НУҚТА, КЕСМА, ТЎҒРИ ЧИЗИҚ КЕСМАСИ ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧАЛАР
Ортиқова Ирода Маликовна
Навоий шахридаги АФЧЎИМ
16-мактабнинг бошлангич синф ўқитувчиси
Аннотация
:”Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомда
таъкидланганидек: “Бошланғич таълим ўқиш, ёзиш, санаш, ўқув фаолиятининг асосий
малака ва кўникмалари, ижодий фикрлаш, ўзини-ўзи назорат қилиш уқувини берадиган
маълумот базасидир.Мазкур мақолада геометрик материални ўрганишнинг асосий мақсади
геомет рик фигуралар очиб берилади.
Калит сўзлар:
Нуқта, тўғри ва эгри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси, синиқ чизиқ, кўпбурчак,
айлана ва доира.
“Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомда таъкид-
ланганидек: “Бошланғич таълим ўқиш, ёзиш, санаш, ўқув фаолиятининг асосий малака
ва кўникмалари, ижодий фикрлаш, ўзини-ўзи назорат қилиш уқуви, нутқ ва хулқ-атвор
маданияти, шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзи асосларининг эгаллаб олишини
таъминлашга даъват этилган. Шундай экан, ушбу асосда бошланғич синфларда
ўқувчиларнинг умуммаданий ва ахлоқий кўникмалари, дастлабки саводхонлик малакалари
шакллантирилиши лозим.
Бошланғич математика программасида геометрик материал катта ўрин олади. Кўпчилик
ҳолларда бу материал арифме тик материал билан узвий боғланади. Шу билан бирга
геомет рия элементларини ўрганишга илгаригига қараганда кўпроқ мустақиллик берилади
ва мақсадга йўналтирилади.
Геометрик материални ўрганишнинг асосий мақсади геомет рик фигуралар (нуқта, тўғри
ва эгри чизиқ, тўғри чизиқ кесмаси, синиқ чизиқ, кўпбурчак, айлана ва доира) ҳақида,
уларнинг элементлари ҳақида, фигуралар ва уларнинг элементлари орасидаги муносабатлари
ҳақида, уларнинг баъзи хоссалари ҳақидаги тасаввурларнинг тўла системасини таркиб
топтиришдан иборат.
Геометрик материални ўргатиш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг ҳар хил
воситаларидан кенг фойдаланиш ке рак. Булар геометрик фигураларнинг рангли картондан
ёки қалин қоғоздан тайёрланган демонстратсион, бутун синф учун мўлжалланган моделлари,
фигуралар тасвирланган плакатлар, доскадаги чизмалар, диапозитивлар, кодонозитивлар,
диафилмлардан иборат. Бундан ташкари индивидуал кўрсатма-қўлланмалар ҳам керак бўлади.
Булар қоғоз полоскалар кўринишидаги тарқатма материаллар, фигуралар моделлари, қоғоз
ва кар тондан қирқилган ҳар хил узунликдаги чўплар ва бошқа нарсалар бўлиши мумкин.
Айрим темаларни ўрганишда ўқувчилар билан биргаликда қўлда кўрсатма-қўлланмалар
тайёрлаш фойдали, булар тўғри бурчак модели, кўпбурчаклар моделлари (шу жумладан
тўғри тўртбурчаклар ва квадратлар хам) ва бошк.а парсалардай иборат. Доскада чизмаларни
бажариш учун чизмачилик ўлчаш асбоблари набори чизғич, чизмачилик циркули албатта
синфда мавжуд бўлиши керак. Шундай асбоблар ҳар бир ўқувчида ҳам бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |