Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet15/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Жойтун маданияти Жанубий Туркманистонда, Ашгабат шаҳридан 25 км шимолдаги Жойтун манзилгоҳидан топилган бўлиб, бу маданият қолдиқлари нафақат Туркманистон, балки бутун Ўрта Осиѐда машҳурдир. Жойтун қишлоғи бир неча уйлардан ташкил топган бўлиб, уйларнинг майдони 12-14 кв.м дан иборат. Уй деворлари сомон аралаштирилган пахсадан қурилган. Уйлар тўғри тўртбурчак бўлиб, бир хоналик ва ҳар бир хонада алоҳида ўчоқ излари топилган. Уйлар ѐнида эса омборхона, сарой ва хўжалик ўралари ҳам бор. Тадқиқотчилар фикрларига қараганда Жойтунда 30 га яқин уй бўлиб унда 130-150 киши яшаган, 5-6 кишилик оила яшаган уйларда она уруғи ҳукмрон бўлган.
Уйлардан аѐлларнинг лой ва тошдан ясалган ҳайкалчалари, шунингдек, ҳар хил тақинчоқ ва безаклар топилган. Жойтун харобаларидан буғдой, арпа излари, ѐрма тош, тош бўталар, парракчалар, қурол сифатида ишлатиладиган ўткир учли тошлар, тешгич парчалар, қирғичлар, камон ўқларининг учлари- пойконлар топилган.
Жойтун маконидан қўлда ишланган сопол идишлар намуналари ҳам топилган бўлиб, улар Ўрта Осиѐдаги дастлабки сопол намуналаридир. Жойтун қишлоғи аҳолиси мил. авв. VI-V минг йилликларда яшаб асосан деҳқончилик, чорвачилик, қисман эса овчилик билан шуғулланганлар. Жойтунда Ўрта Осиѐдаги дастлабки деҳқончилик маданияти ривожланади ва бу макон ҳозирча минтақадаги дастлабки деҳқончилик қишлоғи ҳисобланади. Жойтунлар сунъий ариқ ва каналлар қазиб суғорма деҳқончиликка асос солганлар. Умуман олганда Копетдоғ билан Қорақум оралиғидаги ҳудудлардан кўплаб неолит даври маконлари очилган. Бу маконлардаги хўжалик ишлаб чиқариши ва маданияти бир-бирига жуда ўхшашлигж сабабли уларни фанда Жойтун маданияти (дастлабки топилган жой номи билан) деб аташ қабул қилинган.
Калтаминор маданиятига оид маконлар дастлаб Амударѐ этаклари ва Хоразм ҳудудидан топилган бўлиб булар орасида Хоразмдаги Жонбосқалъа макони диққатга сазовордир. Бу ерни қазиш пайтида чайла ва ярим ертўла шаклидаги макон очилган. Бу. макон ѐғоч устун, синчлар билан кўтарилган. Устига кўндаланг ѐғочлар ташланиб, усти қамиш билан беркитилган. Чайла ўртасидан катта марказий ўчоқ қолдиғи, атрофида майда ўчоқ қолдиқлари аниқланган. Макондан найза пойконлар, камон ўқларининг
учлари ва бошқа тош қуроллар топилган. Шунингдек, маданий қатламлардан балиқ, ѐввойи чўчқа, қирғовул суяклари ва жийда данаклари бам топилган. Топилмалар орасида сопол идиш намуналари ҳам бўлиб, тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда улар мил. авв. V-IV минг йилликларга оиддир.
Калтаминор маданиятига оид ѐдгорликлар Зарафшон этакларидаги Дарвозақир маконидан ҳам топиб ўрганилган. Бу ердан топилган сопол идиш намуналари Жонбосқалъа сополларига жуда ўхшашдир. Қуйи Зарафшон ва Қашқадарѐ этакларидаги Дарвозақир, Катта ва Кичик Тузкон, Қоронғишўр, Пойкент маконларидан топилган тош қуроллар ва сопол буюмлар ҳамда бошбқа ашѐларни ўрганиш, таҳлил этиш, Яқин Шарқ, Қозоғистон, Урал ва бошқа жойлардан топилган неолит даври ашѐлари билан қиѐслаш натижасида тадқиқотчилар юқорида эслатилган маконлар Калтаминор маданиятига мансуб бўлиб мил. авв. IV-III минг йилликларга оид деган хулосага келдилар. Бу маконларда яшаган неолит даври одамлари термачилик, жайрон, ѐввойи чўчқа, буғу ва бошқа ҳайвонлар ҳамда балиқ овлаб кун кечиришган.
Сўнгги йилларда Ўрта Осиѐнинг шарқий ҳудудларидан, Ҳисор-Помир тоғларидан кўплаб неолит даври ѐдгорликлари очилди ва ўрганилди. Бу ўзига хос маданият фанда Ҳисор маданияти деган ном олди. Асосан тоғолди ва тоғликларга хос бўлган Ҳисор маданиятига мансуб ѐдгорликлар 200 дан зиѐд бўлиб Тутқовул, Сойсайѐд, Қуйи Булѐн, Дарайи Шўр, Газиѐнтепа кабилар шулар жумласидандир. Ҳисор маданиятига мансуб ѐдгорликлар асосан мил. авв. V-III минг йилликларга оиддир.
Ҳисор маданияти соҳиблари сопол идишлар ясаб, асосан чорвачилик, овчилик, қисман термачилик билан шуғулланганлар. Ҳисор маконларидан топилган турли-туман топилмалар ушбу жараѐнлардан далолат беради.
Демак, Ўрта Осиѐнинг барча ҳудудларидан-шимолдаги Устюртдан, Марказий ва Жанубий Қозоғистондан, Қизилқум ва Қорақумдан, Қашқадарѐ ва Зарафшон воҳалари, Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсидан кўплаб неолит даври маконлари очилган. Хусусан, неолит даври Марказий Фарғона маданияти фанда Ўрта Осиѐда тўртинчи неолит даври маданияти деб киритилган.
Ушбу маконларда олиб борилган тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, неолит даврига келиб, мезолитнинг сўнгги босқичларида кашф этилган тош бўталар анча кенг тарқалади. Парракчалар, найза ва камон ўқларининг учлари, пичоқлар, тешгичлар, пармалар, қирғичлар, ѐрма тошлар, ўроқ ва бошқа қуроллар такомиллашади. Энг қадимги даврнинг дастлабки даврида қўлга киритилган барча ютуқлар бу даврга келиб якунланади. Неолит даври одамлари ўзларининг тинимсиз меҳнати, кузатувчанлик қобилияти, ибтидоий билимларини сафарбар қилиб, хўжаликнинг илғор, унумдор шаклини - деҳқончилик ва чорвачиликни кашф этдилар. Географик муҳит ва шарт-шароитнинг турли туманлиги бу давр қабилаларида меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, турар-жойлар ва хўжаликларнинг турлича бўлишига олиб келди. Хусусан, Ўрта Осиѐнинг жанубидаги неолит даври- қабилалари хўжаликнинг деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик
шаклларини ривожлантирган бўлса, шимолдаги қабилалар эса табий шароитнинг ноқулайлиги туфайли узоқ вақт ривожланишдан орқада қолган.
Неолит даврида қадимги аждодларимиз лойдан идишлар ясаб уларни оловда пишириш йўли билан кулолчиликка асос солдилар. Шунингдек, ип йигириш асосида тўқимачиликни кашф этдилар. Одамлар ѐғоч ва қамишдан қайиқ ясаб (қайиқсозлик) сувда сузишни ҳам ўзлаштирдилар. Хуллас, неолит даври ютуқларга бой бўлиб, ўзидан илгариги даврларга нисбатан юксак ривожланиш даври бўлди.
Тадқиқотлар натижаларига қараганда тош ва бронза даврлари ўртасида мис-тош (энеолит) даври бўлганлиги аниқланган. Бу давр металл қуролларнинг барчаси бронзадан қилинмай, соф мисдан ясалганлиги маълум. Ўрта Осиѐда энеолит даври нисбий тарзда мил. авв. IV минг йилликнинг охири-Ш минг йилликнинг бошларини ўз ичига олади. Бу даврда мис ўзининг кимѐвий хоссалари (тез эрувчанлик, эгилувчанлик) туфайли хўжалик ҳаѐтда устунлик қила олмади. Ишлаб чиқаришда аввалгидек тош қуроллар асосий ўринда бўлиб қолди. Шунинг учун ҳам бу давр мис-тош асри деб юритилади.
Мезолит охирида ва неолит даврида териб-термачлаб, овқат топишдан ѐввойи ўсимликларни экиш ва ўтказиш йўли билан маданийлаштириш орқали вужудга келган деҳқончилик энеолит замонида юқори хўжалик турига айланиб борди. Деҳқончилик билан уй чорвачилиги ортиқча маҳсулот етиштиришга ва мол айирбошлашни тартибга солишга асос бўлган. Ўрта Осиѐ ҳудудларида қуйидаги янги тарихий-маданий жараѐнлар энеолит даври билан боғлиқдир:
Хўжаликнинг бошқа ҳамма турларига қараганда ҳайдама деҳқончиликнинг устунлик қилиши; .
Тошдан ишланган қуроллар кўп бўлган ҳолда мис қуролларнинг пайдо бўлиши;
Катта-катта жамоаларнинг пахсадан ва хом ғишидан тикланган катта- катта уйлари;
Кулолчиликда муҳим техника ютуғи - хумдонларнинг ишлатилиши;
Ўтроқчилик хўжалигининг ривожланиши, жамоа бирлашмаларининг уйлари ва қурилишда хом ғиштнинг пайдо бўлиши:
Турли ҳайвонларнинг лойдан ясалган ва она уруғи тузумига (матриархатга) хос ҳайкалчалари;
Рангдор сопол буюмлар, яъни турли тасвирлар ишланган сопол буюмларнинг мавжудлиги.
Энеолит даврида Ўрта Осиѐ аҳолисининг маданияти бир босқич юқорига кўтарилади. Лекин бу ҳудудлардаги қабилаларнинг маданий ва ижтимоий тараққиѐти бир хил даражада эмас эди.
Қадимги қабилалар мис-тош даврига ўтгач, маданий, хўжалик ва ишлаб чиқариш тараққиѐтининг янги босқичи бошланади. Янги хўжалик турлари - деҳқончилик ва чорвачилик аввалгидек, Туркманистоннинг жануби- ғарбидаги қулай географик шароитда ривожланади. Бу пайтда қуйи Зарафшон ва Амударѐ ҳавзаларида яшовчи қабилалар ҳали маданий
ўсимликлар ўстиришга ўтмаган эдилар. Ўрта Осиѐнинг шарқий қисмидаги тоғли ҳудудлар аҳолиси хўжалигида эса овчилик устун эди. Демак, илк ва ривожланган мис-тош даврида Ўрта Осиѐ қабилаларининг ижтимоий- иқтисодий ва маданий ривожланишида катта фарқлар ва нотекисликлар сақланиб қолади.
Дашт ва тоғ ҳудудларидан топилган хилма-хил моддий манбаларни ўрганиш натижалари (сопол идишлар, тош қуроллар, ҳайвонлар ва қушлар суяклари) қабилаларнинг иқтисодий ҳаѐтида қўшимча хўжаликлар-овчилик ва балиқчилик асосий манба бўлганлигидан далолат беради. Шу билан бирга дашт одамлари тарихида чорвачиликнинг илк босқичи бошланади дейиш мумкин. Лекин неолит даври анъаналари ўз аҳамиятини йўқотмаган. Аҳолининг асосий қисми дарѐларнинг ирмоқлари соҳилида ва кўллар атрофида яшаган. Табий бойликлар энеолит даври одамлари учун ҳаѐт манбаи ҳисобланган.
Энеолит даврига оид муҳим ѐдгорликлар Жанубий Туркманистондаги Анов ва Номозгоҳтепа ҳудудларида аниқланган. Бу ердаги уй-жойлар хом ғиштдан қурилган. Моддий топилмалар орасида мис қуроллар тош қуролларга нисбатан камчиликни ташкил этади. Шунингдек, бу маконлардан топилган гулдор сопол буюмлар кулолчиликнинг ҳам анча ривожланганлигидан далолат беради. Сирти қора бўѐқда геометрик чизиқлар ва ҳайвон ѐки қуш расмлари билан безатилган бу топилмалар мил.авв. IV минг йилликка оиддир.
Ўзбекистон ҳудудларида энеолит даври ѐдгорликлари ҳозирча яхши ўрганилмаган. Мил. авв. IV-III минг йиллик бошларида Амударѐ ва Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қуроллари, сопол идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалган. Ўрта Осиѐнинг шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соҳилларида овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик хўжаликлари ривожланади. Бухоро воҳасидаги Лавлакон, Бешбулоқ маконлари ва Замонбобо қабристонининг энг пастки қатламлари энеолит даврига оиддир. Бу ѐдгорликлардан сўнгги Калтаминор топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлаклари ва чақмоқтош билан бирга мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилган.
Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда жойлашган Саразм қишлоғи харобаси энеолит даври деҳқончилик қабилаларининг Ўрта Осиѐни шимоли-шарқига ѐйилганидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик аҳолисининг деҳқончилик чегараларини ҳам кўрсатади.
Умумий майдони 90 гектар бўлган Саразм қишлоғи харобалари 10 та тепаликда жойлашиб, 4та даврга бўлинади. Улар топилмаларга қараб бир- биридан фарқ қилади. Дастлабки икки давр энеолит, кейинги икки давр эса бронза даврига оиддир. Саразмдан уй-жой ва рўзғор-хўжалик иншоотлари қолдиқлари очиб ўрганилган. Бу ерлардан сопол идишлар, металлдан ва тошдан ишланган қуроллар, (жумладан, тош кетмонлар) зеб-зийнат буюмлари кўплаб топилган.
Саразм моддий топилмаларида Жанубий Туркманистон, Жанубий Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон маданиятларига мансуб буюмлар ҳам бор.
Улар энеолит даври қабилалари ўртасидаги кенг маданий ва иқтисодий алоқалардан далолат беради.

  1. Download 3,43 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish