Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиѐсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши



Download 3,43 Mb.
bet91/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиѐсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши.


XX асрнинг охирги ўн йиллиги инсоният тарихига буюк ўзгаришлар даври бўлиб кирди, чунки ер юзида вазият, кучлар нисбати кескин ўзгариб, бир-бирига қарама-қарши бўлган СССР ва АҚШ етакчилик қилган икки ижтимоий-сиѐсий тузум, икки ҳарбий-сиѐсий блок барҳам топди. Социалистик тузум емирилиши билвосита бутун мамлакатлар тақдирига таъсир этди. Дунѐ янгиланиши жараѐнида ҳар бир давлат ўз тараққиѐт кўлами билан жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун ҳаракат бошлади. Шулар қатори Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш мақсадида ўзининг ижтимоий-сиѐсий янгиланиш дастурини ишлаб чиқди. Ўзбекистоннинг ўз тараққиѐт истиқболлари учун қулай жўғрофий-сиѐсий имкониятларга эга эканлиги ҳам мустақил ташқи сиѐсат юритиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиш учун имкон берди. Xусусан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиѐ минтақасидаги ўрни, бу ҳудудда истиқомат қиладиган халқларнинг қадимдан ҳамфикр бўлиб келгани Марказий Осиѐ минтақасида ташқи сиѐсат юритишда ижтимоий зарурат ҳисобланиб келинмоқда. Ўзбекистоннинг бу борада амалга оширган улкан ютуқлари умумжаҳон цивилизацияси билан муштарак эканлигини алоҳида қайд этиш билан бирга бу сермашаққат йўлда Президент И. А. Каримовнинг ўрни беқиѐслигини ҳам айтиб ўтмоқ лозим.


Маълумки, собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон ташқи сиѐсатда бошқа давлатлар билан тўғридан тўғри алоқа қилиш имконидан маҳрум бўлиб, республиканинг ўрни фақат қоғозларда федерация субъекти сифатида мустаҳкамланган эди холос. Ўзбекистон ўз имкониятларини дунѐ миқѐсида кўрсатишдан ажраб қолган, хориж билан халқаро алоқалар фақат марказнинг рухсати билан амалга оширилар эди.
Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонда халқаро ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш, хорижий давлатлар билан дипломатик, туристик алоқаларни йўлга қўйиш ва бу ишларда фаолият юритиш учун юқори малакали миллий кадрлар етиштириш эҳтиѐжи келиб чиқди. Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон бу ишларни режали тарзда амалга оширди.
"Xалқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларда мустақил давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида қатнашади, унинг мақсадлари мустаҳкам тинчлик, қуролсизланиш, ўз ҳудудини қурол-яроғлардан холи қилиш, ядровий қуролни ва бошқа оммавий қирғин қуролларини йўқотиш, суверен давлатлар ўртасидаги низо ва зиддиятларни ҳал этишда куч ишлатиш ва тазйиққа йўл қўймасликдан иборат",-деб 1991-йил 31-августда Олий Кенгаш VI сессиясида қабул қилинган "Мустақиллик ҳақидаги Баѐнномада ўз ташқи сиѐсатининг асосий йўлини белгилаб олган Ўзбекистон Республикаси 1992-йил 8- декабрда қабул қилинган Конституциямизнинг 17-моддасида бу йўлни қонун билан мустаҳкамлади. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиѐсатининг асосий
устувор тамойилларини мамлакатимиз раҳбари И.А.Каримов ўзининг асарлари, маърузалари ва нутқларида назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берди. Унинг тамойиллари қуйидагиларни ташкил этади:

  • миллий-давлат манфаатларини устун қўйган ҳолда ташқи сиѐсатда давлатларнинг суверен тенглигини ҳисобга олиш;

  • умумбашарий қадриятларни устун қўйган ҳолда низоли можороларни тинч йўл билан ҳал этиш;

  • ташқи сиѐсатдаги тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорликни ўрнатишда бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик

  • барча тинчликсевар давлатлар билан ташқи алоқаларни ўрнатишга интлиш;

  • халқаро ҳуқуқ нормаларини тан олган ҳолда жаҳон ҳамжамиятида халқаро талабларга риоя қилиш;

  • ташқи сиѐсатда кўп томонлама алоқаларни ўрнатишда халқаро ташкилотлар доирасида алоқаларни кенгайтириш масалалари киритилди.

Ўзбекистон Республикаси бутун жаҳон жамоатчилиги олдида халқаро ҳуқуқнинг умумжаҳон эътироф этган нормаларига содиқлигини Конституция даражасида ҳам мустаҳкамлади. Xалқаро ҳуқуқнинг тамойиллари ва нормаларининг бутун мажмуи Конституцияга БМT Уставидан, Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясидан ва инсон ҳуқуқларига оид бошқа халқаро ҳуқуқ битимлардан, Xелсинки битими, Париж ва Мадрид хартияларига асосланди. Шунингдек, асосий қонунга киритилган қонунларни ривожлантириш мақсадида "Дипломатик муносабатларни ўрганиш тартиби", "Ўзбекистонда халқаро шартномаларни тузиш, ижро этиш ва бекор қилиш" ҳақида актлар ҳам қабул қилинди. Уларда ташқи сиѐсатнинг ҳар томонлама асосланган тамойиллари ўз аксини топди.
Шу ўринда айтиб ўтмоқ лозимки, бу тамойиллар ѐш суверен давлатнинг асосий ташқи сиѐсий доктаринасини ифода этиш билан бирга давлатлараро муносабатлар йўналишларининг ривожланиши ва кенг доирадаги ташқи муаммоларни ҳал қилиш имконини берди. Мамлакатимизни жаҳон халқлари тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тинчликсевар ташқи сиѐсати унинг жаҳон миқѐсида мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ташқи сиѐсатдаги йўналишларини демократик принципларга асосланган ҳолда олиб борар экан, 1991-йил декабрдан 1992-йил июл ойигача бўлган давр ичида республикани 111 давлат, ҳозирги кунга қадар эса Ўзбекистон мустақиллигини 180 дан ортиқ давлат тан олди, уларнинг 100 дан ортиғи билан дипломатик, сиѐсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Tошкентда АҚШ, Tуркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Xитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг элчихоналари очилди. Шунингдек, Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистоннинг
элчилари дунѐдаги 20 дан ортиқ йирик давлатларда фаолият кўрсатиб турибди.
Мустақил Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг асосини очиқ-ойдинлик, тенг ҳуқуқлик, демократик принципларига содиқлик, умуминсоний қадриятларни улуғлаш, республика ижтимоий ҳаѐтидаги демократик жараѐнга таъсир қилиш кабилар ташкил этади ва Республика ташқи сиѐсати тинчлик ва хавфсизлик учун умумжаҳон эътироф этган очиқ якдиллик талабларига асосланади. 1992-йил 2-мартда Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида Бирлашган Миллатлар Tашкилотига аъзо бўлиб дунѐ миқѐсида тан олинди. Бу воқеа Республиканинг мустақил давлат сифатида халқаро ҳамжамиятда муносиб ўрин олишда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. 1993-йил феврал ойига келиб Tошкентда БМT ваколатхонаси очилди. Xолид Малик БМTнинг Ўзбекистондаги вакили этиб сайланди.
Ўзбекистон БМTнинг тўлақонли аъзоси сифатида Бирлашган Миллатлар Tашкилотининг йиғилишларида иштирок этиши билан ўзининг халқаро ҳамжамиятга кириш жараѐнини давом эттирди. Ўзбекистон раҳбариятининг дунѐдаги глобал муаммоларга жаҳон миқѐсида эътиборини қаратиши Ўзбекистоннинг ташқи сиѐсатда тутган аниқ ўрнини белгилаб берди. Чунончи, 1993-йил Бирлашган Миллатлар Tашкилоти Бош Ассамблиясининг 48-сессиясидаги маърузасида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг илгари сурган биринчи халқаро ташаббуси Ўзбекистоннинг халқаро миқѐсдаги адолатпарвар сиѐсатидан дарак берди. Президент И.А.Каримов бу маърузасида бир қатор аниқ таклифларни ташлади. Буларга Марказий Осиѐда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича БМTнинг доимий ишлайдиган семинарини чақириш, БМT хавфсизлик кенгашида юзага келаѐтган можароларни таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш бўйича махсус гуруҳ тузиш, Марказий Осиѐни ядросиз зона деб эълон қилиш, бу минтақада кимѐвий модда ҳамда бактериологик қуролни таъқиқлаш бўйича халқаро назорат ўрнатиш, Марказий Осиѐда наркобизнесга қарши ҳамкорликда курашиш учун БМTнинг минтақавий комиссиясини тузиш, Орол муаммосини ҳал қилиш масаласи бўйича БМTнинг махсус комиссиясини тузиш кабилар кирди.
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов 1995-йил БМTнинг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблиянинг махсус тантанали йиғилишида сўзлаган нутқида ҳам асосий эътиборни бу ташкилотнинг фаолиятини янада кенгайтириш билан бир қаторда яна минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, экстремизм, терроризм, наркобизнесга қарши кураш масалаларига қаратди. Президентимиз муайян "оловли нуқталар" деб аталаѐтган минтақаларда биргалашиб ҳаракат қилиб, тинчлик ва барқарорликка эришиш лозимлиги ҳақидаги аниқ таклифларни киритди ва Ўзбекистон "оммавий қирғин қуролларини тарқатмасликни таъминлаш бўйича керакли халқаро кафолатларни қабул қилишни, ядро синовларини бутунлай тўхтатиш ҳақидаги шартноманинг тезда тузилиши тарафдори" эканлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан Орол денгизи қуриши билан боғлиқ бўлган глобал муаммони кўтариб чиққани ҳам муҳим аҳамият касб этди. Президент И.А.Каримов "Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожеа, бутун эр юзини қамраб оладиган биосфера, ўнлаб миллион кишиларнинг ҳаѐт шароитлари, саломатлиги, наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи глобал муаммо" эканлигини кўрсатиб, бугунги кунда БМTнинг ташкилотчилик фаолиятисиз бу муаммони ҳал этиш мумкин эмаслигини ҳам асослаб берди. Бундай муаммолар Президентимизнинг фундаментал асари "Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари" китобида батафсил назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилди. Асарда дунѐда барқарорлик ва жўғрофий-сиѐсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина ҳар қандай минтақада ривожланиш кучли бўлиши асослаб ўтилди.
Ўзбекистон раҳбарининг юксак минбардан туриб киритган халқаро миқѐсда манфаатли бўлган таклифлари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланди ва шунга асосланиб 1995-йил 16-сентябрда Tошкентда БМTнинг Марказий Осиѐда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-кенгаши иш бошлади. Дунѐнинг кўп давлатлари иштирок этган бу семинарда Ўзбекистон раҳбарининг сўзлаган нутқи бош ҳужжат сифатида қабул қилинди. И.А.Каримов бу учрашувнинг "Tинчлик, Барқарорлик, Ҳамкорлик" шиори остида ўтаѐтганини мамнуният билан изҳор қилиб, бу учрашув минтақавий барқарорликни таъминлашда муҳим йўл бўлиб хизмат қилишини кўрсатиб берди.
Xалқаро муносабатлар равнақи мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликнинг, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришнинг ўзига хос кафолати эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг ташқи сиѐсатда минтақавий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида илгари сурган ташаббуслари кўпгина давлатлар ва БМT томонидан доимо тасдиқланиб келинди. БМT Бош Ассамблеясининг сессияларида, Европада Xавфсизлик ва Ҳамкорлик Tашкилоти саммитидаги йиғилишларда Ўзбекистон президентининг киритган аниқ ташаббуслари, минтақа хавфсизлигини таъминлашга қаратилган таклифи БМT бошчилигидаги "6+2" гуруҳининг тузилишига асос бўлган эди. (Ўзбекистон, XXР, Россия, Эрон, Покистон, Tожикистон, кузатувчи сифатида БМT, Бирлашган фронт ва "Tолибон" ҳаракати) Ушбу гуруҳнинг 1999-йил июл ойида Tошкентда ўтказган учрашуви муҳим халқаро воқеа бўлдики, бу учрашув минтақанинг ўзида бўлиб ўтди. Учрашувнинг якуни сифатида 19- июл куни "Афғонистондаги можороларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг асосий принциплари тўғрисидаги" тарихий ҳужжат имзоланди. Ушбу ҳужжат БМTнинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди. Мазкур анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари натижаси эди. Ўзбекистон раҳбариятининг тинчлик йўлидаги ҳаракатлари мазкур учрашувдан Афғонистонда мухолиф кучлар ўртасида бошланган жангавор ҳаракатларнинг олдини олиш учун Республика Tашқи ишлар вазирлигининг Баѐнотида ҳам яққол кўзга ташланди. Мазкур Баѐнот ўзаро қон тўкилишнинг
оқибатлари ҳақида жиддий ташвишланган ҳолда мухолиф томонларнинг ҳаракатларини қоралаб ўтди. Буларнинг барчаси дунѐ ҳамжамияти олдида Ўзбекистоннинг тинчлик йўлидаги реал ҳаракатларининг асоси сифатида яққол кўзга ташланиб қолди.



    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish