Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. Молия-банк тизими



Download 3,43 Mb.
bet87/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. Молия-банк тизими.


Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳал қилувчи бўғини сифатида қишлоқ хўжалигида ислоҳат ўтказиш, уни жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Бунга сабаб Ўзбекистон аҳолисининг 64 фоиздан кўпроғи қишлоқда яшаши, яъни ички маҳсулотнинг 24 фоиздан кўпроғи аграр секторга тўғри келиши ва қишлоқда истиқомат қилганларнинг 37 фоизга яқини қишлоқ хўжалиги билан бандлигида эди.


Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни амалга оширишда энг устувор масала сифатида ерга мулкчилик масаласи ҳал қилинди. Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерларнинг камлигини ҳисобга олиб, ер хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, балки уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлигини ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилди.
Мустақилликнинг дастлабки қадамларидан бошлаб қабул қилинган меъѐрий ҳужжатларда, хусусан, "Ер тўғрисида"ги (20 июн 1990 йил) ва бошқа қонунларда ва Президент фармонларида қишлоқ хўжалигидаги туб ислоҳатларни ҳуқуқий ва назарий асослари яратилди.
Қишлоқда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқоннинг ерга эгалик ҳиссини қайта тиклаш, ерни сотиш-олишга йўл қўймасдан, балки уни узоқ муддатларга (50 йилгача) мерос қилиш ҳуқуқи билан вақтинча ѐки умрбод фойдаланишга бериш масалалари ҳал қилинди. 1992-йилдан бошлаб атиги уч йил ичида мавжуд 1137 давлат хўжаллигидан 1066 мулкчиликнинг акциядорлик, жамоа ѐки ижарадаги хўжаликка айлантирилди 1516 қорамолчилик фермаси меҳнат жамоаларининг мулки қилиб берилди. Қишлоқ хўжалигида кўп укладли иқтисод вужудга келди. 1997-йили шахсий томорқа хўжалиги-3 млн. гектарни ташкил қилди. Tоморқа хўжалигининг экин майдони 1989 йили 257 минг гектар бўлса, 1997-йил-599,7 минг гектарга кўпайди. 1996-йили шахсий ѐрдамчи хўжаликларда 640 минг т гўшт, 2,968 минг т сут, 1,711 минг т сабзавот, 321 минг т мева, 307,8 минг т полиз, 338,1 минг т карTошка, 729 млн. дона тухум етиштирилди. Ғаллакорлар Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллигига катта ҳисса қўшмоқда. Улар 1996- йили давлатга 2 млн. 100 минг тонна ғалла топширган бўлсалар, 1998-йили 4,6 млн. тонна ғалла ҳосили етиштирдилар. Бундан 3,5 млн. тоннаси буғдой эди. Ғаллакорларнинг ютуқлари ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Пахта майдонларини қисқартириш эвазига дон экинларининг майдони кенгайтирилиб 2,5 млн. гектарга етказилиб пахта майдонлари билан тенглаштирилди. Ғаллачиликнинг техника базаси мустаҳкамланди. 8159 та "Нива", "Дон", "Сиблиякъ" комбайнлари билан бир қаторда Американинг "Кейс" фирмасидан келтирилган 637 комбайн ғалла ўрим-йиғимида қатнашди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг I-чақириқ X сессияси (декабр, 1997 йил) аграр ва иқтисодий муносабатларни тубдан ўзгартириш юзасидан қатор қонунлар қабул қилди. "Ер кодекси", "Қишлоқ хўжалиги
кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида", "Ер кадастри тўғрисида"ги қонунлар қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлади. 2000-йилга келиб республикада давлатга қарашли бўлмаган сектор мустаҳкамланди ва етакчи ўринни эгаллаб, 1991-йилги 63 фоизни ташкил қилган бўлса, 1999 йил сентябрига келиб қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ҳажмининг 98,4 фоизини эгаллади.
Барча ислоҳотларнинг туб мақсади инсоннинг ижтимоий турмушини яхшилашга қаратилгандир. Ўзбекистон тараққиѐтидаги ўзига хос йўлнинг асосий тамойилларидан бири кафолатланган ижтимоий сиѐсатни амалга оширишдан иборатдир. Унинг моҳияти жамиятда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, кўп болали оилаларни, ногирон ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жамият аъзоларининг ўта бойлар ва камбағалларга табақаланиб кетишининг олдини олишга қаратилган. 1994 йилни октябридан бошлаб давлат томонидан бола боқувчи оналарга, 16 ѐшгача болалари бор, кам таъминланган оилаларга нафақа жорий этилди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли турмуш даражасини барқарорлаштиришга қаратилган зарурий чора-тадбирларнинг дастури ишлаб чиқилди ва ҳаѐтга тадбиқ этилмоқда. Бу тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Xусусан 1999 йил давлат бюджетини шакллантиришда обектив сабабларга кўра юз берган айрим қийинчиликларга қарамасдан, маъмурий ва бошқарув органлари тизимида ўтказилган қисқартиришлар ҳисобига ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағларнинг камайишига йўл қўйилмади.
1998-йил охиридаги ҳисобга кўра мамлакатда 3 млн. 252 мингдан ортиқ киши пенсия ва нафақалар олди ва бу мақсад учун 75 млрд. 541 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди. Шундан фақат икки ѐшгача боласи бор оналарга 10 млрд. 448 млн. сўм нафақа берилди.
Кам таъминланган аҳоли қатламлари нафақа ва моддий ѐрдамдан ташқари турли ҳил имтиѐзлардан кенг фойдаланади. Жумладан, жамоат транспортида текин, арзон ҳақ тўлаб юриш, турар жой ва коммунал хизматлари учун ҳақ тўлашда, дори-дармонларни бепул ѐки арзон нархда олиш ва бошқа бир қанча енгилликлар берилган. Булардан ташқари мустақиллик йилларида халқ таълими, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчиларига, тиббий ходимларга электр энергия, газ ва коммунал хизматларидан фойдаланишда қатор имтиѐзлар берилди.
Бозор муносабатига ўтиш жараѐнида аҳоли даромадининг моҳияти янгиланмоқда. Уларнинг манбалари ўзгармоқда. Маош билан ўлчанган иш ҳақидан ташқари тадбиркорлик даромади, акциядорлик дивиденди, мулкдан келган даромад, томорқа маҳсулотларини сотишдан олинадиган тушум шаклларида бозор даромадлари пайдо бўлди.
Аҳоли даромадларини бозорга боғлиқ манбаларининг йилдан-йилга ўсиб бориши муносабати билан иш ҳақининг салмоғи пасайиб бормоқда. Масалан, 1992-йили иш ҳақи аҳоли даромадининг 57% ни ташкил қилса,
1995-йилда эса-44,2% ни ташкил қилди. 1997-йили аҳоли барча даромадларининг қарийиб чорак қисми тадбиркорлик фаолиятидан тушди.
1998-йили 10-ноябрда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш тўғрисида Президент фармони чиқди. Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари билан бир қаторда нодавлат, шахсий тиббиѐт муассасалари ривожланмоқда.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб бозор муносабатларига мос пул-кредит тизими шакллантирилди. Ўтиш даврида банк тизимининг эгаллайдиган муҳим ўрнини Президент И.А.Каримов ҳар томонлама асослаб берди: Банк тизими, - дейди Президент, иқтисодий қайта қуриш жараѐнида локоматив ролини бажариши керак. Бу тизимнинг фаолияти иқтисодни барқарорлаштиришга қаратилган бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштириш учун қулай макроиқтисодий шароитлар яратиш зарур. Банк тизимини ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи 1991 йили қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонундан бошланди. Собиқ СССР давлат банкини ўлкадаги бўлими Марказий Банкга айлантирилди, унинг ташкилий тизими қайта кўрилиб, иш услуби қайта тубдан ўзгартирилди. Ҳаракатдаги савдо (коммерсия) банклари акциялашган банкларга айлантирилди, уларнинг сони кўпайди. 1999-йилни охирида республикада 36 савдо (коммерсия) банклари, улардан иккитаси давлат, 18 акциядорлик, 10 хусусий ва 13 йирик хорижий банкларнинг ваколатхоналаридир. Миллий валюта жорий этилиши билан (1994-йил, июл) пул тизимини мустаҳкамлашда иккинчи босқич бўлди. Бу даврда биринчи навбатда банк қонунчилиги такомиллашди.
1996-йилдан бошлаб иқтисодий ўсиш юз берди. Аҳоли даромадининг йиллик ўсиши 14 фоизни ташкил қилди. 1997-йили ялпи маҳсулотнинг ўсиши Ўзбекистонда 4,5 фоиздан кам бўлмади. 1991-1996 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Миллий банк ва Молия тизими юзасидан бир қанча қарорлар қабул қилди. 1995-йил декабрда Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясининг Марказий банк ва банклар тўғрисида қонунлари катта аҳамиятга эга бўлди. Марказий банкдан ташқари Tошкент шаҳри ва вилоятларда 30 та акциядор-тижорат, ширкат ва хусусий банклар фаолият кўрсатмоқда (1995).
Мустақил Ўзбекистон хазинасини тўлдирувчи, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ўтказишнинг асосий манбаи солиқдир. Шунинг учун солиқ тизимини такомиллаштиришга дастлабки кунлардан бошлаб катта эътибор берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991-йил 12-августдаги "Ўзбекистон Республикасида Давлат Солиқ органлари ҳақида"ги қарори асосида давлат солиқ тизими шакллана бошлади. Солиқ тўловчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Агар 1994-йилда 91 мингдан ортиқ солиқ тўловчи юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлса, 1997 йили уларнинг сони 148 мингтага етди.
Эътироф этиш жоизки, иқтисодий ислоҳатларнинг ютуқлари мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминламоқда.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish