Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мустақиллик йилларида фан ва маданиятнинг ривожланиши



Download 3,43 Mb.
bet89/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мустақиллик йилларида фан ва маданиятнинг ривожланиши.


Ўрта Осиѐ, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимдан бошлаб илм- фаннинг ҳамма соҳаси, айниқса, астрономия, математика, тиббиѐт, кимѐ, меъморчилик, маъданшунослик, фалсафа, мусиқа, тилшунослик, адабиѐтшунослик ривожланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон олимлари ота- боболари яратиб кетган илмий меросни чуқурроқ ўрганиб янада бойитмоқдалар. Улар ўз миллий асарлари ва кашфиѐтлари билан жаҳон илм- фани ва маданиятига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Давлат ва жамият қурилиши Академияси, Банк-молия Академияси, Нукус ва Самарқандда Ўзбекистон Республикаси ФАнинг бўлимлари очилган. Илмий тадқиқот ишлари халқ хўжалигининг турли тармоқларида фаолият кўрсатадиган илмий тадқиқот институтлари, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, илмий марказлари, шунингдек, университетлар ва бошқа олий ўқув юртларида ҳам олиб борилади. Илмий кадрлар Фанлар Академияси тизимида ҳам, олий ўқув юртлари, халқ таълим тизимида ҳам тайѐрланади. Фақат Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ўқув юртларида 600 дан ортиқ фан докторлари ва деярли


6 мингга яқин фан номзодлари ўқитувчилик ва илмий фаолият билан шуғулланадилар.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатда илм-фанга алоҳида эътибор берилди. Xалқ хўжалиги ва маданий ҳаѐтнинг тобора ортиб бораѐтган талабларидан орқада қолаѐтган илмий тадқиқот институтлари тугатилди. Tурмуш тақозо этган янги институтлар очилди. Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 3-апрелидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси ФАнинг янги Низоми тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992-йил 8-апрелидаги фармони ҳамда уни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фанлар ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари ва инновация фаолияти ҳақида"ги қарори мамлакатда фанни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Республика олимларини хорижий мамлакатларга малака оширишга юборишга алоҳида эътибор берилди. Илмий ечимларни ички ва ташқи бозорда тарғиб этиш ва тарқатиш мақсадида Республика илмий ишланмалари инновация - тижорат маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий Аттестация комиссияси ташкил этилиши муносабати билан ФАнинг мавқеи ортди.
Ўзбек олимларининг фан-техника соҳасидаги ютуқлари нафақат Ўзбекистон балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам тан олина бошланди ва кўпчилик олимларимиз давлатимиз мукофотларига сазовор бўлдилар ва хорижий давлатлар академияларига ҳам ҳақиқий ҳам фахрий аъзоликка сайландилар. Ўзбекистон Республикасининг Фанлар Академияси ал- Xоразмий номидаги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги олтин медалларни таъсис этди. 1993-йилда Ўзбекистон Республикаси ФАнинг академиги Ҳ.Ф. Фозилов табиий ва техникавий соҳада катта ютуқларга эришгани учун ал-Xоразмий номидаги олтин медалнинг биринчи соҳиби бўлди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги олтин медал биринчи бўлиб шу йили ижтимоий ва гуманитар фанлар соҳасида катта ютуқларга эришгани учун филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг аъзоси У.И. Каримовга насиб этди.
1992-йил октябр ойида эса геология-минерология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Т.Н. Ҳамробоев геология ва геофизика соҳасида эришган муваффақиятлари учун Ҳабиб Абдуллаев номидаги олтин медалнинг биринчи соҳиби бўлди. У АҚШ да чиқадиган «Глобал тектоника ва металлогения" халқаро илмий журнали таҳририятига аъзо этиб сайланди.
"Фан ва техникада ким ҳақиқатан ким?" деб номланган жаҳон фан ва техникасининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган энг буюк олимларнинг ҳаѐти ва илмий фаолияти тўғрисидаги асосий маълумотларни ўз ичига олган қомусга Ўзбекистон Республикаси ФАнинг академиги П.Қ. Ҳабибуллаев киритилган. Ўзбек олими бу шарафга ўзининг қаттиқ ва юмшоқ жисмлар,
иссиқлик физикасининг катта муаммоларини, энергетиканинг физикавий- техникавий муаммоларини ишлаб чиққанлиги учун муяссар бўлган.
Мустақиллик йилларида (1996) ФАнинг 40 га яқин илмий маркази ва тадқиқот лабораторияларида йирик олимлар фаол меҳнат қилмоқдалар. Ўзбекистон Республикаси ФА институтлари олимлари хорижий давлатлар олимлари билан ҳамкорликда илмий алоқаларни кенгайтириб бормоқдалар. Натижада, 1992-йил декабр ойида техника фанлари доктори Ғ.Ғ. Умаров К.Э. Циолковский номидаги Космонавтика Xалқаро академиясининг аъзоси бўлди. У мазкур Xалқаро Академиянинг аъзоси бўлган биринчи ўзбек олимидир. Шунингдек, ўзбекистонлик М.С. Булатов, С.М. Сутягин, И.И. Ноткинлар, 1993-йилда Иордания Ислом Фанлар Академияси аъзолигига, М.С. Салоҳиддинов, ЮНЕСКО Информация Xалқаро академиясининг ҳақиқий аъзолигига, 1994-йил октабр ойида Xудоѐр Оллоѐров, 1995-йил феврал ойида Азамат Шамсиев Нью-Йорк ФАнинг фахрий аъзолигига, экология ва ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги халқаро академиясининг ҳақиқий аъзолигига З.С.Салимов, А.А. Аъзамхўжаев, 1997-йил октабрида У. Tожихонов ва З.Зариповлар табиат ва жамият фанлари Xалқаро академиясининг аъзолигига, академик Э.Юсупов эса Tуркия фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига сайландилар. Америка биография институти Ўзбекистоннинг етакчи олимларидан бири Омонулла Файзуллаевга унинг жаҳон фани ва маданияти тараққиѐтига қўшган ҳиссасига асосланиб "2001 йил инсони" унвонини берди ҳамда мазкур институтнинг маслаҳатчилар Кенгаши аъзолигига сайланди. Булар Ўзбекистон фанининг халқаро миқѐсда тан олинишининг яққол мисолидир. Юртбошимиз айтганларидек, XXI асрда қуроли, қўшини бўлган давлатгина эмас, балки турли соҳалар бўйича кучли мутахассислари бўлган давлатгина қудратли давлат ҳисобланади. Зероки, ҳар бир халқ фан соҳасида катта ютуқларни қўлга киритган машҳур фарзандлари билан буюкдир.
Мустақиллик йилларида ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий қайта қуришлар қаторида маданият соҳасида ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. Бу аввало театр санъати, миллий мусиқа, меъморчилик, адабиѐт соҳаларида яққол кўзга ташланади. Маданият мутахассисларининг ижодий фаолияти, уларнинг моддий ва техникавий ускуналари, замонавий бинолар билан таъминланиши давлат раҳбари Ислом Каримовнинг бевосита ғамхўрлигида бўлди. 2001-йилнинг давлат бюджетидан маданият ва санъат муассасаларини ривожлантириш учун 12 миллиард 703 миллион сўм (бу кўрсаткич 2000-йили
9 млрд. 463 млн. сўмни ташкил қилган эди) ажратилиши фикримизнинг гувоҳидир. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Республикада янги театр жамоалари ташкил этилди. 1991-1994 йилларда бир қатор вилоят марказларида янги театрлар ишга туширилди. 1993-йил август ойида Tошкент шаҳрида иш бошлаган "Tуркистон" саройи нафақат меъморчиликнинг ѐрқин намунаси, балки саҳна гуруҳлари ва атоқли артистларнинг чиқишлари бўладиган даргоҳга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов "Tуркистон" саройи очилиши маросимида нутқ сўзлаб, "Ушбу саройда халқимизнинг, шунингдек, жаҳон
халқларининг, Марказий Осиѐ халқларининг анъанавий анжуманларини, санъат байрамларини ўтказишни ният қилганмиз. Бу кошона, иншооло, миллатлар, эл-элатларнинг дўстлик, бирдамлик қалъасига айланади",-деган эди.
1998-йил 26-мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Бу фармонга мувофиқ Ўзбекистон томоша санъатининг кўп асрлик анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишда театр арбобларининг фаол қатнашишини таъминлаш мақсадида "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. Tеатрларнинг 90-йилларнинг иккинчи ярмидаги репертуарларида тарихий пессалар кенг ўрин олди. 1996 йили Амир Tемурнинг 660 йиллик юбилейи муносабати билан 10 та янги спектакллар сахналаштирилди. "Наврўз-97" театр фестевали муносабати билан Соҳибқирон образини ифодаловчи 14 спектакл намойиш этилди. 1998-йили ал-Фарғоний, ал-Бухорийларни юбилейларига бағишланган пессалар яратилди. Мамлакатимизнинг бой тарихини намойиш этувчи спектакллар Tошкентни етакчи театрларидагина эмас, барча вилоятларнинг театр саҳналарида қўйилди. 1995-1997-йиллари Рcспублика театрлари томонидан 313 янги спектакллар қўйилди.
Ўзбекистонда мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириш мақсадида "Ўзбекнаво" гастрол-консерт бирлашмаси ташкил этилди. Унда мусиқа рақс санъатини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш масалалари кўзда тутилди. Санъатни барча соҳалари, маданий-маърифий муассасалари учун малакали мутахассис кадрлар тайѐрлаш Республика Президентининг доимо эътибор марказида бўлиб келди. Советлар давридаги маданият ўқув ишлари қайта тузилиб кўплаб янги ўқув масканлари ташкил этилди. 90-йиллар охирида мамлакатда 27 та махсус ўқув юрти фаолият кўрсатди. Шундан биттаси олий ўқув юртлари, 20 та ўрта махсус билим юртлари, 2 мактаб-интернат.
Мустақиллик йилларида ўзбек адабиѐти, адабиѐтшунослик фани тараққиѐтида ҳам янги саҳифалар очилди. Асарлари зарарли, ўзлари миллатчи деб ноҳақ баҳоланган Чўлпон, Отажон Ҳошим, Вадуд Маҳмуд, Мунаввар қори сингари миллатпарвар ѐзувчи, маърифатпарварлар ижоди холисона ўрганилиб, уларнинг асарлари чоп этилди, театр сахналарида ўз ўрнини эгалладилар.
Маърифатпарварлар фаолиятининг асл моҳиятини, адабий, маданий, сиѐсий ҳаѐтдаги ўрнини рўйи-рост кўрсатиш бошланди. Ўтмишда диний ва сарой адабиѐти вакили деб тамға босилган буюк шоир ва мутафаккирлар ҳаѐти ва ижоди ўрганилиб, асарлари халққа қайтарилди.
Мустақиллик шарофати боис мўтабар Қуръони Карим ва ҳадислар чоп этилди. Бундай асарларнинг халқимиз қўлига етиб бориши бутунлай янги, соғлом, соф миллий ғояларимизнинг, мақсад ва интилишларимизнинг
сифат даражасини белгилайди. Адабиѐт соҳасидаги ва кўплаб нашр этилган бошқа асарлар миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг буюк хаѐтбахш кучини кўрсатади.
Мустақиллик даври адабиѐтининг байроқлари Ўзбекистон қаҳрамонлари Сайид Аҳмад, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ўзекистон халқ шоирлари Муҳаммад Юсуф, Ҳабиб Саъдуллаевлар ижодий фаолияти билан бутун халқимиз фахрланади.
Миллий истиқлол давридаги ўзбек адабиѐтшунослиги олдида турган муҳим вазифаларни ҳал этишда Озод Шарофиддинов, Бегали Қосимов, Найим Каримов, Эркин Каримов, Аҳмад Алиев, Нажмиддин Комиловларнинг асарлари алоҳида ўрин эгаллайди. T.Маликнинг романлари, О.Матжон, О.Ҳожиева, X.Султонов, А.Суюн, Й.Эшбек, Ҳ.Дўстмуҳаммад, Ш.Салимова сингари шоир ва адибларнинг бадиий баркамол, ғоявий етук асарлари ўзбек миллий истиқлол адабиѐтига катта ҳисса бўлиб қўшилди.
Мустақиллик йилларида маданий-маърифий муассасалар ишларида ҳам кескин ўзгаришлар юз берди. Бу муассасаларнинг сони 1997-йили 9442 та бўлса, булардан 60 таси музейлар, 2657 таси клублар, 6725 таси кутубхоналардир. Мустақиллик йиллари бу муассасалар аҳоли ўртасида маданий-маърифий тарбиянинг ўчоғига айланди.
Аҳоли ўртасида маданий-маърифий ишларни ташкил қилувчи муассасалардан бири кутубхоналар бўлиб, уларнинг сони 1996-йили 6723 та эди. Кутубхоналарда жами китобхонлар 6 млн. 211 кишини ташкил қилса, шундан 4 млн. 425 минги қишлоқ районларида эди. Кутубхона ходимларидан 65 фоизи олий ва ўрта маълумотли мутахассислардир.
Миллатимизнинг ўзлигини англашда миллий, тарихий қадриятлармизни тиклашда музейлар алоҳида ўрин тутади. Шу жиҳатдан Президент И.А.Каримовнинг 1998-йил 12-январдаги "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони музейлар ишларини ривожлантиришда дастур ролини бажармоқда.
Мустақиллик йиллари республикамизда музейларга бўлган эътибор ошиб бормоқда "Tемурийлар тарихи давлат музейи"ни қурилиши, "Ўзбекистон халқлари тарихи музейи", "Xалқ амалий санъати музейи" нинг қайта жиҳозланиши бунинг далолатидир. Ҳозирги кунда давлат қарамоғидаги музейлар 81 тани ташкил қилиб, шулардан 15 таси тарих музейлари, 23-ўлкашунослик, 10-бадиий санъат кошонаси, 20-мемориал муассаса, 8-адабиѐт, 4-тиббиѐт музейларидир.
Шунингдек, мамлакатнинг шаҳарлари ва туманларида 510 музей халқимизнинг бой тарихий-маданий хазиналарини намойиш этмоқда ва кишиларимизни, ѐш авлодни маънавий-маърифий тарбиялашга ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқда.
Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазирлиги тасарруфидаги жами музейларда 2000-йил бошларида 1.350 минг экспонантлар сақланмоқда ва буларни ўтган даврда 1.655.400 киши томоша қилган.
Шарқ ва Ғарб меъморчилиги уйғунлашган бинолар юртимиз пойтахти ва вилоят марказларида қад кўтариб, шаҳарларимиз ҳуснига ҳусн
қўшмоқда. Миллий банк, меҳмонхона бинолари ҳамда маданият ва истироҳат боғларининг бунѐд этилиши бунинг ѐрқин мисолидир. Ҳайкалтарошлик, амалий безак санъати, тасвирий санъат, рақс, кино санъатларида ҳам анъанавий ва замонавий усуллар уйғунлашиб етук асарлар яратилди ва яратилмоқда.
Xулоса, Ўзбекистон ўзининг қисқа вақтдаги мустақиллик йиллари давомида иқтисодий-ижтимоий борадаги ютуқлари билан бир қаторда; мафкуравий-маънавий, маданий ишларга ҳам эътиборни кучайтириб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари орасида ўз нуфузи ва обрўсини юқори кўтармоқда.
Таянч сўз ва иборалар.
Ўзбекистон Республикаси, «Ўзбек модели», қонунчилик палатаси,
сенат, аграр ислоҳотлар, валюта, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури», «Умид», «Улуғбек», «Устоз», «Камолот», хусусийлаштириш ва приватизация, бозор муносабатлари, нархларни эркинлаштириш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти, кичик ва ўрта бизнес.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish