Жадид адабиѐти ва санъати. Академик А. Н. Самойлович жадид адабиѐтини ўрганиб, 1916-йилда "Туркистонда янги адабиѐт майдонга келди. Бу мен учун кутилган ҳол эди" деб ѐзган эди. Дарҳақиқат, аҳоли учун кутилган "Янги адабиѐт-жадид адабиѐти бўлди. Бу адабиѐт ўз рназмун ва моҳияти ҳам да жанрларига кўра, минг йиллар давомида шаклланиб ривожланган мумтоз адабиѐтимиздан тубдан фарқланувчи янги адабиѐт бўлди.
Агар мумтоз адабиѐтда дунѐвийилкка нисбатан диний жиҳат устунроқ бўлган бўлса, жадид адабиѐтида буларнинг ўртасида ўзаро тенглик яъни диний-дунѐвийилк қарор топди.
Жадид адабиѐти мумтоз адабиѐтдан фарқли равишда ғарб адабиѐтидаги роман, драма, эссе, ҳикоя ва бармоқ вазнига асосланган шеърият(поетика) каби бадиий жанрлар кўринишига эга бўлди. Проза ва публитсистика пайдо бўлди.
Жадид адабитѐти бевосита ижтимоий-сиѐсий ва маърифатчилик мафкураси, миллий-озодлик хусусиятига эга бўлди. Унда мазлум халқ ҳаѐти бевосита ўз ифодасини топди. Бадий асарлар жонли халқ тилида ѐзилди. Ижтимоий фаоллик ва миллий руҳ бу янги адабиѐтнинг энг муҳим хусусиятига айланди.
Жадид адабиѐтидаги бадий-лирик қаҳрамон қиѐфаси мумтоз адабиѐтдаги қаҳрамон қиѐфасидан тубдан ўзгарди. У энди анъанавий ошиқ ѐҳуд маърифатпарваргина эмас, балки мавжуд мустамлака жамияти тартиб-қоидалари ҳамда миллий тенгсизлик билан келиша олмайдиган, шу билан бирга янгича ўз ижтимоий-сиѐсий ва аҳлоқий қарашига эга бўлган шахсдир.
Жадидчилик ҳаракати жадид адабиѐтининг асосчилари бўлган йирик истеъдод эгалари-жадид адиби, шоири, драмалурги ва санъати арбобларини ҳам тарбиялади. Жадидшунос, таниқли олим, профессор Бегали Қосимовнинг таъкидлашича, уларнинг 1905-1917-йилларда адабий- маданий ҳаракатчиликда қизғин фаолият кўрсатганлари саксондан ортиқ бўлган. Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919), Сайидаҳмад Сиддиқий Ажзий (1864-1927), Васлий Самарқандий (1869-1925), Мунавварқори
Абдурашидхонов (1878-1931), Абдулла Авлоний (1878-1934), Тўлаган
Хўжамѐров-Тавалло (1882-1939), Сидқий Хондайилқий (1884-1934), Аваз Ўтар ўғли (1884-1919), Муҳаммадшариф Сўфизода (1869-1937), Абдурауф Фитрат (1886-1938), Садриддин Айний (1878-1954), Абдулвоҳид Бурхонов (1875-1934), Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий (1889-1929), Абдулла Қодирий (1894- 1938), Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Жадид адабиѐтида драматургия яъни жадид драмаси энг сермаҳсул ва оммабоп жанр сифатида алоҳида кўзга ташланади. Жадид ғояларининг халққа ѐйилиши, сингиши ва амалий натижалар беришида драматургия ва
театр санъатининг таъсир кўрсатиши кучли бўлди. Шунинг учун ҳам жадид адибларининг аксарият йирик номаѐндалари ўз ижодий-амалий фаолиятини драма ѐзиш ва театр билан боғлиқ ҳолда олиб бордилар.
Мутахассисламинг аниқлашича, 1917-йил октабр тўнтарилишигача драматургия соҳасида ўттиздан ортиқ драма, трагедия, комедия асарлари ѐзилган ва уларнинг кўпчилиги театрларда саҳналаштирилган. Ўзбек жадид драматургияси ва театрига илк бор асос сотган Маҳмудхўжа Беҳбудий бўлди. Унинг "Падаркушъ: драмаси биринчи бор 1914-йил 27-февралда Тошкентдаги "Колизей" театрида қўйилиши жуда катта маданий-маърифий воқеа бўлди. Бу кун ўзбек театрига асос солинган сана сифатида тарихга кирди. Шундай қилиб, миллий жадид адабиѐти драматургияси ва театри пайдо бўлди. Адабий танқидчилик ва бадий таржимончилик ҳам шаклланди.
Жадид хайрия ва бошқа маданий-маърифий жамиятлари. Ҳар қандай ҳаракатда бўлгани каби бу ҳаракат ҳам ўз иқтисодий асосига эга. Акс ҳолда у, бу даражада ривожланмаган бўлур эди. Унинг иқтисодий таъминот манбаини маданий-маърифий хайрия жамиятлари, бой-бадавлат кишилар томонидан савоб олиш ва миллат нуфузини кўтариш учун берилган беминнат эҳсонлар ташкил этди. Жадидчилик ва жадидлар асосан ўрта ҳол мусулмон зиѐлилари ҳамда дунѐ кўрган илғор руҳдаги савдогарлардан иборат бўлди. Тошкентлик Сайидкарим Сайидазимбой ўғли, туркистонлик Сайидносир Миржалилов (таниқли ѐзувчи Ойбекнинг қайнотаси), андижонлик Миркомил Мирмўминбоев ва бошқа бойлар жадидчилик ҳаракати ривожланшига катта иқтисодий ҳисса қўшдилар.
Жадидлар ҳар хил хайрия жамғармаларини ташкил этиш, бой ва бадавлат кишиларнинг ортиқча маблағларини миллат ва Ватан манфаати йўлида сарфлашга ҳам катта эътибор бердилар.
Тошкентда 1909-йилда "Кўмак", 1913-йилда «Дорилу ожизин», Бухорода 1910-йилда "Тарбияи атфол" хайрия жамиятлари ташкил этилади. Уларнинг олдига қўйилган асосий мақсад сармоя топиб, жадид мактабларига ѐрдам бериш ва иқтидорли ѐшларни Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларга ўқишга юборишдан иборат бўлди.
"Кўмак"нинг таъсисчилари Мунавварқори Абдурашидхонов, Низомқори Ҳасанов, Абдулла Авлоний, Башарулла Асадуллахўжаев ва Тошхўжа Туѐқбоевлар бўлди. Бу ва "Тарбияи атфорининг ѐрдамида 1911- йилда 15 та, 1912-йилда 30 та туркистонлик иқтидорлик ѐшлар Истанбулда ўқиганлиги ҳақида маълумот бор.
Жамият ўз аъзоларидан тушадиган пулдан ташқари ҳар хил ишбилармонлик йўлари билан ҳам пул топади. Масалан, грамофон жамияти билан келишиб, бир неча халқ ҳофизлари ва ўз тарбиясидаги мактаб болаларининг ашулаларини грампластинкаларга ѐздириб, сотиш билан, уларнинг ҳар биридан ўн тийиндан фойда олади. 1913-йилда қўйилган биргина спектаклдан 600 сўмга яқин, Рамазон байрами куни "Томоша кечаси" ташкил қилиб эса, 1087 сўм 17 тийин фойда олинади.
Мусулмон жамияти "Кўмак" уставида камбағал ўқувчи ва етим болалар, қари ва ногирон мусулмонларга маънавий ҳамда моддий ѐрдам
бериш, уларга бошпана, ошхона, касалхона ва амбулатория очиш, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабалари учун нафақа (стипендия)лар таъсис этиш кўрсатилган эди.
Тошкентда Мунавварқори, Абдулла Авлоний ва бошқалар 1911-йилда ташкил этган кўп тармоқли "Турон" номли жамият совет ҳокимиятининг дастлабки йилларигача самарали фаолият юритади. Унинг қошида театр труппаси (1913 й.), "Турон" номли кутубхона ва нашриѐт (1913 й.) ҳам ташкил этилади. Булар бутун Туркистон бўйлаб маърифат ва зиѐ, илм-фан тарқалиши, китоб чоп этиш ва босмахона ишлари ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.
Қўқонда "Ғайрат" (1913 й.), Самарқандда "Зарафшон", Тўрақўрғонда (Наманган вилояти) "Кутубхонайи Исъҳоқия" (1908 й.) номли кутубхоналар ташкил топади. Шунингдек, жадид босмахонаси ва китоб дўконлари анча кенг тармоқ отди.Жадидларнинг 1916-йилдаги халқ қўзғолонига муносабати. Жадидчилик аслида Ватан озодлиги ва миллат равнақи учун курашнинг тинч демократик ва маданий-маърифий, ислоҳотчилик йўлини танлайди. Халқни беҳуда қўзғолон кўтариб қон тўкишдан сақлаб, сиѐсий ақл-фаросат билан иш олиб боришга чорлайди. Шунинг учун ҳам улар 1916-йилдаги умумхалқ қўзғолонига бефарқ бўлмадилар, халқ билан бирга бўлиб, уни кўп қон тўкишдан сақладилар. Совет тарих фани жадидларни қўзғолонда халқ томонида эмас, балки мустамлака ҳукумати томонида бўлган деб нотўғри кўрсатиб келди.
Жадидлар қўзғолон кўтариб, ўлимга ҳам тайѐр турган халқни тинчлантириб, йигитларни ташкилий уюшган ҳолда мардикорликка юборишга раҳбарлик қиладилар. 15-августда Тошкент шаҳрида Убайдуллахўжа Асадулахўжаев раислигида махсус қўмита тузилди. Бу ташаббус бошқа жойларда ҳам амалга ошади. Улар ҳарбий маъмурият билан келишган ҳолда иш олиб борадилар. Самарқанд вилояти ҳарбий губернатори, генерал-майѐр Ликошиннинг 759-рақамли малумотига кўра, Жиззахда 44 та қишлоққа ўт қўйилган. Уларнинг кўпи бутунлай, ѐниб-кул бўлган.
Жиззах қўзғолони ҳақида маълумот тўплаб, китоб ѐзмоқчи бўлган ва 1938-йилда "Миллий иттифоқининг аъзоси сифатида қамалиб,
қамоқхонада уриб ўлдирилган Мамадиѐр Аллаѐровнинг ѐзишича, рус аскарлари 40 кишини уйига қамаб, ўт қўйиб юборган.
Мардикорликка юбормасликнинг иложи йўқлигини яхши билган жадидлар йигитларни ижтимоий биқиқлик ва мутаассиблик муҳитдан чиқиб, ўзга юртларда "кўзи очилиши"ни ҳам назарда тутдилар. Ҳақиқатъан ҳам 1917-йилдан кейин мардикорликдан қайтган йигитларнинг кўпчилиги миллий-озодлик курашида ва жадидчилик ҳаракатида фаоиллик кўрсатдилар. Жадидлар жойлардаги норозиликлар эвазига чоризм амалдорларини бироз ѐнберишга мажбур этишга ҳам муваффақ бўлдилар.
Андижон жамоатчилиги номидан 1916-йил июлда У.Асадуллахўжаев билан Вадим Чайкин Санкт-Петербургга бориб, Давлат Думасига Туркистондаги хунрезлик ва ўзбошимчаликлардан шикоят қилади. Шундан сўнг депутатлар Туркистондаги рус аҳолиси ҳарбий мажбуриятдан озод
қилинган бир пайтда, маҳаллий аҳолидан мардикорликка олиш сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан хавф эканлиги ҳақида ҳарбий вазир номига телеграмма юборади. Подшо Ноколай II ҳам буни эътиборга олган ҳолда мардикорликка олиш мудатини 15-сентябргача кечиктиришга мажбур бўлади. А.Н. Куропаткинни эса Туркистон генерал-губернатори қилиб Тошкентга юборади. Унининг билан бирга дума аъзолари Керенский, Таваккалов ҳамда М.Чўқаев, Ш.З.Муҳаммадиѐров ҳам вазиятни ўрганиш учун ўлкага келади.
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев берган маълумотлар асосида Куропаткин ўзини халқчил қилиб кўрсатиш мақсадида баъзи амалдорларни ишдан олади.
