Мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаѐт. Миллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш билан бир вақтда маънавий меросимизни, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият олиб борилмоқда.
Республика Президенти И.А. Каримов таъкидлаб ўтганидек, маънавиятнинг моҳияти шунчалик кенгки, уни ўлчаб ҳам, поѐнига етказиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир оламдир.
Бозор муносабатлари шароитида маънавият ва маърифат ишларига ғоят катта эътибор берилиши мустақил Ўзбекистонда янги жамият қуришнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.
Шу борада "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказини ташкил қилиш ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга қаратилган 1994-йил 23- апрелдаги ва кейинги Президент фармонлари Республикада маънавий ва мафкуравий ишларни юксалтиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йилнинг 2-июнидаги Республика маънавият ва маърифат кенгашини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармони мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини халқимиз онги ва қалбига сингдириш борасида улкан ишларни амалга оширишга қаратилган муҳим дастур бўлди. Юртбошимизнинг маънавиятга бош ҳомий бўлаѐтгани, вилоят ҳокимларининг маънавий ва маърифий Кенгашларига шахсан ўзлари раислик қилаѐтганлари мамлакатимизда маънавий қадриятларни тиклаш, ҳар томонлама камол топган инсонни тарбиялашга қанчалик катта эътибор берилганликни кўрсатади.
Республика маънавият ва маърифат кенгаши Президент фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида "Жамият маънавиятини янада юксалтириш", "Аҳолини сиѐсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш" юзасидан ҳужжатлар қабул қилиб, 39 та кичик ишчи гуруҳлари тузди. Қабул қилинган дастурларни амалга ошириш, маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини кучайтириш юзасидан кенгашнинг жойлардаги бўлимлари муайян ишларни амалга оширмоқдалар.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда-аждодларимизнинг бизгача етиб келган бой маданий меросларини ўрганиш ҳам катта ўрин эгаллайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қадриятлар, урф-одатлар, буюк ота-боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошланди. Xусусан, маънавий-маърифий ишларнинг ривожланиши учун давлат томонидан катта маблағлар ажратилди. Ўзбекистондаги барча давлат театрлари, маданият уйлари, санъат олий ўқув юртлари, фолклор-этнографик гуруҳлар маданият ўчоқларига айланиб қолди. Tеатр саҳналарида янги замонавий спектакллар қўйила бошлади.
Бадиий адабиѐтда партиявийлик, синфийлик нуқтайи назаридан ѐндошишга чек қўйилди. Баҳовуддин Нақшбанд, Феруз, Xўжа Ахрор, Чўлпон, Фитрат каби алломаларнинг номлари тикланиб асарлари чоп этилди. Баркамол авлодни тарбиялашдаги катта ҳизматларини ҳисобга олиб адабиѐтнинг илғор намояндалари Абдулла Орипов,Сайид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Қайиберген Tўлепбергенов, Иброхим Юсуповлар Ўзбекистон Қахрамони унвонига сазовор бўлдилар.
1991-йили буюк аллома, ғазал мулкнинг султони Алишер Навоий юбилейини ўтказиш катта аҳамиятга молик воқеа бўлди. Бу тантанага бағишланиб Республикамизда шоирнинг асарлари нашрдан чиқарилди.
1994-йил Мирзо Улубек таваллуд топган кунининг 600 йиллиги кенг кўламда, жаҳон миқѐсида нишонланди. ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида юбилейга бағишланган ҳафталик ўтди.
Мустақиллик йилларида буюк соҳибқирон Амир Tемурнинг 660 йиллиги бўлиб ўтди. ЮНЕСКО томонидан 1996-йил "Амир Tемур йили" деб эълон қилинди. Шу йили ЮНЕСКО нинг Париждаги қароргоҳида "Tемурийлар даври, фан, маданият ва маорифнинг гуллаб яшнаши" мавзуида анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди. Мамлакатимизда "Tемур ва темурийлар" музейи, Амир Tемур номи берилган боғлар, кўчалар барпо этилди.
Ислом оламининг алломаси Исо ат-Tермизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз Замаҳшарийнинг 920 йиллиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Боҳовуддин Нақшбандийнинг 675 йиллиги кенг кўламда нишонланди. Уларнинг бой асарлари нашрдан чиқарилди.
Барча вилоятлар ва шаҳарларда ҳар йили Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳийларга бағишланиб кечалар ўтказилди, Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик таваллуди, "Алпомиш" достони яратилишининг 1000 йиллиги кенг миқѐсда нишонланди.
Маънавий ҳаѐтни такомиллаштириш мақсадида Имом ал Бухорийнинг юбилейига бағишлаб, Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда турадиган "Ал-Жомеъ ас-Саҳийҳ" (ишонарли тўплам), "Ал-адаб, ал-муфрад" (Адаб дурдоналари) ўзбек тилига таржима қилиниб, нашрдан чиқарилди.
1998-йили Имом ал Бухорий таваллудининг 1225 йиллиги, Аҳмад ал Фарғоний таваллуднинг 1200 йиллиги жаҳон миқѐсида кенг нишонланди. Республикада юбилейлар муносабати билан алломалар ҳаѐтига бағишланган илмий анжуманлар ва бадиий кўргазмалар очилди.
Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита иштироки билан буюк ватандошларимиз фиқҳ илмининг билимдони, номи шарқ ва ғарбда машҳур бўлган Абул Ҳасан ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал Фарғоний ал- Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги, калом илмининг асосчиси Имом Абу Мансур ал Мотрудий таваллудининг 1130 йиллиги бутун мамлакатимизда кенг нишонлаб ўтилди. Юртимиз ҳали иттифоқ таркибида бўлган, Кремлнинг ҳукмронлиги ҳали кучини йўқотмаган бир пайтда 1990- йил июн ойида Республика Президенти Ислом Каримов "Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига Ҳаж қилиши тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон ҳукуматининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан 1991 - йилда Ҳаж қилиш бахтига 350 киши сазовар бўлган бўлса, 2001-йили ҳожиларнинг сони 3801 кишига етди. Жами мустақиллик йиллари Ҳаж ибодатини адо этишга мувоффақ бўлганларнинг сони 31.057 кишини ташкил қилди.
Сўнгги йилларда Ҳаж сафарига борувчилар 4 минг нафар кишини ташкил этмоқда. Давлат уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.
1992-йил Президент фармони билан Рамазон ва Қурбон ҳайит кунлари умумхалқ байрами деб эълон қилинди. Xалқимиз асрлар давомида нишонлаб келган байрамларидан бири "Наврўз" умумхалқ байрами сифатида қайта тикланди.
"Моварауннаҳр" диний бошқармаси фаолияти Республикамиз ҳаѐтида ўз ўрнини эгаллади. Диний бошқарма қошида Ислом Университети ва вилоятларда мадрасалар ташкил этилди. «Ислом нури» газетаси чоп этилмоқда. Мустақиллик арафасида Ўзбекистон бўйича 87 масжид бўлса, 1998-йилда уларнинг сони 3000га ҳозир эса 5000га етди. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши билан жамият ҳаѐтида муҳим ўрин тутиб келган. Ўзбек юрти азалдан қадимий динлар ривож топган макондир. Ҳозирги кунда кўп миллатли Ўзбекистон Республикасида ислом дини билан бир қаторда ўн тўртта диний конфессияларѐнма-ѐн яшаб келмоқда.
1995-йили рус православ черкови Tошкент ва Ўрта Осиѐ эпархияси ташкил этилганлигининг 125 йиллиги юбилейи, Ўзбекистон евангел- люттеран жамоаси ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишланган "Бир осмон остида" шиори билан мусулмон ва христиан динлари вакиллари ўртасида ўтказилган мулоқот катта аҳамият касб этди. Tошкентда 2000 йилнинг сентябрида ЮНЕСКО раҳнамолигида "Жаҳон динлари тинчлик маданияти йўлида" мавзуида динлараро мулоқот халқаро анжуман бўлиб ўтди. Унда АҚШ, Франция, Россия, Эрон, Исроил, Ҳиндистон, Xитой, Ватикан каби ўттизга яқин мамлакат, шунингдек, халқаро диний муассасалар вакиллари қатнашдилар. Анжуманни ўтказиш учун айнан Ўзбекистон танлангани бежиз эмас. Зеро, бу ўлкадан дунѐга донғи кетган буюк алломалар, ислом оламида катта ҳурматга эга бўлган буюк зотлар етишиб чиққан. Ҳозирги кунда мустақил Ўзбекистонда дин ва виждон эркинлиги мустаҳкам қарор топган ва барча диний конфессиялар биргаликда мустаҳкам тинчликни сақлаш, диний экстремизм ва халқаро террорчиликка қарши дадил кураш олиб бормоқда. АҚШ собиқ давлат секретари Мадлен Олбрайт 2000 йил апрелида Тошкент Синагогида ибодат қилгандан кейин:
«Ўзбекистонда яна такрор айтаман, Ўзбекистонда барча динларга бир ҳил эътибор бераѐтгани виждон эркинлиги тўла таъминланганлиги мени жуда қувонтирди. Бу жиҳатдан Ўзбекистонни бутун дунѐга ибрат қилиб кўрсатса арзийди»,деган эди.
Истиқлол йўлида қадам ташлаб бораѐтган Ватанимиздаги мавжуд маънавий, маданий омилларига эътибор бериш билан бирга маориф, таълим- тарбия ишларига эътибор кучайтирилмоқда.
―Tаълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса, биз кўзлаган олий мақсад-озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди",- дейди И.А.Каримов.
Республикамизда таълимнинг янги тизимини амалга оширишда, Ўзбекистон ҳукумати тарихимиздаги таълим жараѐнларини ўрганиб чиқиб, илғор тараққий этган мамлакатларнинг таълим ташаббусини инобатга олиб таълимни ислоҳ қилиш дастурини тайѐрлади. Барча эътибор таълим тизимларини демократик ва инсонпарвалиик тамойиллари асосида такомиллаштириб, унинг моддий-техника базасини, замон ва давр талаблари даражасига кўтариш ва Ўзбекистоннинг маърифий салоҳиятини кучайтиришга қаратилди. Шу мақсадда 1992-йил 2-июл Республикамизда "Tаълим тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.
Tаълимни ислоҳ қилиш қуйидаги тамойиллар асосида олиб борилади таълим тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократиявийлиги;
таълим тизимининг узлуксизлиги, изчиллиги, илмийлиги ва дунѐвийлиги;
таълимда умуминсоний ва миллий-маданий, маънавий қадриятларнинг устуворлиги;
эътиқоди, динидан қатъий назар барча фуқаролар учун таълим олиш имкониятлари яратилганлиги;
таълим муассасаларининг сиѐсий партиялар ва ҳаракатлар таъсиридан холилиги.
1993-йил Республикамиз Президенти томонидан "Ўзбекистонда ўқувчи ѐшларни рағбатлантириш чоралари тўғриси"даги фармонига биноан талаба ва аспирантлар учун махсус стипендиялар белгиланди. Улар учун ривожланган давлатлардаги университетларда таълим олиш, улардаги илмий марказларда ишлаш, малакаларини ошириш учун шароитлар яратиб берилди.
Ўзбекистон мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб энг муҳим масалалардан бири эски тафаккур, эътиқодидан қутилган истиқлол учун, ўз она-юрти учун хизмат қиладиган кадрлар тайѐрлаш масаласи турди. Эски тузумни аста-секин таг-томири билан тугатиб батамом янги, жаҳоннинг илғор тараққий этган мамлакатлари йўлидан борадиган ҳақиқий демократик жамият қуриш эндиликда янгича фикрлайдиган қуйидан тортиб юқори тоифадаги кадрларга боғлиқ бўлиб қолди.
Собиқ иттифоқда катта-кичик раҳбар ходимлар ҳар хил даражадаги партия ва комсомол мактабларида, коммунистик мафкура тарғиботчиси ва ташвиқотчиларини тайѐрлайдиган Университет ва академияларда тайѐрланган бўлса, эндиликда бу ўқув юртлари, табиийки, тарих саҳнасидан тушиб қолди.
Бозор муносабатларига асосланган янги жамиятда раҳбар кадрларни тайѐрлаш мақсадида Президент қошидаги "Давлат ва жамият қурилиши академияси", "Жаҳон иқтисодиѐти ва дипломатияси университети", айрим
вазирликлар қошида академияларнинг ташкил этилиши катта аҳамият касб этади.
Президентимиз Республика ва вилоятларнинг раҳбар ходимлари, ҳуқуқ органлари раҳбарлари билан учрашувларида ҳокимиятлар, ҳуқуқ органларининг айрим ходимлари томонидан тартиб-интизомнинг, қонунчиликнинг бузилаѐтгани тўғрисида ҳар гал куйиб-пишиб гапиради ва уруғ-аймоқчилик, маҳаллийчилик, порахўрлик каби ўтмиш қолдиқларидан тоза, эл-юрти ва халқига ҳалол меҳнат қиладиган ѐш кадрларни тайѐрлаш, уларга йўл очиб бериш зарурлигини қайта-қайта такрорлаб кўрсатади.
Ўзбекистон мустақиллигининг келажаги юқори малакали, маърифатли, эл-юртига садоқатли мутахассисларни тайѐрлашга бевосита боғлиқ. И.А.Каримов мухбирларнинг "Сизнинг сиѐсатингизда таълим-тарбия масаласига катта эътибор беришнинг сабаблари нимада?", деб сўраган саволига онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб янги жамият қуриб бўлмайди, онг, ғоя, тафаккур таълим-тарбия билан узвий боғлиқ, бир-бирини тўлдиради деб жавоб беради.
1997-йил, 29-августда Республика Олий Мажлисининг IX сессиясида И.А.Каримовнинг "Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори" маърузаси асосида янги таҳрирда "Tаълим тўғрисида" қонун ва "Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури" қабул қилинди.
Истиқлол йилларида мактабгача тарбия муассасаларда, бошланғич синфларда ўқув-тарбия ишларига эътибор кучайтирилиб, ўрта-махсус ва олий ўқув юртлари тизимида лицейлар, коллежлар, бизнес мактаблари очилди, 8 та институтлар асосида университетлар ташкил қилинди. 2000-йил бошларига келиб мамлакатимизда 61 та олий, 258 та ўрта-махсус ўқув юртлари, шу жумладан 75 та коллежларда 360 мингдан ортиқ талаба билим олмоқда. Мустақиллигимиз келажаги ѐшлар қўлида экан билимдон, маънавиятли мустақил фикрлаб мустақил иш юритадиган ѐшларни юртбошимиз таъбири билан айтганда жамиятимизнинг энг катта бойлиги, миллатимизнинг интелектуал, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит- қизларимизни тарбиялаш мамлакатимиз ҳаѐтида биринчи даражали вазифа этиб қўйилмоқда.
Бу борада "Умид" (1997-йил), "Улуғбек" (1993-йил) жамғармалари олиб бораѐтган ишлар алоҳида ўрин тутади. Фақат "Умид" жамғармаси синовларида 1997-1999 йиллар мобайнида 5500 нафар ѐшлар қатнашиб, 658 таси Президент грантларига сазовор бўлди. 2000-2001-ўқув йилидаги бу танловда 3000 нафар ѐшлар билими синовдан ўтказилиб, улардан 124 таси хорижий давлатларни энг нуфузли ўқув юртларида ўқишга сазовор бўлди.
Яқинда ўз фаолиятини бошлаган "Камолот" ѐшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий мақсад ва вазифалари келажак авлодимиз дилига ва онгига миллий истиқлол ғоялари ва мафкурасини сингдириш, аҳолининг аксариятини ташкил қилган йигит-қизларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлари асосида тарбиялашга қаратилгандир.
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастурининг асосий тамойиллари аниқ белгилаб кўрсатилди:
узлуксизлик: таълим-фан-ишлаб чиқариш;
мутахассисларга талаб истиқболини ўрганиш; ўқитувчи ва мураббийларни қайта тайѐрлаш;
ўқувчи ѐшларни Ватанга садоқат, юксак ахлоқли маънавиятли ва виждонли этиб тарбиялаш;
корхоналарда мактаб-институтлар базасини мустаҳкамлашдан фойдаланиш;
чет эл сармояларидан фойдаланиш.
Tаълим тўғрисидаги янги қонунга кўра, узлуксиз таълим бир неча босқичларда амалга оширилиши зарур:
1 .Мактабгача-оила ва боғча тарбияси. 2.Бошланғич таълим 1-4 синфлар.
Умумий таълим мажбурий бўлиб, 5-9 синфларда умумий билим асослари, дунѐқараш шаклланади.
Мажбурий-ихтиѐрий тусдаги ўрта-махсус билим ва касб-ҳунар ўқув юртлари: 3 йилга мўлжалланган академик лицейлар, махсус касб-ҳунар коллежлари 5.0лий таълим: бакалавр-4 йил, магистратура-2 йил ўқиш муддати, кейинчалик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун аспирантура-3 йилга, докторантура-2 йил муддатга белгиланган.
Tаълим-тарбия, илм-фан соҳасидаги ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши зарур.
1997-2001-йй. Ўтиш даври.
0-2005-йй. Ислоҳотни кенг миқѐсда амалга ошириш даври.
5-йилдан кейин кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш даври.
Ўтган қисқа давр ичида "Кадрлар тайѐрлашнинг миллий дастурини" амалга оширишдаги биринчи босқичидаги натижалар кўзга кўринарли даражада бўлди. Ҳозирги кунда умуман таълим тараққиѐти 2004-2005- йилларга мўлжалланган махсус қарор асосида амалга оширилмоқда.
Маориф соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ўрта махсус билим юртлари тубдан қайта қурилди. Эндиликда 9-синфларни битирганлар учун академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг эшиги кенг очилди. 2003 йилнинг августида мамлакатда 6865 болалар боғчалари мавжуд бўлиб, уларда 642000 бола тарбия олмоқда. 64000 педагоглар тарбия ишларини олиб бормоқда. 9702 умумтаълим мактабларида 6 млн.272000 ўқувчи таълим тарбия олмоқда. 500 минг дан ортиқ педагог ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Айни вақтда 51 академик лицейларда 30620 ўқувчи ўқимоқда, 419 касб-ҳунар коллежларида эса 285.685 йигит-қизлар ҳунар ўрганмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004-2009 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган ўқувчилар ҳаммаси академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишлари зарур. Олий таълим тизими кенг ривожланмоқда. 1991 йили Ўзбекистонда 52 олийгоҳ бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 63 тага етди, булардан 19 таси университетлардир.
Ўзбекистон ҳукумати ѐшларни жисмоний тарбия ва спорт билан кенг шуғулланиши учун барча шароитларни яратиб қўйди. Ҳозирги кунда Республикада жисмоний тарбиянинг 15085 бошланғич ташкилоти шуғулланган бўлиб улардан 9501 мактабларда, 710 таси лицей ва коллежларда 63 таси олийгоҳларда ташкил этилган.
Республикада спорт иншоотларини қуришга улкан эътибор қаратилган. Жумладан, ҳозирги кунга келиб 500дан ортиқ спорт клублари, 536 спорт масканлари, 5 та олимпия клублари, 8та Республика олий спорт мактаблари ва жисмоний тарбия институти ишлаб турибди. Спорт билан шуғулланувчиларга 233 стадион, 135 сузиш ҳавзаси, 32.865 спорт майдончалари хизмат кўрсатмоқда. 4841 футбол майдони, 168 теннис, волейбол, баскетбол майдонлари мавжуддир.
Мамлакатда спорт ва жисмоний тарбия соҳасида эришилган ютуқларни янада ривожлантириш юзасидан Республика Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 1999-йил 27-майдаги 271-сонли қарори ва шу қарор асосида қабул қилинган Давлат Дастури катта аҳамиятга эга бўлди. Дастурга кўра айниқса қишлоқ ѐшлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт шахобчаларини кенгайтириб, уларнинг моддий техника базаларини кучайтириш тадбирлари белгиланди. Бунга жавобан ўтган бир йилдан кўпроқ вақт ичида қишлоқ туманларида 184 спорт-соғломлаштириш клублари ташкил қилинди.
2000-йил Ўзбекистон Республикаси спорти тарихида, умуман олганда, муваффақиятли йил бўлди. Саралаш мусобақаларида ғолиб чиққан 77 спортчимиз 13 спорт тури бўйича Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган XXVII Олимпиада ўйинларида қатнашишга муяссар бўлдилар.
Олимпиадачиларимиз 1 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медалларини қўлга киритиб, 200 мамлакат ўртасида 41-ўринни эгалладилар. Республика курашчилари, боксчилари, теннисчилари, дзюдочи ва каратечилари мустақил Ўзбекистонимизни бутун жаҳонга танитмоқда.
Мустақиллик йилларида энг тез ривожланиб бораѐтган спорт турларидан бири шахматдир. Собиқ Советлар даврида шахмат бўйича битта гроссмейстер тайѐрланган бўлса, эндиликда уларнинг сони 11 нафар бўлди. Tуркияда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадасида ҳамюртларимиз 120 дан ортиқ мамлакатлар ичида фарқли 11 ўринни эгалладилар. Республика чемпиони Рустам Қосимжонов ўз тахтасида бронза медалига эга бўлди. 2004 йили дунѐнинг энг кучли шахматчилари иштирокида ўтган жаҳон чемпионатида Р.Қосимжонов жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.
Жамият тараққиѐтида рўй бераѐтган ўзгаришларни тушуниш, ҳур фикрлиликка интилиш кишиларни истиқлол йўлидан олиб борувчи ғоявий қарашлар ҳозирги куннинг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Жамиятимизда сиѐсий мустақилликка эришиб иқтисодий, маданий- маърифий ишлар амалга оширилаѐтган бир вақтда миллий истиқлол ғояси ва мафкураси юртбошимиз айтганидек, «сув билан ҳаводек зарурдир». Бусиз, яъни фикрлаш, эътиқод ўзгармасдан бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий барқарорликка эришиш мураккаб вазифадир. И.А.Каримов миллий мустақиллик ғоясининг зарурлиги тўғрисида гапирар
экан "Ўзининг келажагини қурмоқчи бўлган ҳар қандай давлат ѐхуд жамият, албатта ўз миллий ғоясига суяниши ва таяниши керак", - деб таъкидлайди ва миллий истиқлол мафкурасининг вазифасини кўрсатиб унинг: "...асл маъноси эскича ақидалардан холи бўлган, мустақил ва янгича фикрловчи кишиларни тарбиялашдан иборат",-дейди. Мустақиллик ғояси ва мафкурасининг халқимизга тўғри йўл кўрсатувчи, уни бирлаштирувчи, буюк мақсадлар учун бутун кучларимизни уйғунлаштирувчи аҳамиятини назарда тутиб Президент И.А. Каримов мустақилликнинг дастлабки даврида, 1993-йил 6-май Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг II чақириқ, XII сессиясида "Олдимизда турган энг муҳим масала, бу-миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаѐтимизга тадбиқ этишдир",- деган эди. Кишиларимизни қайси тоифа ва гуруҳда бўлишидан қатъий назар маънавий инқироздан чиқарадиган ягона миллий ғоя атрофида бирлаштирадиган бирдан-бир қудратли куч ана шу миллий мустақиллик мафкурасидир.
Ягона мақсад, ягона ғоя бўлмаса жамият инқирозга учрайди ҳалок бўлади. Буни биз яқин ва олис ўтмишдаги тарихимиздан биламиз.
Миллий истиқлол ғояси келажак мақсадни ифодалайдиган халқимизнинг минг йиллик тарихини буюк келажак билан боғлайдиган, ана шу юксак мақсад йўлида 120 дан ортиқ миллатлар ва элатларни, барча кишиларимизни бирлаштирувчи байроқ вазифасини бажаради.
Мустақил Ўзбекистон тарихи миллий истиқлол ғоясининг тарихидир. И.А.Каримов: "Ўзининг ҳаѐтини, олдига қўйган мақсадларини аниқ тасаввур қила оладиган, ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч бир даврда миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди",-дейди.
Миллий истиқлол ғояси Ўзбекистон республикасининг кўп миллатли омилини сақлаб қолиши ва уни ривожлантиришдек буюк мақсадни ўзининг адолатли, инсонпарвар ҳуқуқий жамият қуриш йўлидаги устувор йўналиш деб қарайди. "Ўзбекистон ватаним маним" ғояси барча Ўзбекистонликларнинг дилидан ўрин олган. Бу фикрларнинг тасдиғини "Ижтимоий фикр" маркази томонидан 1999 йилнинг июн ойида ўтказилган социологик тадқиқотларнинг натижасида кўриш мумкин. Қорақолпоғистон Республикаси, Самарқанд, Tошкент, Фарғона вилоятлари ва Tошкент шаҳрида 1350 респондентиал иштирокида ўтказилган тадқиқотда ўзбеклардан ташқари тожик, қозоқ, татар, қирғиз, рус, украин, белорус миллатлари вакиллари Ўзбекистонда миллатлараро ва фуқаролик барқарорликнинг сабаблари нимада?-деган саволга якдиллик билан қуйидагича жавоб бердилар: 59,5%-Республика Президенти И.Каримовнинг оқилона сиѐсати, 31,3%-давлатнинг оддий халқ тўғрисидаги ғамхўрлиги, 22%-ўзбек халқининг бағрикенглиги, 15,3%-иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтдаги барқарорлик.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуриш йўлида иқтисодий, ижтимоий-сиѐсий, маданий-маърифий ишларимиздаги барқарорлик мафкуравий таҳдидларни олдини олишни муҳим вазифа қилиб қўяди. Шу мақсадда халқимизнинг анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-
оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини кишилар онгига сингдириш лозимдир.
Миллий мустақиллик ғоясининг энг муҳим вазифаларидан бири мустақиллигимиз таянчи ва келажаги ѐш авлодни миллий ғурур, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат. Мустақиллик ғояларига эътиборсизлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. 1999 йил 16-феврал "қонли сешанба" кунги воқеалар миллий мустақиллик ғоясини, мафкурасини ѐшларимиз дилига етказиш зарурлигини, бунинг учун ғоявий, мафкуравий ишларимизни кучайтириш лозимлигини кўрсатди.
Бу борада юртбошимиз И.А.Каримов 2000-йил апрелда Оқсарой қароргоҳида зиѐлилар билан ўтказилган мулоқотида, шу йилнинг июн ойида "Фидокор" газетаси мухбири саволларига берган жавобларидаги миллий истиқлол мафкурасининг моҳияти, зарурияти, аҳамияти, унинг сиѐсий, иқтисодий ва маънавий асослари тўғрисидаги таълимоти истиқлолимизнинг буюк ғояларини кишиларимиз тафаккурига сингдириш борасидаги ишларимизнинг дастуридир.
Миллий истиқлол ғоясини, унинг тушунча ва тамойилларини халқимиз, биринчи навбатда ѐшларимиз ўртасида тарғиб ва ташвиқ этишнинг усул-услубларини шакллантириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилмоқда. "Маънавият ва маърифат" маркази қошидаги тарғибот-ташвиқот марказининг тузилгани, жамоатчи маърузачилар ишининг йўлга қўйилаѐтгани, улар учун "Воизга ѐрдам" рукнида рисолалар чоп этилаѐтгани шулар жумласидандир. Президентимиз фармони билан "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" махсус фан сифатида таълим тизимининг барча босқичларига киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |