Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet58/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Таянч сўз ва иборалар.


Муҳаммад Шайбонийхон, Моварауннаҳр, Бобур, «Бобурнома» асари, Хуросон, Шайбонийлар сулоласи, султон, бек, амалдор, Абдуллахон, Аштархонийлар (жонийлар) сулоласи, манғитлар, амирлик, Хива хонлиги, Элбарсхон, қўнғиротлар, минг уруғи, Шоҳруҳбий, Қўқон хонлиги, солиқлар Чор Россияси.

Мавзу: Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши.


Режа:
  1. Россия империясининг Туркистонни босиб олиши.


  2. Россия империяси томонидан Қўқон хонлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг империя вассалига айлантирилиши.



    1. Россия империясининг Туркистонни босиб олиши.


ХIХ асрнинг биринчи ярмига келиб, Ўрта Осиѐда уч хонлик ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчиликлар хонликлардаги иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий вазиятни танг аҳволга олиб келди, бу ҳудудлардаги маданий ҳаѐтни издан чиқарди. Ўлкадаги бундай вазият Россиядек босқинчи давлат учун ўз имкониятларини амалга оширишга қулай шароит яратди.
ХIХ аср ўрталарида жаҳоннинг йирик давлатлари ўртасида янги мустамлакалар учун кураш қизиб кетган даврда Россия империяси ҳам бу курашдан четда қолмади. Шу жиҳатдан ХIХ аср ўрталарида Англия ва Россиянинг манфаатлари Туркистонда тўқнашди. Россия империяси сиѐсатчилари Буюк Британиянинг Туркистон ва Каспий денгизининг шарқий томонларини эгаллаб олишидан ғоят хавфсираѐтган эдилар. Бунга асос ҳам етарли эди. Чунки Англия ўз тасарруфидаги Ҳиндистон ва Афғонистон орқали ўзбек хонликлари билан савдо-сотиқ ва дипломатик алоқалар олиб борар эди. Англиянинг асосий мақсади хонликларни босиб олишга чоғланаѐтган Россиянинг режаларини барбод қилиш, учала хонликни унга қарши бир куч қилиб бирлаштириш ва Ўрта Осиѐ бозорларини эгаллаш эди. Шу ўринда, Россиянинг Ўрта Осиѐни босиб олишини тезлаштирган қуйидаги омилларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

  1. Россия енгил саноатини таъминлаб берувчи арзон хом ашѐ базасини Ўрта Осиѐда мавжудлиги.

  2. Қрим уруши (1853-1856) туфайли Қора денгиз бандаргоҳларининг қўлдан кетиши ва унинг ўрнини Ўрта Осиѐни эгаллаш орқали тўлдириш. Шу орқали жанубдаги музламайдиган денгизларга чиқиш, Ўрта Осиѐ орқали Эрон, Афғонистон Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда Англиянинг таъсирини йўқотиб, бу давлатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатиш. Туркистон бу агрессияларда платсдарм вазифасини ўташи.

  3. Россиянинг Европа бозорлари билан рақобат қила олмаслиги сабабли ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун Ўрта Осиѐ бозорларини эгаллаш.

  4. Россияда ўтказлиган ер ислоҳотлари туфайли қашшоқлашиб қолган аҳолини кўчириб келтириш ва уларни ер билан таъминлаш.

Юқоридаги иқтисодий ва сиѐсий сабабларнинг кун тартибида туриши натижасида Россия империяси дастлабки ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Уруш ҳаракатлари Қўқон хонлигига қаратилган эди. Босқинчилар замонавий қурол-аслаҳага эга бўлиб, уларга Европа урушларида тажриба орттирган генераллар раҳбарлик қилдилар. Қўқон хонлиги эса ички низо, ҳокимият учун урушлар авж олишига қарамасдан, хонлик аҳолиси даҳшатли ѐв билан ўз она юрти, дини, ғурури учун курашга отландилар. Дастлаб генерал Перовскийнинг қўшини 1853-йили шиддат билан Қўқон хонлигининг стратегик қалъаси бўлган Оқмачитни эгаллаш учун юриш бошлади. Салкам бир ой давом этган қамал налижасида 28 июн куни ҳал қилувчи жангда қалъа ҳимоячилари таслим бўлдилар. Рус ҳукумати Оқмачитни Қўлга киритилишининг катта аҳамиялини англаб, уруш қатнашчиларининг унвонларини ошириб, орден-медаллар ва пул мукофотлари билан тақдирлади. Оқмачит ўрнига қурилган рус қалъасига генерал Перовский номи берлииб, "Перовский порти" деб аталадиган бўлди.
Қрим уруши туфайли тўхтаб қолган ҳарбий ҳаракатлар 1860-йил ѐзида яна жонланди. Полковник Симмерман бошчилигидаги рус қўшинлари Тўқмоқ, сўнгра Пишпак қалъасини эгаллади. 1864-йил 1-май куни Верний истеҳкомидан йўлга чиққан полковник Чернияевнинг отряди қаттиқ жангдан кейин Авлиѐ-ота қалъасини ҳам босиб олди. Чернияев Авлиѐ-отани олганлиги учун генерал унвони ва орден билан тақдирланди. Хуллас, 1847- 1864 йилларда рус давлати Қўқон хонлигининг ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ерларидаги мавқейига қаттиқ зарба бериб, кўп жойларни қўлга киритди. Туркистон ва Чимкент шаҳарлари Қўқон хонлигининг муҳим ва таянч шаҳарларидан эди. Шу боис душман ушбу икки муҳим шаҳарга шиддат билан зарба беришга киришди. Туркистон ва Чимкентни ҳимоя қилиш учун саркарда Алимқул (Алиқули) етиб келди ва шаҳар мудофаасини ташкил қилишга киришди. 1864-йил 12-июлда Туркистон босиб олинди. Верѐвкин Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасидаги ноѐб тарихий асори- атиқаларни талон-тарож қилиб, Россияга жўнатиб юборди. Генерал Чернияев бошчилигидаги қўшинлар Чимкентни қамал қилар экан, бу ерда саркарда Алимқул зарбасига учради. Ниҳоят 1864-йил сентабр ойининг бошларида шиддатли жанглар Чимкент остонасида бошланиб кетди. Ҳарбий-техник устунликка эга бўлган душман 22-сентабрда Чимкентни эгаллашга муваффақ бўлди.
Туркистон ва Чимкентнинг босиб олиниши натижасида рус ҳарбий қўшин босқинчилик ҳаракатлари янада кенгайиб, эндиликда минтақанинг энг катта ва бой шаҳарларидан бўлмиш Тошкентни босиб олишга кенг йўл очилди. 1864 йилнинг 1 октябрида генерал Чернияев катта ҳарбий қўшинлари билан бирга Тошкентнинг шарқидаги Дарвишак Қопқа деган жойга етиб келади. 2 октябрда дастлабки ҳужум бошланди. Аммо Тошкентликлар шу даражада қаршилик кўрсатдиларки, генерал Чернияев мағлубиятга учраб Чимкентга қайтиб кетишга мажбур бўлди. Мағлубият
ўчини олиш ҳиссида генерал Чернияев 1865-йил 28-апрелда Ниѐзбек қалъасини олишга буйруқ берди. Шуни таъкидлаш керакки, Тошкент мудофаасини тайѐрлашда Алимқул саркарданинг хизматлари катта бўлди. У 8-май куни ўзининг катта қўшини билан Қўқондан Тошкентга етиб келди, 1865-йил 9-май куни ҳар икки томон кучлари тўқнашди.
Алимқуминг жангда ҳалок бўлиши билан Тошкентликлар орасида саросима бошланди. 1865-йил 17-июнда эса кўплаб қон тўкилишини олдини олиш мақсадида музокаралар бошланди. Чернияев шаҳарнинг Ҳакимхўжа қозикалон, Абдураҳмон эшон, домла Солиҳбек Охун сингари нуфузли кишилари билан музокара ўтказиб, "Тошкент шаҳар аҳолиси ўз ихтиѐри билан Россия империяси таркибига қўшилди", деган сохта аҳдномани тўтдиришга мажбур қилди. Улар бунга кўнмагач, жазоланиб, сохта аҳдномани тўлдиришни Абдусаттор Қорабоши ўғлига топширади. Сўнгра шаҳар "катталарининг барчасига мажбурий равишда қўл қўйдириб муҳр бостирилади. Бу аҳднома туфайли босқинчилик сиѐсати оқибатида Англиядек кучли давлат билан урушга мажбур бўлиб қолишдан чўчиган Россия империяси ҳукумати халқаро жамоатчилик кўз ўнгида ўз ҳатти- ҳаракатларини оқлашга уринди. Аҳдномадан нусхалар кўчирилиб, 1865- йилда Россиянинг Туркистондаги элчиси қилиб тайинланган Н.Игнатев орқали Истамбулга жўнатилиб, шаҳар кўчаларига ѐпиштириб чиқилди. Хулоса қилиб айтганда, Тошкент босиб олингач, бу шаҳар Россия империясининг Туркистон масаласига дахлдор барча сиѐсий масалаларни ҳал қиладиган, рус қароргоҳи хизматини бажарувчи маконга айланиб борди.
Тошкент учун бўлган. жанглардан сўнг 1865 йили босиб олинган ҳудудларда Туркистон вилояти ташкил қилинди. Истилочилар Бухоро хонлигига қарши уруш ҳаракатларини икки ҳарбий мавсумда-1866 ва 1868 йилларда ўтказдилар.
1866-йилда олиб борилган истилочилик босқинлари оқибатида хонликнинг Ўратепа, Жиззах, Янгиқўрғон сингари ҳудудлари Россия таркибига киритилди.
1866-йили Александр II нинг Тошкентнинг Россия тасарруфига олинганлиги эълон қилинди. Россия империясига бундан ташқари ўз манфаатларини амалга ошириш учун мустаҳкам маъмурий тузум зарур эди. Бу масалани ҳал этиш учун ҳарбий вазир Милютин бошчилигида комиссия ташкил этилади. Мазкур комиссияга Оренбург генерал-губернатори Крижановскийнинг Тошкентни Оренбургга бўйсундириш ҳақидаги таклифи киритилган эди. Лекин, бу мустамлака манфаатлари билан тўғри келмас, Тошкентни марказ сифатида қолдириш ва у орқали хонликларни доимий назорат остида олиб туришларини эди. Шу сабабли Крижановский таклифи рад этилиб, 1867-йил июл ойида Туркистон генерал губернаторлиги ташкил этилди. Маркази Тошкент бўлган Сирдарѐ вилояти, маркази Верний бўлган Еттисув вилоятлари генерал-губернаторлиги таркибига киритилди.
1868-йилда бўлиб ўтган бу ҳаракатлар Абдулмалик (Катта тўра) номи билан боғлиқ бўлиб, Бухоро амири Саид Музаффархоннитиг тўнғич ўғли эди. Абдумалик тўра бошчилигидаги халқ-озодлик ҳаракатининг бошланиш
нуқтаси Ғузор беклиги бўлиб, бу ерда юрт мустақиллиги кайфиятидаги ватанпарвар кучлар, империя кучларининг тобора давлат ичига кириб бораѐтганлигидан ташвишланиб Катта Тўра атрофида бирлашган эдилар. 1868-йил 2-8 июн кунлари рус гарнизонига қарши кураш уюштирилиб, рус ҳарбийлари билан биринчи ҳарбий тўқнашув болиб ўтди. Генерал-адъютант К.П.фон Кауфман ўзига берилган ваколатлардан фойдаланган ҳолда, Бухоро амирлигини тақдирини ҳал қилишга киришди. 1868-йил 1-май куни Бухоро амири қўшинлари билан чоризм қўшинлари ўртасида жанг бўлди. Бу ҳужумга Туркистон генерал-губернатори фон Кауфманнинг шахсан ўзи бошчилик қилди. 2-май куни Самарқанд эгалланди.
Фон Кауфман амир билан Зирабулоқда урушаѐтган бир пайтда Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб бекликларидан кучлар келиб, Самарқандда қўзғолон бошланди. Кауфман зудлик билан Самарқандга қайтиб, қўзғолонни бостириш баҳонасида минглаб маҳаллий аҳолини қиришга буйруқ берди, ҳамда қимматбаҳо бойликлар таланди.
1868 йил 23 июнга келиб, чорасиз қолган амир Музаффар Туркистон генерал-губернатори фон Кауфман билан сулҳ тузишга мажбур бўлди ва Россия императорининг вассалига айланди. Бу сулҳга кўра, Бухоро амирлиги ўз мустақиллигини йўқотибгина қолмай, Самарқанд, Каттақўрғон ва Зарафшон дарѐсининг юқори қисмидан ҳам ажралди.
Маълумотларга кўра, Самарқандни амирликда қолдириш юзасидан мунозаралар бўлиб ўтган. Лекин Кауфманнинг ҳаракатлари билан Самарқанд Россия империяси таркибида қолдирилади. 1868-йил июнда Самарқанд ва Каттақўрғонни ўз ичига олган Зарафшон округи ташкил этилиб, унга генерал-майѐр А.К. Абрамов бошлиқ этиб тайинланади.
Амир товон сифатида 500 минг олтин тўлашга, хорижий мамлакатлар билан мустақил равишда алоқа ўрнатмаслик мажбуриятини олишга ва рус савдогарларининг амирлик ҳудудида эркин савдо қилишларига. карвонсаройлар ҳамда дўконлар очишларига рози бўлди. Амирликдан тортиб олинган ҳудудларда 1868-йил Зарафшон округи тузилиб, унга генерал-майѐр Абрамов бошлиқ этиб тайинланди. Амир Музаффар томонидан амирлик мустақиллигини амалда йўқотувчи ва катта иқтисодий талофатларга сабаб бўлувчи сулҳга қўл қўйилиши халқ юқори табақа вакилларининг норозилиги ва нафратини янада кучайтирди. Шу важдан ҳам унга қарши ҳаракатлар айниқса Шаҳрисабз ва Қаршида авж олди.
Амирдан норози кучлар уни ҳокимиятни бошқара олмаганликда ва амирликнинг анча қисмини қўлидан бой берганликда айблаб, чор ҳукуматига қарши урушни давом эттиришни асосий мақсад қилиб қўйган эдилар. Музаффарнинг тўнғич ўғли амирзода Абдумалик Тўра (Катта Тўра) ва эрксевар беклар Жўрабек. Бобобек ҳамда Султон Содиқ биргаликда озодлик курашини давом эттирдилар. Ватанпарвар кучлар амир Музаффарга қарши урушиб, давлатнинг уч қисмини, жумладан, Қаршини эгаллайдилар. Кармана, Чироқчи ҳам тез орада уларнинг қўлига ўтди. 1868-йилнинг кузида амир Музаффар фон Кауфмандан ѐрдам сўради. Бунга жавобан Кауфман генерал Абрамов бошчилигидаги ҳарбий қўшинларни қўзғолонни бостириш
учун юборди. 1868-йил 21-октабрдаги жангда Абдумалик тўра бошчилигидаги ватанпарвар кучлар мағлуб бўлди. Шундан сўнг, Абдумалик билан Султон Содиқ Хива хони ҳузурига боради. Абдумалик Хивада кўп турмай Афғонистон томон йўл олди. У ердан ҳам ѐрдам ололмагач Худоѐрхон ҳузурига келди. Бу ердан Қашқарга, Ёқуббек ҳузурига боради ва шу ерда паноҳ топиб, 1909 йили Пешоварда вафот этади.



Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish