Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet77/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Уруш йилларида фан ва маданият


Ўзбекистон ишчи ва меҳнаткашлари билан бир қаторда фан, маориф ва маданият ходимлари ҳам немис-фашист босқинчилари устидан қозонилган ғалабага ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. "Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун" шиорига "Лаббай" деб жавоб берган кўпгина олимлар урушнинг биринчи кунларидаѐқ фронтга кетдилар. Улар орасида Ўзбекистоннинг машҳур олимларидан - У.А. Орифов, А.Х. Тўрақулов, И. Исмоилов, Х. Усманов ва бошқалар бор эди. Т.Н. Қори-Ниѐзов, В.И. Рамоновский, Т.З. Зоҳидов, Л. А. Райкова, О.С. Содиқов каби олимлар натижаси халқ хўжалиги ва фронт зарурияти учун хизмат қилган муаммоларни ҳал қилишда катта куч билан меҳнат қилдилар.


Ўзбек математик, механик ва астрономлари авиация, ўқ-дори, ҳарбий техника сифатини оширишга алоқадор бўлган бир қанча муҳим илмий муаммоларни ҳал қилдилар. Бунда Т.А. Саримсоқов, В.И. Рамоновский, М. Камолов, Н.Н. Назаров ва бошқа олимлар ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг эҳтимоллик назарияси ва математика статистикаси соҳасидаги ижодий изланишлари артиллерия отишмалари ва бомба ташлаш аниқлигини, жанговар само йўлларнинг юк кўтариш имкониятини оширишга, республикада ишлаб чиқарилаѐтган ҳарбий техниканинг сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга имкон берди.
Геолог олимлар фойдали қазилма бойиликларни қидириб топиш, саноатни зарур хом-ашѐ билан таъминлаш вазифаларини бажаришга катта эътибор бердилар. Ўзбекистон тоғлари ва чўлларида 1943 йилнинг ўзидагина 35 та геология экспэдициялари иш олиб борди. Ўзбекистонлик кимѐгарлар пахта чиқиндисидан халқ хўжалигида фойдаланиш таклифини, этил спиртини, цирка кислотасини, қамишни қуруқ қайта ишлаш натижасида кўмир брикетини олишнинг янги усулларини ишлаб чиқдилар. Бунда академик О.С. Содиқов бошлиқ гуруҳ ишлари алоҳида аҳамият касб этди. Ўзбекистон ўсимликларининг алколоидлик хусусиятини ўрганиш юзасидан академик С.Ю. Юнусов раҳбарлигида катта ишлар олиб борилди. Ўрта Осиѐ давлат университети (ЎзМУ)нинг кимѐ факултетида уруш даврида муҳим аҳамиятга эга бўлган наркоз эфири, хлорли калций, кофеин, стрептоцид, сулфидин, никотин кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Факултет базасида Тошкент фармацевтика заводи ташкил этилди. Ўзбекистонлик
фармацевтлар маҳаллий хом-ашѐдан 15 та янги дори препаратларини ишлаб чиқариш усулларини кашф этдилар.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-гуманитар фанлари олимлари-тарихчилар, шарқшунослар, адабиѐтшунослар, тилшунослар, иқтисодчилар ва файласуфлар ўзларининг ижодий меҳнатлари билан мамлакат илмий салоҳиятини ривожлантиришга, оммага инсонпарварлик, ватанпарварлик, эрксеварлик ғояларини сингдиришга қимматли ҳисса қўшдилар.
Илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, уларни мувофиқлаштиришни дастлаб 1940 йилда ташкил этилган СССР ФАнинг Ўзбекистон филиали (ЎзФАН), кейин 1943 йил ноябрда очилган ЎзФА амалга оширди. ЎзФА нинг биринчи президенти қилиб Т.Н. Қори Ниѐзов сайланди. Бу ўзбек халқи ҳаѐтида муҳим воқеа бўлди. 1943-1945 йилларда қўлга киритилган муваффақиятлар билан ЎзФА Иттифоқда танилган илмий марказга айланди. Бу пайтда академия таркибидаги 22 та илмий муассасада 818 илмий ходим фан оламининг турли жабҳаларида тадқиқот ишларини олиб бордилар. ЎзФАнинг фаолиятида кўчириб келтирилган илмий ходимларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлди.
Уруш йилларининг қийинчиликларига қарамасдан Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус юртлари ва маориф муассасаларининг фаолияти ҳам тўхтаб қолмади. Ўзбекистонда 29 та олий ва 52 та ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турди, уларнинг сони марказдан кўчириб келтирилган 31 та олий ўқув юрти ва 7 та ҳарбий академия ҳисобига яна ортиб борди. Бу ўқув юртларида уруш йиллари мобайнида 11.750 нафар юқори малакали мутахассис ва 6.673 нафар кадрлар тайѐрланди.
Халқ таълими соҳасида ҳам ўқитувчиларнинг фронтга кетиши, кўпгина биноларнинг госпиталларга, болалар уйи ва ҳарбий-ўқув пунктларига берилиши, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг, мутахассис кадрларнинг етишмовчилиги анчагина қийинчиликларни келтириб чиқарган эди. Шундай бўлса ҳам уруш йилларида ўқитиш ишлари мунтазам олиб борилди. Ўқувчилар мактабда ўқиш билан бирга ярадорларга, фронтга кетганларнинг оила аъзоларига, уруш ногиронлари оилаларига ѐрдам бердилар.
Ўзбек адабиѐти ҳам халқимизнинг ѐвуз душманга қарши кураш йилларида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ойбек, Ҳамид Олимжон, Шайхзода, Ғофур Ғулом, Уйғун, Собир Абдулла, Зулфия, Темур Фаттоҳ каби шоир ва ѐзувчилар уруш майдонларига сафарбар этувчи шеърлари ва мақолалари билан халқни ғалабага руҳлантирдилар. Ойбекнинг "Ёвга ўлимП шеъри, "Навоий" романи, «Мен яҳудий", Ҳамид Олимжоннинг "Йигитларни фронтга жўнатиш". "Жангчи Фурсун", "Роксананинг кўз ѐшлари" ва бошқа асарлар уруш йилларидаги ўзбек адабиѐтининг ѐрқин намуналаридир. М. Исмоилий, Илѐс Муслим, Назармат, Адҳам Раҳмат, Н. Сафаров, Ибраҳим Раҳим, З. Фатхуллин, Адҳам Ҳамдам каби ѐзувчи ва журналистлар фронтда иштирок этиб, "Қизил армия"", "Фронт ҳақиқати, "Қизил аскар ҳақиқати", "Суворовчи", "Ватан шарафи учун" каби фронт газеталарида хизмат қилиш жараѐнида, Ҳамид Олимжон, Ойбек, А.Умарий, Ғафур Ғулом, Раъ но Узоқова ва бошқа шоир, ҳам ѐзувчилар ҳукумат делегациялари таркибида
фронтнинг олдинги марраларига бориб, ўз қаҳрамонлари билан танишдилар, юртдошларининг жасоратларини тараннум этдилар.
А.Ахматова, И. Вирта, С. Городетский, А. Дейч, К. Зелинский, Я. Колас, Н. Погодин, А. Толстой, ѐзувчи-шоирлар ҳам Ўзбекистонда яшаб, ўзбек адабиѐтчилари билан ҳамкорликда ажойиб асарлар яратдилар. Бунда республика ѐзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган Ҳ. Олимжоннинг хизмати катта бўлди. Драматургия соҳасида Н. Погодин, Ҳамид Олимжон, Уйғун ва Собир Абдуллалар ѐзган "Ўзбекистон қиличи» ва А. Умарийнинг "Қасос", Яшин ва Собир Абдулланинг "Даврон ота" каби асарлари билан бирга Уйғун ва Иззат Султон "Алишер Навоий", Ҳамид Олимжон "Муқанна", Мақсуд Шайхзода "Жалолиддин Мангуберди", Ойбек "Маҳмуд Таробий" каби драматик асарларини яратдилар-ки, уларда ўзбек халқининг босқинчиларга қарши кураш саҳифалари акс эттирилди.
1941-1945 йиллардаги уруш даврида Ўзбекистонда таъсирчан восита ҳисобланган театр ва санъат анча ривожланди. Театр ва санъат арбоблари фронтнинг олдинги марраларида бўлдилар. Бу даврда Ўзбекистонда 35 та маҳаллий ва 16 та кўчириб келтирилган театр жамоаси фаолият кўрсатиб, битим уруш давомида 203 та янги постановка тайѐрладилар ва 6 667 303 томошабинга 13.568 та спектакл ва концертлар кўрсатдилар.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида республикамизда 30 дан ортиқ концерт бригадалари ташкил этилиб, улар ҳаракатдаги армия қисмларида 35 мингдан ортиқ, Туркистон ҳарбий округи қисмлари ва госпиталдаги ногиронларга 26 мингта концерт қўйиб бериб, жангчиларни руҳлантирдилар, уларни фашизм устидан ғалабага ундадилар. Айниқса, Тамарахоним, Ҳалима Носирова, Мукаррама Турғунбоева, Сора Эшонтўраева, Аброр Ҳидоятов, Шукур Бурҳонов каби санъаткорлар иштирокидаги концерт ва томошалар жангчилар, томошабинлар қалбига зўр кўтаринкилик бахшида этган. А. Абдуллаев, Ч. Аҳмаров, Ў. Тансиқбоев каби рассомлар уруш лавҳалари, бадиий йилномаларни яратиб, халқимизнинг фронт ва фронт орқасидаги фидокорона меҳнатини маҳорат билан тасвирладилар.
Қисқа метражли филмлар ва 10 та овозли бадиий филмларини яратиш билан И. Аъзамов, К. Ёрматов, Н. Ғаниев, С. Муҳамедов каби ўзбек режиссѐрлари уруш йилларида киномотографияни ривожлантирдилар. Бу даврда ишланган "Насриддин Бухорода", "Тоҳир ва Зуҳра» каби фильмлар "Ўзбекфильм"нинг олтин фондига айланди.
Умуман олганда урушда қўлга киритилган ғалабага ўзбекистонликлар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан катта ҳисса қўшдилар.


    1. Ўзбекистонликларнинг уруш жангоҳларида кўрсатган жасоратлари. Ўзбекистонда “Хотира ва қадрлаш” кунининг миллий байрам сифатида нишонланиши, унинг моҳияти ва аҳамияти.


Иккинчи жаҳон уруши фронтларида Ўзбекистонлик жангчилар ўзларининг ботир, мард, қўрқмаслик ҳислатларини намоѐн қилиб
қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар.
Совет сиѐсий раҳбарларининг разведка маълумотлари етарли бўлишига қарамасдан 1941-йилда Германия СССРга ҳужум қилмаслигига ишончи, ғарбий фронтда чарчаб қолган капиталистлар устига ҳужум қилиш мақсадида чегарада қўшин ва қуролларни тўплаш билан мудофаа иншоотларини барпо этмаганлиги, 1937-йилда армиядаги оммавий қатағонлар натижасида совет қуролли кучларининг жанговар қобилиятига берилган зарбанинг ўрни тўлдирилмаганлиги, қўмондонлар касбий тайѐргарлигининг паст даражадалиги сабабли урушнинг дастлабки кунларида шиддат билан бостириб кирган душман қўшинлари тўхтатиб қолинмади ва кўплаб кишиларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Бунинг учун Сталин бошлиқ совет ҳукумати раҳбарлари жавобгардирлар.
Чегара қўшинларида хизмат қилаѐтган совет жангчилари орасида Ўзбекистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилар эди. Улар ўз заставаларини ҳимоя қилишда қаҳрамонлик намунасини кўрсатиб, охирги ўқлари қолгунча душманга қарши жанг қилдилар. Улар ҳалок бўлганларидан кейин душман заставаларига кириш имконига эга бўлди. Гродно яқинида лейленант Усов, сиѐсий раҳбар Шарипов, Брест қалъаси мудофаасида Аҳмад Алиев, Дониѐр Абдуллаев, Бобокомил Кашанов, Узоқ Ўтаев, Нурум Сиддиқов, Мадамин Ҳожиев, Е.Я.Лисс, Раҳимбой Арслонбоев, Сайидаҳмад Бойтемиров, Ф.Ф.Лаенков каби ўзбекистонликларнинг кўрсатган жасоратлари Ватан ҳимоячиларининг қаҳрамонона жасоратининг рамзи бўлиб қолди.
Душманнинг шиддатли ҳужуми, ягона фронтни ташкил қилиш, умумий аълоқанинг йўқлиги, тартибсизликлар, мудофаа жангларидаги қаҳрамонликларни қўллаш имконини бермади. Немис-фашистлар суткасига 30 км суръат билан ҳужум қилиб, қисқа вақт ичида мамлакатнинг марказий раѐнларига етиб келди. СССР қуролли кучлардаги 2 млн. дан ортиқ одами, 43,3 мингта тўпи, 8,3 мингта танки, 8,2 мингта сарнолѐтидан маҳрум бўлди. Бу жуда катта йўқотиш эди. Сталин маъмурий-қатағон воситалари билан армия таркибини қўрқитиш чораларини амалга оширди. 1941 йил 16 август қарорида асирга тушганларни ҳарбий хизматни ташлаб кетган, уларнинг оиласини "Ватанни сотганларнинг оиласи сифатида қамаш" каби кўрсатмалар берилди. Тўсиқчи отрядлар ва жарима баталѐнлари ташкил этилиб, улар сафида 1,5 млн.дан ортиқ жангчи бўлди. Лекин бу усуллар ўзини унча оқламади.
Иккинчи жаҳон урушида Смоленск, Одесса, Ленинград, Москва мудофаалари совет жангчиларининг ҳақиқий қаҳрамонлик мўжизалари бўлди десак хато қилмаймиз. Бу жанглар душманни тўхтатиб қолиш имконини берди. Гитлернинг яшин тезлигида уруш олиб бориш режаси барбод бўлди.
Москва мудофаасига етиб келган, Туркистон ҳарбий округида тузилган, генерал-майѐр И.В. Панфилов қўмондонлик қилган, таркибида 180 дан ортиқ ҳарбий ва ҳарбий сиѐсий билим юртларини тамомлаган командирлари бўлган 316-ўқчи дивизия Волоколамск, Дубосеково, Ново-
Петровск ѐнидаги жангларда қаҳрамона курашди. Ўзбекистонлик Абдулла Тоғаев, Мамадали Мадаминов, Лейтенант Пилюгин бошлиқ тўққизта жангчи жасоратларини алоҳида қайд қилиш мумкин. Москва учун олиб борилган жангларда ўзбек халқининг қаҳрамон қизларининг жасорати намунасини кўрсатган Зебо Ғаниева Қизил Байроқ ордени билан тақдирланди. Москва остонасида фашист қўшинларини тор-мор қилишда кўрсатган жасоратлари учун 1753 Ўзбекистонлик жангчи «Москва мудофааси учун» медали билан тақдирланди. С. Қосимхўжаев «Қаҳрамон» унвонига сазовор бўлди.
Москва ѐнидаги ғалаба совет раҳбарларида 1942 йилдаѐқ урушни якунлаш, мамлакатни озод қилиш фикрини вужудга келтирди ва бутун фронт бўйлаб ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берилди. 1942 йилдаги қишки ҳужумларда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб, маҳорат билан жанг қилган Қўчқор Турдиевга 1942 йил май ойида «Совет Иттифоқи Қаҳрамони» унвони берилди. Жангчиларимизнинг жасорати ҳам ўз ҳарбий кучининг асосий қисмини сақлаб душман қўшинларини тамомила йўқ қилишга, совет раҳбарларининг хатолари ўрнини қоплашга камлик қилар эди. Бунинг учун душманникидан кучли ҳарбий-техника яроғ ва тактика керак эди.
1942 йил май-июн ойларидаги совет қўшинларининг ҳужумкор операцияларини тўхтатган душман 25 июнда Волга ва Шимолий Кавказ йўналишида ҳужумга ўтди. Мамлакатда яна қалтис вазият вужудга келди. Ана шундай бир пайтда ўзбек халқи ўзбек жангчиларига очиқ мактуб билан мурожаат қилиб, ўз фарзандларини ватанга содиқлик ва жангда қўрқиш нималигини билмасликка чақирди. Бу чақириққа ўз қаҳрамонликлари билан жавоб берган жангчиларимиздан 1974 нафари "Кавказ мудофааси учун" медали билан мукофотланди.
Волга бўйидаги Сталинград мудофаасини ѐриб, душман устидан катта ғалабани қўлга киритилиши урушнинг боришида туб бурилишга асос бўлди. Бу жангларда кўрсатган жасоратлари учун 2733 та Ўзбекистонлик жангчилар "Сталинград мудофааси учун" медалига сазовар бўлди. Кавказ учун олиб борилган жангларда Тошкентда тузилган Собир Раҳимов қўмондонлигидаги дивизия жиддий муваффақиятларни қўлга киритиб, 8 мингдан ортиқ душман жангчиларини қириб ташладилар. Бу дивизия юртдошимиз қўмондонлигида Шарқий Пруссиягача жанговар йўлни босиб ўтди. Кейинчалик Полша ерларини озод қилишда Собир Умарович Раҳимов раҳбарлигидаги 37 гвардиячи Речитск ўқчи дивизияси алоҳида ажралиб турди. Дансиг шаҳрига биринчилардан бўлиб киришди. Оғир ярадор бўлган С.У. Раҳимов 1945 йил 25 мартда ҳалок бўлди. 1965 йил 6 майдагина тарихий ҳақиқат тикланиб, ўзбек халқининг мард ўғли С.У. Раҳимовга ўлимидан сўнг Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини берилди.
1943-йилда Орѐл-Курск йўналиши бўйича олиб борилган шиддатли жангларда кўрсатган жасоратлари учун Аҳмаджон Шукуров, В. Шаландин, М. Абдутлин, А. Солиҳовлар Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовар бўлдилар. Днепрни кечиб ўтишдаги қаҳрамонликлари учун 100 га яқин Ўзбекистонликлар Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан
тақдирландилар. Улардан Ж. Усмонов, В. Набиев, Х. Аминов жасоратларини алоҳида қайд этиш мумкин,
1944-1945 йилларда Белоруссия, Украина, Молдавия, Болтиқ бўйи республикалари ва Россия Федерациясининг ғарбий вилоятларида фаолият кўрсатган Ўзбекистонликлар жангчилар фаолияти иккинчи жаҳон уруши тарихи саҳифаларига битилган бўлиб, уларнинг номлариѐқ душман кўнглига қўрқув солган эди. Булар орасида Мамадали Топиболдиев, Ж. Отабоев, И. Мусаев, А. Ҳакимов, И. Қосимов ва бошқаларнинг мардлик намуналарини таъкидлаш мумкин.
1944-йил кузига бориб СССР чегаралари бутунлай тикланди, совет қўшинлари Европа мамлакатларига озод қилувчи сифатида кириб борди. Полша, Руминия, Болгария, Югославия, Венгрия, Чехословакия, Австрияни озод қилиб, Берлинни эгаллашда совет қўшинлари таркибида Ўзбекистонлик жангчилар ҳам ўзларининг байналминаллик туйғуларини намоѐн қилиб, Европа халқларининг фашистлар асоратидан озод бўлишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Бу мамлакатларни озод қилишдаги жасоратлари учун Б. Бобоев, П. Нурпексов, Т. Назаров, А. Раҳимов, М. Фаѐзов ва бошқалар Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони, 2430 нафар ҳамюртимиз "Будапештни озод қилиш учун" медали, 1706 киши "Берлин олингани учун", 109208 киши "Германия устидан ғалаба қозонганлиги учун» медали билан тақдирланганлар.
Ўзбекистонлик жангчилар Европадаги қаршилик кўрсатиш ҳаракатларида фаол иштирок этиб, немис-фашистлари устидан қозонилажак ғалабага ва Европа халқларининг озод бўлишларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Полша, Югославия, Италия, Франция, Норвегия, Австрия, Германия давлатларида ташкил топган озодлик армиялари сафида, партизанлар тузилмаларида иштирок этган, 40 мингдан ортиқ совет фуқароларининг орасида Ўзбекистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилар эди. Масалан, Югославия халқ озодлик армиясида 260 дан кўпроқ Ўзбекистонлик бўлган. Л. Колантаров, А. Мамажонов, О. Бербиев, Р. Раҳимов. Ҳ. Жабборов, Ҳ. Исмоиловлар қаршилик кўрсатиш ҳаракатида фаол иштирок этган ҳамюртларимиздир.
Ҳозирги кунда "Туркистон легиони" тўғрисида турли фикрлар мавжуд бўлиб, бу масала муфассал бир тадқиқотни талаб қилади. Маълумки, Сталин бошлиқ совет ҳукумати Коммунистик Интернационал аъзолари, умуман чет эл коммунистларидан Европадаги мавжуд сиѐсий ҳукуматга мухолиф куч сифатида фойдаланган. Гитлер ҳам "оқ" муҳожирлардан советларга қарши куч сифатида фойдаланишга ҳаракат қилиб, 1941 йил декабрда асир олинган совет генерали букинга ҳарбий асирлардан сталинизмга қарши кураш олиб боришни ташкил этувчи русларнинг мухолиф ҳукуматини тузишни таклиф этади. Бундай таклиф 1941-1942 йиллар бўсағасида миллий ваколатхона тузиш учун интилаѐтган қувғиндаги Туркистон миллий зиѐлиларига ҳам қилинди. Натижада 1942-йил ноябрда Вали Қаюмхон раҳбарлигидаги "Туркистон миллий қўмитаси" ташкил топди. Бу қўмита 1941 -йил кузида
ташкил топган Туркистон баталѐни базасида ҳарбий асирлардан "Туркистон легиони"ни ташкил қилиш тўғрисида 1942-йил декабрда Вермахтнинг Олий қўмондонлиги расман фармойиш эълон қилди. Шунингдек, бу даврда "Аннан", "Грузин" легионерлари ҳам тузилиб, А.А. Власов раҳбарлигидаги рус озодлик армияси таркибига киритилди. Лекин бу, миллий "тузилмаларга урушнинг охирига келиб 1 млн. га яқин киши ѐзилган бўлса ҳам, улар гитлерчилар кутгандан зарбдор кучга" айланмадилар. Чунки бу тузилмаларга кўпинча мажбуран ѐзиб қўйилган ҳарбий асирлар фронтга юборишса, ўзимизникилар томонга ўтиб оламиз деган умид билан қарар, буни сезган немислар ҳар бир ротага асосан немис зобитларини қўйган эдилар.
Ҳақиқатдан ҳам "Туркистон легиони"да ташкил топган яширин гуруҳлар қаршилик ҳаракати жангчилари ва партизанлар билан алоқа боғлаб, немис-фашистларнинг бир қанча режаларини барбод қилганлар. 1943 йилда Десна дарѐси ѐнидаги Купчиха қишлоғи ҳудудида жанг қилаѐтган 74-дивизия томонига Абдулла Отахонов бошчилигида тўла қуролланган, 370 кишидан иборат Туркистон баталѐни ўтган. Кейинчалик совет қўмондонлигининг ишончсизлиги билан улар фронтдан четлатилади. 1944 йилда Черногорияга юборилган «Туркистон легиони" бирлашмалари фашист командирларини ўлдириб, тоғдаги партизанлар олдига чиқиб кетишган. Ўзбекистонликлар партизан отрядлари ва қаршилик кўрсатиш ҳаракатларида фаол қатнашиб, душманни тор-мор қилишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Урушнинг дастлабки кунларидаѐқ советлар давлатида авж олиб кетишига умид боғлаган гитлерчилар турли ХII миллий тузилмалар тузиш, совет халқлари орасида сохта ташвиқотлар олиб бориб бунга асос ҳозирлашга интилган бўлса, Сталин бошлиқ совет сиѐсий раҳбарлари ҳам миллий келишмовчиликлар юзага келишига сабаб бўларлик халқларни мажбуран кўчириш. бутун-бутун халқларга "сотқин" тамғасини босишдек чораларни амалга оширганлар. Шундай тамға билан 1944 йил мамлакат бўйлаб 2.230.500 киши мажбуран кўчирилган. Шулардан Ўзбекистон ҳудудига Қримдан-151604 қрим татарлари, Грузиядан-110 мингга яқин месхети турклари, Шимолий Кавказдан 20 мингдан ортиқ ингуш, 4,5 минг арман ва греклар кўчириб келтирилган.
Улар НКВД назоратида, репрессив режимга қатъий риоя қилган ҳолда яшашга маҳкум этилиб, миллий давлат тузилмалари ва конституцион ҳуқуқларидан маҳрум этилган эди. Кўчириб келтирилган жойлардаги маҳаллий аҳоли билан боғланиш каби ҳуқуқлардан ҳам маҳрум қилинган эдилар. Лекин Ўзбекистонликлар кўчириб келтирилганларни ўз уйларига қабул қилиб, охирги бурда нонларини бўлишиб еб, ўзларининг юксак маънавияти буюк инсонпарварлигини намоѐн қилди.
Собиқ иттифоқ халқларининг фидокорона меҳнатлари, жангчиларнинг қаҳрамона жасоратлари сабаб, немис-фашист босқинчиларига қарши олиб борилган, 43 куни кам 4 йил (1941 йил 22 июн-1945 йил 9 май) давом этган уруш ғалаба билан якунланди. Лекин иккинчи жаҳон уруши давом этарди. Иттифоқчи давлатлар билан бўлган келишув ва Шарқда хавф бўлиб турганлиги сабабли 1945-йил 9-августга ўтар кечаси совет ҳукумати
Японияга қарши уруш бошлади. 2 сентябргача давом этган бу жангда 6770 нафар Ўзбекистонлик жангчилар иштирок этиб, Квантун армиясини мағлубиятга учратишда, Япониянинг таслим бўлишида ўз ҳиссаларини қўшдилар. Н. Латипов, А. Каримов, У. Дониѐров каби кўплаб ҳамюртларимиз юксак ҳарбий маҳорат ва жанговар фаолликларини намойиш этдилар.
Иккинчи жаҳон урушининг ғолибона якунланишида Ўзбекистонликларнинг фронт ва фронт орқасидаги жасоратлари катта ҳисса бўлиб хизмат қилди. 120 мингдан ортиқ Ўзбекистонликлар СССРнинг орден ва медалларига сазовор бўлди. «Совет Иттифоқи Қаҳрамони» унвонига эга бўлган 300 дан ортиқ жангчидан 75 таси ўзбек ўғлонлари эди. Ўзбекистонлик
82 та жангчи «Шуҳрат ордени»нинг учала даражаси билан тақдирланди. Италия, Англия, Франция, Югославия, Полша, Чехославакия, Венгрия каби мамлакатларининг орденлари билан тақдирланган ҳамюртларимиз бир неча минг кишини ташкил этади.
Ўзбекистон урушдан катта йўқотиш билан чиқди. 1939-1945 йилларда бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон уруши фронтларига сафарбар қилинган 1433230 кишидан 263005 киши ҳалок бўлди, 132.670 киши ногирон бўлиб қайтди.
Уруш йилларида асирга тушган 6,2 млн. кишидан 4 млн. киши ҳалок бўлган, 1 млн. киши "Власовчилар»га қўшилган, тирик қолган 1 млн. киши эса немис лагерларини совет лагерлари билан алмаштиришга мажбур бўлдилар. Улар орасида ноҳақ жазоланганлардан юртдошларимиз ҳам бор бўлиб, С. Абдуллаев, Л. Попов, К. Абрамович, П. Рустамов ва бошқалар шулар жумласидандир.
1945-йилга келиб мамлакатда яхшилик сари қатъий ўзгаришларни кутаѐтган халқ яна мустабид тузум асоратида қолди. Ижтимоий ҳаѐтдаги зиддиятлар яшириниб барқарорлик вужудга келтирдики, улар бу тузумнинг муқаррар қулашини кўрсатарди.
Катта қурбонлар эвазига бўлса ҳам Ўзбекистонликлар инсониятни фашизм балосидан қутқаришга муносиб ҳисса қўшдилар. Урушда ҳалок бўлганлар хотирасини тиклаш ва қадрлаш мақсадида "Хотира" китоблари тузилди, пойтахтимиз марказида Хотира майдони ва мотамсаро аѐл ѐдгорлик мажмуаси тикланди. Бу ишларга бошчилик қилган юртбошимиз фармони билан 9 май "Хотира ва Қадрлаш куни» деб эълон қилинди. Ҳозирги кунда ҳаѐт бўлган меҳнат ва уруш фахрийлардан ѐш авлод ҳамиша миннатдордирлар.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish