Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Жадидлар ҳаракатининг юзага келиши. Биринчи жахон урушининг ўлка ҳаѐтига салбий таъсири



Download 3,43 Mb.
bet61/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Жадидлар ҳаракатининг юзага келиши. Биринчи жахон урушининг ўлка ҳаѐтига салбий таъсири.


"Жадид" арабча сўз бўлиб, "янги" деган маънони англатади. Шунинг учун ҳам янгилик ва ислоҳотчиликка интилувчи, янгилик яратувчи фаолият билан машғул бўлган тараққийпарвар, илғор руҳдаги миллий зиѐлилар тарихда «жадид» деган номга мушарраф бўлдилар. Уларнинг ҳаракати эса жадидчилик деб номланди. Бу ҳаракатнинг пайдо бўлиши бевосита ўша даврдаги ички муҳит ҳамда ташқи халқаро майдондаги ижтимоий-сиѐсий ва демократик янгиланишлар билан боғлиқ бўлди,
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларига келиб, Туркистонда миллат тақдирига таҳдид солувчи ўта қалтис ва оғир ички тарихий муҳит пайдо бўлди. Бир томондан, Россия империяси мусатамлакачилиги сиѐсий жиҳатдан мустаҳкамланди. Мустамлалка ва зўравонликка муккасидан кетган рус босқинчилари эса, энди ўз мафкурасини сингдириш орқали маънавий устунликка ҳам эга бўлиши учун маҳаллий халқни руслаштириш. унинг ғурурини синдириш, ўзлигини йўқотишдек, ўта разил шовинистик сиѐсатни кучайтирдилар. (иккинчи томондан эса, миллат ва халқимиз ўз сиѐсий, маънавий ҳуқуқлари, эрки ва ҳоҳиш-иродасини йўқотди. Учинчидан. умуман мусулмон мутаассиблиги (консерватизм ва бидъат) кучайди. Миллатнинг ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий аҳволи ҳамда маънавияти тубанлашди. Бунинг устига устак, дин пешволари орасидаги мутаассибларда янгиликка, дунѐвий маърифат ва тараққиѐтга қаршилик ҳам авж олди. Бу эса, Ислом дини ҳамда шариатига мутлақо зид равишда авж олди.
Мутаассиблар бидъат ботқоғига бўлган ҳолатда, ижтимоий мажҳул (ноаниқ)ликдаги ғафлат уйқусига маст болиб, ақл ва фаҳм-фаросатлари ожизлиги эвазига, ўзлари сезмаган ҳолда мустамлакачилар манфаати (мафкураси)га хизмат қила бошлайдилар.
Миллат ва халқимиз. мана шундай икки томонлама ўта аянчли ва ҳавфли ижтимоий-сиѐсий муҳит ҳамда вазиятга дуч келган бир пайтда мусулмон зиѐлилар дин ҳомийлари орасидан янги бир тараққийпарвар гуруҳнинг ҳаракати пайдо бўлди. Улар «жадид» (янги) деган улуғ номга муяссар бўлган ҳолда, Миллат ва Ватан. "мусулмон халқлари учун маънавий қалқон бўлиб, кураш майдонига отилдилар. Жадидлар миллатни бўйин эгиши ва танама-тақдир қилиш ҳавфидан қутқаришнинг бирдан-бир тўғри йўли аввал тарбия ва маърифат, сўнг ислоҳот эканлигини жуда тўғри англаб етдилар.
Шунинг учун ҳам жадидлар миллат ва халқни ғалаѐн ва қўзғолонга, инқилобий бузғунчилик каби ѐввойиликка даъват этмади. Аксинча, уларни диний-дунѐвий маърифат, илм-фан, маданият ва янгиликлар билан қуроллантириб тарбиялаш, ўзлигини англатиш, ижтимоий-маъанвий ғафлат уйқусидан уйғотиб, турмуш тарзи, тафаккури, маънавияти, маданияли, адабиѐти ва маорифини ўзгартиришга бел боғладилар.
Абдулла Авлонийнинг ушбу ҳикмати жадидлар учун асосий эътиқод ва амалий фаоҳят дастури бўлиб қолди: «Тарбия бизлар учун ѐ ҳаѐт — ѐ нажот, ѐ ҳалокат - ѐ саодат, ѐ фалокат масаласидир». Дарҳақиқат, бу пайтда миллатни ҳалокатда асраб, саодатга олиб чиқувчи жадидлар тарбияси билан миллатни маънан тобе қилиб, ҳалокат ва фалокатга дучор этувчи мустамлакачилар «тарбияси қарама-қаршилиги пайдо бўлган эди.
Жадидчилик ҳаракати баъзи-бир тарихга оид адабий йўлларда айтилганидек, "олдин маданий-маърифий ҳаракат бўлиб, кейин ижтимоий- сиѐсий ҳаракатга ўсиб ўтгани" йўқ. У ўз табиати мақсад ва моҳиятига кўра, дастлабки кунданоқ, ижтимоий-сиѐсий, маданий-маърифий ва ислоҳотчилик ҳаракат бўлган. Аммо Ватанни озод ва обод қилиш, миллат ва халқни ҳурриятга олиб чиқиш, тўқ ва фаровон, маданиятли қилиш учун жадидлар асосий эътиборни дастлаб маданий-маърифий ишларга қаратдилар.
Мустамлакачиларининг асосий мақсади, халқни мутлақ тоъбе ва қарам қилиш, Туркистонда сиѐсий эрксизликни қарор топтириб, миллий ўлимни амалга ошириш бўлганлигига шарқшунос олим Н. Н. Веселовский (1848- 1918) қуйидагича гувоҳлик беради: «Биз Туркистонга маданият олиб келдик деб ўйлаймиз. Бўйсундирилган осиѐликларга тинчлик ва осойишталик бердик деб ўзимизни овутамиз. Аммо буларда бир олий туйғу борки, бу миллат ва унинг миллий ифтихоридир...
Мусулмонлар аҳволини тушунишимиз керак. Сиѐсий ўлим (миллий давлатни йўқотиб, сиѐсий халқ-ҳуқуқдан айрилиш-мухаррир) оғир, миллий ўлим эса ундан ҳам оғирроқдир. Бизнинг ҳукмронлигимизда улар (туркистонликлар) худди шундай аҳволга тушдилар. Шундай миллий манфаатлар борки, улар халқ оч ѐки тўқлигидан қатъи назар, биркунмас бир кун ўзини намоѐн этажак".
Туркистонда руслаштириш сиѐсатини амалга ошириш билан маълум миссионерлар гуруҳи мунтазам равишда иш олиб боради. Н.Остроумов, М.Миропиев, В.П.Наливкин ва бошқа ашаддий шовинистлар мана шу гуруҳнинг энг кўзга кўринганлари эдилар. Н.Остроумов ўз миссионерлик вазифасига кўра, Туркистонда генерал-губернатордан ҳам юқори мавқега эга бўлган. В.П.Наливкин эса "Ярим ѐввойи осиѐликларни ҳамиша қўрқув ва ваҳима ичида қалтираб туришга мажбурлаш керак" деган "дастурил амал ишлаб чиқиб, уни мустамлакачи маъмуриятга ижро учун тақдим этади.
ХХ аср бошига келиб миллатни миллий ўлимдан сақлаб қолиш ва истиқлолга олиб чиқиш учун маърифат, ижтимоий-сиѐсий, маданий- маърифий тарбия асосий омил, энг муҳим маънавий қурол даражасига кўтарилди. Буни эса жадидлар Ватан озодлиги йўлидаги кураш ҳаракатининг асоси деб билдилар. Улар мусулмон мутаассиблигига қарама - қарши равишда диний ва дунѐвий маърифатпарварлик ғояларини олға сурдилар. Шариат қоидалари, "Қуръони карим"ни яхши билганлари учун ҳам дин пешволари орасидаги қолоқликка, "Тараққиѐт исломга зид" деган ақида ва тушунчаларга қарши курашдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жадидчиликнинг пайдо бўлишига аввало исломдаги диний-дунѐвийилкнинг, тараққиѐтпарварлик ва илм-фан, шариат амалларининг ўрни катта бўлди.
Жадидларнинг дадил янгилик яратиши, дунѐвийиликни тарғиб этиши учун Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу икки ҳадиси - шарифлари маънавий асос ва куч-қувват бўлди: "Охиратини деб дунѐсини тарк қилган ҳам, дунѐсини деб охиратини тарк қилган ҳам сизларнинг яхшингиз эмас...", "Динда ўртача йўл тутинглар, ўртача йўл тутинглар, ўртача йўл тутинглар, чунки ушбу дин амалларида кул оғирлаштириб юборса уни амал енгиб қўядф.

    1. Хулоса шуки, биринчидан, жадидчилик исломдаги тараққиѐтпарварлик, илм-фанга рағбат ва дунѐвийилкнинг янги даврдаги кўриниши сифатида пайдо бўлди. Жадидлар исломни ҳар хил мутассиблик бидатлардан асраб ривожлантирди. Иккинчидан, жадидчиликни пайдо бўлиши ва ривожланишига Шарқ ва Ғарб мамлакатларида ривожланган қуйидаги демократик, миллий-озодлик, ислоҳотчилик ҳаракатларнинг таъсири ҳам кучли бўлди;

    2. Жамолиддин Афғоний (1839-1897) ва Муҳаммад Абдолар (1848- 1903) асос солган мусулмон дунѐсидаги ислоҳолчилик ва "наҳда" (уйғониш) ҳаракатлари.

    3. ХIХ асрнинг 90-йилларидан бошланиб, 1905-1907 ва 1917 йилларда катта ғалабаларга эришган рус социал демократик ва инқилобий ҳаракатлари.

-Туркиядаги аксилмонархистик, конституцион демократик, ижтимоий- миллий уйғониш ҳаракатлари: Танзимот (1840-1860), Ёш усмонлилар (1865- йилдан 80-йилларгача), Ёш Турклар (1889-1918) ва 1908-1909 йиллардаги демократик-инқилобий ҳаракатлар.

    1. Жадидчилик ҳаракатининг пайдо бўлиб, ривожланишида қримлик Исмоилбек Гаспиралининг (1851-1914) ҳиссаси беҳад катта бўлди. У Қримда ХIХ асрнинг 80-йиллардаѐқ, Россия босиб олган мусулмон халқлари орасида биринчи бўлиб жадидчиликка асос солди, Унининг рус ва туркий тилларда чоп этилган "Таржимон" (883-1914) газетаси, "Россия мусулмонлиги" (1881), "Оврупа маданиятига бир назар мувозини» (1885) ва бошқа асарлари ҳамда жадид мактаби учун ѐзган дарслик ва қўлланмалари Туркистонга тез кириб келди.

Исмоилбек Гаспирали 1884-йилда «Таржимон» газетаси орқали мусулмонларга қарата шундай мурожаат қилади: «Суюкли дўстларим, бизнинг учун энг гўзал иш илм ва маориф ишидир. Энг муқаддас интилиш илмга, маорифга интилишдир. Чунки инсонни инсон этган меҳнат ва билимдир. Билим маданий турмуш (цивилизация) га эришиш воситасидир».
И.Гаспирали 1884-йилда ўн иккита болани янгича усул-"усули жадид"- савтия (товуш) усули билан ўқитиб, қирқ кунда саводини чиқаради. Улар ўқиш ва ѐзишни мукаммал ўзлаштира бошладллар. У 1892-йилда Туркистон генерал-губернатори Л.В. Врѐвскийъга махсус мактуб йўллаб, унда мактабларни ислоҳ қилиш, жадид мактабларини ташкил этиш мадрасалардан бирини замонавий - дунѐвий олий ўқув юртга мослаб ислоҳ қилишни таклиф этади. Аммо бу таклифлар амалга ошмайди. Шундан сўнг Исмоилбек Гаспирали 1893-йилда Тошкентга келади ва зиѐли уламолар билан учрашади. Самарқандда бўлади. У ердан Бухорога бориб,
амир Абдулаҳадни жадид мактаби очишга кўндиради ва бу мактабга "Музаффария" деган номни беради. Жадидчилик ғояси Туркистонда ХIХ аср 80-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб тарқалиб, шу асрнинг 90- ХХ асрнинг 5~йили оралиғида мунтазам ижтимоий-сиѐсий, маданий-маърифий ҳаракат сифатида шаклланди.
Жадидчилик ҳаракати асосан икки даврга бўлинади: 1) ХIХ асрнинг 90- йилларидан-1917 йил февралгача; 2) 1917 йил февралдан-1929 йилгача. Биринчи даврнинг ўзи уч босқичга бўлинади: 1) Жадидчилик ғоясининг пайдо бўлиши ва мунтазам уюшган ҳаракат шаклига эга бўлиши (ХIХ асрнинг 90-йиллари); 2) Жадидчилик ҳаракатининг нисбатан тез ва қаршиликсиз ривожланиши (1905-1909-йиллар); 3) Жадидчиликнинг чоризм томонидан озодлик, демократик ва инқилобий ҳаракатларга қарши курашни кучайтирган даврдаги ривожланиши (1909-1916-йиллар). Иккинчи давр ҳам воқеалар ривожланишига қараб уч босқичга бўлинади: 1) 1917-йил феврал- октабр; 2) 1917 йил ноябр- 1924-йил; 3) 1925-1929-йиллар.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish