Таянч сўз ва иборалар
Ўзбек хонликлари, Англия билан Россия ўртасидаги рақобат, Чор Россияси, Қўқон хонлиги, Туркистон генерал-губернаторлиги, вассал, Кауфман, Гандимиѐн шартномаси, Пўлатхон, Насриддинбек, Фарғона вилояти, Ашхабад, Каспийорти вилояти, Эрон ва Афғонистон, Рус-тузем, адабиѐт, фан, санъат, ижтимоий-фалсафий фанлар, миллий озодлик ҳаракати, Қурбонжон додҳоҳ, Ёқуббек, Андижон қўзғолони. Жадидлар, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, А.Авлоний, А.Фитрат, Ҳамза.
Мавзу: Туркистонда мустабид совет хокимиятининг ўрнатилиши ва унга қарши қуролли харакат.
Режа:
Россияда 1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби, подшо ҳокимиятининг ағдарилиши, унинг ўлкамизга таъсири.
Туркистон Мухторияти ҳукумати ва унинг фаолияти
Туркистон минтақасида совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат ва унинг тарихий аҳамияти.
Хива хонлигининг тугатилиши. Хоразм Халқ Совет Республикасининг тузилиши ва ундаги ижтимоий-сиѐсий ўзгаришлар.
Бухоро амирлигининг ағдарилиши. Бухоро Халқ Совет
Республикасининг ташкил топиши ва ундаги сиѐсий ўзгаришлар
Россияда 1917 йил февраль буржуа-демократик инқилоби, подшо ҳокимиятининг ағдарилиши, унинг ўлкамизга таъсири.
1917-йил 27-февралда Петроградда бўлган демократик инқилоб Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Туркистонда янги жамият куртакларини шакллантириш учун ҳаракат бошланиб кетди. Туркистон ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида ўлка мухторияти масаласи асосий масала бўлиб
қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат демократик зиѐлилар орасида, ҳатто оддий халқ ўртасида ҳам анча оммалашган эди.
1917-йилнинг март-апрел ойлари ўлканинг сиѐсий уйғонишида бурилиш даври бўлди. Туркистон жадидлари, миллий зиѐлилари ва ислом уламоларининг етакчилари бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919), Мунаввар Қори (1878-1931), Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (Убайдулла Хўжаев; 1882-1938), Фитрат (1886-1938), Файзулла Хўжаев (1896-1938), Садриддин Айний (1878-1954), Абдулвоҳид Бурҳонов (1875-1934), Мустафо Чўқай (1886-1941), Муҳаммаджон Тинишбоев (1879-1939), Шерали Лапин (1868-1919), Аҳмад Закий Валидий (1890-1970), Обиджон Маҳмудов (1858- 1936) ўлкада янги ташкил қилинган "Шўрои Исломия" (1917 йил март), "Шўрои Уламо" (1917 йил июн), "Турон" жамиятлари ва "Турк адами Марказият (федералистлар) фирқаси" (1917 йил июл), "иттифоқи муслимин" (1917 йил сентябр) сиѐсий партияларининг тузилишида муҳим рол ўйнадилар.
1917-йил 7-апрелда Петрограддаги Муваққат ҳукумат қарори билан кадет Н.Н.Шчепкин Раислигида Муваққат ҳукуматнинг Туркистон Комитети ташкил қилинди. Комитет таркибига 9 киши кирган бўлиб, уларнинг тўрттаси: Алиҳон Букейхонов, М.Тинишбоев, Садри Мақсудов, А. Давлетшинлар туркий халқлар вакиллари эди. Кейинчалик Туркистон Комитетининг таркиби ўзгартирилди.
Жадидчилик 1917-йилда маърифатчилик ҳаракатидан сиѐсий ҳаракат даражасига аллақачон кўтарилган эди. Ўша 1917-йилнинг ўзида тўрт марта Бутунтуркистон мусулмонлари қурултойи ўтказилди. 1917-йил 16-23 апрелда Тошкентда бўлган I-қурултойда демократик Россия таркибида Туркистон Мухториятини ташкил этиш ғояси олға сурилди. Бу ғоя Туркистон халқларининг ўз миллий давлатчилигини тиклаш йўлидаги дастлабки қадами эди.
Бутунтуркистон мусулмонлари I қурултойининг сўнгги мажлисида Марказий раҳбар орган-Туркистон ўлка мусулмонлари Кенгаши (Краймуссовет) ташкил этилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Уни тузишдан асосий мақсад миллий озодлик ҳаракатига ташкилий ва марказлаштирилган хусусият касб этиш учун бир-бири билан тарқоқ алоқада бўлган жамият, қўмита ва иттифоқларни бирлаштириш эди. Туркистон мусулмонлари Маркази Кенгашига Мустафо Чўқай раийс, Валидий бош котиб, Мунаввар Қори, Беҳбудий, У.Хўжаев, О.Маҳмудов, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Ислом Шоаҳмедов ва бошқалар аъзо қилиб сайланди. Мунаввар Қори ва Садриддинхон Шарифхўжа Қози ўғли бошчилигида Тошкент қўмитаси тузилди. Шунингдек, Беҳбудий раҳбарлигида Самарқанд ва Носирхон тўра етакчилигида Фарғона бўлими ҳам ташкил топди. Марказий шўронинг органи сифатида "Нажот" (муҳаррири-Мунаввар Қори), кейинчалик "Кенгаш" (муҳаррири-Валидий) газеталари чиқа бошлади. Шунингдек, 1917 йилда нашр қилинган "Улуғ Туркистон", "Турон" газеталарида мухториятчилик ғояси билан суғорилган мақолалар чоп қилинди.
Шундай қилиб, 1917-йил баҳорида Туркистоннинг бирлиги ва яхлитлиги томон муҳим қадам ташланди. Тарихда илк марта Бутунтуркистон миқѐсида мусулмонлар қурултойи чақирилиб, унда туб халқламинг мухторият томон қатъий интилиши, ўз анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзини изчил туриб ҳимоя қилиши айтилди. Бу манфаатламинг ифодачиси бўлган Миллий Марказ - Туркистон мусулмонлари Марказий Кенгаши ташкил этилди.
Афсуски, бирлашиш жараѐнлари ҳар доим ҳам бир текис ривожланмади. Аср бошидан буѐн давом этаѐтган "жадид-қадим" низолари демократик ҳаракат сафларида парчаланиш юз беришига олиб келди. Маълумки, 1917- йил 14-мартда Тошкентда "Шўрои Исломия" ташкил топган эди. Аксарияти жадидлардан иборат бу ташкилот аъзолари Туркистон мустақиллиги учун кураш олиб бордилар. 1917-йил июн ойида Мунаввар Қори бошчилигидаги "Шўрои Исломия» ташкилотидан "Шўрои Уламо" ажратиб чиқди. Шерали Лапин унинг Тошкент шуъбасига асос солди. Орадан кўп вақт ўтмай, Қўқон шаҳрида ҳам "Шўрои Уламо" жамияти тузилди. Лекин икки жамият ўртасида ғоявий келишмовчиликлар мавжуд болиб, улар бир-бири билан келиша олмасдилар. Чунки "Шўрои Уламо жамияти ўз дастурида ислом динининг анъанавий асослари бўйича иш кўришини маълум қилса-да, аслида Лапин бошчилигидаги Тошкент уламочилари авваи рус монархияси, сўнгра болшевизм ғоялари билан ўз харакатларини мувофиқлаштиришга беҳуда уриндилар. "Шўрои Уламо" жамияти ўз мақсадлари тарғибли учун "Ал - Изоҳ" журналини чиқара бошлади (муҳаррири-Абдумалик ҳожи Набиев). Ҳар икки жамият ўртасида ғоявий кураш, хусусан, матбуот саҳифаларида авж олиб кетди.
1917-йил 10-сентабрда Тошкентда Бутунтуркистон
мусулмонларининг қурултойи очилди. "Шўрои Исломия" ташаббуси билан чақирилган ушбу қурултой ҳокимиятни ишчи, солдат ва дехқон депутатлари Советларига беришга қарши чиқди. Ушбу қурултойда қабул қилинган резолюцияларда миллий демократия ўзи тутадиган йўлнинг муҳим асосларини биринчи марта қатъий қилиб айтди: ҳукумат демократик сиѐсат юргизадиган бўлса, ана шундагина мусулмонлар бу ҳукуматда иштирок этадилар. Иккинчи қурултойда фақат Миллий Марказ-Туркистон мусулмонлари Марказий Кенгаши минтақадаги туб ерли аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин деган фикр қатъий қилиб қўйилди.
1917-йил 20-сентабрда Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг қурултойи "уламочилар" билан "шўрои исломчилар" ўртасидаги узоқ ва қизғин бахсларга қарамай, ниҳоят, келишиш ва муроса йўлини топди. Қурултойда "Шўрои Исломия", "Шўрои Уламо", "Турон" ва бошқа сиѐсий ташкилотларни бирлаштириш йўли билан бутун Туркистон минтақаси учун умумий бўлган "Иттифоқи муслимин" деган сиѐсий партия тузишга қарор қилинди.
Қурултой ишидаги асосий масала Туркистон ўлканинг бўлажак сиѐсий тузумини белгилаш эди. Ўша пайтда Тошкентда нашр қилинган "Улуғ Туркистон" газетасида ѐзилишича, "Қурултой Мулла Муҳаммадхўжа эшон ва Мулла Сиддиқхўжа эшонларнинг бошқарув шакли ҳақида"ги нутқларини
тинглаб, дуою ижобат ила Туркистон Мухториятини тайин этишга жазм қилди. Қурултой мухториятга "Туркистон Федератив Республикаси" деган номни қўйиб, парламент республикаси асосида тузилажак бўлғуси давлат тузумининг бош тамойил ва меъѐрларини белгилаб берди.
Шу тарзда Туркистонда мухторият ҳукумати юзага келмасдан анча олдин жамиятнинг кенг қатламлари вакиллари, илғор зиѐлилар бу ҳаракатда фаол қатнашиб, унинг пойдеворини яратишга замин ҳозирладилар.
Октабр тўнтариши. Туркистонда совет тузумининг ўрнатилиши, болшевикларнинг мустамлака ва шовинистик сиѐсати 1917-йил 25-октябрда (янги сана билан 7 ноябрда) қурол кучига таянган В.И.Ленин бошчилигидаги болшевиклар (коммунистлар) Петроградда Муваққат ҳукуматни ағдариб ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик йўл билан эгаллашдилар. Россиямнг марказида юз берган воқеаларнинг акс-садоси орадан кўп ўтмай Туркистонга ҳам етиб келди.
28-октябрда Тошкентнинг янги шаҳарида рус ишчилари ва солдатлари болшевикларнинг қутқуси билан қуролли тўқнашувларни бошлаб юборишди. Улар генерал Коровиченко қисмларидан устун келдилар. 1 ноябрда Коровиченко ва Муваққат ҳукуматнинг Туркистон Кўмитаси қамоққа олинди. Тошкентда зўравонлик йўли билан совет ҳокимияти ўрнатилди.
Ҳужжатларнинг гувоҳлик бериштча, 1917-йилнинг кузига келиб, Улка шаҳарлари, вилоятлари ва уездларида аҳолинининг ҳокимиятни советларга ўтишини талаб қилувчи фаол чиқишлари кузатилмаган. Аксинча, жойлардан келиб турган хабарлар ва телеграммаларда Муваққат ҳукуматни қўллаб- қувватлаш ҳақида гапирилар экан, болшевиклар ва бошқа босқинчиларнинг ҳокимиятни советларга бериш ҳақидаги талаблари фош этилар, мамлакат тақдирини ҳал қиладиган Таъсис Мажлисини чақириш ғояси қўллаб- қувватланарди.
Демак, 1917-йил ноябр ойининг бошида болшевиклар фақатгина қурол кучига таянган ҳолда Тошкент шаҳрида ҳокимиятни қулига киритишди. Бу ҳолни архивларда сақланиб қолган ўша даврга оид кўплаб расмий ҳужжатлар ҳам исботлайди. Туркистон республикаси раҳбарларида бири кейинчалик қуйидаги фикрни эътироф этишга мажбур бўлган эди: "Туркистон бир неча ўн йиллар мобайнида чоризм мустамлакаси бўлиб келди ва бу ҳол барча ижтимоий кайфият ва муносабатларда ўзининг ўчмас муҳрини қолдирди. Самодержавие томонидан олиб борилган мустамлакачилик кайфияти ва сиѐсати амалдорлар ва хизматчи унсурлардан ташқари ҳатто, рус темир йўлчиларига ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Шундан маълумки тўнтариш ҳам, совет ҳокимиятини ҳам бу ерда фақат рус кишилари амалга оширди. Туб аҳолидан эса, мустамлакачи ҳокимиятга алоқадор кишиларгина, унда қатнашиши мумкин бўлиб, туб аҳолинининг қолган қисми учун бу ғоялар бегона ва тушунарсиз эди",
1917-йил 15-22 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўлка рус ишчи, солдат ва деҳқон депутатлари Советларининг XII сездида 15 кишидан иборат ҳукумат-Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Совети тузилди. Унда 8 ўрин сўл эсерларга, 7 ўрин болшевиклар билан максималистларга берилди. Бироқ
ҳукумат фақат русийзабон европаликлардан иборат бўлди. Туркистон Халқ Комиссарлари совети (ХКС) раиси лавозимини касби чизмачи бўлган болшевик Ф. Колесов эгаллади. Ҳарбий комиссар қилиб, извошчи Перфилев, бошқа комиссарлик лавозимларига ҳам шунга ўхшаш келгиндилар тайинландилар. Ҳукумат таркибига туб аҳоли вакилларидан битта ҳам вакил киритилмади. Бу тасодифий ҳол эмас эди, албатта.
Туркистонда сўл инқилобий сиѐсий гуруҳлар, уларнинг намояндаларидан тузилган ҳукумат, биринчи галда болшевиклар моҳиятан чоризм мустамлакачилик сиѐсатига амал қилдилар. Шу билан бирга Октабр тўнтаришидан кейин Россияда бўлгани сингари, Туркистонда ҳам инқилобий ақидаларга, энг аввало синфийилк тамойилларига амал қилинди. Мулкдорлар эксплуататор ва эзувчилар; Миллий зиѐлилар, ўқимишли, обрў-эътиборли халқ ваклилари-миллий буржуазия корчалонлари ва малайлари; Ислом дини раҳнамолари-реаксион оқим деб, уларга қарши аѐвсиз кураш бошлаб юборилди.
Туркистон ўлкасидаги дастлабки совет ҳукуматининг зиддиятли таркиби минтақада европалик аҳоли ҳукмронлигини мустаҳкамлашга қаратилган эди. Йўқотилиши интизорлик билан кутилган мустамлакачилик, янгича асосда бошланиб кетди. "Туркистондаги мустамлакачилик ҳатто, совет ҳокимияти тараққиѐтининг бутун бир йўналишини белгилаб берди",-деб кейинчалик тан олган эди Г. Сафаров.
Маҳаллий миллатларни сиѐсий жараѐнга аралаштирилмаганлиги ўлка халқларининг совет ҳокимиятига бўлган ишончсизлигини янада кучайтирди. Ҳатто, Туркистондаги рус аҳолисининг демократик қатламлари ҳам болшевиклар ва сўл эсерларнинг бундай маккорона сиѐсатига қарши чиқдилар. Ҳукумат тузишда улуғ давлатчилик шовинизми ақидаларига амал қилинганлиги янги ҳокимиятнинг сиѐсий фаолиятини олдиндан белгилаб берди.
Ҳокимият болшевиклар қўлига ўтиши билан ўлкада Муваққат ҳукуматнинг барча бўғинлари тугатилиб, ўрнига аввало жазо органлари ва совет бошқарув тизими ўрнатилди. Бу тасодифий ҳол бўлмаган. Болшевиклар ҳукмронлиги зўравонлик ўрнатилгандагина сақланиб қолиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам, Туркистон ХКС 1917-йил 28 ноябрда ўлкада қизил гвардия бўлинмаларини тузиш ҳақида қарор қабул қилади. Бу бўлинмалар совет тузуми ва болшевикларга қарши кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол иштирок қилдилар. Шу вақтнинг ўзида Бутунроссия Фавқулодда комиссияси (чека) органлари ва Инқилобий трибуналлар ташкил этилди. Пролетариат диктатурасининг бу жазо органлари озодлик ва демократияни бўғишда, тўғри фикрлайдиган кишиларни қатъағон қилишда муҳим қурол бўлди ва Ватанимизнинг тарихида ўзининг машъум асоратларини қолдирди.
Туркистон ХКС 1917-йил охирларида ўз қарори билан "Шўрои Исломия" ва бошқа маҳаллий демократик ташкилотларни тарқатиб юборди. Бу ташкилотларнинг раҳбарлари кейинчалик Туркистон Мухторияти ҳукуматига қўшилдилар, айримлари совет ҳокимиятига қарши қуролли
ҳаракатига ғоявий раҳнамолик қилдилар. Шуниси характерлики, "Шўрои Уламо" ташкилотининг Тошкент шўбаси фақат 1918 йил 13 майда ѐпилди.
Шундай қилиб, даставвал Россия марказида қарор топган совет тузуми Туркистонда ҳам ўрнатилди. Зўравонлик ва халқларни эзишга қаратилган совет сиѐсати ўзининг илк кунларидан бошлаб, Туркистондаги туб халқларга нисбатан мустамлакачилик зулмини юритди. Россия империясининг мустамлакачилик тизими совет Россияси даврида янада такомиллаштирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |