Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари. Ёзув ҳақида янги маълумотлар



Download 3,43 Mb.
bet16/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ибтидоий тасвирий санъат. Бронза даври ютуқлари. Ёзув ҳақида янги маълумотлар.


Дунѐ тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг деворларига турли тасвирлар тушириш сўнгги палеолит даврига оиддир (Испаниядаги Алтамир ғори). Ўрта Осиѐда унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади. Неолит даврига келиб, бу санъат янги асосда ривожланиш босқичига ўтади. Калтаминор, Ҳисор, айниқса, Жойтун маданиятига мансуб ѐдгорликлардан ибтидоий санъатнинг намуналари топилган. Ўтмиш тарихимизнинг хилма-хил ѐдгорликлари орасида муҳим аҳамиятга эга бўлган ва Ўрта Осиѐнинг тоғлик туманларида кенг тарқалган қоятош расмлари ишланиш усулига кўра икки хилдир. Бир хиллари бўѐқ (охра) билан, иккинчи хиллари эса-уриб-ўйиб ишқалаш, усули билан ишланган расмлар (петроглифлар) кенг тарқалган.
Ўлкамиздаги қоятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой кабилар бўлиб, улар юздан зиѐддир. Мазкур жойлардаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайронлар кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ѐй, қопқон каби нарсалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Мавжуд қоятош расмлари мазмунан бой ва манзараси жиҳатдан хилма-хилдир. Унда одамлар, ов, йиртқич ҳайвонлар тўқнашувлари манзаралари тасвирланган.
Республикамиздаги энг қадимги расмлар Зараутсойда бўлиб (Сурхондарѐ), бу расмлар мезолит-неолит, яъни, мил. авв. VIII-IV минг йилликларга оиддир. Қоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов, меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, қоятош расмлар қадимги авлодларимизнинг ғоявий қарашлари ва диний эътиқодларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Ундан ташқари, қоятош суратлари мазмун ва манзараларининг бойлиги билан ажралиб туради ва улар кенг тарқалади. Ушбу суратлар ишланиш услуби хилма-хил бўлиб, археологик ѐдгорликларнинг бир тури ҳисобланади. Уларнинг мазмун ва манзараси маъносидан келиб чиқиб, ибтидоий ѐки қадимги давр кишиларининг хўжалик ҳаѐти ҳақида, ҳайвонларни ов қилиш, қўлга ўргатиш ва хонакилаштириш, чорвачиликни пайдо бўлиши ҳақида маълум тасаввурларга эга бўлишимиз мумкин. Айни пайтда қоятош расмлари ўзига хос санъат асари бўлиб, улар орқали биз ибтидоий ва қадимги одамларнинг санъати, эстетик истеъдоди ўша давр нуқтаи назаридан юқори даражада бўлганлигини билиб олишимиз мумкин.
Кўпчилик тадқиқотчилар фикрига қараганда, бронзанинг ватани Кичик Осиѐ ва Месопотамия бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия, Кичик Осиѐ ва Эроннинг жануби-ғарбида мил авв. III-II минг йилликнинг бошларида ривожланган жамият кенг равнақ топади. Ўрта Осиѐда бронза даври мил. авв. III минг йилликдан I минг йилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз
ичига олади. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда бронза асри учта катта хронологик даврга: илк, ривожланган ва сўнгги бронза даврларига бўлинади. Ўрта Осиѐнинг шимолий ва шарқий ҳудудларида мавжуд бўлган бронза даври ѐдгорликлари маданияти жанубий ҳудудлардаги ўтроқ маданиятдан ажралиб туради.
Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг моддий-маданий ѐдгорликлари Хоразмда 50 дан зиѐд очилган бўлиб, Тозабоғѐб маданияти номи билан машҳурдир. Бу маданиятга мансуб сопол буюмлар Қозоғистон ва Сибир ҳудудларидан топилган сопол буюмларга анча ўхшаб кетсада, ўзига хос хусусиятлари билан Шарқий Европа чорвадорлари яратган бронза даври Ёғочбанд маданиятидан, Қозоғистон ва Сибирдаги Андроново маданиятидан ҳам фарқ қилади. Бунга асосий сабаб, тозабоғѐбликлар орасида деҳқончилик кенг тарқалган.
Тозабоғѐб маданиятига оид маконларнинг айримларидан қадимий мозорлар (Кўкча), кўпчилигидан эса ярим ертўла шаклидаги уй-жой қолдиқлари очилган. Улардан зеб-зийнатлар, ҳайвон суяклари, сопол идишлар, тошдан ва бронзадан ишланган қуроллар топилган. Хоразмдаги сўнгги бронза даврига оид ѐдгорликлар Амиробод маданияти номи билан машҳур бўлиб, мил. авв. IX-VIII асрларга оиддир. Бу маданият соҳиблари Тозабоғѐб маданияти хусусиятларини сақлаб, ярим ертўла турар-жой, суғориш иншоотлари излари ва қўлда ясалган сопол идишлар билан изоҳланади.
Қуйи Зарафшоннинг бронза даври ѐдгорликлари Замонбобо маданияти номи билан аталади. Бу даврга мансуб ѐдгорликлар орасида Замонбобо кўли ѐқасидан топилган қадимги қабристон айниқса, диққатга сазовордир. Қабрлар якка ва жуфт қабрлар бўлиб, дафн этиш жараѐнида кўмиш маросимларига амал қилинган. Қазишмалар жараѐнида эркаклар қабрларидан ўқ-ѐй пойконлари, пичоқлар, пичоқсимон тош қуроллар ва турли шаклдаги сопол идишлар, аѐллар қабрларидан сопол идишлар, бронза кўзгу, упадон, сурмадон каби пардоз буюмлари ва ярим қимматбаҳо тошлардан турли шаклда ишланган мунчоқ ва маржонлар топилган.
Замонбоболиклар чайласимон кулбаларда истиқомат қилиб, деҳқончилик ва хонаки чорвачилик билан шуғулланганлар. Топилган кўплаб меҳнат қуроллари, бошоқли ўсимликлар қолдиқлари ва ҳайвонлар суяклари шундан далолат беради. Шунингдек, замонбоболиклар жамоасида ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари, хусусан, кулолчилик, бронзадан эритиб ундан ҳар хил ашѐлар ясаш, айниқса тошни ишлаш техникаси анча ривожланган.
Замонбобо маданияти жанубдаги ўтроқ деҳқончилик жамоалари таъсирида шаклланган. Бу маданият хонаки чорвачилик ва мотига (кетмонча) деҳқончилиги билан кун кечирган Бухоронинг туб аҳолисига мансубдир. Бронза даврида Бухоро воҳасининг дарѐ адоқларида эндигина деҳқончилик ва хонаки чорвачилик билан шуғулланувчи илк қишлоқлар пайдо бўлиб, улар ярим ертўла ва шох-шабба енгил чайлалардан иборат турар жойлардан
ташкил топган. Буларда уй ҳунармандчилигининг мисгарлик, тўқимачилик каби турлари мавжуд бўлсада, аммо ҳали улар касб-ҳунарнинг ривож топган даражасига етиб бормаган эди.
Ўзбекистоннинг жанубидаги бронза даври ѐдгорликлари қадимги суғориш ҳудудлари - Улонбулоқсой, Шеробод, Бандихон ва Миршодида топиб текширилган. Улар Сополли маданияти номи билан машҳурдир.
Сополлитепа марказидан тўртбурчакли истеҳком, истеҳком ичида турар-жойлар ва хўжалик хоналари, ҳунармандчилик устахоналари учта маданий қатламдан иборат эканлиги аниқланган. Сополлида қурилиш, ҳунармандчилик ва иқтисодий муносабатлар анча ривож топган. Ўчоқлар турар жой хоналари ичидаги девор ичига ўрнатилган. Асосий қурилиш ашѐси пахса ва хом ғиштдир.
Сополлитепадаги турар-жойлар тагидан бронза даври қабристони очилган. Кўпчилик қабрлар якка қабрлар бўлиб, жамоа қабрлари ҳам учрайди. Аѐллар қабрларида асосан сопол ва безаклар топилган бўлса, эркаклар қабрларидан асосан сопол, меҳнат ва жанговар қуроллар топилган. Сопол топлималар деярли нақшланмаган бўлиб, кулолчилик чархида тайѐрланган.
Мил. авв. II минг йилликнинг боши ва ўрталарига оид Сополлитепа аҳолисининг хўжалиги деҳқончилик ва уй чорвачилигига асосланган. Шунингдек, дарѐ тошларидан ва қумтошдан ишланган ѐрғучоқлар ҳам кўплаб учрайди. Бу топилмаларнинг барчаси Сополлитепада деҳқончилик анча ривожланганлидан далолат беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Сополлитепа ҳозирча Ўзбекистондаги дастлабки энг қадимги деҳқончилик қишлоғидир.
Амударѐнинг ўнг қирғоғида шаклланган Сополлитепа - бронза давридаги дарѐдан кечув йўлини ҳимоя қилувчи мустаҳкам олдинги истеҳком (форпост) сифатида пайдо бўлган. Кейинчалик ўтроқ деҳқончилик жамоалари шимолий чегараларининг кенгайиши муносабати билан Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди ва бўшаб қолади. Асосий марказ вазифаси эса тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги мустаҳкам қалъа сифатида пайдо бўлган Жарқўтонга ўтади.
Мил.авв. П минг йилликнинг ўрталарига келиб Жарқўтон ўша ҳудудлардаги деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли қабилалари уюшмаларининг мустаҳкам истеҳкомига айланади. Айнан мана шу истеҳком орқали Ҳисор тоғ олди воҳалари ва жанубий Тожикистоннинг ғарбий ҳудудларига шимолдаги аҳолининг кўчишлари бўлиб ўтади. Бу ҳудудлардан топилган ѐдгорликлар топографияси ва уларни даврлаштириш ушбу жараѐн изчиллик билан бўлиб ўтганлигини кўрсатади. Бу жараѐннинг ривожланиши мил. авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми Амударѐнинг ўнг қирғоғидаги ўтроқ деҳқончилик турмуш тарзи кечирувчи аҳоли манзилгоҳларида аҳоли сонининг ўсиши ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг тараққиѐти учун ҳам кенг имкониятлар яратди.
Ўзбекистон ҳудудида чорвадор қабилаларга мансуб бронза даври қабристони Самарқанд яқинидаги Мўминобод қишлоғидан топилган.
Қуйи Қашқадарѐдаги Гужайли қабристонидан чорвачилик ва деҳқончилик қабилаларига тегишли бўлган ашѐлар, Фарғона водийси Янгиариқ ҳудудидан деҳқончилик буюмлари ва деҳқончилик билан боғлиқ қоятош суратлар, Чустдан ҳунармандчилик ва деҳқончиликка оид буюмлар кўплаб топилган.
Бу даврда ҳунармандчилик соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилади. Хусусан, кулолчилик чархида тайѐрланган сопол идишлар кенг тарқалади. Бундай идишлар қўлда ишланган сополлардан анча фарқ қилиб, асосан деҳқончилик маданияти учун хосдир. Кулолчилик чархининг ҳунармандчиликка кенг кириб келиши, сополчилик ишлаб чиқариши янги техникасининг яратилишига сабаб бўлиб, кейинчалик иҳтисослашган ҳунармандчиликка ўтишнинг асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилди.
Мил. авв. II минг йилликка келиб Ўзбекистоннинг дашт ҳудудларига чорвадор қабилалар келиб ўрнаша бошлайдилар. Уларнинг маконларидан топилган моддий манбалар Жанубий Қозоғистоннинг чўлларидаги Андронов маданиятига ўхшаб кетади. Дашт қабилалари тарқалганлигидан айниқса, сопол идишлар, металл буюмлар ва чорвадор қабилаларга мансуб қадимги қабрлар тузилиши далолат беради. Бу ўринда тадқиқотчилар бронза давридаѐқ Ўрта Осиѐ ҳудудларида маълум даражада этник маданий жараѐнлар бўлиб ўтган деган фикрни илгари сурадилар.
Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта ютуқларидан бири қадимги деҳқончиликнинг кенг ѐйилиши ва Мил. авв. II минг йилликда чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқишидир. Металл қуроллар қадимги ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтни тезлаштиргани туфайли Ўрта Осиѐ дашт ва тоғ олди ҳудудларида яшаган аҳоли бошқа аҳолидан (деҳқонлардан) ажралиб чиқади ва асосан чорвачилик билан машғул бўлади. Бу тарихий жараѐн - кишилик жамияти тараққиѐтидаги дастлабки йирик меҳнат тақсимоти эди.
Бу давр манзилгоҳларини ўрганиб, бу даврда икки хил маданият ҳукм сурган дейиш мумкин. Биринчиси - қадимги қабилалар деҳқончилик учун қулай ерларга жойлашиб юксак деҳқончилик маданиятини яратган бўлсалар, иккинчиси - худди биринчи маданият соҳиблари даражасида ишлаб чиқарувчи кучларга эга бўлган ҳолда дашт ва тоғ олди яйловларда чорвачилик маданиятини яратганлар.
Бронза даври Ўрта Осиѐнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгаришлар содир бўлиб ўтди. Уруғчилик тузуми бу даврда ҳам давом этди. Аммо, бу даврда она уруғининг мавқеи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнат ва мавқеи биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб борди. Натижада жамият тараққиѐтида, деҳқончилик, чорвачилик, овчилик ва ҳунармандчиликнинг ривожланишида эркаклар етакчилик қиладилар. Хотинлар эркаклар ишлаб чиқарган нарсаларни истеъмол қилишда иштирок этсалар ҳам, унга эгалик қилишдан маҳрум бўладилар. Ишлаб чиқаришда ҳукмронлик қилиш шу тариқа эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми ўрнини ота уруғи (патриарҳал) тузуми эгаллайди.
Ўрта Осиѐ ҳудудларида ѐзув яқин кунларга қадар мил.авв. V-IV асрларда пайдо бўлган деб келинар эди. Сўнгги йиллардаги тадқиқотлар бошқачароқ хулосалар бермоқда. Хусусан, 2000 йилда Жанубий Туркманистондаги Гонуртепа қўҳна шаҳрида очилган қабрларнинг биридан мил.авв. III минг йилликка оид ўйма сопол муҳр топилди. Унда миххат ѐзувлар бор эди. Жанубий Туркманистон қадимиятининг билимдони В. Сарианиди ва америкалик мутахассис Т. Шарлачларнинг фикрича, бу ҳилдаги муҳрлар фақат подшо атрофидаги, подшо саройига яқин шахсларга тегишли бўлиши мумкин. Месопотамиядаги Саргон муҳрларини (мил.авв. 2250-2200 йй.) эслатувчи Гонуртепа муҳри маҳаллий хом ашѐдан тайѐрланган бўлиб, ундаги миххат ѐзувлар «Лукакс хўжалик ва қуллар ҳукмдори», деб ўқилди. Ушбу ѐзув бу ердаги бронза давридаѐқ якка ҳукмдор бошқаруви ва Месопотамия билан ўзаро алоқалардан далолат беради.
Шунингдек, сўнгги археологик маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг жанубидан ҳам пиктографик белги-ѐзувлар топилган. Тадқиқотчи Ш. Шайдуллаевнинг фикрича, Жарқўтон ѐдгорлигидан сополларга битилган 47 та белгидан иборат ѐзувнинг топилиши аждодларимизнинг бронза даврида пиктографик ѐзувни яратгани ва ўз фикрини турли белгиларда ифодалаганини кўрсатади. Шунингдек, Шерободдаги Ғоз қишлоғи ѐнидаги илк темир асрига оид ѐдгорликдан тош ўғир (кели) топилган бўлиб, унинг сиртида умумий сони 14 та бўлган пикторафик белги-ѐзув мавжуд. Ш. Шайдуллаев бу белгини Миср иероглификаси билан солиштириб улардан бири «ҳақиқат», яна бири эса дунѐнинг айланиши, яъни, «чархпалак» деб ўқилиши мумкинлигини тахмин қилади. Хуллас, бронза даври ва унинг охирларига келиб ўлкамиз ҳудудларида ѐзув пайдо бўлганлиги илмий асосланмоқда ҳамда кейинги тадқиқотлар бу масалага янада ойдинлик киритиши шубҳасиздир.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish