Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Россия империяси томонидан Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг империя вассалига айлантирилиши



Download 3,43 Mb.
bet59/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

2.Россия империяси томонидан Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг империя вассалига айлантирилиши.




Россия империясининг ҳукмрон доиралари Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ерларидан ташкил топган Туркистон генерал-губернаторлигини Ўрта Осиѐдаги ҳарбий операциялар учун таянч марказига айлантириб истилочилик ҳаракатини Хива хонлигига қаратишди. Бекович-Черкасский экспэдициясининг ҳалокати ва 1839-йилда Перовский юришининг барбоди ҳали рус генераллари ѐдидан чиқмаган эди. Ўзбек хонликларининг учинчиси- Хива ўз мустақиллиги билан мустамлакачилар учун жиддий хавф солиб турар эди. 1872-йил охирларида ҳарбий вазир бошчилигида Петербургда Туркистон, Оренбург генерал-губернаторлари ва Кавказдаги подшо ноиби иштирокидаги маҳфий кенгашда Хива хонлигини босиб олишга узил-кесил қарор қилинди. Генераллар режасига кўра Туркистон генерал- губернаторлигига оид кучлар шарқдан, Оренбург губернатори ва Кавказ ноиблигига оид ҳарбий кучлар ғарбдан ва шимолий-ғарб томондан юриши керак эди. Россиянинг тажовузкор нияти Хива хони ва унинг амалдорларига сир бўлмаган. Саид Муҳаммад Раҳимхон II руслар таҳдидига қарши Англиядан мадад сўраганди. Англиянинг ҳукмрон доиралари Хива мустақиллигини сақлаб қолишдан манфаатдор бўлсалар ҳам, Россия билан очиқ тўқнашувдан хавфсирар эдилар. Хива энди ўз кучига ишониб, иш кўриши лозим эди. Хонлик қўшинида 27 эски замбарак, 2 минг отлиқ, 4 минг навкардан иборат ҳарбий куч бўлиб, улар ҳам, асосан, пойтахтда жамланган эди. Хива истилосига отланган Россия мустамлакачи қўшин ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан ва ҳарбий қурол-яроғлар техникаси билан ҳам Хива хонлиги қўшинидан устун эди. Туркистон отрядига генерал Кауфман (22 рота, 1800 казак ва 18 тўп), Оренбург отрядига полковник Верѐвкин (15 рота, 600 казак, 8 тўп) қўмондон бўлиб, Орол флотилияси ҳам улар ихтиѐрида эди. Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман юриш- олдидан Хивани сиѐсий тарафдан ҳам яккалаб қўйиш учун Бухорб амири ва Қўқон хонига таҳдидли мактублар йўллаб, уларни Хивага ѐрдам бермасликка чақиради.
Хива хони масалани тинч йўл билан ҳал қилишга уринишлари беҳуда кетгач, ҳарбий кенгаш чақириб, мудофаа режаларини тузади ва душман истилочиларига қарши ўзининг лашкарбошиларини сафарбар қилади. Матмурод девонбеги, Маҳмуд ясовулбоши, Ёқуббек қалмоқ, Элтузар иноқ ва Бобо Меҳтар раҳбарлигидаги ўзбек ва туркман йигитлари рус қўшинлари ҳужумини қайтариш учун икки гуруҳга бўлиниб йўлга тушадилар. Генерал Верѐвкин Қўнғиротга юриш қилиб, талофатлар бериб бўлса-да Хўжайли ва
Манғит қалъаларини ишғол қилди. Кейинчалик Хоразмнинг кўҳна қалъаси Хазорасп эгалланди. Бу қалъани бош қўмондон фон Кауфман ўзига қароргоҳ қилиб, ичкари силжиш учун таянч пунктга айлантирди. 1873-йил 29-май куни русларнинг асосий кучлари Хива остоналарида пайдо бўлдилар. Муҳаммад Раҳимхон II Хивани ўз ихтиѐридаги кучлар билан мудофаа қилиб бўлмаслигига кўзи етиб, Измиқшўр тарафидаги туркман овулига кетишга мажбур бўлди. Бундан фойдаланган Амир Тўра ва Отахон тўра хон номидан фон Кауфмандан Хива шаҳрини вайрон этмасликни сўради. Аммо Кауфман улардан хонни топишни талаб қилди ва музокараларни фақат у билан олиб бориш мумкинлигини билдирди.
Муҳаммад Раҳимҳон Хивага қайтиб келгунча босқинчилар саройни талаб, барча қимматбаҳо буюмларни, 300 та қўлѐзма асарни Петербургга жў натдилар.
1873-йил 12-августда Гандимиѐн қишлоғида фон Кауфман сулҳ шартномаланни Муҳаммад Раҳимҳон диққатига ҳавола қилди. Бунга кўра, Амударѐнинг ўнг қирғоқлари Россия Ихтиѐрига ўтди, рус кемаларини Амударѐ бўйлаб сузишлари учун барча имкониятлар яратилди. Рус савдогарлари хонлик ҳудудида эркин савдо қилиш, Амударѐнинг чап қирғоғидаги савдо омборлари қуриш ҳуқуқини олдилар. Хива хонлиги Россия вассалига айланиб, хонлик зиммасига 2.000.000 сўмлик товон тўлаш мажбурияти юкланди. Россия фуқароларига хонликда кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берилди.
Россия империяси Бухоро ва Хива хонликларига қарши уруш олиб бораѐтган йиллари Қўқон хонлигида чуқур сиѐсий ва иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда эди. Бу вақтда хонлик ерларининг ярми рус давлати томонидан босиб олинган эди, Унининг ҳудуди асосан Фарғона водийсидан иборат бўлиб, Худоѐрхоннинг сўнгги ҳукмронлик йиллари (1865-1875) эди., Ибрат ўзининг "Фарғона тарихи" асарида,-Русиядан хотиржам бўлиб; вақтини ўйин-кулги билан ўтказиб, уламо ва фузало насиҳатларига амал қилмай, жабру-зулм тарафига ўтиб турганида райияту халқ ундан юз ўгурди... " Худоѐрхоннинг қаттиқ зулми, оғир иқтисодий ҳаѐт ҳамда уни Россиянинг итоатли хизматкорига айланиши халқ ғазабини қўзғатди. Хонга қарши халқ билан биргаликда сарой ҳарбийлари ва амалдорлари, руҳоний ва савдо вакиллари ҳам бош кўтарди. Бунда ўзбеклар, қирғизлар ва тожиклар фаол қатнашиб Худоѐрхонга ва рус давлатининг тажовузига қарши курашдилар.
Бу ҳаракатнинг юзага келишида қирғиз Мулло Исҳоқ Ҳасан ўғлинининг ўрни катта бўлиб, у Пўлатхон номи билан шуҳрат қозонган эди. 1872 йили Шердодҳоҳ бошчилигидаги бир неча қирғизлар Самарқандга бориб, Пўлатхонни тахтга ўтказиш ҳақидаги мақсадларини баѐн этадилар. Аммо, Пўлатхон таклифни рад этгач, Мулло Исҳоқ унинг номи билан тахт учун курашишни зиммасига олган. Шу равишда Мулло Исҳоқ Пўлатхон, яъни собиқ ҳукмдор Олимхоннинг невараси сифатида сиѐсий курашга киришади. У халқнинг Худоѐрхон зулми ва рус давлатига қаршилигини яхши англаган ҳолда ҳаракат қилиб, Наманган уездининг шимолий қисмидаги,
Косон ва Нанай оралиғида истиқомат қилган Қутлуқ Сайид қабиласининг ѐрдами билан атрофига 500 кишини тўплайди. Шу равишда Пўлатхон бошчилигидаги қўзғолон бошланди.
1875 йилда атрофига 200 дан зиѐд кишини тўплаган Пўлатхон Ўзганга келиб, хонга қарши катта хавф туғдирди. Уларга қарши Хон Исо Авлиѐ, Абдураҳмон Офтобачи ва Саримсоқ Эшикочаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборди. Бироқ 1875 йил 28 июлда йирик амалдорлар ўз қўшини билан, Худоѐрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбcк 5000 кишилик қўшини билан қўзғолончилар томонга ўтиб, бирлашди. Хонликнинг асосий ҳарбий қисмлари ва лашкарбошиларининг қўзғолончилар томонига ўтиб кетиши Худоѐрхон тақдирини ҳал этган омил бўлди. Шундан сўнг Худоѐрхон Кауфман ҳузурига оила аъзолари билан қочишга мажбур бўлди. Қўқонда эса Абдураҳмон Офтобачи бошчилигидаги гуруҳлар Насриддинни тахтга ўтказишга муваффақ бўлдилар. Насриддинхон Туркистон генерал- губернаторлиги билан гўѐ яхши алоқаларни ўрнатиш мақсадида Кауфманга хат юборади. Бунда у ўзининг тахтга ўтирганлигини маълум қилиш билан бирга, дўстона алоқада бўлиш хақида сўз юритади.
Аслида эса у империянинг тажовузига қарши кучларни тўплашга уринди ва шу ўринда ўз ҳаракатини сўраб, Бухоро амири ва Тошкентнинг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган Сайидазимбойларга хат жўнатди. Қўқон хонлигидаги халқ ҳаракатлари ва Худоѐрхоннинг қочиши орқасида юзага келган оғир вазият рус ҳукуматига қўл келди. 1875-йил 20-августда Кауфман бошчилигидаги қўшинлар томонидан Маҳрам қаъласининг эгалланиши хонлик тақдирини узил-кесил ҳал қилди. Насриддинхоннинг Кауфман билан келишуви халқнинг қаҳр-ғазабини уйғотди. Пўлатхон атрофида тўпланган хоннинг атоқли амалдорлари Андижоннинг Бўтақора қишлоғида уни хон деб эълон қилдилар. Кауфман Андижонга Троцкий ва Скобелев бошчилигида катта қуролли кучларни юборди. Октябр ойи бошларида Андижон руслар томонидан оѐқ-ости қилинди. Айрим маълумотларга қараганда, Андижонда шахсан Скобелев бошчилигида 20 минг киши ўлдирилган.
Пўлатхон Наманганда мағлубиятга учрагач Асакада ўрнашиб, курашни давом эттиради ва Ўш, Андижон ва Марғилонни эгаллайди. Ўзига ѐқмаган одамларни ўлдириб юбориши Пўлатхон обрўсини анча тушириб юборди. Шунингдек, Абдураҳмон Офтобачи ҳам душманга таслим бўлди. 1876-йил 28-январида Учқўрғонда мағлубиятга учраган Пўлатхон Олой водийсида сўнгги кучлари билан тор-мор этилди. 1876-йил феврал ойида Қўқон қамал қилингач Насриддинхон таслим бўлди ва Абдураҳмон Офтобачи билан Тошкентга жўнатилди. Қўқон хонлиги тугатлиб, ўрнига Фарғона вилояти ташкил етилиб, унга генерал Скобелев ҳарбий губернатор этиб тайинланди.
Россия империяси Ўрта Осиѐни босиб олгач, мустамлакачи маъмурлари томонидан бошланган дастлабки иш ўлкада маъмурий-бошқарув тизимини мустаҳкамлаш бўлди. Мустамлака сиѐсати маъмурий бошқарув тизимини яратишда "бошқа давлатлар ўрнатган маъмурий бошқарув тизими Туркистоннинг жаҳон цивилизациядан четда қолиб кетган "ярим ѐввойи халқлари" учун мақбул бўлмайди", деган фикрга тўлиқ амал қилиб келди ва
типик русча бошқарув тизимини яратди. Шу мақсадда 1867-йил империянинг бошқа минтақаларидан фарқ қилувчи, ўта ҳарбийлаштирилган Туркистон генерал губернаторлиги таъсис этилди. "Туркистон генерал губернаторлиги вилоятларини бошқариш ҳақидаги вақтли низом,, лойиҳасида ҳам шу ҳолат ўз аксини топди. "Ҳарбий халқ бошқарувига асосланган" генерал губернаторлик ўз қўлида ҳарбий ва фуқоро ҳокимиятини бирлаштирди. Туркистонда империя барпо этган бу мустамлакачилик аппаратининг биринчи навбатдаги вазифалари Россия манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, Улканинг табиий бойликларини талаш билан боғланиб кетди. Ўз навбатида маъмурий-бошқарув аппарати ходимларининг асосан руслардан ташкил топганлиги ҳам империя олиб борган сиѐсатнинг моҳиятини очиқ ойдин кўрсатиб берди.
Туркистон генерал губернаторлиги Россия империяси худудидаги бирорта ҳам губерналар эга бўлмаган ҳуқуқларга, катта имтиѐзларга эга бўлди. Жумладан, у хорижий мамлакатлар билан дипломатик алоқалар олиб бориши, солиқ сиѐсатини белгилаши, рус фуқоролиги ҳуқуқларини бериши, маҳаллий аҳоли устидан чиқарилган ҳукмларни белгилаши мумкин эди. Марказий бошқарувда генерал губернаторликнинг аҳамияти катта бўлганлиги сабабли генерал губернаторлик дастлабки вақтданоқ тўрт бўлимдан иборат бўлди. Бу бўлимлар маъмурий назорат ишлари, молиявий хўжалик ишлари, солиқлар назорати, суд ва ҳуқуқ ишлари билан шуғулланди. Маъмурий бошқарув зўравонликка асосланган доимий усул сифатида сақланиб қолди.
Бу ҳолат 1886-йил "Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги низом лойиҳаси" қабул қилингандан сўнг ўта даражада оғирлашди. Чунончи, бу низом орқали Туркистон генерал-губернаторлигминг ҳуқуқлари янада кенгайтирилиб, ўлка бешта вилоятга бўлинди. Вилоятлардаги бошқармалар губерния бошқармаси ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу вилоятлар эса уезд ва волостларга бўлиб бошқарилди. Уездлар Туркистон генерал-губернаторлиги маъмурий тузилмасининг ўзагини ташкил этди. Ўлканинг бундай бошқарилиши Туркистон генерал-губернатори С.М. Духовскийнинг фикрича
―маҳаллий аҳолинининг устидан бўлган назоратни тинимсиз таъминлаб туриш" бўлган эди. Унинг фикрича, "инсонийилк ва инсонпарварлик ғояларини ўз ҳокимларининг бебошлигига ўрганиб қолган маҳаллий аҳолига нисбатан қўллаб бўлмайди."
Умуман, Ўлкани рус буржуазияси, дворян-помешчиклари мулкига айлантиришда таянч нуқта вазифасини ўташи учун Тошкент шаҳри генерал- губернаторлик маркази этиб тайинланди. Чунки Тошкент ўлкани назорат қилишда сиѐсий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эди. Шу сабабли дарҳол истилочилар томонидан "рус Тошкентини барпо этиш учун махсус комиссия ташкил этилди. Ушбу комиссия томонидан маҳаллий аҳоли уйларидан ҳайдалиб, зўрлик билан кўчирилиб, уларнинг уй-жойлари ўрнида рус аскар ва офицерлари, маъмурий ходимлар учун янги турар жойлар, боғлар барпо этилди. Тошкент шаҳри икки қисмга бўлиниб, "янги шаҳар" ва "эски шаҳар"
номини олди. "Эски шаҳар" аҳолиси шаҳарнинг руслар яшайдиган қисмга ўтиши қатъий таъқиқланди.
Мустамлака маъмурияти Тошкент шаҳри бошқарувини кучайтириш учун ҳам "Шаҳар низоми"ни тайѐрлаб, сайловчилар тартибини белгилади. Унга кўра сайловчилар уч тоифага ажратилиб, ушбу гуруҳга кўп мулкка эга бўлган шахслар киритилди. Ишчилар, ҳунармандлар, зиѐлилар бунча кўп маблағга эга бўлмаганлиги сабабли улар сайловдан маҳрум этилди. Бар бир тоифа бошлиғ-ҳоким тўра иштирокида шаҳар думаси ва бошқармаси сайланди. Тошкент думаси фаолияти устидан бўлган қатъий назорат генерал губернатор томонидан олиб борилди.
Туркистон истеъло қилинган дастлабки вақтдан бошлаб Россия империяси ўлкани бойлик ортириш манбаи деб билди. Метрополиянинг иқтисодий сиѐсати Россия саноатини мунтазам хом-ашѐ билан таъминлаб туриш мақсадида пахтачилик, қишлоқ хўжалигининг саноатбоп маҳсулот берадиган соҳаларини ривожлантириш, ер ислоҳоти ўтказиш йўли билан натурал хўжалик ривожланиш имкониятларини чcклаш, саноат маҳсулотлари сотиш учун кенг бозорлар яратиш, маҳаллий ҳунармандчиликнинг тўқимачилик саноат маҳсулотлари билан рақобат қиладиган соҳаларини тугатиш мақсадларини кўзлади. Бу сиѐсатдан Россия тўқимачилик саноатининг корчалонлари, дворян-помешиклари, рус буржуазияси манфаатдор эди. Шунинг учун мустамлака маъмурияти ўлкада пахтачилик саноатини ривожлантириш учун маблағларни аямади.
Пахтага бўлган эҳтиѐж кучайиши шу даражага олиб келдики, пахтачилик бутун аҳолинининг кучи ва эътиборини ўз гирдобига олган соҳага айланиб кетди. Пахтачилик ривожланиши билан хом ашѐ етиштириш йўлига ўтиб олган деҳқонлар аҳволи тобора оғирлашиб борди. Чунончи, ижтимоий табақаланиш кучайиб бораѐтганини кўрсатувчи бу жараѐн ишлаб чиқариш кучлари кенг ривожланган мустамлака ўлкада бўлаѐтганлиги сабабли яна кўпроқ оғир оқибатларга олиб келиб, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари масаласида ҳам қийинчиликлар келтириб чиқарди. Мустамлакачи маъмурлар бу ваз.иятдан фойдаланиб, четдан келтирилаѐтган маҳсулотларга ҳам нархларни ўзлари белгилай бошладилар.
Ўлка бойликларини талаш, империя босқинчиларининг мустамлакачи манфаатларига хизмат қиладиган темир йўллар қуришни тақозо этар эди. Шу сабабли узоққа мўлжалланган ҳарбий ва иқтисодий режаларни ҳисобга олиб жанубий чегараларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган темир йўлларни қуришга киришилди. 1881-1886-йил Михайловский кўрфазидан Чоржўйгача Каспий орти темир йўли қурилди. 1906-йили Тошкент Оренбург темир йўли қуриб ишга туширилди. 1912-йилга келиб Фарғона водийси Россия билан темир йўл орқали боғланди. Буларнинг барчаси ўлкани хом ашѐ ҳамда савдо бозори сифатидаги мавқейини янада мустаҳкамлади ва Туркистондан маҳсулот олиб келиш ва олиб кетиш бўйича ўлкани Россияга бутунлай қарам қилиб қўйди.
Халқ учун катта ижтимоий-иқтисодий, экологик офатлар келтирган, Россия империяси манфаатлари учун ниҳоятда қулай бўлган пахта якка
хокимлиги кучайиши, метрополияда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши мустамлака ўлкани ҳам ўз домига тортиб бориши бу ерларда хом-ашѐга дастлабки қайта ишлов берувчи соҳаларнинг ташкил этишни ҳам тақазо этди. Хом ашѐни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган корхоналар янгидан барпо этилаѐтган саноатнинг асосий соҳаси эди. Ана шундай корхоналар сони 1900-йилга келиб, 170 дан ортиб кетди. Бу корхоналарнинг асосан 80 фоизини пахтага қайта ишлов берувчи корхоналар ташкил этди.
Маҳаллий аҳолинининг меҳнатидан фойдаланиш мумкин бўлган бу корхоналарда ҳам асосан маҳаллий аҳоли энг паст ишларга қабул қилинди. Завод ва фабрикалардаги малакали ишларга асосан рус миллатига мансуб бўлган кишилар қабул қилинганлиги сабабли маҳаллий аҳоли бу ишларга қабул қилинмаган. Натижада мустамлака ўлкада маҳаллий ишчилар сони ниҳоятда оз сонни ташкил этиб, улар кучли ижтимоий қатламни ташкил этмади. Деҳқонлар оммасининг қашшоқланиши, улар ўртасида оммавий норозликлар кучайиши ўлкада сиѐсий вазият кескинлашишининг асосий замини бўлди.
Мустамлака ўлкадаги ижтимоий, сиѐсий вазият кескинлашиб, маҳаллий аҳоли турмуш тарзи ѐмонлашувига олиб келган омиллардан бири, кўп сонли рус аҳолисининг кўчириб келтирилиши бўлди. Улар ўлкани бойлик орттириш манбаларидан бири деб билганликлари учун Марказий Россиядан ўлкага доимий яшаш учун келаѐтганлар сони кўпайди. Туркистонда рус шаҳарлари ва қишлоқлари қад кўтарди. Жумладан, 1875- йилдан то 1890-йилгача Туркистонга 1300 оила кўчиб келиб, 19 та рус қишлоғи вужудга келди. 1891-92-йилларда Россияда очарчилик кучайган вақтда бу қишлоқлар сони 25 тага етди.
1888 йил 15 мартда чиққан "Туркестанские ведомости" газетасида бу ҳаракатлар "Россиядан кўчиб келаѐтганлар бўш ерларни ўзлаштиришга, боғ- роғлар яратишга ѐрдам беради" деб кўрсатилган эди. Аслида қашшоқлашиб кетган рус аҳолисини Туркистонга кўчириб келтирилиши Россияда тобора чуқурлашиб бораѐтган ички зиддиятларни ҳал этишнинг бир ѐти эди. иккинчи томондан эса, мустамлака ўлкада кўп сонли рус аҳолисининг бўлиши Россия давлати учун ҳарбий ва сиѐсий таянч ҳам эди. Рус миллатини ўлкага кўчириб келиш, уларни маҳаллий аҳоли билан ассимиляция қилиб юбориш, Туркистонда доимий яшайдиган рус аҳолисини таркиб топтириш мустамлака сиѐсатининг асосий мақсадларидан бири бўлганлиги сабабли чор Россияси кўчириш сиѐсатини амалга ошириш учун 1896-1906-йилларда 3 млн олтин сўм миқдорида ҳаражат қилди. 1907-йилга келиб бу ҳаражат 13 млн олтин сўмга этди.
Кўчириб келтирилган рус деҳқонлари катта имтиѐзларга эга бўлдилар, улардан маълум муддатгача солиқ олинмади. Подшо ҳукумати бу ҳаракатларни "маҳаллий аҳолинининг манфаатига асло зид келмайди, чунки кўчиб келганлар янги ўзлаштирилаѐтган ва бўш турган ерларга жойлашадилар, маҳаллий аҳоли эса ўз эҳтиѐжини тўла қондириб келаѐтган ерларнинг тўлиқ эгаси бўлиб қолаверади" деб асослади. Бироқ бу амалда бажарилмади. Чоризм ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам унумдор ерларни рус
деҳқонларига ажратиб беришга ҳаракат қилди ва ер солиқларини ошириб, маҳаллий аҳолини ўз ерларини сотишга мажбур этди. Бундай "бўш турган ерлар" биринчи навбатда ҳарбий хизматдан бўшаган аскарларга, Россиядан кўчиб келаѐтган деҳқонларга берилди. Ана шундай ўтроқ худудларлан тортиб олинган ерлар Сирдарѐ вилоятида 47.600 таноб, Фарғона вилоятида
75.000 таноб, Самарқанд вилоятида 3000 таноб, Каспий орти вилоятида 7000 танобни ташкил этди.
Россия империяси ўлкада рус нуфузини кўтариш мақсадида маданий қолоқликни чуқурлаштириш, маҳаллий аҳолини ўз тарихи, маънавияти, қадриятлари ва миллий урф-одатларидан бебаҳра қилишга қаратди. Эътибор ҳам асосан кўчириб келтирилаѐтган русий забон аҳоли сонининг ортиб бориши билан узвий равишда боғлиқ эди. Бу сиѐсатнинг асосий мақсади маҳаллий давлатчилик анъаналарини таг-томири билан қўпориб ташлаш, миллий маданиятни камситиш, миллий тилларни сиқиш ва халқ оммасини маънавий, ижтимоий-сиѐсий қолоқликка маҳкум этиб, оқибатда руслаштиришдан иборат эди. Бу борадаги сиѐсат маҳаллий аҳолинининг маънавий ҳаѐтига аралашмаслик йўли деб кўрсатилган бўлса-да, аслида бу руслаштириш, маънавий-руҳий тазйиқ ўтказиш орқали миллий маданият ривожланишини бўғиш билан боғланиб кетди. Мустамлакачи маъмурларнинг ўзларининг фикрларига кўра гўѐки улар ўлкага истилочилар сифатида эмас, балки "маҳаллий аҳоли ўртасида илғор маданиятни, янги тартиб ва одатларни ўрнатиш учун келганлар. Маҳаллий аҳоли эса Россиянинг бу сиѐсатини моҳиятини тушунишга ва баҳолашга қодир эмас" эмиш.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish