга ўз ҳамфикрларини зиндондан озод қилишни талаб қилиб, юборган бир қанча телеграммалари ҳеч қандай натижа бергани йўқ. Аксинча, октябр тўнтаришидан кейин Хива шаҳридан рус аскарлари олиб чиқиб кетилди ва Асфандиѐрхон ўзининг ҳарбий таянчидан маҳрум бўлди. Бу 1916 йил қўзғолонидан кейин қочиб кетган Жунайидхоннинг Хива хонлигига қайтиб келиши ва бу ерда катта мавқиега эга бўлишига сабаб бўлди. Чунки мингдан ортиқ қуролланган сарбозларга эга бўлган Жунайидхон билан муроса қилмасдан Асфандиѐрхон ва унинг атрофидаги аъѐнлар бундан кейин ҳокимиятни сақлаб қолишга таянчлари йўқ эди. Шунинг учун ҳам Асфандиѐрхон Жунайидхонни хоннинг лашкарбошиси қилиб тайинлади. Шу билан ўзи Жунайидхон қўлидаги қўғирчоқ хонга айланиб қолди. Хонликдаги ҳокимият эса тўла равишда Жунайидхон қўлига ўтди. Тошкентга етиб келган Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ Ёш хиваликлар 1918 йил баҳорида совет ҳокимиятининг фаолларидан бири бўлган Юсуф Ибрагимовнинг маслаҳати билан ўзлари тўрт киши бўлишига қарамасдан Ёш хиваликлар партиясининг Марказий Қўмитасини ташкил қилдилар.
1918-йил октябр ойларига келганда, Ёш хиваликлар таъсири билан Жунайидхон ва Асфандиѐрхон ўртасига низо солинди ва бунинг натижаси ўлароқ Жунайидхоннинг ўғли томонидан Асфандиѐрхон қатл қилинди. Унинг ўрнига акаси Сайид Абдуллохон хон деб эълон қилинди. Жунайидхон Хива хонлиги ҳудудида болшевиклардан мустақил бўлган давлатни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. 1918 йил ноябр ойида Амударѐнинг ўнг қирғоғидаги ерларда ташкил қилинган совет ҳукуматига қарши Жунайидхон бир неча маротаба муваффақиятсиз уруш олиб борди. 1919 йил апрел ойида совет ҳукумати билан Жунайидхон ўртасида Тахта шартномаси тузилди. Унга совет ҳукумати томонидан Христофоров, Хива хонлиги томонидан Жунайидхон имзо чекдилар. Бу вақтинчалик келишув бўлиб, унга иккала томон ҳам амал қилмади. Бу пайтда Тўрткўлда мулла Жуманиѐз Султонмуродов бошлиқ Ёш хиваликлар партиясининг қўмитаси тузилган бўлиб, уларнинг сони Хива хонлиги ҳудудидан қочиб ўтганлар ҳисобига кундан-кунга кўпаяѐтган эди. Уларни совет ҳукумати хивалик инқилобчилар деб, болшевиклар партияси сафига қайд қилишган. Мана шу Ёш
хиваликларнинг талаблари ва туркман уруғлари орасида Қўшинамедхон, ҒуломАлиҳон каби уруғ сардорларининг Жунайидхон билан келишмай қолганлиги ҳақидаги хабарни ҳисобга олган болшевиклар Скалов раҳбарлигида 1919 йил 22 декабрда мустақил давлат-Хива хонлиги ҳудудига бостириб кирдилар. 1920 йил 1 февралда Жунайидхон қўшинларини тор-мор қилган қизил армия Хива шаҳрига кириб борди. 2 феврал куни сўнгги Хива хони Сайид Абдуллохон тахтдан воз кечди.
Хивада Жуманиѐз Султонмуродов раислигида Муваққат инқилобий қўмита ташкил этилди. 1920-йил 26-30 апрел кунлари Хоразм меҳнаткашларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтиб, унда Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет Республикаси ташкил этилганлиги эълон қилинди ва Полвонниѐз Ҳожи Юсупов раислигида Халқ Нозирлар Шўрои тузилди. Бу ҳукумат таркибига асосан Ёш хиваликлар партиястнинг аъзолари кирган бўлиб, улар мамлакатда демократик тузумни ўрнатиш, мустақил давлатни барқарорлаштириш борасида катта ишларни амалга оширдилар. Ана шундай ишларнинг биттаси сифатида Бобо Охун Салимов раислигидаги делегациянинг уч ой давомида Москва ва Петроград шаҳарларида бўлиб, 1920-йил 13-сентабрда РСФСР билан ХХСР ўртасидаги иқтисодий-сиѐсий шартноманинг имзоланиши бўлди. Бу ҳужжатга асосан ХХСР мустақил давлат ҳисобланиб, совет Россияси билан ўзаро тенг ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмасликка келишиб олинди. Лекин ХХСР ҳукумати раҳбарлари олиб борган мустақли сиѐсат совет тузуми ва унинг республика ҳудудидаги вакилларига ѐқмади. Чунки Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат хусусий мулк, вақф ерларини, диний муассасаларни тарқатиб юбориш ўрнига уларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаѐтган эди. ХХСРнинг Конституциясида ҳам хусусий мулк эътироф этилган эди. Бу нарса ўша пайтдаги совет ҳукуматининг Хоразмдаги вакиллари Скалов, лоффе, Дубянский, Шокиров ва бошқаларга ѐқмади. Дубянский ва Шокировлар 1920 йил август ойида Қўшинамедхон ва Ғулом Алиҳонларни Хивага чақириб, уларни йигитлари билан қатл қилишга ва бу билан маҳаллий ўтроқ аҳоли ва туркман чорвадорлари ўртасида низо туғдиришга ҳаракат қилишди. Ғулом Алиҳон қочиб қутилган бўлса ҳам, Қўшинамедхон ва унинг йигитлари қатл этилди. Бироқ бу ҳолатларнинг ҳаммаси Ёш хиваликлар ҳукумати зиммасига юклатилди. Натижада, 1921 йил 6 мартда Хива шаҳрида қизил аскарлар томонидан намойиш уюштирилиб, инқилобий қўмита тузилди ва Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат аъзолари қамоққа олинди. Полвонниѐз Ҳожи Юсупов ва Назир Шоликоровлар қочиб яширинишга улгуришди.
ХХСРда коммунистлар олиб борган сиѐсат маҳаллий кадрларни, зиѐлиларни, мустақил фикрга эга бўлган инсонларни йўқотишга қаратилган эди. Хоразм республикаси мавжуд бўлган атиги 5 йилга яқин муддат ичида республика ҳукумати-Халқ Нозирлар Шўроси ва Хоразм МИК раислари ўн мартадан ўзгартирилганлиги фикримизнинг яққол исботидир.
1920-1921-йилларда аграр соҳада дастлабки ўзгаришлар амалга оширилиб, 10000 десятина ер деҳқонларга бўлиб берилди. Бундан ташқари,
уларга уруғ, деҳқончилик асбоблари ҳамда ссуда (қарз) ажратилди. Деҳқонларга крэдит ҳисобидан 5000 чорва мол сотилди. Эски суғориш иншоотларини қайта тиклаш билан бирга янгилари ҳам қурилди. Масалан, 1922 йил охиригача Хоразм деҳқонлари Ҳазораспдан Хўжайилгача бўлган ҳудудда 12 та дамба қурдилар. 1922 йилда чоракор ва камбағалларга ер бўлиб бериш учун давлат ер фонди тузишга ҳамда деҳқонларга узоқ муддатли ва қайтариб олинмайдиган ссудалар бериш учун давлат деҳқонлар банкини таъсис этишга қарор қилинди. Банкка 3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Хуллас, 1921-1922 йилларда 400000 танобдан ортиқроқ ер камбағал деҳқонларга берилди.
ХХ асрда иқтисодий сиѐсат ва хўжалик соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Хоразм Республикасидаги солиқ сиѐсатида совет Россиясининг таъсири кучлироқ бўлганлиги учун синфий ѐндошув яққол номоѐн бўлди. Солиқнинг оғир юки савдогарлар, судхўрлар ва йирик ер эгалари зиммасига тўғри келди. Қишлоқ хўжалигида ягона солиқ тизими (1922 й. декабр) жорий қилинди. Солиқ тўлашни тўғри йўлга қўйиш мақсадида давлат банки ва солиқ паиатаси ташкил қилинди. Янги иқтисодий сиѐсат (НЕП) нинг эълон қилиниши билан карвонсаройлар, корхоналар, куллар ва тўқайлар ижарага берила бошланди. Симлари тортилиб, дарѐ кемачилигини тиклашга киришилди. Бир қанча йирик кўприклар қурилди. Пахта майдонларининг ҳудуди 1921-йилдаги 10000 танобдан 1924-йилда 85000 танобга, ҳосилдорлик 100000 пуддан 800000 пудга кўтарилди. Умумий экин майдонлари 1.913-йилдаги даражанинг 62 0Ам, ҳосилдорлик 70-75 Вони ташкил қилди, 1924-йилга келиб, 6 та пахта тозалаш заводи, 10 та ғишт заводи, ѐғ заводи, босмахона, электростанция тикланди. Қоғоз ва шиша заводлари қурилди. Саноатда давлат сектори устивор мавқиени эгаллади.
Ҳукумат маданий-маърифий ва соғлиқни сақлаш ишларига ҳам катта Эътибор қаратди. 1920-йил баҳорида Республикада янги типдаги мактаблар ташкил қилина бошланди. 1921-йил сентабрида Хивада очилган халқ дорулфунуни республика маданий ҳаѐтида катта воқеа бўлди.
Хоразм республикаси тузилган давтлабки ойлардан бошлаб ғоявий- сиѐсий вазият кескинлашиб борди. Ёш хиваликлар ҳукумати, демократик кучлар маҳаллий шароитни тушунган ҳолда аҳолинининг урф-одатлари ва қадриятларини эъзозлаб иш олиб бордилар. Аммо Хивани босиб олиш жараѐнида кириб келган қизил армия, унинг қўмондонлари, европалик болшевиклар республикадаги ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтга салбий таъсир кўрсатдилар. Улар маҳаллий шароитни, халқ оммаси кайфияти ва қарашларини назар-писанд қилмай тезкорлик билан инқилобий чора- тадбирларни амалга оширишга киришдилар. Бу иштарни амалга оширишда Хоразм Компартияси (3921-йил декабрда тузилган) уларнинг энг яқин ѐрдамчисига айланди.
Хоразм республикасида кейинги йилларда ҳам ғоявий-сиѐсий кураш давом этди. Республиканинг кўплаб раҳбарлари мустақиллик учун, адолатсизликка қарши курашни тўхтатмадилар. 1923-йил баҳорида савдо- саноат нозири Нуруллаев Москвада РСФСР билан бўлаѐтган музокараларда
қатъийлик кўрсатгани учун Хоразмга чақирилиб, қамоққа олинди. Совет Россиясининг кўрсатмалари асосида 1923-йил ѐз-кузида Хоразм республикасида туб сиѐсий тўнтариш амалга оширлиди. 1923-йил октябрда ХХСР Хоразм Совет Социалистик Республикаси (ХССР) га айлантирилди. ХССРнинг янги Конституцияси қабул қилинди. Афсуски, бу Конституция мамлакатни социалистик қурилиш йўлига ўтишини қонун йўли билан мустаҳкамлади.
Хулоса қилиб айтганда, 1923-йил кузидан бошлаб Хоразм республикасидаги демократик ўзгаришларга бутунлай чек қўйилди. Хоразмни советлаштириш жараѐни ўзининг юқори босқичига кўтарилди. Бу ҳолат 1924 йилнинг охиригача давом этди.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish