Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан иқтисодий-сиѐсий алоқаларининг йўлга қўйилиши.
Ўзбекистоннинг ташқи сиѐсатида минтақалараро хавфсизликни таъминлашда халқаро ташкилотлар фаолиятидан, уларнинг дастурларидан ҳам кенг фойдаланиши истиқболли натижаларни кўрсатди. Кўпгина минтақавий ташкилотлар, чунончи, НАTО, ЭКО, Ислом конфренцияси, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқалар билан ҳам самарали ҳамкорликлар йўлга қўйилди. 1994-йил июл ойида Ўзбекистон НАTОнинг "Tинчлик йўлидаги ҳамкорлик" Дастурига қўшилди. Бу дастурга кўра, Ўзбекистон ҳарбий қисмлари Шимолий Королина (АҚШ)даги Кемп Лежюп денгиз пиѐдалари полигонида ўтказилган ҳарбий машқларда, Ўзбекистон ҳудудида америкаликлар билан ўтказилган десантчиларнинг "Ултрабаланс-96" ҳарбий машқларида қатнашдилар. Шунингдек Республика ҳарбий билим юрти талабалари 1997-йил Норвегияда ўтказилган "Кооператив банкерс-97" машқларида ҳам қатнашдилар. Бу каби ҳамкорликлар жангчиларимиз учун ўзига хос маҳорат мактаби, тажриба бўлиб, уларнинг жанговарлик қобилиятини оширишларига ѐрдам берди. 1999-йил апрелда И.А.Каримов Шимолий Атлантика Иттифоқи қошидаги "Tинчлик йўлида ҳамкорлик" дастурининг аъзоси сифатида НАTО нинг 50 йиллик юбилей тантаналарида қатнашди. Ўзбекистоннинг "Tинчлик йўлида ҳамкорлик" Дастурида иштироки Марказий Осиѐ минтақасида коллектив хавфсизлик ва барқарорликнинг кенг тизимини вужудга келтиришни режалаштиришда Ўзбекистоннинг иштирокини кафолатлади. Президентимиз таъбири билан айтганда, "НАTО билан ҳамкорлик қилиш ҳарбий-сиѐсий воқеалардан хабардор бўлиб туриш, бу уюшма доирасида амалга оширилаѐтган тадқиқотлар ва ишланмалардан баҳраманд бўлиш учун имкон берар эди". НАTО Бош котиби X.Солана ва АҚШнинг НАTОдаги доимий вакили Р.Xантернинг Ўзбекистонга ташрифлари Ўзбекистон ва мазкур ташкилот ўртасидаги тинчлик йўлидаги сиѐсатининг ҳамоҳанг эканлигини ҳам кўрсатди.
Ўзбекистон БМTга аъзо бўлиб кирган йиллари ЕXҲTнинг катта мансабдор ходимлари қўмитасининг Прагадаги йиғилишида МДҲ таркибидаги давлатларни ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши масаласи кўтарилди. 1992-йил 26-февралга келиб Ўзбекистон ҳам бу ташкилот кенгашининг якунловчи ҳужжатига имзо чекди. Мазкур ҳужжат имзоланган вақтдан бери Ўзбекистоннинг Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бўлинмаларидаги иштироки тобора кенгайиб бормоқда. ЕXҲTнинг Марказий Осиѐ билан алоқалари бўйича Бюроси минтақада барқарорликни таъминлаш мақсадида минтақадаги республикалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб
олгани қувонарли ҳолдир. Ушбу бюронинг ташаббуси билан Tошкентда ЕXҲTнинг "Инсон хуқуқлари бўйича миллий институтлар", "Оммавий ахборот воситалари демократлаштириш шароитида" мавзудаги бир қатор анжуманлари ўтказилди. Семинарлар Марказий ва Шарқий Европада инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини ривожлантириш, халқ таълими ва оммавий ахборот воситаларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги роли масаласини кўриб чиқди. Бундай йиғилишларда Ўзбекистоннинг иштироки тинчликпарвар ташқи сиѐсат юритишида асосий омил бўлиб қолди. Ўзбекистоннинг 1996-йил Лиссабон Саммитида иштироки республика раҳбариятининг хавфсизлик доирасига кирувчи қарашларини баѐн этишга ҳам имкон берди. Унда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан "хавфсизликнинг, шу жумладан, Европа хавфсизлигининг чегараси йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда, бизнинг фикримизча, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг роли, аҳамияти қолаверса, масъулияти Европа билангина чегараланиб қолмаслиги, ундан ташқаридан келаѐтган хавфни ҳам ҳисобга олиши керак бўлади" деб айтилган сўзлари алоҳида аҳамият касб этди. Мазкур анжуманда Ўзбекистон хавфсизлик муаммосига доир ўз қарашларини баѐн этиш ҳуқуқига эга бўлди. Президентимиз йиғилиш иштирокчиларига Марказий Осиѐ минтақасини ядросиз зона деб яна бир бор эълон қилди. Ўзбекистон раҳбариятининг можоролар кучайиб бораѐтган ерларга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги фикри Лиссабон учрашувининг якунловчи ҳужжатига киритилди.
1999-йил 18-19-ноябр кунлари мазкур ташкилотга аъзо 54 мамлакат раҳбарлари учун Tуркиянинг Истамбул шаҳрида Олий даражадаги учрашув бўлиб ўтди. Мазкур анжуманда анча долзарб муаммолар, жумладан Европада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий тамойиллари ишлаб чиқилган эди. Йиғилишда Ўзбекистон раҳбарининг маърузаси дунѐ мамлакатлари иқтисодий тараққиѐтини, фуқароларнинг ижтимоий турмуш тарзини фақатгина хавфсизликни таъминлагандагина амалга ошириш мумкинлигига қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти йиғилишда глобал аҳамиятга эга бўлган терорризмга қарши марказ тузиш ҳақидаги таклифини киритди ва турли қабих ниятдагиларга ѐрдам бераѐтган ташкилотларни илдизи билан йўқотиш орқалигина мамлакатлар хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини алоҳида таъкидлади. XX аср охири XXI аср бошлари халқаро терроризмга қарши кескин кураш даври бўлди. Бу курашга Ўзбекистон ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Буни АҚШ сенаторларидан Либерман тасдиқлаб: "Ўзбекистонсиз бизнинг Афғонистондаги аксилтеррорчиларга қарши курашимиз муваффақиятли бўлмас эди",-дейди.
Бу ўринда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги масаласига ҳам тўхтаб ўтмоқ жоиз. Мазкур иттифоқ билан ҳамкорлик учун тузиладиган битим бўйича ишлар республикада 1995-йилдан бошланган бўлиб, бу музокаралар 1996-йилга қадар давом этди. Бу музокараларнинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги битим 1996-йил 21-22 июн кунлари Италиянинг Флоренция шаҳрида VI давлатлари
раҳбарларининг йиғилишида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов томонидан имзоланди. Флоренциянинг "Фортезза де бассо" қалъасида Европа Иттифоқига кирувчи давлатлар ва ҳукумат бошлиқларининг навбатдаги учрашув - саммитида имзоланган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги бу ҳужжат Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига дадил кириб боришида ўз ўрни ва овозига эга бўлишида катта аҳамият касб этди. И.А.Каримов қўлга киритилган бу битимни "Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларда "янги турмуш нуқтаси" деб атади. Мазкур битим Ўзбекистонни Европанинг ривожланган давлатлари билан ҳар томонлама алоқалари республика салоҳиятини юзага чиқаришда, демократия ва бозор ислоҳотларини амалга ошириш йўлида муваффақиятли ҳаракат қилиш учун катта имконият яратди. Xусусан, Италия, Германия, Франция, Буюк Британия каби илғор давлатлар билан бўлаѐтган ҳамкорликлар давлатларнинг иқтисодий, маданий алоқаларида катта аҳамиятга эга бўлди. Илм-фан, маданият, санъат, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламда олиб борилиши ҳам республика тараққиѐти учун муҳим омил бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Ислом конференцияси ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати каби минтақавий ташкилотлар билан ҳам самарали алоқалар ўрнатди. Булар орасида, айниқса, юздан ортиқ аъзога эга 1985- йилда тузилган Қўшилмаслик ҳаракати томонидан олиб борилаѐтган сиѐсат Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг асосий тамойилларига, халқаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш, турли ҳарбий-сиѐсий блоклар фаолиятида қатнашмаслик, тинчликсеварлик каби йўналишларга тўла мос келади. Ўзбекистон бу ташкилотга 105-аъзо бўлиб кирди.
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган пухта ташқи сиѐсатида жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш, хорижий мамлакатлар билан сиѐсий, дипломатик, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий алоқалар ўрнатиш масалалари долзарб вазифалар қаторига кирди. Шу боис Ўзбекистон жаҳон иқтисодиѐтида интеграциялашиш йўлидан бориб, Жаҳон банки, Xалқаро Валюта фонди, Xалқаро молия корпорацияси, Иқтисодий тараққиѐтга кўмаклашув ташкилоти ва бошқа молиявий, иқтисодий ташкилотларга аъзо бўлиб кирди ва улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб олди. Шу билан бирга Ўзбекистон БМT доирасидаги ихтисослашган муассасалар-Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Xалқаро Меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, БМT нинг болалар фонди, Xалқаро почта иттифоқи, Электр алоқаси бўйича халқаро иттифоқ, Жаҳон метеорология ташкилоти, Xалқаро олимпиада қўмитаси, Xалқаро автомобилчилар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни тиклаб олди. Уларнинг ваколатхоналари Республикамизда очилди ва фаолият кўрсатмоқда. БМT нинг таълим, илм-фан ва маданият масалаларига ихтисослашган ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳам Республикамиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари шу кунларда муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Ўзбекистон 1993 йил ЮНЕСКОга аъзо бўлган эди. (Ўша пайтдаѐқ ЮНЕСКО дастурига буюк мунажжим Муҳаммад Tарағай Улуғбек таваллудини дунѐ
миқѐсида нишонлаш масаласи Ўзбекистон билан ушбу ташкилот ўртасидаги ҳамкорликнинг янги асосдаги ривожини бошлаб берди.) 1994-йилга келиб эса Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси ташкил этилди ва бу ҳам ўзаро ҳамкорлигимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. 1996-йилга келиб Tошкентда ЮНЕСКОнинг ваколатхонаси очилди. Шу ўтган вақтдан бери Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ташкилоти ўртасидаги алоқалар йилдан йилга кенгайиб борди. Айниқса 1995-йил август ойида ЮНЕСКО Бош директори Ф.Маѐрнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи, унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов билан музокаралари муҳим тарихий воқеа сифатида тарихга битилди.
1996-йил Ўзбекистон Президенти ҳам ЮНЕСКО қароргоҳига расмий ташриф билан борди. Бу ташриф чоғида И.А.Каримов ЮНЕСКО ижроия кенгашининг 149-сессиясида нутқ сўзлади. ЮНЕСКОнинг Бош директори ва Франция Президенти иштирокида ЮНЕСКО қароргоҳида "Tемурийлар даврида фан, маданият ва маърифатнинг гуллаб-яшнаши " кўргазмасини очди.
Ўзбекистон билан ЮНЕСКОнинг ўзаро ҳамкорлиги кенгайиши натижасида ЮНЕСКО иштирокида Марказий Осиѐ тадқиқотлари халқаро институти очилди, 2000-йилда 28-декабрда эса Шаҳрисабз ЮНЕСКО рўйхатига киритилди. Шахрисабз бу рўйхатга киритилган республикамиздаги учинчи шаҳар бўлди. Бундай алоқалар ўз навбатида муносабатларимизни янада юқори поғонага кўтариб, ҳамкорлигимиз соҳаларини кенгайтирди. Мустақиллик йиллари республикада ўтказилган барча тадбирларда ЮНЕСКО иштирок этди. Амир Tемур таваллуд топган кунининг 660 йиллиги, Ахмад ал-Фарғоний, Имом ал-Бухорий, Жалолиддин Мангуберди каби буюк шахсларнинг юбилей тантаналари, Бухоро ва Xива шаҳарларининг 2500 йиллиги, "Алпомиш" достонининг 1000 йиллиги каби тадбирлар бевосита ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтказилди.
Мустақил Ўзбекистон 2001 йилнинг июн ойида «Шанхай бешлиги» деб юритилган халқаро ташкилотнинг XXРни Шанхай шаҳрида чақирилган саммитида бу ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. 1998 йили ташкил этилган «Шанхай бешлиги»га Xитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизстон ва Tожикистон Республикалари аъзодир. Шундан кейин «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти» номи билан юритилиб бош мақсад ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатишдан иборат бўлиб, айни бир вақтда халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда ташкилотнинг фаолият марказида турадиган бўлди. Tерроризмга қарши кураш қароргоҳи (штаби) Бишкекдан Tошкентга кўчирилди. Tашкилотнинг аниқ вазифалари ташқи ишлар, мудофаа вазирликларининг кенгашларида ҳал қилинади.
2005-йилнинг 2-июл куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида «Шанхай ҳамкорлиги» ташкилотининг ўнинчи марта учрашуви ўтди. Саммитда доимий аъзо давлат раҳбарларидан ташқари Мўғулистон Республикасининг вакили кузатувчи сифатида қатнашди. Кенгаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон давлатларини ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилди ва уларнинг
вакиллари саммитда иштирок этди. Астана учрашуви қатнашчилари
«Tерроризм ва экстремизмга қарши кураш концепцияси»ни якдиллик билан қабул қилди. Ўзаро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш тўғрисида ҳужжатларни имзолади.
Мустақил Ўзбекистон Республикаси дунѐ мамлакатлари билан кўп томонлама алоқалар ўрнатиш билан бир вақтда тараққий этган давлатлар ва қўшни мамлакатлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантирди.
Кейинги йилларда ѐш мустақил давлатлар ичида Марказий Осиѐ давлатлари учун дини, урф-одатлари ва анъаналари яқин бўлган Шарқ мамлакатлари билан ўзаро алоқалар олиб бориш имкониятлари бу мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтирди. Бу ўринда биринчи навбатда Саудия Арабистони билан алоқаларни айтиб ўтиш ўринлидир. Шунингдек, Ўзбекистон 1992-йил 6 февралда Tуркия, Покистон, Эрон томонидан тузилган иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирди ва 1992 йил Эрон, Tуркия, Покистон, Tуркманистон, Қозоғистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан имзоланган "Tранс-Осиѐ" темир йўл алоқасини тиклаш мақсадида Tажан-Серахс-Машҳад йўли қурилиши ҳақидаги битимда фаол иштирок этди. Бу Ўзбекистон учун денгиз йўлларига, халқаро транспорт тармоғига, товар ва капитал халқаро бозорига чиқиш имкониятини берди. Араб мамлакатлари билан олиб борилган алоқалар маданий ва диний томондан ҳам узвий боғлиқ бўлди. Бу йўлдаги ҳаракатлар натижасида савдо сотиқ, туризмни ривожлантириш ва кадрларни ўқитиш имкониятларига йўл очди.
Ўзбекистоннинг Xитой Xалқ Республикаси билан алоқалари кенгайиб, бу икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бир-бирининг ишига аралашмаслик тамойилига асосланди. Xитой Xалқ Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб, 1991-йил 27-декабрда тан олди ва 1992-йили 2-январда дипломатик алоқалар ўрнатди. 1992-йилда икки мамлакат ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгандан кейин иқтисодиѐт, савдо, фан ва техника, маданият ва санъат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланиши учун кўпдан кўп имкониятлар вужудга келди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг XXР га қилган бир неча бор давлат ташрифлари хусусан, 1992-йилнинг май ойида, 1994-йилнинг октябрдаги, 1999-йилнинг ноябр ойидаги махсус ташрифлари, XXР Давлат Кенгаши раиси Ли Пеннинг 1994-йил апрелдаги, XXР ҳукумати раисининг муовини Xу Сзин Tаонинг 1995-йил октябрдаги XXР раиси Сзян Сзе Миннинг 1996-йил июнидаги Tошкентга қилган махсус ташрифлари натижасида икки мамлакат ўртасида сиѐсий, иқтисодий-ижтимоий соҳадаги ҳамкорликлар Кенгашдан Xитой инвестицияси билан ишлаѐтган корхоналар, шу жумладан қўшимча корхоналар кўпайиб бормоқда. Икки давлат ўртасида ташриф, олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда. Xусусан, 1977-йили Ўзбекистон Жаҳон тиллари Университетида 1977 йили Xитой тили бўлими очилган эди. 2004-йили икки давлат Tошкентда институт очишга келишган эди. Бу 2005-йили Конфуций номида Xитой Институти очилди. Ўзаро маданий алоқаларда ҳам фан,
маданият, санъат аҳлининг ўзаро фойдали ҳамкорлигини кучайтириш борасида ҳам турли-туман тадбирлар амалга оширилди. Tошкент ва Самарқандда ўтказиладиган халқаро кино ҳамда мусиқа анжуманларида икки давлат маданият арбобларининг иштирок этиб бориши ҳам фикримизнинг далилидир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг XXРга 2005- йилнинг июн ойидаги ташрифи икки давлат ўртасида муносабатларнинг янги, юқори босқичини очди. И.Каримов ва XXР раиси Xу Сзин Tао ўртасида Ўзбекистон ва Xитой Xалқ Республикасида стратегик шерикчилик тўғрисида битим имзоланди. Ўзбекистонда энергетика-ѐқилғи саноатини ривожлантириш, халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш тўғрисида тузилган битимлар алоҳида аҳамият касб этади. И.А.Каримов айтиб ўтганидек, "Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган кўп томонлама фаол ташқи сиѐсатни амалга ошириш- давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир".
Президентимизнинг жаҳондаги турли мамлакатларга ташрифи Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Масалан, Япония, АҚШга ташрифи давомида бу мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик маслалалари ҳал этилди. Бу ўринда АҚШ билан бўлаѐтган ўзаро алоқаларга тўхтаб ўтмоқ жоиз, Дунѐнинг етакчи давлати, жуда катта сиѐсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, интелектуал салоҳиятга эга бўлган АҚШ билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам икки давлат учун муҳим бўлган йўналишлардаги муносабатлар изчиллик билан ривожланди. Ўзбекистон раҳбариятининг 1995-йил АҚШ вице-президенти Алберт Гор билан учрашуви давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли алоқалар ривожига ҳамда МДҲдаги хавфсизликка дахлдор масалалар ҳал этилди. Айни пайтда АҚШ Ўзбекистоннинг Марказий Осиѐда тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги етакчилик ролини тан олиб, республикамиз билан терроризм, наркобизнесга қарши кураш, минтақавий хавфсизлик ва И.Каримовнинг АҚШга ташрифи чоғида муҳокама этилган бошқа масалалар соҳасида тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Ўзбекистон раҳбарининг 1996-йил июн ойида АҚШга қилган етти кунлик ташрифи Ўзбекистон ташқи сиѐсатида ўзига хос ўрин тутади. Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш, Марказий Осиѐда барқарорлик ва хавфсизлик масалаларида фикр юритилди. Сиѐсий жиҳатдан ушбу ташрифнинг аҳамияти шундан иборат бўлдики, Ўзбекистон раҳбарияти АҚШда камдан кам қўлланиладиган удум мукаммал аскарий ташрифот билан кутиб олинди.
Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари йилдан йилга мустаҳкамланмоқда. Ўтган бир неча ой ичида юртимизга Вашингтондан бир
қанча давлат ва жамоат раҳбарлари, ҳарбий мутахассислар, чунончи 16 нафар сенатор ва 8 нафар конгрессмен келиб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 2002-йил 11-14 март кунлари расмий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлди. Tашриф кунлари Юртбошимиз АҚШ Президенти Жорж Буш ва бир қанча давлат раҳбарлари билан учрашди. Жорж Буш Ўзбекистон қатъият билан аксилтеррор коалициясини қўллаб-қувватлаганини АҚШ ҳукумати ва халқи унутмаслигини, бу миннатдорлик ва эҳтиром келгусида жуда кўп бор намоѐн бўлишини таъкидлади. У Ислом Каримовни, бундан буѐн АҚШ стратегик шерик сифатида доим Ўзбекистон билан бирдам бўлишига ишонтирди.
Вашингтонда АҚШ ҳукумати 2002-йилга Ўзбекистонга ѐрдам тариқасида 160 млн. доллар ажратишини маълум қилди. Ўзбекистон қуролли кучлари ислоҳотга кўмаклашиш учун 43 млн. доллар ажратилиш маълум қилинди. Ўтган йили бу рақам 15.5 млн. доллар эди.
Ҳеч бир мамлакат иқтисодий ҳамкорликсиз ривожлана олмаслигини ҳозирги кун воқелиги исботлаб турибди. Ўзбекистон раҳбариятининг бу вазиятга чуқур ѐндашиши орқали ташқи иқтисодий алоқаларда Республикамиз иқтисодиѐтига хорижий сармояларни жалб этишга катта аҳамият берилди. Иқтисодиѐтга хорижий сармояларни жалб этишда Ўзбекистон қуйидаги тамойилларга амал қилади:
-Tашқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш;
-Ўзбекистон иқтисодиѐтига хорижий сармоядорларни кенг жалб қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий ижтимоий, иқтисодий шарт- шароитлар яратиш, ташкилотлар ва муассасалар тузиш;
-Илғор технологиянинг кириб келишига, хўжалик таркибини замонавийлашишига кўмаклашадиган хорижий сармояларга нисбатан "очиқ эшиклар" сиѐсатини ўтказиш;
-Республика мустақиллигини таъминлайдиган ўта муҳим соҳаларни ишлаб чиқариш воситалар билан таъминлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратиш;
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириши ва бу алоқаларни эркинлаштиришида ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи қонунларнинг аҳамияти катта бўлди. ―Tашқи иқтисодий фаолият тўғрисида", "Чет эл инвестициялари тўғрисида‖ги ва "Xорижий инвесторлар ва инвестицияларга кафолат бериш тўғрисида"ги, "Банкротлик тўғрисида"ги қонунлар ва бошқа меъѐрий ҳужжатлар шулар жумласига киради. Шу қаторда республика чет эл инвестицияларини ишончли суғурта билан ҳимоялашни ҳам таъминлади. Бу ҳуқуқий ҳужжатлар ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, халқаро шартномалар тузиш ва уларни бажариш учун шарт-шароитлар яратди. Амалдаги қонунлар чет эллик инвесторлар учун кафолатлар билан бир қаторда солиқ соҳасида кенг имтиѐзлар берди. Биринчи навбатда Ўзбекистон иқтисодига умумий ҳажми 50 миллион доллардан ортиқ миқдорда қилинадиган инвестициялар бож тўлашдан озод қилинди. Бу инвестицияларнинг давлат инвестиция дастурига
киритилган лойиҳаларда иштироки натижасида етти йил мобайнида фойдадан солиқ тўлашдан ва корхоналар даромадларининг ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва технология билан қайта жиҳозлашга сарфланадиган қисми ҳам солиқ тўлашдан озод қилинди. Ишлаб чиқарилган товарларни импорт ва экспорт қилиш учун божхона тўловлари анча камайтирилди.
Бу ўринда шуни айтиб ўтмоқ лозимки, чет эллик инвесторларга ѐрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонда ихтисослаштирилган ташкилотлар ва муассасалар тармоғи ташкил этилди. Булар қаторида "Ўзбекинвест" Миллий экспорт-импорт суғурта компанияси, чет эл инвестициялари бўйича агентлик, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси катта аҳамиятга эга бўлди.
Ана шундай яратилган қулай шарт-шароитлар имкониятлар натижасида Ўзбекистон ҳукумати жаҳондаги нуфузли давлатлар Германия, XXР, Tуркия, Япония, Италия, Буюк Британия каби мамлакатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистонга 12 миллиард Америка доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Ўзбекистонга киритилган чет эл капитали ѐрдамида республика ҳудудида қайд қилинган қўшма корхоналарнинг сони эса шу кунларгача 1810 тага етди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларда ўз мавқеига эга бўлиб бориши қувонарли ҳолдир. Бу ўринда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб АҚШ билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари бу икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенг миқѐсда олиб борилиши хусусида тўхтаб ўтмоқ лозим. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан АҚШ билан Ўзбекистон ўртасида имзоланган ўзаро манфаатли шартномалар асосида Ўзбекистонга АҚШнинг сармоялари кириб келди. Бу сармоялар иштирокида республикада қўшма корхоналар ташкил топиб фаолият кўрсатиб турибди. Ўзаро тузилган шартномаларга кўра, АҚШ Ўзбекистондаги бепоѐн ер ости ва ер усти бойликларини ўзлаштириш учун катта сармоя маблағларни ажратишни ўз зиммасига олди, натижада республикага Американинг замонавий техникаси кириб келди. Ўзбекистонда Американинг "Нюмонт-Майнинг" компанияси билан ҳамкорликда олтин қазиб оладиган "Зарафшон-Нюмонт" қўшма корхонаси қуриб ишга туширилди.
Шунингдек, хорижий сармоялар натижасида Ўзбекистонда "СамКучавто", "УзДЕУавто", Кўкдумалоқ компрессор станцияси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқалар қурилди.
Жанубий Корея сармоядорлари билан «УзДЕУавто», «УзДЕУ электроникс» ҳиссадорлик бирлашмалари кенг фаолият натижаси ўлароқ Ўзбекистон жаҳондаги автомобил ишлаб чиқарувчи 28 мамлакат қаторидан ўрин эгаллади ва юқори баҳоларга сазовор бўлди. Бу мамлакат билан ҳамкорликда телефон тармоқлари янгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |