Тошкент
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ
Маҳмудова Хурсаной
Тошкент вилояти Ғазалкент
касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси
x.makhmudova@gmail.com
Тел: 93-668-30-10
Аннотация.
Мақолада таълим жараёнида муаммоли таълим технологиясидан фойдала-
нишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва самарадорлик масалалари ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар:
замонавий таълим стандарти, амалий фаолият, муаммоли таълим техно-
логияси, муаммоли вазият, мустақил фикрлаш қобилияти.
Замонавий таълим стандартлари – фан ва техника тезкор ривожланаётган бугунги кун
талабларига жавоб бераоладиган юксак малакали мутахассисларни тайёрлашни, талаба-
ларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича мустаҳкам билим, кўникма ва малакаларини
шакллантиришни, мустақил равишда амалий фаолиятга ўргатишни таъминлаши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ва
таълим тизимига таалуқли амалдаги қонун хужжатларида таълим жараёнига ўқитишнинг
илғор шаклларини, янги педагогик технологияларни, ахборот технологияларини кенг жо-
рий этиш долзарб вазифалардан қилиб белгиланган.
Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ва илғор ўқитувчилар талабаларда ўқув фаолиятига
ижодий ёндашишни ривожлантириш йўллари, технологиялари ва стандартларини яратиш
борасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Бугунги кунда таълим жараёнида ижобий самара
бераётган илғор педагогик технологиялардан бири – муаммоли ўқитишдир.
Ҳозирги замон психологияси ва дидактикаси шунга асосланадики, фикр юритиш
жараёнининг бошланғич моменти , одатда муаммоли вазият бўлади. Инсонда бирор нарсани
тушунишга эҳтиёж пайдо бўлгандагина у фикр юрита бошлайди.
Муаммоли ўқитиш замонавий таълим беришнинг энг самарали усулларидан бири
бўлиб, у асосан илмий билимлар асосида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш
этади. Муаммоли таълимни ташкил қилиш орқали талабанинг ўқув-билув фаолиятини
йўлга қўйиш ва шу орқали ўқув фанидаги маълумотларни, хулосаларни мустақил ўрганиб
чиқиш жараёнлари амалга ошади. Ўқитувчининг фаолияти мазмуни шундан иборатки, у
энг мураккаб тушунчаларни, фактларни тушунтира бориб зарур дақиқаларда муаммоли
вазиятни вужудга келтиради ва муаммони ҳал қилишга талабани йўллайди.
Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқитувчи аввало муаммоли вазият яратади, саволлар
қўяди, масалаларни, экспериментал топшириқларни таклиф этади ва вазиятни ечишга
қаратилган муҳокама уюштиради. Талабалар олдинги билимлари ва тажрибаларига асос-
ланиб муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўллари тўғрисида ўйлайдилар ва таклифлар кирита-
дилар. Олдин олган билимларини умумлаштириб, ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаган
ҳолда, уларнинг келиб чиқишини тушунтирадилар, муаммоли вазиятни ечишнинг энг
оқилона вариантини қидирадилар. Бу услуб талабаларнинг фанга нисбатан қизиқишини
оширибгина қолмай, уларнинг фикрлаш қобилиятини ҳам ривожлантиради.
Албатта, муаммоли ўқитиш методини ташкил этиш қуйидаги босқичларда олиб бори-
лади: тайёрлов, танишув, таҳлил ва якуний қарор қабул қилиш босқичларига бўлинади.
Тайёрлов босқичида ўқитувчи мақсадни белгилаб, керакли вазият режасини ишлаб
чиқади, яъни:
− яратиладиган муаммоли вазият назарий курснинг мантиқан давом эттириши ва тала-
баларнинг келгусидаги касбий эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак;
− қўйилаётган муаммо мураккаблиги даражаси талабаларнинг имконияти даражасида
бўлиши керак, талаба бир томондан вазифани бажара олиши керак, иккинчи томондан уни
бажариш иштиёқи ҳамда муваффақият ҳисси пайдо бўлиши керак;
− талабаларга муаммо устида ишлаш бўйича йўл-йўриқлар берилиши лозим.
Танишув босқичида талабалар муаммони реал, яъни жонли муҳокама қилишга жалб
этилади.Таҳлил ва якуний қарор қабул қилиш босқичида муаммоли вазиятни таҳлил этиш
177
Do'stlaringiz bilan baham: |