Апрель 2021 10-қисм
Тошкент
ТАРБИЯСИ ОҒИР БОЛАЛАР ВА ЎСПИРИНЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА
ТАВСИЯЛАР
Наўризбаева Камила
НукДПИ, педагогика-психология
ихтиссослиги магистранти
телефон: +998 91 9277373
e-mail: nauryzbaevakamila74@gmail.com
Аннотация:
Ҳозирги кунда жамиятимизда куп ўчрайдиган муаммоларнинг бири бу хулқи
оғишган болалар ҳисобланади. Ваҳоланки бу вазият жамиятимизнинг ҳар бир буғинига
ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Бундай ҳолатда болалар билан ўқитувчилари ва
ота-онаси кўпроқ шуғилланиши керак, чунончи у ёш бир ниҳол, ва ҳали шахс сифатида
шаклланмаган, ва биз ушбу ишимизда тарбияси оғир болаларнинг шу ҳолатга келиш
негизларин ўрганишга харакат қилдик.
Таянч сўзлар
: тарбияси оғир бола, ўспирин, хулқи оғишган, мулоқот, интизом, тасниф,
тамоийил.
“Тарбияси оғир бола” - билан мулоқот қилиш ёқимсиз ва қийин, у интизомни бузади, гап
қайтаради, жанжал қилади ёки аксинча, бефарқ ва иродасиз бўлиб, “салбий раҳбар”нинг
уйинчоғи сифатида юриғида юради. Бундай ҳолатда боланинг ўқитувчилари ва ота-онаси
шунчаки у билан муносабатни узиши ёки ўзоқлашиши мумкин эмас, у билан кўпроқ
шуғилланиши керак, чунончи у ёш бир ниҳол, ва ҳали шахс сифатида шаклланмаган, ва биз
ҳали ҳам унинг тўғри шаклланишига ёрдам бера оламиз [1].
Бизнинг бу ишнинг асосий мақсади тарбияси қийин болаларнинг айрим муаммоларини
ҳал қилиш билан боғлиқ барча омилларни чуқур таҳлил қилиш. Мақола мавзусини ишлаб
чиққандан сўнг, биз мавжуд маълумотларни тизимлаштиришга ва умумий қабул қилинган
экспериментал усуллардан фойдаланган ҳолда уларнинг алоқаларини (мунтазамлигини)
таҳлил қилишга харакат қилдик.
Қуйидаги ишимизнинг объектидан келиб чиқиб, ишнинг асосий атамасига таъриф
берганимизда “оғир” сўзининг кўплаб таснифлари мавжуд эканлиги аниқ бўлди. Жумладан
бу таърифлар таснифланганида қийинчиликнинг келиб чиқиш сабабларига кура қуйидаги
турлар пайдо бўлди:
• Мулоқот жараёнида нуқсонли болалар: бу нуқсонларининг ривожланиш сабаби ва
намоён бўлиш белгиларига қараб;
• Эмоционал жараёнда нуқсонли болалар (ўта ҳаяжонли ёки бефарқ, аутистик).
• Интеллектуал нуқсонли болалар (одатда бундай ҳолат шифокорлар ёрдамида ташхис
қўйилади).
• Ихтиёрий ёки эркинлик жараёнида нуқсонли болалар (ўжар ва қаттиққўл ёки аксинча,
иродаси суст ва бефарқ).
Қуйидаги таснифларнинг қайси бирига тарбияси оғир болалар ёки ўспиринларни
киритишни аниқлаш, уларга таалуқли муамони ёчиш учун етарли бўлмайди. Албатта,
уларнинг ичида интеллектуал нуқсонли болаларни шифокорга кўрсатиш керак, бу ҳолда
ўқувчини коррекцион синфларга ёки ихтисослаштирилган таълим муассасасига кўчириш
муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Бундай ҳолда бола ўзига қўлай муҳитга кириб боради,
ўзи каби дўстлар доираси кенгаяди, қизиқишлари мос келадиган танишлар орттиради,
таълим олиш жараёни ва касб эгаллаш имконияти ойдинлашади, дарс жараёнида нотўғри
ёки тушунарсиз гапириш, мулоҳаза қилиш каби ташвишланишлардан қўтилади, ва асосийси
синфдошларининг масхарасидан озод бўлади [2].
Аммо бошқа барча ҳолатларда бошқа сабабларни излаш керак, ва улар боланинг
психологиясида ва атроф-муҳит таъсирида ётади.
Шу нуқтаи назардан, болалар қуйидагича ҳолатларда бўлиши мумкин:
• ижтимоий жиҳатдан бепарво ҳолатдаги (улар жамиятда мослаша олмайди, чунки буни
ҳеч ким уларга ўргатмаган);
• педагогик жиҳатдан эътиборсиз қолган (масалан, алкоголик ота-оналар ичкилик ичиш ва
ўғирлашни ўргатишади; иш баҳона болаларининг тарбиясини бошқа бегоналарга топшириб
179
Do'stlaringiz bilan baham: |