Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
ПЕДАГОГИКА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУТАХАССИСЛАР
ТАЙЁРЛАШДА КЛАСТЕР МОДЕЛИНИНГ АҲАМИЯТИ
Абдувалиев Адхамжон Исмоилович
(ТВЧДПИ)
Жахондаги ривожланган мамлакатлар бугунги глобаллашув шароитида иктисодиётнинг
барча тармоклари, шунингдек, ижтимоий сохаларнинг баркарор тараккиётини белгилашда
таълим сохасини модернизация қилиш, таълим сифатини замонавий ривожланиш тамойил-
ларига мувофиқ такомиллаштиришга алохида эътибор каратмокда. Бу, албатта, таълим ти-
зимига янги инновацион хамда замонавий ёндашувлар, самарали ўзгаришлар ва педагогик
технологияларни фаол татбиқ этиш жараёнлари билан боғлиқ равишда кечмокда. Хусусан,
тизимда “таълим кластерлари”ни қўллаш масаласи кенг ўрганилмоқда.
“Таълим кластерлари” тушунчаси Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2020 йил
29 апрелдаги 5987-сонли фармонида илк бор қўлланилган бўлиб, бу мамлакатимизда кла-
стер ёндашувининг таълим тизимига татбиқ килиниши ва уни илмий жихатдан чуқур тадқиқ
қилиш долзарб масалалардан эканлигини кўрсатади.
Кластер ёндашувининг таълим тизимига татбиқ қилиш ва уни илмий жихатдан тадқиқ
қилиш бўйича қатор изланишлар олиб борилган. Хусусан, Майкл Портер назариясига
мувофиқ, кластер - бу маълум бир соҳада фаолият юритувчи ва бир-бирини тўлдирувчи ге-
ографик жиҳатдан ёнма-ён жойлашган компаниялар (таъминотчилар, ишлаб чиқарувчилар
ва бошқалар) ва уларга алоқадор ташкилотлар гуруҳи(таълим муассасалари, давқлат
бошқаруви органлари, инфратузилма компаниялари).
М.Портер мамлакатнинг рақобатбардошлигини алоҳида ишлабчиқариш бирлашмаси
эмас, балки халқаро рақобатбардошлик призмаси орқали кўриб чиқиш лозим, кластерларни
эса - турли тармоқлардаги фирмаларнинг бирлашмалари бўлиб, бундан ташқари ушбу кла-
стерларнинг ички ресурслардан самарали фойдаланиш қобилияти муҳим аҳамиятга эга, деб
ҳисоблайди. Бундай афзалликларнинг асосий гуруҳлари сонига кўра «рақобатга оид ромб»
(ёки «олмос») деб номланган мамлакатларнинг рақобатга доир устунлигини белгилайдиган
тизимни ишлаб чиқди. Уларга қуйидагилар киради:
• омилли шароитлар: инсоний ва табиий ресурслар, илмий ва ахборот салоҳияти, капи-
тал, инфратузилма, шу жумладан ҳаёт сифати омиллари;
• ички талаб шартлари: талаб сифати, жаҳон бозорида талабнинг ортиши тенденцияларга
мувофиқлиги, талаб ҳажмининг кенгайиши.
• бир бирига яқин ва хизмат кўрсатувчи тармоқлар (тармоқлар кластерлари): хомашё ва
ярим тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш соҳалари, асбоб-ускуналар билан таъминлаш
соҳалари, хом ашё, ускуналар, технологиялардан фойдаланиш соҳалари.
• ишлаб чиқариш бирлашмалари тузилмаси, тармоқ ичидаги рақобат: мақсадлар, страте-
гиялар, ташкил этиш усуллари, фирмаларни бошқариш, тармоқ ичидаги рақобат.
Умуман олганда, кластерларнинг учта кенг таърифи мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири
унинг ишлашининг асосий хусусиятларини юзага чиқаради:
- бу маълум илмий муассасалар (илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва
бошқалар) билан боғланган, тегишли соҳалар доирасидаги иқтисодий фаолиятнинг
минтақавий чекланган шакллари.
- бу вертикал ишлаб чиқариш занжирлари; ишлаб чиқариш жараёнининг ёнма-ён
босқичлари кластернинг ядросини ташкил этадиган анча тор муайян тармоқлар (масалан,
«етказиб берувчи - ишлаб чиқарувчи - сотувчи - мижоз» занжири). Бош ишлаб чиқариш бир-
лашмалари атрофида ташкил этиладиган тармоқлар худди шу тоифага киради.
- бу юқори даражадаги йиғилиш даражасида аниқланган соҳалар (масалан, «кимё кла-
стери») ёки агрегациянинг янада юқори даражадаги тармоқлари тўплами (масалан, «агро-
саноат кластери»).
Кластерлар ҳақида гапирганда, бир-бирини тўлдирувчи иккита стратегия мавжуд:
- мавжуд кластерлардаги билимлардан фойдаланишни кўпайтиришга қаратилган страте-
гиялар;
- кластерлар доирасида янги ҳамкорлик тармоқларини яратишга қаратилган стратегия-
лар.
119
Do'stlaringiz bilan baham: |