Шундай қилиб, жадидлар халқ миллий-озодлик ҳаракатига ғоявий- мафкуравий ва ташкилий раҳбарлик қилишга муваффақ бўлади. Бу эса жадидчилик, бу даврга келиб Туркистонда катта таъсирчан ижтимоий-сиѐсий кучга айланганлигидан далолат беради.
Жадидчилик ҳаракати ва рус ижтимоий демократик инқилоби. 1917- йил 27-февралда Россия императори Николай II рус демократик инқилоби тазйиқи остида ўз тахтидан воз кечди. Бу билан Россиядаги Романовлар сулоласининг уч юз йиллик монархистик ҳокимияти барҳам топади. Давлат думаси Муваққат ҳукумат тузиб, унга мамлакатни бошқариш ва Таъсис мажлисини чақириб ҳокимият масаласини узил - кесил ҳал қилиш вазифасини топширади.
Иккинчи томондан эса, бу совcт тарихида "буржуа ҳукумати" деб номланган ҳукуматга қарама-қарши равишда инқилобий ҳаракатга раҳбарлик қилаѐтган социал-демократик партиялар жойларда ишчи, аскар ва деҳқонлар депутатлари совет (шўро)ларини тузиб, янги ҳокимиятнинг маҳаллий жойлардаги органларини ташкил этдилар. Бу ҳолат Россия босиб олган барча мамлакатлар қатори Туркистонда ҳам истиқлол учун кураш авж олишига сабаб бўлди. Жадидчилик ҳаракатининг ҳиссаси миллий озодлик учун курашда беҳад катта бўлди.
Маҳаллий халқ ва жадидлар рус инқилобини фақат миллий истиқлолга эришиш нуқтаи назаридангина қўллаб-қувватладилар. Туркистондаги инқилобий ҳаракатга асосан рус сотсиал-демократик партиялари раҳбарлик қилди. Инқилобнинг бош шиори эса "Озодлик, Тенглик ва Биродарлик" эди. Жадидлар эса "Озодлик, Тенглик ва Адолат" деган шиорга амал қилар эди. Улар мана шу шиор остида миллий ҳокимият, миллий давлатчиликни тиклаш учун мусулмон халқ оммасига раҳбарлик қилдилар. Бунинг натижаси ўлароқ, Туркистонда Россиядаги каби икки ҳокимиятчилик эмас, балки қуйидаги уч ҳокимиятчилик пайдо бўлди:
Жадидлар ташкил этган "Шўрои исломия" ва унинг жойлардаги шўбалари, Тошкентдаги Туркистон ўлка мусулмонлари маркази ѐки баъзи адаби йўлларда "Миллий марказ" деб номланган марказ;
Туркистондаги рус ва аскар (кейинроқ деҳқон) депутатларининг маҳаллий ва марказий советлари;
Россия Муваққат ҳукуматининг Туркистон Муваққат қўмитаси ва унинг вилоятлардаги бўлимлари.
Рус императори ўз тахтидан воз кечганлиги ҳақидаги хабар етиб келиши биланоқ, жадидларнинг Тошкентдаги маданий-маърифтй жамият "Турон" тезда сиѐсий фаоллашди. Унинг ташаббуси билан 1917-йил 6, 9 ва 13 март кунлари бўлиб ўтган халқ йиғинларида маҳаллий ҳокимият бошқаруви масаласи муҳокама қилиниб, демократик руҳдаги қарорлар қабул қилинди. 9 март куни Тошкентнинг Чорсудаги Жоме масжидида 20 минг кишилик йиғин бўлиб, у Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (раис). Мунавварқори (раис муовини), Исломбек Худоѐрхонов (котиб)лар раҳбарлигида ўтади. Аввало ҳуррият қурбонлари руҳига тиловат ўқиб, фотиҳа тортилди. Шундан сўнг Эски шаҳар политсмейстри Колеснтков бўшатилиб, унинг ўрнига ҳокимият бошлиғи этиб, собиқ Қўқон хони Худоѐрхон ўғли Исломбек Худоѐрхонов сайланади.
6-мартдаги йиғилишда жадидлар томонидан шаҳар ижроия қўмитасига сайланган Убайдулла хўжа АсадуллахўжаевТошпўлатбек Норбўтабеков ва бошқалар қайта сайланадилар. Бу халқ қурултойи мақомидаги йиғинда рус ишчиси ва аскарлари советларига ўхшаш маҳаллий халқ бошқарувига вакиллар ҳам сайланади. Кейинчалик бу вакиллар йиғини Мунавварқори таклифи билан Қуръони Каримдаги «Шўро» сурасига нисбатан "Шўрои исломия" деб номланади. Бу йиғинда сайланганларга яна қадимчилар норози бўлганлари сабабли 13-мартда яна ўша Жоме масжитида катта халқ йиғини ўтказилади. Унга Мунавварқори, Абдулвоҳидқори, Саидрасул Маҳмуд Саидзодалардан иборат раѐсат (президиум) раҳбарлик қилади. Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасига Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев Шайхонтоҳур, Тошпўлатбек Норбутабеков Кўкча,Зайниддинхўжа Сармсоқхўжаев Себзор, Абдусафийхон Ғанхожи ўғли Бешѐғоч даҳаларидан вакил қилиб сайланади.
15-март куни "Шўрои исиомия" нинг биринчи ташкилий мажлиси бўлиб, унга Абдулвоҳид қори Абдурауфқори ўғли райис, Мунавварқори Абдурашидхон ўғли эса муовин этиб сайланади. Кейинроқ эса Абдулвоҳид қори Шайхонтоҳур даҳасига қози бўлиб сайлангач, 6-апрелда унинг ўрнига Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев сайланади.
Апрелнинг бошларидан бошлаб "Шўрои исломия"нинг Ўш, Андижон, Фарғона (Скобелев) Туркистон, Мари, Самарқанд, Қўқон, Наманган ва бошқа шаҳалларда ҳам маҳаллий шўбалари пайдо бўлади. Бу сиѐсий ҳокимият ташкилотларининг "Нажот" (1917-йил март), "Кенгаш" (1917-йил июн), "Шўрои ислом" (1917-йил 16-май Тошкент) "Эл байроғи" (1917-йил сентябр Қўқон), "Ҳуррият" (1917-йил апрел Самарқанд) каби газета ва журналлари чоп этилиб, улар мухторият, тенглик, эрк ва мустақиллик ғояларини кенг ѐядилар.
"Шўрои исломия" маҳаллий бошқарув органи ва миллий ҳукумат куилаги сифатида ўз фаолиятини асосан қуйидагиларга қаратди:
Туркистон мусулмонлари орасида сиѐсий, илмий ва ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ғояларини кенг ѐйиш;
Туркистон мусулимонларини ягона ғоя, маслак ва фикр асосида бирлаштириш чора, тадбирларини кўрмоқ;
Бошқа мамлакатнинг мустақиллик ва демократияга асосланган бошқарув идора усули ва шаклларини ўрганиш, таъсис мажлисини ўтказишга тайѐргарлик кўриш;
Туркистоннинг ҳамма шаҳар, қишлоқ ва овулларида митинглар ўтказилиб, сиѐсий, ижтимоий хутба (маъруза )лар ўқитиш;
Эски маъмурий раҳбарларни янгилари билан алмаштириш йўлларини халққа тушунтириш;
Туркистондаги барча миллат вакиллари орасидаги эски иҳтилофларни бартараф этиш ва бўлажак иҳтилофларнинг олдини олиш;
Турли миллат ва фирқалар билан аълоқада бўлиб, мусулмон халқининг талабини ва ўз вакиллари орқали маълум қилмоқ, зарур бўлганда эса улардан ѐрдам олмоқ.
"Шўрои исиомия" томонидан Тошкентда 16-23 апрелда Умум Туркистон мусулмонларининг биринчи қурултойи чақирилади. Унда қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: Муваққат ҳукуматга муносабат; Россиядаги бошқарувнинг шакли ҳақида; Таъсис мажлисига тайѐргарлик; Туркистонда маҳаллий фуқароларни бошқарув идораси; Ўлкадаги диний- шариат муассасаларни янгилаш; диний махкама бошқармасини ташкил этиш; Озиқ-овқат, урушга муносабат; Уруш ортида ишлаѐтган мардикорлар; "Шўрои исломия"нинг ўлка марказий ташкилотини ташкил этиш; "Шўрои исломия"нинг ижроия қўмиталарига муносабат; Умумроссия мусулмонлари сеъздига делегатлар сай лаш; ер-сув масаласи.
Қурултой Россия конститутциясини қайта ишлаш, Россия Федератив Демократик Республикаси таркибида миллий-ҳудудий-федератив демократик республика ташкил этиш ҳақида қарорлар қабул қилади. Шунингдек, қурултой Туркистон ўлка мусулмонларининг Марказий шўросини таъсис этади. Унга Мустафо Чўқаев раис, Заки Валидий Тўғон котиб этиб, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Убайдулла хўжа Асадуллахўжаев, Тошпўлатбек Норбўтабеков, Ислом Шоҳиаҳмедов ва бошқалар раѐсат аъзоси бўлиб сайланадилар. Қурултойда қатнашган рус фирқалари вакиллари ҳам мухторият масаласини қўллаб-қуватлайдилар. 12- июнда Туркистон мусулмонларининг ўлка Марказий шўроси (Миллий маркази) мажлиси бўлиб, унда унинг Низоми қабул қилинади.
Миллий ҳокимият учун кураш авж олган бир пайтда жадидлар билан эски уиамолар ўртасида келишмовчилик жуда кескин тус олади. Уламолар 1917-йил июнда "Шўрои исломия" дан ажралиб чиқиб, "Шўрои уламо" ни ташкил этадилар. Бу билан улар миллий манфаат ва демократик ҳаракатга хиѐнат қиладилар.
"Шўрои уламо" ташкилоти ўзининг "Ал-Изоҳ" журналини ҳам ташкил этади. Бу журналда мутаассиблик билан тараққиѐтпарварликка оид мақолалар ҳам босилиб туради. Уламочилар ҳам миллий истиқлол тарафдори эди. Лекин улар жадидлардаги дунѐвийлик билан келиша олмай, жадидларни шариатга хиѐнат қилишда ноҳақ айбладилар.
Жадидлар билан уламолар ўртасида келишмовчилик Тошкент шаҳар Думасидаги депутатлар орасида ҳам кучли бўлди.
Сентабр ойининг бошларига келиб, болшевиклар таъсирида рус ва ишчи аскар советлари Тошкентда ҳокимиятни ўз қўлига киритиш йўлида маҳаллий халқ манфаатини хаспўшлаши ҳокимият учун кураш масаласини жуда мураккаблаштириб юборди. Шунинг учун ҳам жадидлар ташаббуси 1917-йил 7-11 сентабрида бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг иккинчи ўлка қурилтойида кўрилган асосий масала маҳаллий ҳокимиятни ташкил этиш масаласи бўлди.
Қабул қилинган қарорда, умумхалқ манфаатини тўла ифода этувчи коалицион ҳукумат тузиш ғояси олға сурилади. Бу тўғрида "Туркестанские ведомости" газетаси шундай деб ѐзади: "Туркистон мусулмонларининг иккинчи ўлка қурултойи ҳокимият ишчи ва деҳқон депутатлари советларига берилишига қаршилик билдиради. Ҳокимият коалитцион яъни умумхалқ ҳокимияти бўлмоғи ва мамлакатдаги барча кучларга суянмоғи лозим"(1917- йили 13-сентабр).
Қурултой боишевикларнинг "Бутун ҳокимият советларга" деган шиорига нисбатан жиддий норозилик билдиради. Коалитцион ҳукумат масаласини Туркистондаги кўпчилик русийзабон аҳоли ва социал- демократик партиялар ҳам қўллаб-қувватлайдилар.
Жадидчилик ҳаракатининг сўл қанотига айланган "Шўрои уламо" намоѐндалари ҳам боишевикларнинг ҳокимият масаласидаги бир томонлама синфий қарашларига Тошкентда (17-20-сентабрда) Туркистон ва Қозоғистон мусулмонларининг қурултойини чақириб қаттиқ зарба беради. Ушбу қурултой қуйидаги қарорларни қабул қилади:
"Шўрои Исломия", "Шўрои Уломо", "Турон",ва бошқа Туркистон ва Қозоғистондаги ҳамма мусулмон тасликлиотларини бирлаштирувчи "Иттифоқи-ул-мусулимин" партиясини ташкил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |