Таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинларини такомиллаштириш-биринчи даражали вазифамиз. Ш.Мирзиёев Бугун юртимизда умумтаълим муассасаларида иқтидорли ўқувчиларни аниклаш ва
иқтидорини ривожлантиришнинг методик асослари хамда таълим жараёнида ўқув фаолияти
самарадорлигини ошириш, касб-хунар эгаллашга интилиш ва бу жараёнда психологик
хизмат самарадорлигини янада яхшилаш хозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан
биридир.
Умумий урта таълим мактабларида иқтидорли ўқувчиларнинг иқтидорини аниклаш
ва унинг илмий, педагогик- психологик асосларини урганиш. Ўқувчи ёшларни ақлий
қобилиятлари, иқтидорини ривожлантириш ва ўқув фаолияти самарадорлигини ошириш.
Ўқувчи ёшларни ижтимоий психологик муаммоларини коррекция қилиш таълим жараёнида
ижобий мотивацияни шакллантириш лозим.
Бугунги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий
ўзгаришлар таълим ва тарбия жараёнига хам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Замонавий таълим
тизими олдига инсоннинг қобилятларини ҳар тамонлама ривожлантириш, ижодий етук, ўз-
ўзини намоён эта олишга қодир шахсни шакллантириш каби глобал вазифаларни қўймокда.
Иқтидорли ёшлар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлини
хамда уни жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи омил ва миллатимиз
зийнати хисобланади. Шу боисдан хам бугунги кунда ўқувчи ёшларнинг ҳар тамонлама
комил инсонлар бўлиб етишишлари учун 2019-йилнинг ўзидаёқ Президентимиз Шавкат
Миромонивич Мирзиёев томонидан таълим–тарбия соҳасига оид ҳамда ёшларимизни
қўллаб қувватлашга доир бир қатор қарор ва фармоишлар қабул қилинди.
Масалан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 14 августдаги
«Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия
бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-
3907 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 12 июлдаги «Ўқувчиларни
психологик-педагогик қўллаб қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги
ПҚ 577-сонли қарори тасдиқланди. Унга мувофиқ «Умуммий ўрта ва ўрта махсус давлат
таълим муссасаларида психологик ҳизмат фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги низом
ҳамда «Умумимий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасаларидаги психологик
ҳизматнинг психолог қадрларини аттестациядан ўтказиш» тўғрисида бир қатор қонун
ҳужжатлари имзоланди. Бундан шу нарса маълумки жамиятимизда ёшлар тарбиясида
психологларга ва психологик ҳизматлар фаолиятига бўлган эътибор ҳамда талаб нихоятда
юқори. Бугун юртимизда ёшларимизга яратилаётган имкониятлар, қулай шароитларга
қарамасдан ёшларимиз маънавиятидаги бўшлиқлар, маънавий савиянинг пастлиги ва