Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet54/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Шайбонийлар даврида 40 дан ортиқ солиқ ва жарималар бўлиб, хирож ва закотдан ташқари, тагжой, жизя, ихрожат, тоғар, улуфа, қўналға, бегар, мадади лашкар, бож, туҳфа каби номлар билан аталган солиқ турлари ва ясоқ деб аталувчи мажбуриятлар бўлган. Солиқ тўловчи аҳоли фуқаро (райият) деб аталган. Жуйбор шайхлари каби йирик уламолар-дин пешволари барча солиқлардан озод қилинган. Олий табақага хон ва унинг яқинлари кирган. Ҳарбий-маъмурий бошқарув тизимидаги амалдорлар умаро, олим ва шоирлар фузало деб аталганлар, бундан ташқари яна шайбонийлар даврида қуллар ҳам бўлган.
Шайбонийлар давлати маъмурий жиҳатдан вилоятларга бўлинган бўлиб, бошқарув тизими марказий ва маҳаллий амалдорлар қўлида бўлган. Марказий бошқарувда хондан кейин кўкалдош, оталиқ, нақиб, парвоначи, вазири Аъзам каби мансабдорлар дунѐвий ишларни бошқарган бўлсалар, шайх ул-ислом, қози калон, аълам, имом, садр, муфтий, райис (муҳтасиб)лар диний ишларни назорат қилганлар ҳамда нўѐн, туғбеги, товочи, жевачи, қутвол, доруға, тўпчибоши каби ҳарбий унвонлар бўлган. Маҳаллий бошқарув ҳоким ва беклар қўлида бўлиб, бу жараѐнда қози, муфтий, райислар муҳим рол ўйнаганлар.
Муҳаммад Шайбонийхон, Кўчкунчиҳон ва Убайдуллахонлар ўз даврининг ўқимишли кишилари бўлиб, туркий ва форсий тилларда ижод қилганлар. Абдулазизхон ва Абдуллахон II ларда катта кутубхона мавжуд бўлган. Бу даврда математика, астрономия, тиббиѐт, тарих, адабиѐт собаларида кўзга кўринарли ажойиб асарлар яратилган. Шайбонийлар даврида қурилган Мир Араб мадрасаси (1535-1536), Масжиди Калон (1540- 1541), Тоқи Заргарон (1559), Тоқи Саррофон (1559), каби иншоотлар ва Модариҳон мадрасалари ҳозирга қадар меъморчилигимизнинг ажойиб намуналари сифатида сақланиб турибди. Шайбонийлардан Абдуллахон II даврида марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилган урушлар натижасида темурийлар давридаги кўпгина иншоотлар вайрон қилинган бўлса, иккинчи томондан у кўплаб работ, сардоба, мадраса, масжид, кўприк, сув омборларини қурдириб, мамлакат ободончилигига катта ҳисса қўшган.
Шайбонийлар давлатидаги қуйи табақа-меҳнаткашлар билан зодагонлар, маҳаллий ҳокимият билан марказий ҳокимият ўртасидаги асосий зиддиятлар бу сулола ҳукмронлигининг инқирозга юз тутишига сабаб бўлди. Мамлакатни бирлаштириш, марказлашган ҳокимият қуриш учун курашларда Абдуллахон II шайбонийзодаларнинг кўпчилигини қатл қилган бўлса, унинг ўғли Абдулмўмин ўз мавқеини сақлаб қолиш учун энг яқин қариндошларини ҳам ўлдиртирди. Натижада 6 ой ҳам ҳокимиятга эга бўла олмаган Абдулмўмин вафотидан кейин мамлакатни идора қилишга лаѐқатли шайбонийлардан бирор киши қолмади. Уларнинг охирги ҳукмдори Пирмуҳаммад ўз ҳукмронлигини шайбонийлар давлатининг кичик бир
болалигида ўрнатиб, ўзаро жангларда ҳалок бўлди. Бу вазиятдан фойдаланган Хоразм ўз мустақиллигини тиклаб олди.
Эрон шоҳи Аббос I Ҳиротни, Сабзавор ва Машҳадни эгаллади, қозоқ султонлари Тошкент ва Самарқандни босиб олиб, Бухорони қамал қилдилар. Ана шундай оғир шароитда Бухоро зодагонлари Жони Муҳаммад Султон (Жонибек)ни тахтга таклиф қилиб, 1601-йилда унинг номига хутба ўқитдилар ва Жонимуҳаммадхон Бухоро хони деб эълон қилинди. Шу йилдан бошлаб Бухоро хонлигида аштархонийлар номини олган сулола ҳукмронлиги бошланиб, у 1753-йилгача ҳокимиятга манғитлар сулоласи чиққунга қадар давом этди.
Аштархонийлар ХIV асрнинг 80-йилларидан бошлаб Астрахан (Ҳожи Тархон, Аштархон) атрофларида ҳукмронлик қилганлар. 1556-йилда рус князлари Астраханни босиб олгач, аштархонийлардан Ёрмуҳаммад Бухорога келиб, Искандар султондан паноҳ топди. Искандар султон қизи Зуҳрахонимни Ёрмуҳаммаднинг ўғли Жонибекка берган. Жонибек султоннинг Зуҳрахонимдан учта ўғли (Динмуҳаммад, Боқимуҳаммад, Валимуҳаммад) бўлган.
Жонибек султон Бухоро хони деб эълон қилингач, ўғли Динмуҳаммад фойдасига тахтдан воз кечади. Сейистон ҳукмдори бўлган Динмуҳаммад Ҳирот яқинида сафавийлар билан бўлган жангда ҳалок бўлади ва тахтга Боқимуҳаммад (1601-1605) ўтқазилиб, укаси Валимуҳаммад (1605-1611) ворис деб эълон қилинади.
Боқимуҳаммад 1602-йилда Балхни эгаллади, 1603-йилда эронийламинг Балхга ҳужумини қайтарди. 1604-йилда қозоқ хони Келимуҳаммад қўшинларига зарба бериб, давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Ундан кейин тахтга кўтарилган Валимуҳаммад ўзи мустақил ҳаракат қила олмас, давлат аҳамиятига молик масалаларни бекларнинг розилиги билангина ҳал этар эди. Мустақил бошқарувга интилган беклар хонга бўйсунмай қўйишган. Ўзаро ички кураш, тарафкашлик Валиниуҳаммадга қарши фитна уюштиришга олиб келган ва бунинг натижасида Имомқулиҳон (1611-1642) тахтни эгаллаган эди.
Имомқулиҳон маҳаллий бекларни бўйсундириш, Эрон қўшинларига зарба беришда қозоқ султонлари кучларидан фойдаланди. Мамлакат ҳудудларини кенгайтирган Имомқулиҳон Тошкентга ўғли Искандар султонни ҳоким қилиб қўйди, лекин 1613 йилда Искандар зулмидан безор бўлган Тошкентликлар исѐн кўтарди, Искандар олдирилди. Имомқулиҳон бу хабарни эшитиб, Тошкентга катта қўшин билан келиб, исѐнчиларни бостирди ва аҳолини қирғин қилди. У қозоқлар, қалмоқ (жунғор)лар, мўғлиллар ва қорақалпоқларга қарши муваффақиятли кураш олиб борди. Бу Имомқулиҳоннинг мавқеини мустаҳкамлади, хон ҳокимияти кучайди. Узоқ вақт ҳукмронлик қилган Имомқулиҳон зодагонларнинг қарши чиқишлари ва ўзаро курашларини бирмунча вақт тўхтатишга муваффақ бўлди. Лекин уруғ амирларининг кўпчилиги хон ҳокимиятини тан олмас эдилар. Улар ички, ҳатто ташқи масалаларда ҳам тўла мустақил фаолият олиб борганлар. Бир
неча йил Самарқандни бошқарган йирик ер эгаси Ялангтўшбий шундай амирлардан бири эди.
1642-1645-йилларда ҳукмронлик қилган Нодирмуҳаммад мамлакат ҳудудларини 12 та ўғли ва иккита жиянига бўлиб бериб, ижтимоий-сиѐсий тарқоқликни кучайтирди. Унинг зодагонлар билан келиша олмаслиги давлат асосларининг заифлашувига олиб келди. Натижада унинг пойтахтда йўқлигидан фойдаланиб амирлар Абдулазизхон (1645-1680)ни хон деб эълон қилдилар. Нодирмуҳаммад Балх шаҳрига қочди ва Ҳиндистон ҳукмдори Шоҳжаҳон (1628-1658)дан ѐрдам сўради. Аммо, унинг ѐрдами муваффақиятли бўлмади.
Абдулазизхон ҳукмронлиги йилларида Хива хонлари Абулғозиҳон (1643-1663) ва унинг ўғли Анушахон (1663-1687) Бухоро ҳудудларига бир неча марта талончилик юришларини амалга оширдилар. Хоразмликлар 1655- йилда Қоракўл, Бухоро атрофларини, 1662-1663 йилларда Бухоро ва Бухоро атрофларига ҳужум қилиб, у ерларни талон-тарож қилдилар. Душман қўшинларига зарба бериш, ўзаро феодал урушларни тўхтатиш имконини топа олмаган Абдулазизхон тахтдан воз кечди. Унинг ўрнига тахтга ўтирган укаси Субҳонқулиҳон (1680-1702) даврида ҳам Бухоро-Хива муносабатлари мураккаблигича давом этди. Айниқса, Самарқанд амирларининг Хива хони Анушахон ҳукмронлигини тан олиб, унинг номига хутба ўқитишлари баъзи амирларнинг норозилигига сабаб бўлди. Шундай вазиятда Субҳонқулиҳонни Маҳмудбий қатағон қўлтаб қувватлади, самарқандликлар жазоланди. Шунга қарамай Бухоро ва Хива муносабатлари кескин бўлиб қолаверди. ХVII аср охири ХVII аср бошларида тинимсиз бўлиб турган ўзаро курашлар, сиѐсий тартибсизликлар халқ оммасининг аҳволини оғирлаштирди, солиқлар кўпайиб, порахўрликнинг авж олиши, бошбошдоқлик мамлакат хўжалигининг вайрона ҳолга келиб, издан чиқишига олиб келди. Шундай оғир вазиятда вафот этган Субҳонқулиҳон ўрнига Убайдуллахон (1702-1711) тахтга ўтирди. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш, мустақилликка интилган бебош амирларни бўйсундириш, кўтарилган қўзғолонни бостириш учун тинимсиз урушлар олиб борди. Убайдуллахон йирик зодагонлар, қабила бошлиқларининг мавқеини пасайтириш, сиѐсий тарқоқликни бартараф этиш мақсадида уларни марказий ҳокимиятдан четлаштирди, ҳатто диний-сиѐсий ҳокимиятга катта таъсири бўлган Жўйбор шайхларини солиқ тўламаслик имтиѐзидан маҳрум этди. Яна давлатни бошқаришга ҳунармандлар ва савдогарларнинг болаларини жалб қилиб, ўзига ишончли янги амалдорларни шакллантиришга ҳаракат қилган Убайдуллахон фаолияти юқори табақа вакилларининг норозилигига сабаб бўлган бўлса, 1708-йилда марказий ҳокимиятни кучайтириш учун ўтказган пул ислоҳоти аҳолинининг ўрта табақаси орасида ҳам хоннинг таъсирини анча пасайтирди.
Аштархонийлар орасида нисбатан қатъиятли, марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун бир неча тадбирларни амалга оширган Убайдуллахон даврида ижтимоий-сиѐсий парокандалик кучайди ва унинг ўзи фитна қурбони бўлди. Фитна иштирокчиси бўлган укаси Абулфайзхон (1711-1747) тахтга чиқарилди. Иродаси кучсиз Абулфайзхон кучли амирлар таъсиридаги
қўғирчоқ хон сифатида тарихда қолди. У номигагина хон бўлиб, ҳақиқий ҳокимият кучли амирлар қўлида бўлган. Айниқса, Абдуллабий, Иброҳимбий, Муҳаммад Ҳакимбийлар давлат бошқарувида катта таъсирга эга бўлганлар. Абулфайзхон даврида сиѐсий тарқоқлик ғоятда кучайиб, ҳар бир вилоят амалда мустақил бошқарувга эга бўлган ҳокимиятга айланиб қолган эди. Тошкент, Хўжанд, Балх, Бадахшон, Шаҳрисабз, Ҳисор ва унинг атрофидаги ерлар Бухорога бўйсунмаганди. Бу поракандалик марказий ҳокимиятда юқори мавқега эга бўлишга интилган бийлар ўртасидаги кураш сабабли рўй берган эди. Бу курашда Шаҳрисабз ҳокими кенагас Иброҳимбий билан барча шаҳзодалар оталиқларининг бошлтғи бўлган манғит уруғидан чиққан Муҳаммад Ҳакимбийлар катта рол ўйнадилар.
Иброҳимбий Самарқанд пойтахти бўлган мустақил давлат тузиш мақсадида қариндоши Ражаб Султонни Самарқанд ҳокими деб эълон қилди ва Бухорога қарши юриш қилди. Бийларнинг ўзбошимчалигига қарши қатъият билан курашаѐтган Муҳаммад Ҳакимбий тўқнашувда мағлубиятга учраган бўлса ҳам, Бухоро аҳлинининг қаттиқ қаршилиги сабабли Ражаб Султон шаҳарни эгаллаб ололмади.
Бухоро хонлигидаги поракандалик, ўзаро урушлар 1736-йилда Эронда ҳокимиятни эгаллаб, мустаҳкамланиб олган Нодиршоҳ Афшар (1736-1747) эътиборидан четда қолмади ва у Бухоро ва Хива хонларини ўзига бўйсундириш ҳаракатини бошлади. 1740 йилда Эрон ҳукмдори Бухорога қўшин тортганда Абулфайзхон оғир шартларга кўниб, сулҳ тузишга мажбур бўлди ва Нодиршоҳ ҳокимиятини тан олди. Абулфайзхоннинг Эронга қарамлигини тан олиш билан Аштархонийларнинг мустақил ҳукмронлиги тугади. Мамлакат бошқаруви 1743-йилгача Муҳаммад Ҳакимбий, унинг вафотидан кейин Муҳаммад Раҳимбий қўлида бўлди. 1747-йилда Нодиршоҳ вафоти билан Абулфайзхон ўлдирилди, унинг ворислари Абдулмўмин (1747- 1748), Убайдулла Ш (1748-1756) номигагина хон деб эълон қилиниб, давлат ҳокимияти амалда Муҳаммад Раҳимбий асос солган манғитлар сулоласи қўлига ўтди. Чингизхон авлодига мансуб бўлмаган Муҳаммад Раҳим 1753- йилда ўз номига хутба ўқиттириб, ўзини амир деб атади. Манғитлар сулоласининг 1920-йилгача ҳукмронлик қилган даври тарихда шунинг учун ҳам Бухоро амирлиги деб аталди.
Аштархонийлар даврида Моварауннаҳр сиѐсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда инқирозга юз тутиб, учта мустақил давлатнинг шаклланиши билан изоҳланади. Ўзаро урушлар ва чет эл босқинчиларининг ҳужуми мамлакат иқтисодий ҳаѐтини тўла издан чиқарди. Сув иншоотлари қаровсиз қолиб, кўпгина экин экиладиган ерлар издан чиқди. Бу мамлакат иқтисодий, ижтимоий ҳаѐтида оғир ҳолатни келтириб чиқарди.
Сиѐсий ҳаѐтда шайбонийлар давридаги давлат тузуми асосан ўзгармаган бўлса ҳам, бошқарувда оталиқлар ва диндорларнинг мавқеи ўсиб, мамлакат сиѐсий ҳаѐтини ҳал қилиш уларнинг қўлига ўтган эди. Бу ижтимоий тузумга таъсир қилиб, хон ва унинг амалдорлари ҳарбий- маъмурий амалдорлар, уруғ бошлиқлари, йирик уламолар фикри билан ҳисоблашишга мажбур бўлардилар.
Ҳарбий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилмаганлиги замонавий ҳарбий техникага эътибор берилмаганлиги қўшиннинг салоҳиятини пасайтириб, шайбонийлар даврида Бухорога қарам ерларнинг қўлдан чиқиб келишига ва ҳатто аштархонийларнинг бутунлай ўз мустақилликларини йўқотишларига сабаб бўлди.
Тинимсиз олиб борилган урушлар қишлоқ хўжалиги каби шаҳар ҳаѐтига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Сайидо Насафий Бухорода 200 хилдан ортиқ ҳунармандчилик соҳалари мавжуд эди деб маълумот берса-да, улар жуда тор доирада бўлиб мамлакат иқтисодий аҳволини яхшилашга сезиларли таъсир кўрсата олмади. Убайдуллахон даврида ўтказилган пул ислоҳоти савдогарлар ва ҳунармандларнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳунармандчилик соҳасидаги етакчи тармоқлар тўқимачилик ва кулолчилик эди. Мамлакат иқтисодида деҳқончилик ва чорвачилик етакчи соҳа сифатида бу даврда ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди. Халқ хўжалигининг бу соҳаларидаги маҳсулотларнинг турли-туманлилиги ички савдога йўл очиб берган бўлса, ташқи савдодан келадиган катта фойда чет мамлакатлар билан иқтисодий алоқани ривожлантириб хон ва унинг амалдорларини рағбатлантирар эди. ХVI-ХVII асрлардан бошлаб Бухоро хонлигида Россия ва унинг турли шаҳарлари билан савдо алоқалари кучайиб борди. Шу билан бирга қўшни мамлакатлар Ҳиндистон, Эрон, Қашқар ҳамда узоқ Туркия мамлакатлари билан ҳам савдо алоқалари олиб борилди.
Аштархонийлар давридаги ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐтдаги таназзул маданий ҳаѐтга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Диндорлар мавқеининг кучайиши аниқ фанларга нисбатан эътиборни пасайтирди. ХVII асрда Бухоро хонлигида 150 дан ортиқ мадраса фаолият кўрсалган бўлса-да, уларда замон тараққиѐтига таъсир кўрсатиш даражасидаги алломалар етишиб чиққани йўқ. Бу дунѐвий илмлар соҳасида умуман иш қилинмади дегани эмас. Математика, астрономия, айниқса тиббиѐт, тарихнавислик ва адабиѐт соҳасида бир қанча янги асарлар яратилдики, булар ХVII аср ва ХVIII аср биринчи ярмидаги ўзбек ҳалқи маънавий меросининг буюк намуналари сифатида қайд этилади. Бобохўжа ибн Хожа Ориф Самарқандий, Мулло Турсун Фаройизий Самарқандийлар фалакиѐт соҳасида, Субҳонқулиҳоннинг "Лубб ул-лавойиҳ ул-қамар фил-ихтиѐрот", "Иҳѐ ат-табиби Субҳоний", Саъид Муҳаммад Тоҳир ибн Абулқосимнинг "Ажойиб ул-табқот" асарлари шу даврдаги кўзга кўринган асарлар сирасига киради.
Аштархонийлар даври ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ва маданий ҳаѐти ҳақида маълумот берувчи Мирзо Содиқ Муншийнинг "Даҳмай шоҳон" мажмуаси, Муҳаммад Балҳийнинг "Субҳонқулинома" маснавийси, Муҳаммад Амин Бухорийнинг "Убайдулланома", Муҳаммад ибн Муҳаммад Замон Бухорийнинг "Муҳит ут-Тавориҳ", Абдураҳмон Толеънинг "Абулфайзхон тарихи", Муҳаммад Юсуф муншийнинг "Муқимхон тарихи" ва бошқа асарлар шу давр маданий ҳаѐтининг ажойиб намуналаридир.
Бу даврда Турди Фароғий (ХVII аср), Бобораҳим Машраб (1640-1711), Сўфи Оллоѐр (1644-1723), Мирзо Абдулқодир Бэдил каби ижодкорларимиз ўз асарлари билан ўзбек адабиѐти равнақига салмоқли ҳисса қўшдилар. Хожа
Самандар Термизийнинг "Дастур ул-мулук" асари Субҳонқулиҳон даври давлатчилиги тарихи ва тузуми ҳақида маълумот берса, Мутрибийнинг " Тазкират уш-шуаро", Малеҳо Самарқандийнинг "Музаккир ул-асъҳоб", мулла Содиқ Самарқандийнинг "Риѐз уш-шуаро" каби тазкиралари давр илмий муҳити ва ижодкорлари ҳақидаги асарлардир. Уларда 200 га яқин ижодкорлар ҳаѐти ва ижоди ҳақида флкр юритилади.
Бухородаги Абдулазизхон мадрасаси ва Нодир девонбеги томонидан қурилган Лаби Ҳовуз меъморий мажмуаси, Самарқанд регистонига Ялангтўшбий қурдирган Шердор ва Тиллакори мадрасалари, Қаршидаги Ёрмуҳаммадбий ва Ҳўжа Қурбонбий мадрасалари, Шаҳрисабз воҳасидаги Хўжа Илимкон меъморий мажмуалари аштархонийлар даври меъморчилигининг юксак намуналаридир. Марказий ҳокимиятнинг заифлашуви, ўзаро урушлар, сиѐсий поракандалик билан изоҳланувчи аштархонийлар даврида тарихнавислик, адабиѐт, меъморчилик соҳасида қоига киритилган бу ютуқлар, ижобий силжишлар, меҳнаткаш халқимизнинг бунѐдкорлик, яратувчанлик хислатларининг буюк кўринишидир.



    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish