Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси



Download 3,43 Mb.
bet13/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Сўнгги палеолит узоқ давом этган қадимги тош асрининг охирги босқичи бўлиб, нисбий тарзда мил. авв. 40-12 минг йилликларни ўз ичига олади. Бу давр ѐдгорликлари мусте маданияти ѐдгорликлари маданиятига нисбатан камроқ ўрганилган. Ҳозирги кунга қадар Ўрта Осиѐда бу даврга оид
30 дан зиѐд маконлар очилган. Самарқанд (шаҳарнинг ўзида), Хўжағор (Фарғона водийси), Шуғнов (Помир этаклари), Кўлбулоқ (Тошкент вилояти), Қоракамар (Тожикистон), Ачисай (Қозоғистон) ѐдгорликлари шулар жумласидандир.
Тошкент вилоятида (Оҳангарон) жойлашган Кўлбулоқ маконининг энг тепадаги учта қатлами сўнгги палеолит даврига оиддир. Бу қатламлардан нисбатан такомиллашган тош қуроллар ҳамда кўплаб ҳайвон суяклари топилган. Шунингдек, сўнгги йилларда Тошкентнинг ғарбидаги Бўзсув II макони ҳам сўнгги палеолит даврига оид эканлиги аниқланган.
Самарқанд шаҳрида 1939-йилда очилган ѐдгорлик минтақадаги сўнгги палеолит даврига оид дастлабки макон ҳисобланади. Самарқанд макони кўп қатламли бўлиб бу қатламлардан кўп сонли (7,5 минг) хилма-хил топилмалар топилган. Улар орасида қирғичлар, кесгичлар, сиҳчалар, пичоқлар, ушатгичлар, бўталар кабилар бор. Шунингдек, маданий қатламлардан гулхан қолдиғи, кўмир парчалари ва гулхан атрофидан ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар қолдиқлари аниқланган. Бу топилмалар бу ерда яшаган кишиларнинг овчилик ва термачилик билан шуғулланганликларидан далолат беради.
Умуман олганда, кўпчилик тадқиқотчилар Ўрта Осиѐ сўнгги палеолит даврини асосан учта - Самарқанд, Хўжағор ва Кўлбулоқ маданиятларига ажратадилар. Бу даврга оид маданиятлардан фақат Самарқанд шаҳридан сўнгги палеолит даври одамининг қолдиқлари, яъни, елка суяк қисмлари, пастки жағ ва тишлар топилган бўлиб, тадқиқотчилар бу суякларни 25-30 ѐшли кроманѐн қиѐфали аѐлга тегишли бўлган деб ҳисоблайдилар.
Сўнгги палеолит даврига келиб одамларнинг ҳаѐти ва турмуш тарзида ҳам турли ўзгаришлар бўлиб ўтади. Хусусан, одамлар ғорлардан чиқиб енгил турар жойлар, чайла ва ярим ертўлаларда яшай бошладилар. Улар энди фақат тоғли ҳудудларда яшаб қолмай воҳалар бўйлаб тарқалиб, текисликларда, дарѐ ва кўллар бўйларида жойлашадилар ҳамда қариндош-уруғчилик жамоаларига бўлинадилар. Натижада жамиятда жуфт оилалар пайдо бўлади ҳамда улар айрим уруғларни бирлаштириб уруғ жамоасини ташкил этадилар.
Уруғчилик (матриархат) қадимги жамият тарихининг алоҳида босқичини ташкил этиб, бу жараѐн ижтимоий ҳаѐтдаги қатор ўзгаришларнинг пайдо бўлишига замин яратди. Лекин дастлабки уруғчилик
тузуми нисбатан ривожланишнинг юқори босқичига кўтарилган бўлишига қарамай, бу давр одамлари овчилик, термачилик ва балиқчилик билан кун кечирар эдилар.
Палеолит даврига хулоса ясаб, шуни айтиш мумкинки, бу даврда одамнинг пайдо бўлиши жараѐни (антропогенез) асосан тугади. Қадимги одамлар хўжалик юритишнинг энг оддий йўлларидан (териб-термачлаб) мураккаброқ кўринишларига (овчилик, балиқчилик)га ўтдилар. Олов кашф этилди. Инсоният тўда давридан уруғчилик тузумига ўтди. Меҳнат қуроллари такомиллашиб, уларнинг турлари кўпайди ва сифати яхшиланиб борди.
Бу даврда қадимги одамлар орасида дастлабки диний қарашлар пайдо бўлди. Тешиктошда мурдани махсус қабр қазиб кўмилиши, унинг ѐнига тоғ эчкисининг шохлари ва тош қуроллар қўйилиши мутлақо тасодифий ҳол эмас эди. Бу жараѐн палеолит даври неандертал одамлари гарчи содда бўлсада, кўмиш маросимларига риоя қилганликларидан далолат беради.



  1. Download 3,43 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish